Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН ФАРМАЦЕВТИКА САНОАТИ («ЎЗФАРМСАНОАТ») ДАВЛАТ-АКЦИОНЕРЛИК КОНЦЕРНИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ВА УНИНГ ФАОЛИЯТИ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли «Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг барқарорлигини таъминлаш, сифати ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
«Ўзбекистон фармацевтика саноати («Ўзфармсаноат») давлат-акционерлик концернини ташкил этиш тўғрисида» 1993 йил 2 июндаги Фармонни ижро этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон фармацевтика саноати («Ўзфармсаноат») давлат-акционерлик концерни таркибига кирувчи бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар рўйхати 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1-илова рус тилида берилган.
Белгилаб қўйилсинки, «Ўзфармсаноат» концерни ўз таркибига кирувчи бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар томонидан аввал тузилган шартномалар ва мажбуриятлар бўйича жавоб беради.
2. Ўзбекистон фармацевтика саноати («Ўзфармсаноат») давлат-акционерлик концернини бошқаришнинг юқори органи Кенгаш ҳисобланади, у бошқарувни сайлайди, аппарат тузилмаси ва сонини, меҳнатга ҳақ тўлаш фондини, ходимларни моддий рағбатлантириш тизими ва шарт-шароитларини белгилайди. Концерн аппаратини маблағ билан таъминлаш концерн Кенгаши томонидан тасдиқланадиган битим асосида унинг таркибига кирувчи бирлашмалар ва корхоналарнинг ажратмалари ҳисобига амалга оширилади.
Муассисларнинг Ўзбекистон фармацевтика саноати («Ўзфармсаноат») давлат-акционерлик концерни бошқарув аппарати ходимларининг чекланган сонини 35 нафардан иборат қилиб (хизмат кўрсатувчи ходимларсиз) белгилаш тўғрисидаги таклифига розилик билдирилсин.
Концерн бошқарувининг раиси ва унинг ўринбосарлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадилар, «Ўзфармсаноат» концернига раиснинг икки нафар ўринбосари, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосари бўлишига рухсат берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бошқарув раиси, унинг ўринбосарларига тегишлича Ўзбекистон Республикаси давлат қўмиталари раислари ва раис ўринбосарлари учун белгиланган моддий-маиший ва тиббий хизмат кўрсатиш шарт-шароитлари жорий этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон фармацевтика саноати («Ўзфармсаноат») давлат-акционерлик концерни:
бир ой муддатда концерн Уставини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон кимё саноати давлат концерни, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда концерн таркибига кирувчи бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг асосий фондлари ва бюджет маблағларини ўтказиш масалаларини белгиланган тартибда кўриб чиқсин ва ҳал этсин;
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда 1993 йил давомида «Ўзкимёфарм» ишлаб чиқариш бирлашмаси ва «Вакцина» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасини қатнашчилари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат мулки жамғармаси тимсолида давлат, «Ўзфармсаноат» концерни ва унга кирувчи корхоналар ва ташкилотларнинг жамоалари бўлиши мумкин бўлган ёпиқ турдаги акционерлик жамиятларига айлантиришни амалга оширсин.
Белгилаб қўйилсинки:
концерн бирлашмалари ва корхоналарини акционерлик жамиятларига айлантиришда уларда давлатга тегишли бўлган акцияларнинг улуши камида 51 фоизни ташкил этиши керак;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон қўмитасининг «Шифобахш» ишлаб чиқариш бирлашмаси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ўсимлик моддалари кимёси институти билан «Басе ойл композит ЛТД» қўшма корхонаси ўртасидаги хўжалик ва илмий-ишлаб чиқариш муносабатлари шартнома асосида қурилади;
«Ўзфармсаноат» концерни «Ўздавкимёконцерн» мавзулари бўйича илмий тадқиқотлар ўтказишга буюртмаларни халқ хўжалиги вазифалари муваффақиятли ҳал этилишини таъминлайдиган ҳажмларда қабул қилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат мулки жамғармаси:
давлатга тегишли бўлган акциялар улушига мувофиқ концерн таркибига кирувчи акционерлик жамиятлари фаолиятига раҳбарлик қилиш ҳуқуқини «Ўзфармсаноат» концернига берсин;
концерннинг ривожланиши учун давлатга тегишли бўлган акциялар бўйича дивидентларнинг бир қисмини шартнома асосида унга беришни амалиётда қўлланилиши.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон фармацевтика саноати («Ўзфармсаноат») давлат-акционерлик концернига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
хорижий шериклар билан қўшма корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар тузиш, доривор воситалар, хом ашё, материаллар, асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар, приборлар, технологиялар ва халқ истеъмол молларини экспорт ва импорт қилиш бўйича операцияларни белгиланган тартибда амалга ошириш;
илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини ҳамда доривор воситаларнинг янги турларини ўзлаштириш, кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлашни маблағ билан таъминлаш учун товар маҳсулоти таннархининг 10 фоизигача бўлган миқдорда бюджетдан ташқари жамғарма ташкил этиш.
6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги доривор воситалар, биологик моддалар ва тиббий буюмларнинг бош буюртмачиси этиб белгилансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 25 майдаги 181-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 19 апрелдаги 215-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
7. Ўзбекистон фармацевтика саноати («Ўзфармсаноат») давлат-акционерлик концерни «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси ФТДҚ, Фанлар академияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятларнинг ҳокимликлари, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда:
янги доривор воситалар олиш ва ишлаб чиқариш технологияларини яратиш бўйича устивор илмий-тадқиқот ишлари;
доривор ўсимликлар етиштириш негизини кенгайтириш;
республика фармацевтика саноатини ривожлантириш;
кимё-фармацевтика саноати учун кадрлар ва доривор ўсимликларни етиштириш учун мутахассислар тайёрлаш масалаларини ўрганиб чиқсин ва уларни ўз ичига олувчи дастур лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси янги доривор воситалар, биологик моддалар ва тиббий буюмлар ишлаб чиқариш учун «Ўзфармсаноат» концернига бюджет маблағлари ажратишни назарда тутсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси:
республика аҳолисини доривор воситалар билан таъминлашни тубдан яхшилаш мақсадида тайёр доривор воситалар, фармацевтик субстанциялар, хом ашё, материаллар, махсус технологик асбоб-ускуналар ва эҳтиёт қисмларни сотиб олиш учун «Ўзфармсаноат» концернига валюта маблағлари белгиланган тартибда устивор ажратилишини таъминласин;
Ўзбекистон иқтисодиётининг истиқболини белгилашда фармацевтика корхоналари қурилишига тегишли моддий-техника ресурслари билан таъминланган марказлаштирилган маблағлар ажратилишини назарда тутсин.
9. Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир ой муддатда «Ўзфармсаноат» концернини жойлаштириш учун бино ажратсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва «Ўзавтотранс» корпорацияси «Ўзфармсаноат» концерни бошқаруви марказий аппаратига транспорт хизмати кўрсатиш учун лимитлар ва битта автомобиль ажратсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги «Ўзфармсаноат» концерни раиси ва унинг ўринбосарларига ҳукумат телефонлари ўрнатишни назарда тутсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари ўртоқ М.Қ. Қорабоев зиммасига юклатилсин, қарорнинг қандай бажарилаётганлиги 1993 йилнинг июль ойида кўриб чиқилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 17 июнь,
290-сон