Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
Андижон вилояти Бўз туманининг номини ўзгартириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 78-моддасига ва «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифи қабул қилиниб, Андижон вилояти Бўз туманининг номи Бўстон тумани деб ўзгартирилсин.
2. Мазкур Қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига юборилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 30 сентябрь,
2759-III-сон