Ҳужжат кучини йўқотган 28.10.2010 31.03.1997 йилдаги 165-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 28.10.2010
Ҳужжат 31.03.1997 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ТОВАР БОЗОРЛАРИДА МОНОПОЛИСТИК ФАОЛИЯТНИ ЧЕКЛАШ ВА РАҚОБАТ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сонли «Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида» 1996 йил 27 декабрдаги қарорини бажариш юзасидан ҳамда монополияга қарши давлат сиёсатини ўтказиш, рақобат муҳити яратилишини таъминлаш ва республикада иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Нархлар (тарифлар)ни шакллантириш ва уларнинг қўлланилишини назорат қилиш тартиби тасдиқлансин (1-илова).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эркин (шартномавий) нархлар ва тарифларни шакллантириш ва уларнинг қўлланишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомни ҳамда монопол маҳсулотларга нархлар (тарифлар)ни ва рентабелликни декларациялаш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нархларни бошқариш жамғармаси тўғрисидаги низом лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси бир ой муддатда:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Монополист бирлашмалар (корхоналар) давлат реестрини шакллантириш ва юритиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
монополияга қарши қонунчилик бузилганлиги тўғрисидаги ишларни қўзғаш ва уларни кўриб чиқиш тартиби лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси товар бозорларини тартибга солиш мақсадида хўжалик юритувчи субъектлар ва уларнинг бирлашмалари учун ҳар чораклик давлат статистика ҳисоботи шаклини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш тўғрисидаги низомга киритиладиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига монополияга қарши сиёсатни олиб бориш бўйича вазифаларни юклаш тўғрисида» 1993 йил 6 февралдаги 63-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 1993 йил 30 мартдаги 160-сон қарори 1-бандининг учинчи — олтинчи хатбошилари, 2, 3, 4, 8-бандлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Хўжалик юритувчи субъектларнинг монополистик фаолиятини чеклаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1995 йил 7 февралдаги 34-сон қарори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг товар бозорларида монополистик мавқени эгаллаган хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат реестри тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида» 1996 йил 19 сентябрдаги 323-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С.Ҳамидов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1997 йил 31 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
165-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 31 мартдаги 165-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нархлар (тарифлар)ни шакллантириш ва уларнинг қўлланишини назорат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Тартиб «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини бажариш юзасидан ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Тартиб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Монополистик корхоналар давлат реестрига киритилган хўжалик юритувчи субъектларнинг маҳсулотлари, товарлари ва хизматларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий монополиялар субъектларига тегишли бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг маҳсулотлари, товарлари ва хизматларига;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нархлари Ҳукумат томонидан ёки ўз ваколатлари доирасида жойлардаги давлат ҳокимияти органлари ва давлат бошқаруви органлари томонидан белгиланадиган хўжалик юритувчи субъектларнинг маҳсулотлари, товарлари ва хизматларига нархларни шакллантиришда қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қолган маҳсулотлар (товарлар, хизматлар)га шартномавий (эркин) нархлар (тарифлар) қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Нархларни давлат йўли билан тартибга солиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
монополист корхоналарнинг маҳсулотлари, товарлари ва хизматларига нархлар (тарифлар), устамалар ёки рентабелликнинг чекланган даражаларини декларация қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорига кўра белгиланган ёки чекланган нархлар (тарифлар) ва устамалар жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, давлат бошқаруви органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланган ёки чекланган нархлар (тарифлар) ва устамалар белгилаш йўли билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик билан белгиланган тартибда нархларни тартибга солишнинг бошқа усуллари ҳам қўлланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Хўжалик юритувчи субъектларнинг, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, маҳсулотлари (товарлари, хизматлари)га шартномавий (эркин) нархлар (тарифлар)ни, шу жумладан, тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни шакллантириш ва уларнинг тўғри қўлланилиши Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган Низомга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. МОНОПОЛИСТ КОРХОНАЛАРНИНГ МАХСУЛОТЛАРИГА НАРХЛАРНИ ДАВЛАТ ЙЎЛИ БИЛАН ТАРТИБГА СОЛИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Монопол юқори ва монопол паст нархлар белгиланишининг (демпинг нархлар белгиланишининг), харидоргир маҳсулотлар (товарлар, хизматлар)га нархлар асоссиз оширилиши (пасайтирилишининг, устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ўз натижасига кўра рақобатнинг чекланишига ва (ёки) бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг манфаатлари камситилишига сабаб бўлган ёки сабаб бўлиши мумкин бўлган бошқа суиистеъмолчиликларнинг олдини олиш, чеклаш ва уларга барҳам бериш мақсадида монополистларнинг маҳсулотлари (хизматлари)га нархлар (тарифлар)ни давлат томонидан тартибга солиш жорий этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Муайян сифат ва турдаги маҳсулотлар, хизматлар ва халқ истеъмол товарлари аниқ гуруҳлари ва турларининг товар бозорида устун мавқени эгаллаб турган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хўжалик фаолияти билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектлар Ўзбекистон Республикасининг товар бозорларида ҳаракат қилувчи Монополист бирлашмалар (корхоналар) давлат реестрига (кейинги ўринларда — Давлат реестри деб аталади) киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Давлат реестрига киритилган хўжалик юритувчи субъектлар Давлат реестрига киритилган пайтда амалда бўлган ва хўжалик юритувчи субъект маҳаллий ёки республика бозорларида улар бўйича монополист ҳисобланган маҳсулотга шартномавий (эркин) нархлар (тарифлар) ёки рентабеллик оширилиши тўғрисида асосий истеъмолчи билан янги нархлар (тарифлар) келишилгандан кейин тегишли молия органларига декларация тақдим этишга мажбурдирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Монополист корхоналар томонидан нархларнинг пасайтирилиши мустақил амалга оширилади. Бунда рақобатни чеклаш мақсадида монополист томонидан шартномавий (эркин) нархлар ва тарифлар пасайтирилишига (демпинг нархлар белгиланишига) йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Бир хил маҳсулот (хизмат)нинг ўзи бир неча истеъмолчига (буюртмачига) етказиб берилган тақдирда, унга ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар (хизматлар)нинг камида 50 фоизи сотилаётган асосий истеъмолчи (буюртмачи) бўйича нархлар (тарифлар) ошиши, ёки ҳаммаси бўлиб мазкур маҳсулотлар (хизматлар)нинг камида 50 фоизи сотиладиган бир неча истеъмолчи (буюртмачи) бўйича олдинги ойда шаклланган ўртача нархлар (тарифлар) тўғрисида декларация тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Монопол маҳсулотларга нархлар (тарифлар) ва рентабелликка декларация тақдим этиш тартиби Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Декларация учун тақдим этилган материаллар бўйича тегишли молиявий орган бир ҳафта муддатдан кечикмай қарор қабул қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янги чекланган декларация тақдим этилган нархлар (тарифлар) ёки рентабеллик жорий этилиши санаси этиб унинг тегишли молия органида рўйхатга олинган сана ҳисобланади. Декларация нусхаси ёки нархлар (тарифлар)ни рўйхатга олиш рад этилганлиги тўғрисидаги қарор тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун муддатда хўжалик юритувчи субъектга юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Монопол маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи ёки сотувчи хўжалик юритувчи субъект молия органларидан ҳужжатлар олингандан кейин бир ҳафта муддатда истеъмолчиларни молия органлари томонидан қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Молия органларига шартномавий (эркин) нархлар (тарифлар) декларация қилиниши бўйича материалларни тақдим этган корхоналар, агар молия органлари томонидан нархлар (тарифлар)ни тақдим этилган лойиҳадан паст даражада рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда истеъмолчилар билан кейинчалик ҳисоб-китоб қилган ҳолда улар билан келишилган нархлар (тарифлар) бўйича маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва сотишни давом эттирадилар. Агар молия органлари томонидан монополист томонидан пировард истеъмолчига эмас, балки воситачи корхоналар, ва ташкилотларга ёки савдога сотилган маҳсулотга лойиҳалаштирилаётган нархлар (тарифлар)ни пасайтириш ёки илгари амалда бўлганларини сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда ҳақиқатда сотилган нархлар билан рўйхатдан ўтказилган нархлар ўртасидаги фарқ суммаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг бюджетдан ташқари «Нархларни бошқариш жамғармаси»га ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. ТАБИИЙ МОНОПОЛИЯЛАРГА ТЕГИШЛИ БЎЛГАН КОРХОНАЛАРНИНГ МАҲСУЛОТЛАРИ ВА ХИЗМАТЛАРИ НАРХЛАРИ ВА ТАРИФЛАРИНИ ДАВЛАТ ЙЎЛИ БИЛАН ТАРТИБГА СОЛИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Табиий монополиялар субъектлари фаолияти соҳасида самарали давлат сиёсатини ўтказиш мақсадида улар томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар (кўрсатиладиган хизматлар)га нархлар (тарифлар) давлат йўли билан тартибга солиш табиий монополиялар субъектлари фаолиятининг қуйидаги соҳаларида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Нархлар (тарифлар)ни давлат йўли билан тартибга солиш табиий монополиялар субъектлари фаолиятининг қуйидаги соҳаларида амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нефть, газ конденсати, табиий газ ва кўмир қазиб чиқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нефть, нефть маҳсулотлари ва газни магистрал қувурлар орқали узатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш ва узатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
темир йўлларда ташиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
портлар, аэропортлар хизмати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий электр ва почта алоқаси хизматлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
водопровод ва канализация хўжалиги хизматлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Табиий монополияларга тегишли бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг маҳсулотлари, товарлари ва хизматларига нархлар (тарифлар) ва устамалар Ҳукумат қарорлари билан ҳамда ўз ваколатлари доирасида жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, давлат бошқаруви органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишув бўйича белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. БЕЛГИЛАНГАН НАРХЛАР (ТАРИФЛАР) ВА УСТАМАЛАР БЕЛГИЛАШ ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Маҳсулотлар, товарлар, ишлар ва хизматларнинг айрим турларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда ўз ваколатлари доирасида жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, шунингдек давлат бошқаруви органлари томонидан Молия вазирлиги билан келишув бўйича уларнинг ижтимоий ва иқтисодий асосланиши ҳолларида белгиланган нархлар (тарифлар) ва устамалар белгиланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. МАҲСУЛОТЛАР, ТОВАРЛАР (ИШЛАР, ХИЗМАТЛАР)ГА НАРХЛАР ШАКЛЛАНИШИ ВА ҚЎЛЛАНИЛИШИ УСТИДАН ДАВЛАТ НАЗОРАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Белгиланган ва бошқариладиган нархлар (тарифлар) ва устамаларни шакллантириш ва қўллашнинг тўғрилиги устидан давлат назорати монополияга қарши давлат органи томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Монополияга қарши давлат органи ўтказилган текширишлар асосида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан нархларни давлат йўли билан тартибга солиш тартиби бузилиши натижасида олинган суммаларни Молия вазирлигининг бюджетдан ташқари «Нархларни бошқариш жамғармаси» счётига ундириб олиш тўғрисида қарор қабул қилади, олиб қўйилиши керак бўлган ва амалда тушган жарималар ҳисобини юритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Нархлар (тарифлар) ва устамаларни шакллантириш ва қўллаш тартиби бузилишига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган ва чекланган нархлар (тарифлар) ва устамаларни ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молия органларига нархлар (тарифлар) тўғрисида декларация тақдим этиш ёки рентабеллик, уларнинг ошиб кетишига олиб келувчи устамаларнинг чекланган даражасини белгилаш учун ишончсиз ахборот тақдим этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулотлар (товарлар, хизматлар) қийматига уларнинг нархида ҳисобга олинган амалда фойдаланилмаган материаллар ёки бажарилмаган ишларни киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нархлар (тарифлар)ни келишишда назарда тутилган (қабул қилинган) ёки конструктив нуқсонлар туфайли (стандартлаштириш органларининг хулосаси мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланган (белгиланган, тартибга солинадиган) маҳсулотнинг технологик параметрларига риоя этмаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан маҳсулот ишлаб чиқариш (тайёрлаш) учун назарда тутилган ҳамда нархлар (тарифлар)ни шакллантиришда ҳисобга олинмаган хом ашё (компонентлар)ни алмаштириш ҳисобига фойда (даромад) олиниши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан нархларни шакллантириш ва қўллаш тартиби бузилиши натижасида олинган маблағлар оширилган нархлар ва тарифлар (қўшимча ҳақ, уларга чегирмалар ва бошқалар ҳисобга олинган ҳолда) бўйича маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни сотишдан олинган амалдаги тушум билан амалдаги норматив ҳужжатларга мувофиқ шаклланган нархлар ва тарифлар (уларга қўшимча ҳақ, чегирмалар ва бошқалар ҳисобга олинган ҳолда) бўйича мана шу маҳсулот (ишлар, хизматлар) қиймати ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳсулот (товарлар)нинг сотиш нархларини сотиш нархларига савдо, таъминот-сотиш, улгуржи ва бошқа устамаларни қўшиб шакллантирувчи ва қўлловчи савдо, умумий овқатланиш, таъминот-сотиш корхоналари, воситачилик ташкилотлари ва ташкилотлар учун олиб қўйилиши керак бўлган сумма қуйидагича белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оширилган устамалар қўлланган ҳолларда — маҳсулотлар (товарлар)ни сотишдан олинган устаманинг амалдаги суммаси билан амалдаги норматив ҳужжатларга мувофиқ аниқланган устама суммаси ўртасидаги тафовут сифатида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нарх белгилашнинг амалдаги тартиби бузилган ҳолда белгиланган нархларга белгиланган устамалар қўлланилган ҳолларда — оширилган нархлар бўйича сотилган маҳсулотнинг бутун ҳажмига ҳисоблаб чиқилган устама суммаси билан амалдаги норматив ҳужжатларга мувофиқ ҳисоблаб чиқилган сотилган маҳсулотнинг худди шу ҳажмига устама суммаси ўртасидаги тафовут сифатида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳсулотларига рентабелликнинг чекланган даражалари белгиланган корхоналар учун умуман маҳсулотлар (товарлар, хизматлар) гуруҳлари (турлари) бўйича рентабелликнинг чекланган даражасини ошириш ҳисобига олинган ҳамда корхоналар томонидан чораклик ҳисоб-китоблар асосида Молия вазирлигининг бюджетдан ташқари «Нархларни бошқариш жамғармаси» счётига киритилмаган сумма олиб қўйилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Нархлар (тарифлар) ва устамаларни шакллантириш ва қўллаш тартиби бузилиши натижасида олинган маблағлар Молия вазирлигининг бюджетдан ташқари «Нархларни бошқариш жамғармаси» махсус счётига олиб қўйилади ҳамда нархлар бузилиши натижасида олинган сумма миқдорида иқтисодий санкциялар қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Декларация тўлдирилмаган нархларни қўллашдан олинган тафовут тўлиқ бюджет даромадига, иқтисодий санкция эса Молия вазирлигининг «Нархларни бошқариш жамғармаси»га олиб қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Иқтисодий санкциялар қонунни бузишнинг бутун даврига қўлланилади ва хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий аҳволидан ва унинг бюджет билан ўзаро муносабатларидан қатъи назар, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлангандан кейин, хўжалик юритувчи субъект ихтиёрида қоладиган фойдадан ундирилади, мазкур Тартибнинг 28-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустаснодир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан иқтисодий санкциялар қўлланилиши уларнинг нархларининг давлат томонидан тартибга солиниши тартиби бузилишида айбдор бўлган мансабдор шахсларини жавобгарликдан озод қилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Молия вазирлигининг бюджетдан ташқари «Нархларни бошқариш жамғармаси» счётига олиб қўйилиши керак бўлган суммани ҳисоблаб чиқишда солиқлар ошишига олиб келган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)га нархлар белгилаш ва қўллаш тартиби бузилишига йўл қўйган корхоналарда ортиқча тўланган солиқлар ва бошқа тўловлар суммаси ҳисобига корхонадан олиб қўйиладиган сумма камайтирилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Молия органлари амалдаги Тартибга мувофиқ:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нархларнинг давлат томонидан бошқарилиши тартиби бузилганлиги учун хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан иқтисодий санкциялар қўллаш тўғрисидаги қарорни олгач, бир ой муддатда ушбу маблағларни Молия вазирлигининг бюджетдан ташқари «Нархларни бошқариш жамғармаси» счётига ундирадилар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ҳафта муддатда маблағларни олиб қўйиш тўғрисида қарор қабул қилган монополияга қарши давлат органига ундирилган вақт ва унинг суммаси тўғрисида маълум қиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Давлат солиқ органлари иқтисодий санкциялар қўлланилиши зарур бўлган нархлар (тарифлар) ва устамалар қўлланилишида қонун бузилишлар аниқланганда текшириш материалларини ортиқча олинган маблағларни олиб қўйиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун тегишли монополияга қарши давлат органига юборадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Нархларнинг давлат томонидан бошқарилиши тартиби бузилганлиги ва бунинг натижасида ортиқча сумма олинганлигини мустақил равишда аниқлаган хўжалик юритувчи субъект уларни Молия вазирлигининг бюджетдан ташқари «Нархларни бошқариш жамғармаси» счётига ўтказади. Ушбу ҳолда иқтисодий санкциялар қўлланилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Давлат бошқаруви органининг кўрсатмаси бўйича хўжалик юритувчи субъект нархлар (тарифлар)ни давлат томонидан бошқариш тартиби бузилишига йўл қўйган тақдирда маблағларни олиб қўйиш бундай қарорни қабул қилган органнинг ҳисоб-китоб счётидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Монополияга қарши давлат органининг қарори (ёзма кўрсатмаси) устидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ шикоят қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Молия вазирлигининг бюджетдан ташқари «Нархларни бошқариш жамғармаси» бюджетдан ташқари счётига нотўғри ундирилган маблағларни қайтариш, ушбу маблағлар кўрсатиб ўтилган фонд счётига ўтказилганига бир йил тўлмаган тақдирда монополияга қарши давлат органининг қарорига кўра амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 31 мартдаги 165-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 23 майдаги 188-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси тўғрисидаги низомга киритиладиган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗГАРТИРиШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган ҳолларда ва тартибда юридик шахслар бирлашмаларининг ташкил этилиши, қўшилиши ва бирлашиши, хўжалик субъектларининг молия-саноат гуруҳлари ва холдинг компанияларини ташкил этган ҳолда қўшилиши ва бирлашиши устидан, корхоналарнинг тугатилиши ва бўлиниши устидан назоратни амалга оширади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган ҳолларда ва тартибда хўжалик юритувчи субъектнинг устав капиталидаги акциялар, улушларни овоз бериш ҳуқуқи билан сотиб олиш, шунингдек, хўжалик юритувчи субъектнинг тадбиркорлик фаолиятини юритиш шартларини белгиловчи ҳуқуқларни ёхуд унинг ижро этувчи органи вазифасини амалга ошириш ҳуқуқларини сотиб олиш ҳақидаги илтимосномаларни кўриб чиқади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«қонунчилик ҳужжатлари билан назарда тутилган бошқа вазифаларни амалга оширади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи ва учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«хўжалик юритувчи субъектларга монополияга қарши қонунчилик бузилиши тўхтатилиши, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари бузилиши тўхтатилиши ёки уларнинг оқибатлари бартараф этилиши, дастлабки ҳолат тикланиши, монополияга қарши қонунчиликка зид бўлган шартномаларнинг бекор қилиниши ёки ўзгартириши тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бошқарув органларига ва жойлардаги давлат ҳокимияти органларига улар томонидан монополияга қарши қонунчиликка зид равишда қабул қилинган ҳужжатларни бекор қилиш ёки ўзгартириш тўғрисида талаблар қўйиш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«хўжалик юритувчи субъектларни ва уларнинг раҳбарларини шунингдек, мансабдор шахсларни монополияга қарши қонунчиликни, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик ёки монополияга қарши органнинг ёзма кўрсатмаларини бажармаганлиги учун жавобгарликка тортиш тўғрисида ўз ваколатларига мувофиқ қарорлар қабул қилиш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«монополияга қарши қонунчилик ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик бузилиши, шу жумладан, монополияга қарши қонунчиликка зид бўлган шартномаларни тўлиқ ёки қисман ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида судга мурожаат қилиш, шунингдек, монополияга қарши қонунчиликни ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни қўллаш ва уларни бузиш билан боғлиқ ишлар суд томонидан кўриб чиқилаётганида қатнашиш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси маълумотлари асосида Монополист бирлашмалар (корхоналар) давлат реестрини шакллантириш тартибини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
монополияга қарши қонунчилик бузилиши, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини бузиш натижасида олинган фойда (даромад)ни, агар кўрсатиб ўтилган сумма текшириш пайтигача харидор (буюртмачи)га қайтарилмаган ёки тегишли бюджетга ўтказилмаган бўлса, уларни мусодара қилиш ва тегишли бюджетга ўтказиш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«нархлар (тарифлар)ни ва устамаларни шакллантириш ҳамда, уларни қўллаш натижасида олинган маблағларни мусодара қилиш ва бюджетдан ташқари махсус счётга ўтказиш, шунингдек, нархларни бузиш натижасида олинган сумма миқдорида иқтисодий санкциялар қўллаш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн тўртинчи ва ўн бешинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ортиқча олинган сумма мусодара қилиш тўғрисидаги қарор олинган пайтдан бошлаб хўжалик юритувчи субъект томонидан ўттиз кун муддатда ўтказилади, маблағлар белгиланган муддатда ўтказилмаган тақдирда хўжалик юритувчи субъект муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун мусодара қилинадиган сумманинг 0,15 фоизи миқдорида пеня тўлайди. Агар кечикиш банк айби билан (хўжалик юритувчи субъект тўлов топшириқномаси келган кундан бошлаб уч кундан ортиқ вақт ўтган бўлса) содир этилган бўлса, 0,15 фоиз миқдоридаги пеня банк томонидан тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маблағлар шак-шубҳасиз тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ёки маҳаллий молия органлари томонидан олиб қўйилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«монополияга қарши қонунчилик ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни қўллаш масалалари бўйича тушунтириш бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликда назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга ошириш».
Кейинги таҳрирга қаранг.