Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
Қарори
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директорининг «Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми (Самарқанд шаҳри, 2018 йил 22-23 ноябрь) якунларига доир таклифлар ва тавсияларни амалга ошириш юзасидан «Йўл харитаси» тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 2 февралдаги 2308-III/КҚ-501-III-сонли Қўшма қарорининг ижро этилиши ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига жавоби тўғрисида
«Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми (Самарқанд шаҳри, 2018 йил 22-23 ноябрь) якунларига доир таклифлар ва тавсияларни амалга ошириш юзасидан «Йўл харитаси» тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 2 февралдаги 2308-III/КҚ-501-III-сонли Қўшма қарорининг ижро этилиши ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директорининг ёзма жавоби маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси «Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми (Самарқанд шаҳри, 2018 йил 22-23 ноябрь) якунларига доир таклифлар ва тавсияларни амалга ошириш юзасидан «Йўл харитаси» тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 2 февралдаги 2308-III/КҚ-501-III-сонли Қўшма қарорининг ижро этилишини таъминлаш чораларини кўрсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 2 февралдаги 2308-III/КҚ-501-III-сонли Қўшма қарорининг ижро этилиши устидан парламент назоратини амалга оширсин.
4. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 18 февраль,
113-IV-сон