02.02.2019 йилдаги 2308-III-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қўшма қарори, 02.02.2019 йилдаги 2308-III-сон
Кучга кириш санаси
02.02.2019
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўшма қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми (Самарқанд, 2018 йил 22-23 ноябрь) якунларига доир таклифлар ва тавсияларни амалга ошириш юзасидан «Йўл харитаси» тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми хорижий иштирокчиларининг тавсиялари ва таклифларини амалга ошириш, шунингдек демократик ислоҳотлар йўлидан боришни давом эттириш ҳамда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича Ўзбекистоннинг ижобий имиджини янада шакллантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми якунларига доир таклифлар ҳамда тавсияларни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» (бундан буён матнда «Йўл харитаси» деб юритилади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси «Йўл харитаси» ижросини таъминлаш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Қўшма қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари С. Отамуратов ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари С. Артикова зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Қўшма қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 2 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2308-III-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Н. ЙЎЛДОШЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 2 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КҚ-501-III-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 2 февралдаги 2308-III/КҚ-501-III-сонли Қўшма қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё анжумани якунларига доир таклифлар ва тавсияларни амалга ошириш бўйича 2019-2020 йилларга мўлжалланган
АМАЛИЙ ҲАРАКАТЛАР РЕЖАСИ («ЙЎЛ ХАРИТАСИ»)
(2018 йил 22-23 ноябрь, Самарканд шаҳри)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Тадбирнинг номи

Амалга ошириш тартиботи

Амалга ошириш муддатлари

Масъул вазирликлар ва идоралар

I. Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳамкорликни кенгайтириш соҳасида

1.1

2021 — 2023 йиллардаги даврда БМТ нинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига сайлаш учун Ўзбекистон Республикасидан номзодлар кўрсатиш.

1. БМТ га аъзо мамлакатларда, шунингдек Нью-Йорк ва Женева шаҳарларидаги дипломатик миссиялар ўртасида сайлов кампаниясини ўтказиш.

2019-2020 йиллар

ТИВ (А. Комилов)

2. Хорижий делегациялар билан икки томонлама учрашувлар чоғида БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига Ўзбекистонда номзодлар кўрсатиш тўғрисидаги ахборотларни етказиш. Сайловлар давомида уларни қўллаб-қувватлаш тартибини ишлаб чиқиш.

2019-2020 йиллар

ТИВ (А. Комилов), Олий суд (К. Комилов), Омбудсман (У. Муҳаммадиев), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), ИИВ (П. Бобожонов), Бош прокуратура (О. Муродов), ИҲММ (А. Саидов)

3. Мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари соҳасида ўтказилаётган ислоҳотлар тўғрисидаги тарқатма материалларни кейинчалик БМТга аъзо давлатлар ўртасида тарқатиш учун тайёрлаш ва ТИВга тақдим этиш.

2019 йил январь-апрель

ИҲММ (А. Саидов)

4. «БМТ Бош Ассамблеясининг № 60/251-сонли резолюциясига мувофиқ тақдим этиладиган ихтиёрий мажбуриятлар ва ваъдалар» ҳужжатини тайёрлаш.

2019 йил июнь

1.2

Марказий Осиё мамлакатларидаги инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларнинг ҳар йилги учрашувларини ташкил этиш.

1. Учрашув концепцияси ва дастурини ишлаб чиқиш.

2019 йил июнь

ИҲММ (А. Саидов)

2. Хорижий иштирокчиларни таклиф этиш.

2019 йил август

3. Тадбирни ташкилий жиҳатдан юксак даражада ўтказиш.

2019 йил октябрь

1.3

ИҲОКБ, ЕХҲТ, БМТ РД ва бошқа халқаро ташкилотлар томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш мавзусида ҳамкорликдаги тадбирлар туркумини ўтказиш.

1. Халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда тадбирлар ўтказиш бўйича (чет эллик шериклар билан келишиб олинганидан сўнг) таклифлар тайёрлаш ва ИҲММ га киритиш.

2018 йил декабрь — 2019 йил февраль

Олий суд (К. Комилов), Омбудсман (У. Муҳаммадиев), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Бандлик вазирлиги (Ш. Кудбиев), ИИВ (П. Бобожонов), Бош прокуратура (О. Муродов), ИҲММ (А. Саидов), Хотин-қизлар қўмитаси (Г. Маъруфова), «Тараққиёт стратегияси» маркази (Э. Туляков), ФЖШММИ (Р. Камилов), ЭОАВМА (Ф. Абдухаликов), ЎзННТМА (И. Насриев)

2. 2019 йил ва 2020 йил учун тадбирларнинг умумлаштирилган рўйхатини тайёрлаш ва келишиб олиш.

2019 йил февраль, 2020 йил февраль

ИҲММ (А. Саидов)

3. Тадбирларни ўтказишга доир ташкилий масалаларни ишлаб чиқиш.

тадбир ўтказилишидан икки ой олдин

тадбирни ўтказиш учун масъул бўлган вазирликлар ёки идоралар

4. Якунлар бўйича таклифлар тайёрлаш.

тадбир якунларига кўра

тадбирни ўтказиш учун масъул бўлган вазирликлар ёки идоралар

1.4

ИҲОКБ, ЕХҲТ, БМТ РД ва бошқа халқаро ташкилотлар томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш мавзусида ташкил этиладиган тадбирларда иштирок этиш.

1. Ўзбекистон Республикаси делегациясининг тадбирларда иштирок этишини ишлаб чиқиш.

таклифлар келиб тушишига қараб

ТИВ (А. Комилов) ИҲММ (А. Саидов)

2. Нутқлар, тарқатма материаллар матнини тайёрлаш.

делегация таркиби шакллантирилишига қараб

масъул вазирликлар ва идоралар (делегация раҳбари)

3. Тадбирларда иштирок этиш, уларнинг якунлари бўйича таклифлар тайёрлаш.

делегация таркиби шакллантирилишига қараб

масъул вазирликлар ва идоралар (делегация раҳбари)

1.5

Марказий Осиё мамлакатлари омбудсманларининг Минтақавий маслаҳатлашувларини ташкил этиш ва уларнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳамкорлигини янада чуқурлаштириш бўйича «Йўл харитаси»ни қабул қилиш.

1. Минтақавий маслаҳатлашувлар концепцияси ва дастурини, шунингдек «Йўл харитаси» лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2019 йил февраль

Омбудсман (У. Муҳаммадиев)

2. Минтақавий маслаҳатлашувлар концепцияси ва дастурини, шунингдек «Йўл харитаси» лойиҳасини келишиб олишнинг ички давлат тартиб-таомилларини ниҳоясига етказиш.

2019 март

3. Минтақавий маслаҳатлашувлар концепцияси ва дастурини, шунингдек «Йўл харитаси» лойиҳасини Марказий Осиё мамлакатларининг омбудсманлари билан келишиб олиш.

2019 йил апрель-май

4. БМТ нинг Марказий Осиё бўйича Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг Минтақавий бўлими ҳамда БМТ Ривожланиш Дастурининг Ўзбекистондаги Ваколатхонаси билан ҳамкорликда Минтақавий маслаҳатлашувларни ташкил этиш.

2019 йил июнь

5. «Йўл харитаси»ни имзолаш.

1.6

ИҲТнинг Тошкентдаги Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссиясининг навбатдаги мажлисини ўтказиш.

1. Мажлис кун тартиби, дастури ва муддатларини келишиб олиш.

2019-2020 йиллар

ИҲММ (А. Саидов)

2. Иштирокчиларни таклиф этиш.

2019-2020 йиллар

3. Тошкент шаҳрида мажлисни ўтказиш.

2019-2020 йиллар

1.7

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўртасида тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим тузиш.

1. Битим лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2019 йил январь

Бизнес-омбудсман (Д. Қосимов)

2. Битим лойиҳасини Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишиб олиш.

2019 йил январь

3. Битимни имзолаш.

2019 йил март

4. Битимни амалга ошириш.

доимий

1.8

Маъмурий судларнинг оммавий-ҳуқуқий низоларни ҳал этишга доир фаолиятини такомиллаштириш масалаларига бағишланган халқаро конференция ўтказиш.

1. Концепция лойиҳаси ва тадбир дастурини ишлаб чиқиш.

2019 йил январь

Олий суд (К. Комилов)

2. Концепция ва дастур лойиҳаларини алоқадор вазирликлар билан келишиб олиш.

2019 йил февраль

3. Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши лойиҳасини тайёрлаш ва киритиш.

2019 йил март

4. Халқаро конференцияни ўтказиш.

2019 йил апрель

1.9

Суд органларининг одам савдосига қарши курашишда иштирок этишининг долзарб масалаларига бағишланган халқаро конференция ўтказиш.

1. Концепция лойиҳаси ва тадбир дастурини ишлаб чиқиш.

2019 йил июнь

Олий суд (К. Комилов)

2. Концепция ва дастур лойиҳаларини алоқадор вазирликлар билан келишиб олиш.

2019 йил июль

3. Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши лойиҳасини тайёрлаш ва киритиш.

2019 йил август

4. Халқаро конференцияни ўтказиш.

2019 йил сентябрь

1.10

Суд ишларини юритишнинг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш масалаларида миллий тажрибани ёритишга доир халқаро давра суҳбати ўтказиш.

1. Концепция лойиҳаси ва тадбир дастурини ишлаб чиқиш.

2019 йил июль

Олий суд (К. Комилов)

2. Концепция ва дастур лойиҳаларини алоқадор вазирликлар билан келишиб олиш.

2019 йил август

3. Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши лойиҳасини тайёрлаш ва киритиш.

2019 йил сентябрь

4. Халқаро давра суҳбатини ўтказиш.

2019 йил октябрь

1.11

Инсон ҳуқуқлари бўйича Иккинчи Осиё анжуманини ўтказиш.

1. Анжуман концепцияси ва дастурини ишлаб чиқиш

2020 йил апрель

ИҲММ (А. Саидов)

2. Хорижий иштирокчиларни таклиф этиш.

2020 йил июнь

3. Тадбирни ташкилий жиҳатдан юксак даражада ўтказиш.

2020 йил сентябрь-октябрь

II. Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро мажбуриятларни бажариш соҳасида

2.1

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг Универсал даврий шарҳ тартиб-таомиллари доирасида Ўзбекистоннинг Учинчи миллий маърузасини кўриб чиқиш якунларига доир тавсияларини амалга ошириш бўйича Миллий ҳаракатлар режасини тасдиқлаш.

1. Режа лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2018 йил декабрь

ИҲММ (А. Саидов)

2. Режа лойиҳасини давлат органлари ва фуқаролик институтлари билан келишиб олиш.

2019 январь

ИҲММ (А. Саидов),

3. БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Бошқармаси ҳамда бошқа халқаро ташкилотлар билан маслаҳатлашувлар ўтказиш.

2019 йил январь

Режани амалга ошириш учун масъул бўлган вазирликлар ва идоралар ИҲММ(А. Саидов)

4. Халқаро ташкилотлар, вазирликлар ва идораларнинг фикрларини умумлаштириш.

2019 йил январь

Қонунчилик палатаси (Н. Исмоилов), Сенат (Н. Йўлдошев)

5. Режани Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати томонидан тасдиқлаш.

2019 йил февраль

2.2

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг Универсал даврий шарҳ тартиб-таомиллари доирасида Ўзбекистоннинг Учинчи миллий маърузасини кўриб чиқиш якунларига доир тавсияларини амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикасининг ўрта муддатли (оралиқ) маърузасини тайёрлаш.

1. Сўровларни давлат органларига ва БМТ нинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши тавсияларини амалга ошириш масалалари бўйича фуқаролик жамияти институтларига юбориш.

2020 йил январь

ИҲММ (А. Саидов)

2. Давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши тавсияларининг бажарилиши тўғрисидаги ахборотларини умумлаштириш, ўрта муддатли (оралиқ) маъруза лойиҳасини тайёрлаш.

2020 йил февраль

3. Ўрта муддатли (оралиқ) маъруза лойиҳаси юзасидан давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан маслаҳатлашувлар ўтказиш.

2020 йил март

4. Ўрта муддатли (оралиқ) маъруза лойиҳасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш.

2020 йил апрель

5. Ўрта муддатла (оралиқ) маъруза лойиҳасини парламент палаталарининг қўмиталарида муҳокама қилиш.

2020 йил май

Қонунчилик палатаси (Н. Исмоилов), Сенат (Н. Йўлдошев)

6. Ўрта муддатли (оралиқ) маърузани БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига юбориш.

2020 йил июль

ТИВ (А. Комилов)

2.3

Инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича статистик ҳисоботлар миллий тизимининг салоҳиятини ошириш.

1. Инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича идоравий статистик ахборотларнинг ҳажмлари ва турларини белгилаш.

2019 йил март

ИҲММ (А. Саидов), алоқадор вазирликлар ва идоралар

2. Даромадлари даражаси, жинси, ёши, ирқи, миллати, фуқаролиги, ижтимоий қатлами, жойлашган ери ва миллий шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда аҳамиятли бўлган бошқа тавсифлари бўйича бўлиб-бўлиб чиқилган ишончли маълумотлардан фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш.

2019 — 2021 йиллар

ИҲММ (А. Саидов), Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов)

III. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро механизмлар билан ўзаро ҳамкорликни чуқурлаштириш соҳасида

3.1

Якка тартибдаги хабарларни кўриб чиқиш тартиб-таомили доирасида БМТ нинг шартномавий органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш.

1. Якка тартибдаги хабарларни кўриб чиқиш тартиб-таомили доирасида БМТ нинг шартномавий органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, шу жумладан давлатлар шартномавий органларининг фикр-мулоҳазасига муносабат билдиришга ёндашувлар борасидаги хорижий тажрибани ўрганиш.

2019 йил март

ИҲММ (А. Саидов)

2. Ўзбекистон фуқароларининг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитасига мурожаатларини, шунингдек улар юзасидан қабул қилинган фикр-мулоҳазаларни қонун ҳужжатларини такомиллаштиришда ва ушбу соҳадаги ҳуқуқни қўлланиш амалиётида ҳисобга олиш мақсадида таҳлилни қилиш.

2019 йил апрель — сентябрь

3.2

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг судьялар ва адвокатлар мустақиллиги тўғрисидаги масала юзасидан махсус маърузачисининг ташрифини ташкил этиш.

1. БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг махсус тартиб-таомиллари тўғрисидаги материалларни тайёрлаш.

2018 йил декабрь

ТИВ (А. Комилов)

2. Махсус маърузачининг ташрифини ташкил этишга доир таклифлар ишлаб чиқиш.

2018 йил декабрь

ИҲММ (А. Саидов)

3. Таклифни махсус маърузачининг манзилига юбориш.

2018 йил декабрь — 2019 йил январь

ТИВ (А. Комилов)

4. Ташриф муддатларини ишлаб чиқиш.

2019 йил январь — март

ТИВ (А. Комилов)

5. Махсус маърузачининг ташрифи билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш, унинг мамлакатимизда бўлиши дастурини тайёрлаш.

ташрифдан икки ой олдин

Олий суд (К. Комилов)

6. Ташрифни ўтказиш.

томонларнинг келишувига кўра

7. Махсус маърузачининг тавсияларини амалга оширишга доир тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

маъруза эълон қилинганидан кейин

3.3

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг махсус мавзуларга оид тартиб-таомилларига доимий амал қилувчи таклифномани юбориш борасидаги хориж тажрибасини ўрганиш.

1. Хориж тажрибасини ва амалиётини ўрганиш.

2019 йил сентябрь

ИҲММ (А. Саидов)

2. Ушбу масала юзасидан таҳлилий ахборот тайёрлаш.

2019 йил декабрь

3.4

Жиноятлар қурбонларининг (жабрланувчиларининг) ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар қабул қилиш.

1. Ушбу соҳадаги хориж тажрибасини ўрганиш.

2019 йилнинг 1-ярим йиллиги

Бош прокуратура (О. Муродов)

2. Вазирлар Маҳкамасининг жиноятлар қурбонларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2019 йил июнь

3. Жиноятлар қурбонларига етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш бўйича жамғарма таъсис этиш масаласини кўриб чиқиш.

2019 йил июль–август

4. Давлат органларининг сайтларига ҳар бир жиноят турининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда жиноятлар қурбонларининг ҳуқуқлари тўғрисидаги тушунтириш тусидаги ахборотларни жойлаштириш.

2019 йил октябрь

IV. Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномаларни ратификация қилиш соҳасида

4.1

БМТ нинг Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясини ратификация қилиш.

1. «БМТ нинг ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясини ратификация қилиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2018 йил декабрь

ИҲММ (А. Саидов)

2. Қонун лойиҳасини келишиб олиш бўйича ички давлат тартиб-таомилларини ниҳоясига етказиш.

2018 йил декабрь

3. Қонун лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш.

2019 йил март

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (Н. Исмоилов)

4. Қонун лойиҳасини кўриб чиқиш.

жадвалга мувофиқ

4.2

Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро андозаларни Ўзбекистон томонидан сингдириш, шунингдек халқаро шартномаларни ратификация қилиш масалаларига бағишланган илмий-амалий давра суҳбатини ўтказиш.

1. Давра суҳбати концепцияси ва дастурини тайёрлаш.

2019 йил март

ИҲММ (А. Саидов)

2. Халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда давра суҳбатини ўтказиш масаласини ишлаб чиқиш.

2019 йил апрель–май

3. Давра суҳбатини ўтказиш.

2019 йил июнь — август

4. Давра суҳбати якунларига кўра инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро андозаларни Ўзбекистон томонидан сингдиришга доир ишларни такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.

2019 йил сентябрь

V. Миллий қонунчиликни ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш соҳасида

5.1

«Бепул юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида»ги Қонунни қабул қилиш.

1. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2019 йил январь

Адвокатлар палатаси (А. Эрназаров)

2. Қонун лойиҳасини келишиб олишнинг давлат ички тартиб-таомилларини якунига етказиш.

2019 йил февраль

3. Қонун лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш.

2019 йил март

Қонунчилик палатаси (Н. Исмоилов)

4. Қонун лойиҳасини кўриб чиқиш.

жадвалга мувофиқ

5.2

«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонунни янги таҳрирда қабул қилиш.

1. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2019 йил январь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), ДИҚ (Ж. Акромов)

2. Қонун лойиҳасини келишиб олишнинг давлат ички тартиб-таомилларини якунига етказиш.

2019 йил февраль

3. Қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасини ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жойлаштириш.

2019 йил март

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

4. Қонун лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш.

2019 йил март-апрель

Қонунчилик палатаси (Н. Исмоилов)

5. Қонун лойиҳасини кўриб чиқиш.

жадвалга мувофиқ

5.3

«Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасига ўзгартишлар киритишнинг мақсадга мувофиқлигини ўрганиш.

1. Одам савдоси билан боғлиқ жиноят ишларига доир суд амалиётини ўрганиш. ИИВга ахборот тақдим этиш.

2019 йил март — май

Олий суд (К. Комилов)

2. Ишларнинг ҳолатини таҳлил қилиш ва хорижий тажрибани ўрганиш асосида «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақида таклифлар тайёрлаш.

2019 йил июнь

ИИВ (П. Бобожонов)

5.4

Қийноқларга солишнинг ва муомалада бўлишнинг бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни таҳқирловчи турларининг олдини олиш мақсадида «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонунни қабул қилиш.

1. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2019 йил январь

Омбудсман (У. Муҳаммадиев)

2. Қонун лойиҳасини келишиб олишнинг давлат ички тартиб-таомилларини якунига етказиш.

2019 йил февраль

3. Қонун лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш.

2019 йил март

Қонунчилик палатаси (Н. Исмоилов)

4. Қонун лойиҳасини кўриб чиқиш.

жадвалга мувофиқ

5.5

Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий стратегияни қабул қилиш.

1. Миллий стратегия лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2019 йил январь

ИҲММ (А. Саидов)

2. Миллий стратегия лойиҳасини келишиб олишнинг давлат ички тартиб-таомилларини якунига етказиш.

2019 йил февраль

3. Миллий стратегия лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ва Сенатига киритиш.

2019 йил март

4. Миллий стратегия лойиҳасини кўриб чиқиш ва уни қабул қилиш.

жадвалга мувофиқ

Қонунчилик палатаси (Н. Исмоилов), Сенат (Н. Йўлдошев)

5.6

Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги инсон ҳуқуқларига доир Миллий ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.

1. Хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиш ва Миллий ҳаракатлар режаси лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2019 йил июнь

ИҲММ (А. Саидов)

2. Миллий ҳаракатлар режаси лойиҳаси бўйича миллий ва халқаро даражадаги экспертлар маслаҳатлашувларини ўтказиш.

2019 йил июль — ноябрь

3. Миллий режани қабул қилиш.

2020 йил январь

VI. Инсон ҳуқуқлари бўйича таълим соҳасида

6.1.

Давлат органлари ходимларини, судьялар, прокурорлар, юрисконсультлар, адвокатларни, божхона органлари, солиқ хизматлари, ички ишлар, бандлик органлари, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимининг ўқув дастурларига «Инсон ҳуқуқлари» махсус курсини жорий этиш.

1. Инсон ҳуқуқлари бўйича ўқув дастурларининг ўқитилиши ва қўлланмаларнинг ҳолатини танқидий таҳлил қилиш учун Адлия вазирлиги, ИҲММ, ОЎМТВ, Олий суд, Меҳнат вазирлиги, ИИВ, Мудофаа вазирлиги, Бош прокуратура, ДСҚ, ДБҚ, Миллий гвардия, ДБА вакилларидан иборат Ишчи гуруҳ тузиш.

2019 йил февраль

ИҲММ (А. Саидов)

2. Инсон ҳуқуқлари бўйича ўқув дастурларини ўқитиш ва қўлланмалар ҳолатининг танқидий таҳлилини ўтказиш.

2019 йил февраль — апрель

3. Инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича ўқитиш методикасини, ўқув дастурлари ва қўлланмалар тайёрланишини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

2019 йил май-июнь

4. Таълим жараёнига «Инсон ҳуқуқлари» махсус курсини жорий этиш.

2019-2020 йиллар

6.2

БМТнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастури доирасида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастурини ишлаб чиқиш.

1. Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ўқитиш методларининг танқидий таҳлилини ўтказиш учун ОЎМТВ, БТВ, ИҲММ, Омбудсман Котибияти, Адлия вазирлиги, ИИВ, Бош прокуратура вакилларидан иборат Ишчи гуруҳ тузиш.

2019 йил февраль

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (У. Тошкенбоев)

2. Миллий дастур лойиҳасига доир таклифлар ишлаб чиқиш.

2019 йил февраль — апрель

3. Миллий дастурни тасдиқлаш.

2019 йил май

6.3

Инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича Таълим муассасалари консорциумини ва БМТнинг Инсон ҳуқуқлари соҳасида ўқитиш ва тайёрлаш тўғрисидаги Декларациясини амалга оширишга доир Минтақавий хаб (марказ) тузиш.

1. Консорциум ва Минтақавий хаб концепциясини ишлаб чиқиш.

2019 йил февраль

ИҲММ (А. Саидов), ОЎМТВ (И. Маджидов)

2. Концепцияни келишиб олишнинг давлат ички тартиб-таомилларини якунига етказиш.

2019 йил октябрь

3. БМТнинг Консорциум ва Минтақавий хаб тузилишини қўллаб-қувватлашини ишлаб чиқиш.

2019 йил ноябрь-декабрь

4. Консорциум ва Минтақавий хаб тузиш.

2020 йил январь — март

6.4

БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллигига бағишланган ахборот-маърифий тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

1. Режа концепцияси ва лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2019 йил февраль

ИҲММ (А.Саидов) БТВ (Ш. Шерматов)

2. Режа концепцияси ва лойиҳасини келишиб олишнинг давлат ички тартиб-таомилларини якунига етказиш.

2019 йил март

3. Режа лойиҳасини муҳокама қилиш юзасидан маслаҳатлашувлар ўтказиш.

2019 йил март

4. Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини тайёрлаш.

2019 йил апрель

ИҲММ (А.Саидов) БТВ (Ш. Шерматов)

6.5.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ахборотдан фойдаланиш ҳуқуқини таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар кўриш.

1. Телерадиокомпаниялар зиммасига дастурларни ногиронлиги бўлган шахслар улардан фойдалана олишини таъминлаган ҳолда (сурдотаржима билан) тайёрлаш вазифасини юклайдиган норматив ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш.

2019 йил июнь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), МТРК (А. Хаджаев)

2. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда (сурдотаржима билан) фильмлар ишлаб чиқиш вазифасини юклайдиган норматив ҳужжатларга қўшимчалар киритиш.

2019 йил июнь

МТРК (А. Хаджаев), «Ўзбеккино» (Ф. Зокиров), алоқадор вазирлик ва идоралар

3. Ногиронлиги бўлган шахслар фойдалана оладиган шаклда (овоз жўрлиги, Брайль алифбоси асосида чоп этиш) ахборот (рекламалар, эълонлар ва бошқалар) тақдимотини таъминлашга доир миллий стандартларни ишлаб чиқиш.

2019 йил июнь

МТРК (А. Хаджаев), «Ўзбеккино», алоқадор вазирлик ва идоралар

VII. Ахборот-тарғибот ишлари соҳасида

7.1

Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми веб-сайтининг ишини қўллаб-қувватлаш.

1. Веб-сайтда эълон қилиш учун материаллар тақдим этиш ва мавзуга оид мақолалар тайёрлаш.

тайёргарлик даражасига кўра

ИҲММ (А. Саидов), Олий суд (К. Комилов), Омбудсман (У. Муҳаммадиев), Бизнес-омбудсман (Д. Қосимов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Меҳнат вазирлиги (Ш. Кудбиев), ИИВ (П. Бобожонов), Иқтисодиёт вазирлиги (Б. Хўжаев), Бош прокуратура (О. Муродов), Хотин-қизлар қўмитаси (Г. Маруфова), «Ривожланиш стратегияси» маркази (Э. Туляков), ФЖШММИ (Р. Комилов), ЭОАВМА (Ф. Абдухаликов), ЎзННТМА (Т. Насриев)

2. Инсон ҳуқуқлари бўйича долзарб ахборотнинг, ушбу соҳага оид халқаро ва миллий даражадаги асосий тадбирлар ҳақидаги хабарларнинг, БМТ ҳуқуқни ҳимоя қилиш тузилмалари материалларининг, БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича энг муҳим конвенцияларининг бажарилиши, Ўзбекистонда амалга оширилаётган қонунчилик ташаббуслари ва бошқа ташаббуслар бўйича Ўзбекистон миллий маърузаларининг веб-сайтда эълон қилинишини таъминлаш.

доимий

ИҲММ (А. Саидов)

7.2

Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд декларациясини БМТ Бош ассамблеясининг расмий ҳужжати сифатида тарқатиш.

1. Самарқанд декларацияси матнини ТИВга тақдим этиш.

2019 йил январь

ИҲММ (А. Саидов)

2. Самарқанд декларациясини БМТ Бош ассамблеясининг расмий ҳужжати сифатида тарқатиш илтимоси билан БМТнинг Бош котиби номига хат юбориш.

2019 йил январь

ТИВ (А. Комилов)

3. Самарқанд декларациясини БМТ Бош ассамблеясининг расмий ҳужжати сифатида тарқатишни БМТ Котибияти билан ишлаб чиқиш.

2019 йил январь

4. Самарқанд декларациясини БМТ Бош ассамблеясининг расмий ҳужжати сифатида тарқатиш, матнини БМТнинг Ҳужжатлар марказида эълон қилиш.

2019 йил январь

7.3

Осиё форуми якунларига доир материалларни Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари томонидан кенг тарғиб қилиш.

1. Форум якунлари тўғрисидаги ахборот-таҳлилий материалларни (хорижий экспертлар баҳоларидан фойдаланиб), шунингдек Самарқанд декларацияси матнини инглиз тилига таржима қилган ҳолда рисола шаклида тайёрлаш ва эълон қилиш.

2019 йил январь-февраль

ИҲММ (А. Саидов), СМТИ (В. Норов), ХМАТМ (Э. Арипов)

2. ТИВга материаллар (форум якунлари тўғрисидаги ахборотни ва Самарқанд декларациясининг рисола шаклидаги матнини, инсон ҳуқуқлари бўйича қўшимча нашрларни) тақдим этиш.

2019 йил февраль

ИҲММ (А. Саидов)

3. Материалларни хорижий мамлакатларнинг манфаатдор вазирлик ва идоралари/халқаро ташкилотлар, экспертлар уюшмаси ва академиклар доираси ўртасида тарқатиш.

2019 йил февраль-март

ТИВ (А. Комилов)

4. Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналарида Осиё форуми якунларини етказишга доир брифинглар ва «давра суҳбатлари» ташкил этиш.

2019 йил январь — июнь

7.4

Ўзбекистонда инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ислоҳотлар борасида инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми якунлари тўғрисида видеоролик (инглиз тилига таржима қилган ҳолда) тайёрлаш.

1. Видеоролик сценарийсини тайёрлаш.

2019 йил январь

МТРК (А. Хаджаев), ЭОАВМА (Ф. Абдухаликов)

2. Видеоролик тайёрлаш.

2019 йил январь-февраль

3. Видеороликни ОАВда намойиш этиш.

2019 йил март — июль

4. Чет элдаги брифинглар ва бошқа расмий тадбирлар чоғида видеороликни тарқатиш, намойиш этиш.

2019 йил март — октябрь

ТИВ (А. Комилов)

7.5

Ўзбекистон буюк мутафаккирларининг инсонпарварлик қадриятлари, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари тўғрисидаги ғоялари ҳамда қарашларига бағишланган илмий нашрлар, видеоролик (инглиз тилига таржима қилган ҳолда) тайёрлаш.

1. Илмий нашрлар тайёрлаш ва чоп этиш.

2019 йил январь — март

ЎзР ФА (Б. Юлдашев), ИҲММ (А. Саидов), ОЎМТВ (И. Маджидов)

2. Видеоролик тайёрлаш.

2019 йил январь — март

МТРК (А. Хаджаев), ЭОАВМА (Ф. Абдухаликов)

3. Видеороликни ОАВда намойиш этиш.

2019 йил март — июль

4. Чет элдаги брифинглар ва бошқа расмий тадбирлар чоғида нашрларни, видеороликни тарқатиш, уни намойиш этиш.

2019 йил март — октябрь

ТИВ (А. Комилов)

7.6

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгаши доирасида Осиё форуми якунлари тақдимоти.

1. БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгаши 40-сессиясининг олий даражадаги Сегменти ишида Ўзбекистон Республикаси делегациясининг иштироки масаласини ишлаб чиқиш.

2019 йил январь-февраль

ТИВ (А. Комилов)

2. БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгаши 40-сессиясининг олий даражадаги Сегменти иштирокчиларини Осиё форуми якунлари билан таништириш.

2019 йил февраль-март

ИҲММ (А. Саидов)

3. БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашининг 40-сессияси доирасида материаллар (форум якунлари тўғрисидаги ахборотни ва Самарқанд декларациясининг рисола шаклидаги матнини, форум ҳақидаги видеофильмни, инсон ҳуқуқлари бўйича қўшимча нашрларни) тарқатиш.

2019 йил февраль-март

ТИВ (А. Комилов)

4. БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашининг 40-сессияси доирасида Осиё форумига бағишланган брифинг ташкил этиш.

2019 йил февраль-март

7.7

Одил судловни амалга ошириш очиқлиги ва транспарентлигини таъминлаш масалаларида Ўзбекистон тажрибасининг тақдимоти.

1. Халқаро ташкилотларнинг Тошкент шаҳридаги ваколатхоналари фикрларини инобатга олган ҳолда чет элда бир қатор тақдимотлар ўтказиш юзасидан таклифлар тайёрлаш.

2019 йил март

Олий суд (К. Комилов)

2. Тақдимотлар концепцияси ва жадвалини тайёрлаш ҳамда келишиб олиш.

2019 йил апрель

3. Тақдимотлар ўтказиш.

жадвалга мувофиқ

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.02.2019 й., 04/19/2308-III/КҚ-501-III/2847-сон)