Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
Сурхондарё вилояти Термиз туманининг чегарасини ўзгартириш, Термиз шаҳрининг чегарасини кенгайтириш ва тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 78-моддасига, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 8-моддасига, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 29-моддасига ҳамда «Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5 ва 13-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифи қабул қилиниб, Сурхондарё вилояти:
Термиз туманининг чегараси ўзгартирилсин;
Термиз шаҳрининг чегараси кенгайтирилсин.
2. Сурхондарё вилояти Термиз тумани ҳудудидаги «Мангузар», «Чегара», «Паттакесар», «Тинчлик», «Алишер Навоий», «Кокилдор ота» маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудлари тўлиқ, «Нурли диёр» ва «Намуна» маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларининг бир қисми (умумий ер майдони 1 561 гектар) Термиз шаҳри таркибига ўтказилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан таклиф этилган Сурхондарё вилояти Термиз туманидан Термиз шаҳри ҳудудига ўтказилаётган ер майдонлари чегараларининг тавсифлари ва чизма шакллари 1 — 5-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
* Иловалар берилмайди.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мазкур Қарорнинг ижроси юзасидан комплекс чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминласин.
5. Мазкур Қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига юборилсин.
6. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 9 декабрь,
2936-III-сон