2-ИЛОВА
|
Т/р |
Тадбирлар |
Амалга ошириш механизмлари |
Ижро муддатлари |
Масъул ижрочилар |
|
1. |
ФАОнинг Европа бўйича 32-Минтақавий конференцияси (ЕМК) доирасида самарали раислик қилиш ва мамлакат манфаатларини илгари суриш барча масалаларини мувофиқлаштириш. |
1. Будапешт шаҳридаги ЕМК Котибияти билан Ўзбекистон Республикаси раислиги доирасидаги ишларни муҳокама қилиш. |
2021 йил январь |
Ўзбекистон Республикасининг Италиядаги Элчихонаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги |
|
2. ЕМК Раисига конференциянинг 32-сессияси давомида қабул қилинган қарорларнинг бажарилишида кўмаклашиш. |
доимий | |||
|
3. Энг яхши тажрибалар, билимлар ва инновацияларни қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш йўлида трансфер қилишда ЕМК иштирокчи-мамлакатлари билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатиш. |
доимий | |||
|
2. |
ФАОнинг Европа бўйича Минтақавий конференциясининг (ЕМК) сессиялар оралиғидаги йиғилишларида Ўзбекистон Республикаси раислиги доирасида Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг иштирокини таъминлаш. |
1. ЕМК Котибияти билан тадбирлар жадвали ва муҳокамалар кун тартибини ишлаб чиқиш. |
2021 йил январь |
Ўзбекистон Республикасининг Италиядаги Элчихонаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги |
|
2. ЕМК Раисига тегишли материаллар ва ҳужжатларни тайёрлаш. |
жадвалга мувофиқ | |||
|
3. Тадбирларда иштирок этиш. |
жадвалга мувофиқ | |||
|
3. |
Донор-мамлакатларнинг ФАО, ҚХРХЖ, БООД доимий вакиллари билан манзилли ишлашни таъминлаш. |
1. Ҳамкорлик ва иш юзасидан алоқалар ўрнатиш. |
2021 йил I ярим йиллик |
Ўзбекистон Республикасининг Италиядаги Элчихонаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, алоқадор вазирлик ва идоралар |
|
2. Қўшма лойиҳаларни муҳокама қилиш ва ишлаб чиқиш. |
доимий | |||
|
3. Ишлаб чиқиладиган лойиҳаларни Ўзбекистоннинг алоқадор вазирлик ва идораларига кўриб чиқиш учун киритиш. |
доимий | |||
|
4. |
Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасидаги халқаро ва минтақавий ташаббусларда Ўзбекистон Республикаси иштирокини фаоллаштириш. |
1. ФАО, ҚХРХЖ, БООД томонидан амалга оширилаётган минтақавий ва глобал конвенциялар, битимлар ҳамда ташаббусларни ўрганиш ва баҳолаш. |
2021 йил I ярим йиллик |
Ўзбекистон Республикасининг Италиядаги Элчихонаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, алоқадор вазирлик ва идоралар |
|
2. Ўзбекистон Республикасининг иштироки бўйича белгиланган тартибда таклифлар киритиш. |
доимий | |||
|
3. Қабул қилинган қарорларнинг самарали амалга оширилишини мувофиқлаштириш. |
доимий | |||
|
5. |
Ўзбекистон Республикасининг қишлоқ хўжалигини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш учун ФАО ҳузуридаги Бутунжаҳон озиқ-овқат хавфсизлиги қўмитаси (БОХҚ) билан ҳамкорликни йўлга қўйиш. |
1. Ҳамкорлик ва иш юзасидан алоқалар ўрнатиш. |
2021 йил март |
Ўзбекистон Республикасининг Италиядаги Элчихонаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, алоқадор вазирлик ва идоралар |
|
2. Ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилиш ва ишлаб чиқиш. |
2021 йил I ярим йиллик | |||
|
3. Ишлаб чиқилаётган лойиҳалар ва ташаббусларни Ўзбекистоннинг алоқадор вазирлик ва идораларига кўриб чиқиш учун киритиш. |
мунтазам | |||
|
6. |
Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури (БООД) билан ҳамкорликни йўлга қўйиш. |
1. Ҳамкорлик ва иш юзасидан алоқалар ўрнатиш. |
2021 йил I чорак |
Ўзбекистон Республикасининг Италиядаги Элчихонаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, алоқадор вазирлик ва идоралар |
|
2. Мамлакат ҳадли дастурини ишлаб чиқиш ва келишиш. |
2021 йил декабрь | |||
|
3. Ҳужжатни имзолаш. |
2022 йил I ярим йиллик | |||
|
7. |
ФАО ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида 2021 — 2025 йилларга мўлжалланган Мамлакат ҳадли дастурини қабул қилиш. |
1. Ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва ФАО билан келишиш. |
2020 йил декабрь |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси, алоқадор вазирлик ва идоралар |
|
2. 2021 — 2025 йилларга мўлжалланган Мамлакат ҳадли дастурини имзолаш. |
2021 йил январь | |||
|
3. Дастурнинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш. |
доимий | |||
|
8. |
ФАОнинг «Қўлга кўл» ташаббусида Ўзбекистоннинг иштирок этиши. |
1. ФАО билан ташаббусни амалга ошириш бўйича қўшма ҳадли битимни имзолаш. |
2020 йил 20 декабрь |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, алоқадор вазирлик ва идоралар |
|
2. Ташаббусни амалга ошириш ва Геомакон маълумотлар платформасини тўлдириш бўйича идоралараро эксперт Ишчи гуруҳини тузиш. |
2021 йил 30 январь | |||
|
3. «Қўлга қўл» ташаббуси доирасидаги ишларнинг устувор йўналишларни белгилаш учун ФАО билан биргаликда кўрсаткичлар тизимини ишлаб чиқиш. |
2021 йил 15 июнь | |||
|
4. Натижаларнинг базавий жиҳатдан баҳолари билан бирга илк маърузани эълон қилиш. |
2023 йил | |||
|
9. |
ФАО, ҚХРХЖ, БООД билан биргаликдаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириб боришнинг мониторингини таъминлаш. |
1. Амалга оширилаётган лойиҳалар ижросини таҳлил қилиш. |
2021 йил I ярим йиллик |
Ўзбекистон Республикасининг Италиядаги Элчихонаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, алоқадор вазирлик ва идоралар |
|
2. Эришилган натижаларни алоқадор вазирлик ва идоралар билан бирга муҳокама қилиш. |
2021 йил июль | |||
|
3. Жорий ва ишлаб чиқилаётган лойиҳалар самарадорлигини ошириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш. |
2021 йил сентябрь | |||
|
10. |
Махсус глобал жамғармаларнинг («Яшил иқлим жамғармаси», «Глобал экология жамғармаси», «Адаптация жамғармаси», «Халқаро иқлим ташаббуси») молиявий ва техник кўмагини жалб қилиш учун ФАО, ҚХРХЖ, ВООД билан ҳамкорлик қилиш. |
1. Аниқ лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиш. |
2021 йил сентябрь |
Ўзбекистон Республикасининг Италиядаги Элчихонаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, алоқадор вазирлик ва идоралар |
|
2. Лойиҳа ҳужжатларини кўриб чиқиш учун Жамғармаларга киритиш. |
2021 йил декабрь | |||
|
3. Ишлаб чиқиладиган лойиҳаларни белгиланган тартибда тасдиқлаш. |
2022 йил давомида | |||
|
11. |
ФАОнинг «Жануб-Жануб» (Хитой, Исроил, Туркия) қўшма лойиҳаларида Ўзбекистоннинг иштироки масаласини кўриб чиқиш. |
1. Аниқ лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиш. |
2021 йил декабрь |
Ўзбекистон Республикасининг Италиядаги Элчихонаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, алоқадор вазирлик ва идоралар |
|
2. Лойиҳа ҳужжатларини кўриб чиқиш учун ФАОга киритиш. |
2022 йил март | |||
|
3. Ишлаб чиқиладиган лойиҳаларни белгиланган тартибда тасдиқлаш. |
келишувга кўра | |||
|
12. |
ФАО ҳузуридаги «Тупроқ бўйича глобал ҳамкорлик»да Ўзбекистон иштирокини фаоллаштириш. |
1. Ҳамкорлик ва иш юзасидан алоқалар ўрнатиш. |
2021 йил февраль |
Ўзбекистон Республикасининг Италиядаги Элчихонаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, алоқадор вазирлик ва идоралар |
|
2. Қўшма лойиҳаларни муҳокама қилиш ва ишлаб чиқиш. |
2021 йил октябрь | |||
|
3. Ишлаб чиқиладиган лойиҳаларни Ўзбекистоннинг манфаатдор вазирлик ва идораларига кўриб чиқиш учун киритиш. |
2021 йил декабрь | |||
|
13. |
ФАО-Корея Республикасининг ўрмон ландшафтларини тиклаш бўйича ҳамкорлик дастури доирасида молиявий-техник кўмагини жалб қилиш. |
1. Лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиш. |
2021 йил сентябрь |
Ўзбекистон Республикасининг Италиядаги Элчихонаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, алоқадор вазирлик ва идоралар |
|
2. Лойиҳа ҳужжатларини кўриб чиқиш учун ФАОга киритиш. |
2021 йил декабрь | |||
|
3. Ишлаб чиқиладиган лойиҳаларни белгиланган тартибда тасдиқлаш. |
келишувга кўра | |||
|
14. |
Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги йирик халқаро тадбирларни Ўзбекистонда ўтказиш масалаларини ФАО, ҚХРХЖ, БООД билан ишлаб чиқиш. |
1. Тадбирлар жадвалини муҳокама қилиш. |
мунтазам |
Ўзбекистон Республикасининг Италиядаги Элчихонаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, алоқадор вазирлик ва идоралар |
|
2. Тадбирларни Ўзбекистонда ўтказишни белгиланган тартибда келишиш. |
мунтазам | |||
|
3. Ижобий қарор қабул қилинган тақдирда Ўзбекистоннинг тадбирларни ўтказишга тайёрлиги тўғрисида ФАО, ҚХРХЖ, БООДни расман хабардор қилиш. |
мунтазам | |||
|
15. |
2021 йилда Бутунжаҳон озиқ-овқат саммити ишида Ўзбекистоннинг фаол иштирокини таъминлаш. |
1. 2021 йилда Бутунжаҳон озиқ-овқат саммити бўйича БМТ Бош котибининг махсус элчиси билан иш юзасидан алоқалар ўрнатиш. |
2021 йил февраль |
Ўзбекистон Республикасининг Италиядаги Элчихонаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, алоқадор вазирлик ва идоралар |
|
2. ФАО, ҚХРХЖ, БООД экспертлари билан биргаликда тавсиялар ва якуний ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича муҳокамаларда иштирок этиш. |
2021 йил I ярим йилликда | |||
|
3. Саммитни тайёрлаш тадбирларида иштирок этиш. |
жадвалга мувофиқ | |||
|
16. |
ҚХРХЖнинг мамлакат офисини Ўзбекистонда таъсис этиш масаласини ишлаб чиқиш. |
1. ҚХРХЖ раҳбарияти билан масалани муҳокама қилиш. |
2021 йил март |
Ўзбекистон Республикасининг Италиядаги Элчихонаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги |
|
2. Ваколатхона очилиши тўғрисидаги Битимни ишлаб чиқиш ва келишиш. |
2021 йил охиригача | |||
|
3. Ваколатхонани очиш. |
келишувга кўра |