Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кенгашининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2019 йилга мўлжалланган «ҳукумат соати»ни ўтказиш жадвалини тасдиқлаш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 332-моддасига, «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 101-моддаcига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида «ҳукумат соати»ни ўтказишни юқори савияда ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2019 йилга мўлжалланган «ҳукумат соати»ни ўтказиш жадвали Ўзбекистон Республикаси Бош вазири билан келишилганлиги маълумот учун қабул қилинсин ҳамда иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Навбатдаги ойда ўтказилиши режалаштирилган «ҳукумат соати»га таклиф этиладиган ҳукумат аъзоларига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги депутатлар бирлашмалари аъзолари берадиган саволларни ҳар ойнинг 15 санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девонининг Ташкилий-назорат ва таҳлил бўлимига умумлаштириш учун тақдим қилиш тавсия этилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девонининг Ташкилий-назорат ва таҳлил бўлими депутатлар бирлашмалари томонидан тақдим этиладиган саволларни умумлаштирган ҳолда ҳар ойнинг 20 санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши муҳокамасига киритиб борсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари (Х. Кетмонов) 2019 йилда ўтказилиши мўлжалланган «ҳукумат соати»ни юқори савияда ташкил этиш билан боғлиқ зарур чораларни кўриб борсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари (С. Отамуратов) 2019 йилда ўтказиладиган ҳар бир «ҳукумат соати» оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.
6. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девонининг раҳбари М. Миралимов зиммасига юклатилсин.
7. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари С. ОТАМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 25 январь,
2306-III-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг 2019 йил 25 январдаги 2306-III-сонли Қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2019 йилда мўлжалланган «ҳукумат соати»ни ўтказиш
ЖАДВАЛИ
| Т/р | Ўтказилиш ойи | Ўтказилиш куни | Ўтказилиш вақти |
| 1. | Февраль | 5 февраль | Соат 1500 — 1600 |
| 2. | Март | 5 март | |
| 3. | Апрель | 2 апрель | |
| 4. | Май | 7 май | |
| 5. | Июнь | 4 июнь | |
| 6. | Июль | 2 июль | |
| 7. | Август | 6 август | |
| 8. | Сентябрь | 3 сентябрь | |
| 9. | Октябрь | 2 октябрь | |
| 10. | Ноябрь | 5 ноябрь | |
| 11. | Декабрь | 3 декабрь |