Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ЎЗБЕКИСТОН ҲАВО ЙЎЛЛАРИ» МИЛЛИЙ АВИАКОМПАНИЯСИ УСТАВИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА УНИНГ ХОДИМЛАРИ ИНТИЗОМИ ТЎҒРИСИДАГИ УСТАВГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаво транспортини бошқариш тизими тўғрисида» 1992 йил 4 февралдаги 44-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Уставига ўзгартириш киритиб, 16-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Авиакомпания авиакомпаниянинг амалдаги тузилмасига фақат авиакомпания Кенгаши қарорига кўра уни кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида тасдиқлаш билан юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган янги таркибий бирликларни ташкил этиш, мавжуд корхоналарни тугатиш ва қайта ташкил этиш масалалари юзасидан ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эгадир.
Авиакомпания комплекслари; аэропортлари ва корхоналари авиакомпания дирекцияси билан келишган ҳолда тузилмани мустақил аниқлайдилар ва штатларни белгилайдилар».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 4 февралдаги 44-сон қарорига иловани қисман ўзгартириб «Тошкент» аэропорти «Таркибий бирликлар» гуруҳидан «Корхоналар» гуруҳига ўтказилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ходимлари интизоми тўғрисидаги Уставни тасдиқлаш ҳақида» 1993 йил 5 февралдаги 60-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ходимларининг интизоми тўғрисидаги Уставнинг 27-банди «авиация ҳодисасини» сўзларидан сўнг «ёки воқеасини» сўзлари билан тўлдирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 21 июнь,
232-сон