Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 780-сон қарорига
ИЛОВА
Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича Е-полисни сотиш, расмийлаштириш ва уларнинг ҳақиқийлигини текшириш
Е-полиснинг ноёб рақами;
Е-полиснинг ноёб рақами;
Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича Е-полисни сотиш, расмийлаштириш ва уларнинг ҳақиқийлигини текшириш қоидаларига
ИЛОВА
Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича Е-полисни сотиш, расмийлаштириш, уларнинг ҳақиқийлигини текшириш ва суғурта ҳодисаси содир бўлганда кўриб чиқиш
| Босқичлар | Субъектлар | Тадбирлар | Муддат | |||
|
| ||||||
| 1-босқич | Суғурта қилдирувчи | Суғурта ташкилотининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ресурсида Е-полис сотиб олиш учун аризани тўлдиради. | Заруратга кўра | |||
|
| ||||||
| 2-босқич | Суғурта ташкилоти | 1. Е-полис сотиб олиш учун юборилган аризадаги маълумотларни текширади ҳамда электрон шартнома тузиш учун оммавий оферта билан танишиш, тасдиқлаш ва суғурта мукофотини тўлаш тўғрисида таклифини беради. 2. Агар маълумот нотўғри ёки қисман тўлдирилган бўлса, аризадаги маълумотни қайта текшириш ва тўғрилаш ҳақида суғурта қилдирувчига маълумот юборади. | Автоматик тарзда | |||
|
| ||||||
| 3-босқич | Суғурта қилдирувчи | 1. Е-полисни тузиш учун оммавий оферта билан танишади ва тасдиқлайди. 2. Е-полисда кўрсатилган суғурта мукофотини тўлайди. 3. Агар суғурта ташкилотидан аризани қайта текшириш ва тўғрилаш ҳақида маълумот келса, маълумотларни текширади ва тўғрилаб қайта юборади. | Автоматик тарзда 24 соат ичида | |||
|
| ||||||
| 4-босқич | Суғурта ташкилоти | Суғурта қилдирувчи томонидан суғурта мукофоти тўланганлигини текширади ва Е-полис бўйича ягона ахборот тизимига маълумот юборади. | Автоматик тарзда | |||
|
| ||||||
| 5-босқич | Ягона ахборот тизими | 1. Тузилган шартнома бўйича маълумотларни сақлайди, Е-полиснинг ноёб рақамини шакллантиради ва суғурта ташкилотига юборади. 2. Суғурта қилдирувчининг телефон рақамига SMS-хабар шаклида ва электрон почта манзилига (мавжуд бўлса) электрон хабарнома шаклида маълумот юборади. | Автоматик тарзда | |||
|
| ||||||
| 6-босқич | Суғурта қилдирувчи | 1. SMS ёки электрон манзилига юборилган хабарномада кўрсатилган ҳаволага ўтади ва Е-полисни электрон қурилмага юклайди ёки қоғозга чиқариб олади. 2. Ягона ахборот тизими ёки суғурта ташкилоти расмий веб-сайти, Е-полиснинг ноёб рақами ва транспорт воситасининг давлат рақам белгисини киритиш орқали Е-полисни ҳақиқийлигини текширади. | Тўлиқ бўлмаган автоматик тарзда | |||
|
| ||||||
| 7-босқич | Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлигининг ЙХҲББ ходимлари | Ягона ахборот тизими орқали ёки планшет қурилмадаги ахборот тизимларни интеграцияси орқали Е-полисни ҳақиқийлигини текширади. | Тўлиқ бўлмаган автоматик тарзда | |||
|
| ||||||
| 8-босқич | Ариза берувчи | Суғурта ҳодисаси содир бўлганда Е-полис бўйича жабрланувчи ёки суғурта қилдирувчининг қонунчиликда белгиланган ҳужжатларнинг электрон ёки сканерланган нусхалари суғурта ташкилотининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ресурси орқали юборади. | Тўлиқ бўлмаган автоматик тарзда | |||
|
| ||||||
| 9-босқич | Суғурта ташкилоти | Тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхати ва қабул қилинган санаси тўғрисида электрон маълумотнома ариза берувчига, у кўрсатган электрон почта манзилига (агар мавжуд бўлса) юборилади ва (ёки) суғурта ташкилотининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ресурсидаги аризачининг шахсий кабинетида кўрсатилади. | Тўлиқ бўлмаган автоматик тарзда | |||
|
| ||||||
| 10-босқич | Суғурта ташкилоти | Қонунда белгиланган муддатларда аризани кўриб чиқади ва тўловни амалга ошириш ёки рад этиш ҳақида ариза берувчига хабар беради. | Тўлиқ бўлмаган автоматик тарзда |