14.12.2020 йилдаги 780-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон турдаги суғурта хизматларини кўрсатиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 2 августдаги ПҚ-4412-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш, суғурта хизматларининг электрон турларини фаол жорий этиш ва ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 16 мартдаги 222-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида онлайн тартибида фаолият юритувчи тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг марказий маълумотлар базаси билан интеграциялашган транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича ягона ахборот тизими (кейинги ўринларда — ягона ахборот тизими) жорий этилгани маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Суғурта тўловларини кафолатлаш жамғармасининг электрон турдаги суғурта хизматларини (кейинги ўринларда — Е-полис) ягона ахборот тизими таркибида амалга ошириш ҳақидаги таклифларига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Суғурта тўловларини кафолатлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) билан биргаликда 2021 йил 1 июлга қадар ягона ахборот тизими таркибида Е-полисларни сотиш ва расмийлаштиришга мўлжалланган мажбурий суғурта бўйича фаолият олиб борувчи суғурта ташкилотларининг ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаси билан интеграциялашган ахборот модулларини жорий этсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 декабрдаги 694-сонли қарорига асосан 2023 йил 7 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.12.2022 й., 09/22/694/1068-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги суғурта ташкилотлари билан биргаликда 2021 йил 1 мартдан бошлаб Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича Е-полисни сотиш, расмийлаштиришни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғурта ташкилотлари томонидан хорижий давлатларда рўйхатдан ўтказилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча фойдаланилаётган транспорт воситалари эгалари билан Е-полисни расмийлаштиришга йўл қўйилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Е-полис қоғоз шаклидаги шартномага (полисга) тенглаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ягона ахборот тизими таркибида Е-полисни расмийлаштириш бўйича тегишли ахборот модулларни ишлаб чиқиш ва жорий этишни молиялаштириш Жамғарма ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ушбу қарор билан жорий этилаётган механизмни амалга ошириш доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли вазирликлар ва идоралар — Е-полисни расмийлаштиришда зарур бўлган маълумотларни ягона ахборот тизимига тақдим этиш учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғурта ташкилотлари — мажбурий суғурта бўйича мажбуриятнинг транспорт воситалари эгалари томонидан бажарилишини назорат қилишда зарур бўлган маълумотларни ягона ахборот тизимига тақдим этиш учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма — Е-полисни расмийлаштиришда зарур бўлган ахборот-маълумотлар тегишли вазирликлар ва идоралар ҳамда суғурта ташкилотлари ўртасида алмашинувини таъминлаш учун жавобгар эканлиги белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимлари билан реал вақт режимида идоралараро ахборот алмашинувини ташкил қилиш учун ягона ахборот тизимини «Ўзбектелеком» АК электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғига уласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«UZINFOCOM» давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор» МЧЖ (кейинги ўринларда — Ягона интегратор) ҳамда «Ўзбектелеком» АК билан биргаликда ягона ахборот тизимини ишлаб чиқиш бўйича техник талабларга мувофиқ ягона ахборот тизимини Ягона интегратор серверлар майдонида белгиланган тартибда жойлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда суғурта ташкилотлари билан биргаликда 2021 йил 1 апрелга қадар Е-полис тизимини бошқа мажбурий ва ихтиёрий суғурта турларига татбиқ этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма ва суғурта ташкилотлари билан биргаликда ушбу қарорнинг моҳияти ва аҳамиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 24 июндаги 141-сон қарори билан тасдиқланган Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 5-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Е-полислар, суғурта ҳодисалари, суғурта қилдирувчилар ва жабрланганлар тўғрисидаги шахсий маълумотлардан иборат бўлган, Е-полисни сотиш ва расмийлаштириш бўйича ахборот-маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда мажбурий суғурта бўйича мажбуриятнинг транспорт воситалари эгалари томонидан бажарилишини назорат қилиш бўйича ваколатли давлат органлар билан маълумотлар алмашинувини ташкил этиш».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 14 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
780-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 декабрдаги 694-сонли қарорига асосан 2023 йил 7 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.12.2022 й., 09/22/694/1068-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2020 й., 09/20/780/1618-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон, 06.12.2022 й., 09/22/694/1068-сон)