Ҳужжат кучини йўқотган 31.03.1997 07.02.1995 йилдаги 34-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 31.03.1997
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРНИНГ МОНОПОЛИСТИК ФАОЛИЯТИНИ ЧЕКЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 31 мартдаги 165-сонли «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Транспорт хизматлари кўрсатиш, улгуржи савдо соҳасида рақобатли муҳит яратиш ва корхоналарнинг монополистик фаолиятини чеклаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси Адлия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда хўжалик бирлашмаларининг транспорт хизматлари кўрсатиш, улгуржи савдо соҳасидаги фаолиятини таҳлил қилсинлар ҳамда айрим монополистларнинг товар ва хизматларнинг муайян бозоридаги устунлик мавқеи заминларини бартараф этиш бўйича белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик бирлашмалари уларнинг таркибига кирувчи корхоналарга, ташкилотларга ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга (ишларга, хизматларга), ўз фаолияти самарадорлигини ҳисобга олган ҳолда, бозор конъюнктураси асосида эркин нархларни шакллантиришда ёрдам кўрсатсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўзбексавдо», «Ўзбекбирлашув» уюшмалари, «Ўзавтотранс» давлат-акционерлик корпорацияси тизимидаги товарлар ва хизматлар бозорида устунлик мавқеини эгаллаб турган омбор хўжаликлари корхоналари, бирлашмалари, улгуржи савдо ва автотранспорт корхоналари 1-иловага* мувофиқ монополиядан чиқариш бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси ва «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган тадбирлар маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Монополиядан чиқариш бўйича идоралараро комиссия таркиби 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-2-иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссияга қуйидагилар юклатилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товар ва хизматлар бозорида монопол мавқени эгаллаб турган корхоналар фаолиятини экспертиза қилиш материалларини кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспертиза материаллари бўйича монопол корхоналарни майдалаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулосалар қабул қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси билан биргаликда, ўзларининг устунлик мавқеини суиистеъмол қилишаётган хўжалик юритувчи монополист субъектларни аниқлаш мақсадида, халқ хўжалигининг бошқа тармоқларидаги рақобатли муҳитни мунтазам равишда тадқиқ қилиб боришни амалга оширсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадқиқотлар натижалари бўйича Идоралараро комиссияга, янги тадбиркорларнинг бозорга киришлари учун замин яратиш, рақобатни ривожлантириш учун, хўжалик юритувчи субъектларнинг монополистик фаолиятини тўхтатиш ва бартараф қилишга доир таклифлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1995 йил 7 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34-сон