01.07.2019 йилдаги 2559-III-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг қарори, 01.07.2019 йилдаги 2559-III-сон
Кучга кириш санаси
01.07.2019
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2019 йил 21 июнда Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисидаги нутқида белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йилга мўлжалланган Чора-тадбирлар режаси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисидаги нутқида парламент фаолиятининг кўплаб йўналишлари асосли таҳлил қилиниб, унинг олдида турган устувор вазифалар белгилаб берилди. Мазкур вазифаларнинг ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг зиммасига улкан масъулият юклайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишдаги Олий Мажлиснинг ролини ошириш, ижро ҳокимияти органлари фаолияти устидан парламент назоратини амалга ошириш борасидаги ваколатларини янада кенгайтириш, унинг фаолиятини самарали ташкил этишга қаратилган қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бугунги шиддатли ислоҳотлар даври Олий Мажлис Қонунчилик палатасидан фақат ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш эмас, балки халқ вакилларининг барча соҳалардаги ўзгаришлар, янгиланишларда фаол иштирок этиши, халқ манфаатларига хизмат қиладиган қонун ижодкорлигини тубдан кучайтириш, ижро ҳокимияти устидан ўрнатилган парламент назоратини жонлантириш, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни чуқур таҳлил қилиш ва бартараф этиш борасидаги ишларни жадаллаштириш ҳамда халқаро йўналишдаги фаолият натижадорлигини оширишни талаб этмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида хотин-қизларнинг ўрни ва фаоллигини ошириш, оилани мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аёлларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда уларни тадбиркорликка кенг жалб этиш борасидаги ишларни янада кучайтиришни тақозо этмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисидаги нутқида белгиланган устувор вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2019 йил 21 июнда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисида сўзлаган нутқида белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2019 йилга мўлжалланган Чора-тадбирлар режаси (бундан буён матнда Чора-тадбирлар режаси деб юритилади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Чора-тадбирлар режасида назарда тутилган вазифалар ва тадбирларни ўз вақтида ҳамда сифатли бажариш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги депутатлар бирлашмалари раҳбарлари ҳамда қўмиталарнинг раислари масъул эканлиги белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девонининг Назорат-таҳлил бўлими Чора-тадбирлар режасининг ижроси устидан доимий мониторинг ўрнатиб, унинг бориши тўғрисида ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси раҳбариятига умумлаштирилган маълумот киритиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Чора-тадбирлар режасида назарда тутилган вазифалар ва тадбирларнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Қарор тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг мажлисига киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 1 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2559-III-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2019 йил 1 июлдаги 2559-III-сонли Қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2019 йил 21 июнда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисида сўзлаган нутқида белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2019 йилга мўлжалланган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Нутқда белгиланган вазифалар

Қонун ҳужжатлари лойиҳаларининг ва тадбирларнинг номи

Бажариш
муддатлари

Масъул
ижрочилар

I. ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ ФАОЛИЯТИНИ КУЧАЙТИРИШ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенати йигирманчи ялпи мажлисидаги нутқининг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш ҳамда ундан келиб чиқадиган устувор вазифаларни белгилаб олиш.

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенати йигирманчи ялпи мажлисидаги нутқининг мазмун-моҳияти ҳамда ундан келиб чиқадиган устувор вазифаларни белгилаб олишга бағишланган «Демократик кучлар» блокининг, мухолифат фракцияларнинг йиғилишлари ва Қонунчилик палатаси Кенгашининг мажлисини ўтказиш.

июль

Фракциялар,

Қонунчилик палатаси Девони

Қонунчилик фаолиятида, ишни тўғри ташкил қилишда талабчанлик ва жонкуярлик, ташаббускорлик ва изчиллик етишмаяпти.

1. Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари ва Экоҳаракат депутатлар гуруҳи томонидан ўз фаолияти йўналишларидан келиб чиқиб, қонун лойиҳаларини жойларда кенг жамоатчилик, хусусан, партия электорати иштирокида муҳокама қилиш ва уларнинг таклифларини ўрганиш борасидаги ишларни янада жонлантириш.

2. Қонунчилик палатаси депутатларининг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқини амалга ошириш самарадорлигини таъминлашга қаратилган зарур чора-тадбирларни кўриш.

3. Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқидан фойдаланилишини уларнинг фаолиятини баҳолашдаги асосий мезонлардан бири сифатида белгилаш амалиётини жорий этиш юзасидан таклифлар тайёрлаш.

4. Қабул қилинган қонунларнинг самарали рўёбга чиқарилишини таъминлайдиган қонуности ҳужжатларининг ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқилиши ҳамда қабул қилиниши устидан доимий мониторинг амалга ошириш.

доимий равишда




июль


июль



доимий равишда

Фракциялар

ва Экоҳаракат депутатлар гуруҳи



Фракциялар

ва Экоҳаракат депутатлар гуруҳи

Қонунчилик муаммолари

ва парламент тадқиқотлари институти (Институт)

Қўмиталар

Ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва маданий соҳалардаги муаммоларни чуқур таҳлил қилиб, қонунчиликни ривожлантиришга оид асосланган таклифларни киритиш масаласи, афсуски,талаб даражасида эмас.

1. Депутатларнинг ўз сайлов округларида ишлаш, қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил фаолиятига доир долзарб таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда киритиш учун сайловчилар билан мустаҳкам алоқани йўлга қўйишнинг ташкилий механизмларини такомиллаштириш бўйича чоралар кўриш.

2. Қонун ҳужжатларини ҳар томонлама инвентаризациядан ўтказган ҳолда амалдаги қонунларнинг бугунги кун талабларига жавоб бермайдиган нормаларини янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш.

3. Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари ва Экоҳаракат депутатлар гуруҳи сиёсий партиялар кўмагида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг сиёсий гуруҳларида қонун лойиҳаларининг кенг жамоатчилик муҳокамасини самарали ташкил этиш чораларини кўриш.

4. Қонун лойиҳалари муҳокамаси юзасидан фракциялараро баҳс-мунозараларни янада жонлантириш.

сентябрь



октябрь



доимий равишда



доимий равишда

Фракциялар

ва Экоҳаракат депутатлар гуруҳи


Қўмиталар



Фракциялар

ва Экоҳаракат депутатлар гуруҳи

Фракциялар

ва Экоҳаракат депутатлар гуруҳи

Ижро ҳокимияти органлари фаолияти устидан самарали парламент назоратини амалга ошириш.

Парламент назорати доирасида аниқланган тизимли муаммоларни умумлаштириб, ижтимоий-иқтисодий, суд-ҳуқуқ ва бошқа соҳаларга оид қонунчиликни ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича аниқ, асосланган таклифларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ишлари қониқарли эмас.

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг ҳудудларга ташрифлари давомида берилган топшириқлардан келиб чиқиб, ишлаб чиқилган ва тасдиқланган «Йўл хариталари»да белгиланган вазифаларнинг ижроси устидан таъсирчан парламент назоратини ўрганиш.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорларида белгиланган вазифаларнинг ижро этилиши ҳолатини ўз фаолият йўналишларидан келиб чиққан ҳолда назорат-таҳлил тартибида ўрганиш.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқадиган, тегишли йилга мўлжалланган давлат дастури бажарилишининг бориши ҳамда Вазирликлар, давлат қўмиталари фаолияти самарадорлигини ва мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонларида кўрсатилган чора-тадбирларнинг бажарилиши устидан самарали парламент ва жамоатчилик назоратини янада кучайтириш.

4. Қонун лойиҳаси юзасидан биринчи ўқишда маъруза билан чиқиш ва уни ҳимоя қилишни қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти вакилига юклаш, қонун лойиҳаси депутатлар томонидан концептуал қўллаб-қувватлангандан сўнг уни Қонунчилик палатасининг масъул қўмитасига бириктириш амалиётини жорий этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

5. «Парламент назорати тўғрисида»ги Қонунга парламент сўрови, депутат сўрови қайси мансабдор шахсга юборилган бўлса, жавоб хати ҳам ўша мансабдор шахс томонидан юборилишини белгилашга қаратилган ўзгартишлар киритиш.

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги «Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5742-сонли Фармонинингўз вақтида ва самарали ижро этилиши устидан таъсирчан парламент назоратини ўрнатиш. Хусусан, амалга оширилган ишлар тўғрисида тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ахборотларини ҳар чоракда эшитиб борилишини таъминлаш.

7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 мартдаги «2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси тўғрисида»ги ПҚ-4227-сонли Қароринингижроси юзасидан бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ахборотини Қўмитада эшитиш.

8. Назорат-таҳлил тадбирлари якунлари бўйича қабул қилинган қарорлар ижроси устидан ўрнатилган парламент назоратининг натижадорлигини ошириш.




доимий равишда








август




сентябрь




ҳар чоракда





октябрь



доимий равишда




Қўмиталар








Фракциялар в
а Экоҳаракат депутатлар гуруҳи, Қўмиталар, Институт, Қонунчилик палатаси Девонининг Юридик бошқармаси (умумлаштириш)

Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси, Қонунчилик палатаси Девонининг Юридик бошқармаси

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси





Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси



Қўмиталар

II. ПАРЛАМЕНТЛАРАРО ҲАМКОРЛИКНИ КУЧАЙТИРИШ

Халқаро йўналишдаги фаолиятни кучайтириш ва ишларнинг натижадорлигини ошириш.

Парламентлараро Иттифоқ, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Парламент ассамблеяси, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги парламентлараро ассамблеяси ва Ўзбекистон номидан Олий Мажлис аъзо бўлган бошқа халқаро парламент ташкилотлари билан ишлаш стратегиясини белгилайдиган, аниқ ва узоқ муддатни кўзлайдиган иш режаларини белгилаб олиш лозим.

1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва хорижий мамлакатлар парламентлари ўртасида тузилган дўстлик гуруҳлари фаолиятини танқидий ўрганиш ва такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

2. Халқаро парламентлараро ташкилотлар билан билан ишлаш стратегиясини белгилайдиган, аниқ ва узоқ муддатни кўзлайдиган иш режани Сенатнинг тегишли қўмитаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.

3. Олий Мажлиснинг хорижий мамлакатлар парламентлари билан дўстлик гуруҳларининг маълум бир даврдаги фаолияти якунларига бағишланган йиғилишларни ўтказиб бориш амалиётини йўлга қўйиш.

4. «Ўзбекистон-Европа Иттифоқи» парламент ҳамкорлик қўмитасининг навбатдаги 15-мажлисини юқори савияда ўтказиш.

5. Қонунчилик палатаси Спикерининг Қозоғистон Республикасида ўтказиладиган Евроосиё мамлакатлари парламент спикерларининг тўртинчи йиғилишида иштирокини таъминлаш.

6. Ўзбекистон Республикасига:

Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Давлат Думаси Раисининг;

Тожикистон Республикаси Оли Мажлиси Вакиллари палатаси Раисининг ташрифларини ташкил этиш.

июль

август



доимий равишда


ноябрь


сентябрь


сентябрь


октябрь

Халқаро ишлар

ва парламентлараро алоқалар қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси томонидан имзоланган халқаро шартномаларнинг ижросини парламент назорати тартибида мунтазам ўрганишни йўлга қўйиш.

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ш.М. Мирзиёевнинг хорижий давлатларга амалга оширган расмий ташрифлари якуни бўйича тузиладиган «Йўл хариталари» ижроси устидан таъсирчан парламент назоратини амалга ошириш.

2. Қўмиталар ўз фаолият йўналишларидан келиб чиқиб, Ўзбекистоннинг хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар ва халқаро молия институтлари билан сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳаларда тузилган шартнома ва келишувлари ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилишини таъминлашда парламент назорати шаклларидан самарали фойдаланиш чораларини кўриш.

3. «Ўзбекистон Республикасининг Халқаро шартномалар тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳолатини ўрганиш.

4. «Биологик хилма хиллик тўғрисида»ги (1989 йилда қабул қилинган ва 1992 йилда кучга кирган, 1995 йилда Ўзбекистон қўшилган) Конвенцияни бажарилиш ҳолатини ўрганиш.




доимий равишда




сентябрь


октябрь

Халқаро ишлар

ва парламентлараро алоқалар қўмитаси


Қўмиталар




Халқаро ишлар

ва парламентлараро алоқалар қўмитаси

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси

Парламентлараро ҳамкорликка оид ташрифларга юқори натижадорлик нуқтаи назаридан ёндашиш.

1. Парламентлараро ҳамкорлик доирасида депутатларнинг чет элларга расмий ташрифлари режасини олдиндан пухта ишлаб чиқиш ва ташриф якунлари бўйича аниқ, асослантирилган таклифлар тайёрлаш.

2. Депутатларнинг хорижий давлатлардаги расмий ташрифлари якунлари ва ишлаб чиқилган таклифларни Қонунчилик палатаси Кенгашида муҳокама қилиш амалиётини йўлга қўйиш.

доимий равишда

Халқаро ишлар

ва парламентлараро алоқалар қўмитаси

III. ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ МАҲАЛЛИЙ КЕНГАШЛАР ФАОЛИЯТИНИ КУЧАЙТИРИШ

Келгусида ҳокимларнинг ижро ва вакиллик ҳокимияти раҳбари сифатидаги ваколатларини алоҳида-алоҳида ажратиб қўйиш.

1. Ҳокимнинг халқ депутатлари Кенгаши раиси сифатидаги мақомини бекор қилиш билан боғлиқ масалалар юзасидан амалдаги қонунларга тегишли ўзгартишлар киритиш юзасидан таклифлар тайёрлаш.

июль

Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси, Институт

Жойлардаги маҳаллий Кенгашлар депутатларининг профессионал савияси ва ҳуқуқий саводхонлиги, уларнинг депутатлик фаолиятини тўғри ва самарали ташкил этиш кўникмалари бугунги кун талаблари даражасида эмас.

1. Сайлов округларидаги учрашувлар давомида Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар фаолиятига ташкилий, ҳуқуқий ва ахборот-таҳлилий кўмак бериш, маҳаллий Кенгашлар депутатларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, депутатлик фаолиятини самарали ташкил этиш борасидаги кўникмаларини шакллантиришда амалий ёрдам кўрсатиш.

2. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатларининг фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.

ҳар ойининг охирги ҳафтаси



август

Фракциялар

ва Экоҳаракат депутатлар

гуруҳи

Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар

ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси

IV. СИЁСИЙ-ИЖТИМОИЙ ҲАЁТДА АЁЛЛАРНИНГ ЎРНИ ВА НУФУЗИНИ ЯНАДА МУСТАҲКАМЛАШ

Қонунчилик палатасининг Оила ва аёллар масалалари бўйича комиссияси тузилган эди. Бу тузилма негадир ишламади, унинг Низомида белгиланган вазифалар қоғозда қолиб кетди.

1. Оила ва аёллар масалалари бўйича комиссия фаолиятини такомиллаштириш чораларини кўриш.

2. Оила ва аёллар масалалари бўйича комиссиянинг 2019 йил II ярим йилликка мўлжалланган иш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

июль

Оила ва аёллар масалалари

бўйича комиссия

Бу йил Олий Мажлис ва маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловларда ана шундай сиёсий савияси етук, меҳнаткаш ва оқила аёлларимиз ўз салоҳиятини намоён этиб, депутат ва сенатор бўлиб сайлансалар, мен ишонаман, бундан давлатимиз ҳам, жамиятимиз ҳам фақат катта наф кўради.

1. Қонунчилик палатасидаги фракциялар ва Экоҳаракат депутатлар гуруҳи сиёсий партиялар билан ҳамкорликда партияларнинг кадрлар захирасини сиёсий етук, фидоий, меҳнаткаш ва жамиятда ҳурмат-эътибор қозонган хотин-қизлар билан тўлдириш.

2. Аёллар сиёсий-ижтимоий фаоллигини ошириш ҳамда хотин-қизлар билан ишлаш тизимини фаоллаштиришга қаратилган партия лойиҳаларида депутатларнинг фаол иштирокини таъминлаш.

3. Сайловларга тайёргарлик доирасида ўтказиладиган сиёсий ў?увларда Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари ва Экоҳаракат депутатлар гуриҳининг аъзоларини асосий маърузачи сифатида иштирокни таъминлаш чораларини кўриш

август



доимий равишда


август-сентябрь

Фракциялар

ва Экоҳаракат депутатлар

гуруҳи

Ўтган икки йилда халқаро андозалар талаблари доирасида аёллар аҳволини тубдан яхшилашга доир 15 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат имзоланган ва ижрога қаратилган.

Аёллар аҳволини тубдан яхшилашга доир ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва самарали ижро этилиши устидан парламент назоратини ўрнатиш.

август

«Адолат»

СДП фракцияси,

Оила ва аёллар масалалари

бўйича комиссия

Оилани мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аёлларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий ва маданий ҳаётда аёлларнинг иштирокини кенгайтириш бўйича қонун ижодкорлиги ва парламент назоратини кучайтириш лозим.

1. «Эркаклар ва аёлларнинг тенг ҳуқуқлари ва имкониятлари кафолатлари тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш;

2. «Аёлларни тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

июль

Институт,

Оила ва аёллар масалалари

бўйича комиссия

Яна бир муҳим масала — аёлларни иш билан таъминлаш, хотин-кизларнинг замонавий касб-ҳунарларни пухта эгаллаши учун шароит яратиш, уларнинг ишбилармонлик кўникмаларини ривожлантириш, хотин-қизларни тадбиркорликка кенг жалб этишдан иборат.

1. «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида олиб борилаётган ишларни Андижон вилояти мисолида ўрганиш.

2.«2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмасини бажарилиши, жумладан аёллар бандлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида»ги Наманган вилояти ҳокимининг ахборотини қўмитанинг кенгайтирилган йиғилишида эшитиш.

3. «Беш ижобий ташаббус» доирасида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларнинг ҳолатини Фарғона вилоятида ўрганиш.

октябрь


октябрь



ноябрь

Саноат, қурилиш

ва савдо масалалари қўмитаси

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси



Оила ва аёллар масалалари бўйича комиссияси

Ижтимоий шароити оғир аёлларни қўллаб-қувватлаш, хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни иш билан таъминлашга кўмак кўрсатадиган 376 та нодавлат нотижорат ташкилотларининг иштироки етарли даражада сезилмаяпти.

Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг ижтимоий-сиёсий ва социал фаоллигини ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш таъминлашга қаратилган нодавлат нотижорат ташкилотлари учун грант танловларини ўтказиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

август

Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар

ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси