23.03.2020 йилдаги 184-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори, 23.03.2020 йилдаги 184-IV-сон
Кучга кириш санаси
23.03.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Хоразм вилоятининг Ҳазорасп тумани чегараларини ўзгартириш ва Тупроққалъа туманини ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 69, 78-моддаларига, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 8-моддаси ҳамда «Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2, 5-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифи қабул қилиниб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хоразм вилояти таркибида Ҳазорасп туманининг чегаралари ўзгартирилсин Тупроққалъа тумани ташкил этилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Питнак шаҳри Тупроққалъа туманининг маъмурий маркази этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани Питнак шаҳри ҳудудидаги «А. Ибрагимов», «Муҳаббат», «Навбаҳор», «Ёшлик», «Шарлауқ», «Охунбобоев», «Обод», «Саяпир», «Шехлар», «Пастом» ва «Саидлар» ҳамда Тупроққалъа маскани ҳудудидаги «Саримой», «Нукус», «Ҳазорасп» ва «Тупроққалъа» маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудлари (умумий ер мадони 192 262 гектор) ташкил этилаётган Тупроққалъа тумани таркибига ўтказилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан таклиф этилган Хоразм вилоятининг Ҳазорасп тумани ҳудудидан Тупроққалъа тумани ҳудудига ўтказилаётган ер майдонлари чегараларининг тавсифи ва чизма шакллари тегишлича 1-2-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилаб қўйилсинки, чегараси ўзгартирилаётган Ҳазорасп туманидаги сайлов округларидан (25-Қизилқум, 26-Шарлауқ, 27-Темур, 28-Нурушлар, 29-Саяпир, 30-Шехлар) сайланган халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши депутатлари халқ депутатлари Тупроққалъа туман Кенгаши депутатлари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мазкур Қарорнинг ижроси юзасидан комплекс чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига юборилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 23 март,

184-IV-сон