Ҳужжат кучини йўқотган 23.02.2019 07.06.1993 йилдаги 271-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 23.02.2019
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФУҚАРО АВИАЦИЯСИ ХАЛҚАРО ТАШКИЛОТИ ИШЛАРИ БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ КОМИССИЯСИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Идоралараро коллегиал органларни тубдан қисқартириш ва янада оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 28 августдаги ПФ-5527-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисида» Чикаго (1944 й), конвенциясига ҳақиқатдан ҳам қўшилганлигини ҳамда унинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ихтисослаштирилган органи — Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти (ИКАО)га 1992 йил 12 ноябрдан бошлаб тўла ҳуқуқли аъзо этиб қабул қилинганини ҳисобга олиб, Фуқаро авиацияси халқаро ташкилотининг мақоми ва фуқаро авиацияси масалалари бўйича халқаро ҳуқуқнинг юридик жиҳатлари вакиллик органларининг ИКАО билан давлат даражасида ўзаро ҳамкорлик қилишини назарда тутишини эътиборга олиб, унинг жаҳон ҳамжамиятидаги аҳамиятини, шунингдек, ҳал этиладиган масалалар кўламининг кенглигини ҳисобга олиб ҳамда фуқаро авиацияси соҳасида Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти (ИКАО) ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссияси тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссиясининг илова қилинаётган Низоми тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссиясининг раиси этиб Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат инспекцияси бошлиғи тайинлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи ишлар, Ташқи иқтисодий алоқалар, Мудофаа, Макроиқтисодиёт ва статистика, Ички ишлар, Адлия, Молия, Соғлиқни сақлаш вазирларининг ўринбосарлари; Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси раисларининг ўринбосарлари; «Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси» давлат-акциядорлик жамияти бош директори; Гидрометеорология хизмати марказининг бош директори, «Ўзаэронавигация» директори; Вазирлар Маҳкамасининг Коммуникациялар комплекси котибияти мудири; Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги бош директорининг ўринбосари — лавозимларига кўра ва кўрсатиб ўтилган бошқарув органлари раҳбарларининг тавсиясига биноан Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссиясининг аъзолари этиб белгилансинлар;
(қарор 3-бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 14 апрелдаги 183-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 15-сон, 179-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат инспекцияси ўз валюта маблағлари ҳисобидан ҳар йилги бадалнинг, фуқаро ташкилотларига ўтказилишини таъминласин.
(қарор 4-банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 14 августдаги 349-сон қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(қарор 5-банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 14 августдаги 349-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссиясига унга юклатилган вазифаларни ҳал этишда ёрдам кўрсатсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1993 йил 7 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
271-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1993 йил 7 июндаги 271-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти (ИКАО) ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссияси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссияси (кейинги ўринларда матнда комиссия деб юритилади) Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат инспекцияси ҳузурида тузилгани ҳамда халқаро фуқаро авиацияси ва республика ҳаво бўшлиғидан фойдаланиш масалалари бўйича ихтисослаштирилган идоралараро орган ҳисобланади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 14 августдаги 349-сон қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Фуқаро авиацияси халқаро ташкилотининг норматив ҳужжатларига ҳамда ушбу Низомга амал қилади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб бериб туради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Комиссия Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти ва республикада ҳаво бўшлиғидан фойдаланиш масалалари бўйича тўла ҳуқуқли давлат органи ҳисобланади, унинг қарорларини бажариш барча вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар ва бошқалар учун мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Комиссия Ўзбекистон Республикаси Герби тасвирланган ҳамда ўз номи ўзбек ва инглиз тилларида ёзилган муҳрга, босма иш қоғозларига эга бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Халқаро Фуқаро авиацияси ва ҳаво бўшлиғидан фойдаланиш соҳасидаги мувофиқлаштириш ва тартибга солиш масалалари бўйича жорий кундалик ишларни юритиш, комиссия ишлари учун материалларни ишлаб чиқиш ва тайёрлаш учун Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат инспекцияси ҳузурида Комиссиянинг ишчи органи — котибият тузилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 14 августдаги 349-сон қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Комиссия раиси тузилмани, штат жадвалини ва котибиятни маблағ билан таъминлаш харажатлари сметасини тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Комиссия таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Комиссия аъзолари вазифаларни жамоатчилик асосида бажарадилар. Ходимлари Комиссия таркибига киритилган вазирликлар, идоралар ва давлат бошқаруви бошқа органларининг раҳбарлари бу ходимларнинг Комиссия таркибида ишлаши учун шарт-шароитлар яратадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия ишини Комиссия раиси, унинг ўринбосари ҳамда лавозими бўйича раис ўринбосари ҳисобланадиган ижро этувчи котиб ташкил қиладилар ва бошқарадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Комиссия ишининг асосий шакли йилига икки марта ўтказиладиган кенгашлар ҳисобланади. Кечиктириб бўлмайдиган масалаларни ҳал этиш учун навбатдан ташқари кенгаш чақирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Комиссия кенгаши унда аъзоларининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда тўла ҳуқуқли ҳисобланади. Қарор қабул қилиш учун Комиссия аъзоларининг кўпчилик овози талаб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро фуқаро авиацияси, ҳаво бўшлиғини бошқариш ва истиқболни режалаштириш соҳасидаги узоқ муддатли сиёсатни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаро авиацияси халқаро ташкилотида вакиллик ва ИКАО фаолиятининг барча соҳаларида Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет эл тажрибасини ўрганиш ва ундан фойдаланиш, халқаро ҳамжамиятда республиканинг ролини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1944 йилги Чикаго конвенциясидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси қўшилган фуқаро авиацияси соҳасидаги бошқа конвенциялардан келиб чиқадиган Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқлари ва мажбуриятларини амалга ошириш бўйича тегишли вазирликлар, идоралар ва бошқарув бошқа органларининг тадбирларини мувофиқлаштириб бориш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республиканинг 1944 йилги Чикаго конвенциясидан келиб чиқадиган мажбуриятларини бажаришга доир тадбирларни ишлаб чиқади ва улар юзасидан қарорлар қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИКАО фаолиятининг асосий масалалари бўйича республиканинг сиёсий, техникавий, иқтисодий ва мудофаа манфаатларини ҳисобга олган ҳолда республика нуқтаи назари ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва уни тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлатнинг ваколатли органлари билан биргаликда халқаро ҳаво йўллари тўғрисидаги ҳукуматлараро битимларни ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика вакилларининг ИКАО сессияларида, конференцияларида ва бошқа тадбирларидаги иштироки тўғрисида, шунингдек, тайёргарлиги бўлган мутахассисларни ИКАОдаги расмий лавозимларга ҳамда ИКАО котибиятида контрактлар бўйича ишлаш учун йўллаш тўғрисидаги таклифларни тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикада қабул қилинган қоидалар ва расмий маросимларнинг ИКАО стандартлари ва тавсияларига мувофиқлигини таъминлашга қаратилган тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илғор чет эл тажрибасини республика Фуқаро авиацияси фаолияти амалиётига жорий қилишга доир тадбирларни тасдиқлайди, жорий этиш натижаларини ҳисобга олади ва таҳлил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика Фуқаро авиациясига доир статистик маълумотларни, ИКАОга берилиши керак бўлган бошқа ахборотларни тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республиканинг ИКАО фаолиятидаги иштирокига доир тажрибани умумлаштиради ва унинг самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг ИКАОдаги иштироки билан боғлиқ бўлган алоҳида масалаларни ишлаб чиқиш учун Комиссия ўз таркибидан кичик комиссиялар, вазирликлар ва идоралар мутахассисларидан эса ИКАО фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича ишчи қўмиталар тузади. Кичик комиссиялар ва ишчи қўмиталарнинг таркиблари Комиссия раиси томонидан тасдиқланади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 15-сон, 179-модда)