29.06.1993 йилдаги 322-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

АМИР ТЕМУР ҲАЙКАЛИНИ ЯРАТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жаҳон тарихида чуқур из қолдирган буюк давлатнинг асосчиси, Шарқнинг улуғ саркардаси, илм-фан ташкилотчиси ва ҳомийси, миллий маданият ва меъморчилик санъатини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган шавкатли бобокалонимиз соҳибқирон Амир Темур хотирасини абадийлаштириш мақсадида, республика жамоатчилиги, ижодий ташкилотлар, олимлар, ёзувчилар ва зиёлиларнинг хоҳиш-истакларини ҳисобга олиб Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг икки йиллиги муносабати билан ватанимиз пойтахти Тошкент шаҳрида Амир Темур ҳайкали ўрнатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Амир Темур ҳайкалини яратиш бўйича ижодкорлар гуруҳини ўз ичига олган ташкилий қўмита таркиби иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ёдгорлик мажмуини лойиҳалаш, яратиш ва қуриб битказиш билан боғлиқ барча ишларни шу йилнинг 25 августигача тўла тугаллаш таъминлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг собиқ инқилоб хиёбонига Амир Темур номини бериш ҳамда шу хиёбонни ёдгорлик мажмуи моҳиятига мувофиқ равишда таъмирлаш ва тиклаш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ёдгорлик мажмуини бунёд этиш билан боғлиқ асосий сарф-тузишлар ташкилий қўмита таклифи асосида Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан ажратилсин. Самарқанд, Қашқадарё вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, «Наврўз», Шароф Рашидов жамғармалари, бошқа ташкилотлар, идоралар, айрим фуқароларнинг ёдгорлик мажмуини тиклашда ўз маблағлари билан иштирок этиш ҳақидаги таклифлари эътиборга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосарлари Н. Қорабоев ва К. Тўлаганов ҳамда Тошкент шаҳар ҳокими А. Фозилбеков зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1993 йил 29 июнь,

322-сон