Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
«Ташқи савдо контрактларига идентификация рақамини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 28 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1365-2]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сон «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банки бошқарувининг 2004 йил 3 майдаги 01-02/19-23, 250-В-сон «Ташқи савдо контрактларига идентификация рақамини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1365, 2004 йил 21 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 20-сон, 247-модда);
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банки бошқарувининг 2013 йил 8 июлдаги 01-02/19-10, 12/1-сон «Ташқи савдо контрактларига идентификация рақамини бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1365-1, 2013 йил 11 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 28-сон, 365-модда).
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Давлат Божхона қўмитаси раиси М. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 17 декабрь,
01-02/15-61-сон
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 12 декабрь,
27/3-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2020 й., 10/20/1365-2/1674-сон)