07.12.2020 йилдаги ПФ-6127-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш, малакали кадрларни танлаш, судьялик касбига тайёрлаш ва тайинлаш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқароларнинг одил судловга бўлган ишончини ошириш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, суд тизимига етарли билим ва ҳаётий тажрибага эга бўлган муносиб кадрларни танлаш ва лавозимга тайинлаш ҳамда судьялар фаолиятини холис баҳолаш жараёнларига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилмаганлиги бу борадаги ишлар шаффофлигининг етарлича таъминланмай қолишига сабаб бўлмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, суд ҳокимияти тизимида коррупция ҳолатларини келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни чуқур ўрганиш ва таҳлил қилиш, коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш тизимини самарали йўлга қўйиш талаб этилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд тизимини малакали ва ҳалол пок кадрлар билан тўлдириш, суд органларининг фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг суд ҳокимиятига бўлган ишончини янада ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги ПФ-5729-сон Фармони билан тасдиқланган 2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Судьялар мустақиллигини таъминлаш ва суд тизимида коррупциянинг олдини олиш бўйича давлат сиёсатининг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьяларнинг одил судловни амалга ошириш бўйича касбий фаолиятини ҳар қандай кўринишдаги ташқи таъсирлардан самарали муҳофаза қилишни таъминлайдиган ҳуқуқий механизмларни яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьяликка кадрларни танлаш, тайёрлаш, лавозимга тайинлаш, шунингдек, судьялар фаолиятини баҳолашда холислик ва шаффофликни таъминлаш, ушбу жараёнларга замонавий ахборот технологияларини изчил жорий қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьялар ва суд аппарати ходимлари орасида коррупция ҳолатларининг олдини олиш ва барвақт аниқлашга қаратилган тизимни йўлга қўйиш ҳамда суд тизимида аниқланган ҳар қандай коррупциявий ҳаракатни муросасиз ҳолат деб баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьяларнинг касбий малакаси, маънавияти ва масъулиятини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш орқали юксак профессионал судьялар корпусини шакллантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Судьялар олий кенгаши (кейинги ўринларда — Кенгаш) ва Олий суднинг қуйидагиларни назарда тутувчи таклифларига розилик берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2021 йил 1 февралдан бошлаб суд тизимида коррупция ҳолатларининг олдини олиш, Кенгаш ва суд тизими фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш борасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илк бор судьялик лавозимларига номзодларни танлаш бўйича имтиҳон жараёнларини Интернет тармоғи (веб-сайт) орқали онлайн тарзда ёритиб боришни йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьялик лавозимига номзодлар ва судьяларнинг психологик портрети бўйича касбга муносиблигини баҳолашга кўмаклашувчи электрон дастурни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судья фаолиятининг самарадорлигини электрон рейтинг орқали очиқ ва шаффоф баҳолашни таъминлайдиган аниқ мезонларни ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар умумюрисдикция судлари ташкил этилиши муносабати билан 2021 йил 1 январдан ушбу судларнинг малака ҳайъатларини шакллантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Судьяларнинг юридик жавобгарлиги масаласини ҳал этиш пайтида уларнинг одил судлов билан боғлиқ фаолиятига ҳар қандай аралашувнинг олдини олиш мақсадида шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2021 йилдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьяларнинг дахлсизлигини бузганлик ва одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига аралашганлик ҳолатлари юзасидан Кенгаш раиси томонидан киритилган тақдимнома прокуратура органлари томонидан бир ой муддатда кўриб чиқилиб, жиноят иши қўзғатилганлиги ёки қўзғатиш рад этилганлиги ҳақида Кенгашга Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан хабар берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьяларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга гувоҳ ёки гумон қилинувчи сифатида сўроқ қилиш учун чақиришга тегишли малака ҳайъатлари розилиги билан йўл қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд ҳокимияти мустақиллигини ва судьялар дахлсизлигини таъминлаш, одил судловни амалга оширишга тўсқинлик қилаётган омиллар ва тизимда коррупцияга қарши курашиш ҳолати юзасидан Кенгаш раиси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентига йил якуни бўйича ахборот тақдим этиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Кенгашнинг судларда коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларни тизимли равишда бартараф қилиш ва унга қарши курашиш самарадорлигини ошириш борасидаги қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 ноябрдаги ПФ-188-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.11.2023 й., 06/23/188/0835-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судьялар дахлсизлигини таъминлаш бўйича суд инспекцияси негизида Судьялар дахлсизлигини таъминлаш ва коррупциянинг олдини олиш бўйича суд инспекциясини тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судьялар касбий тайёргарлигини ташкиллаштириш шуъбасини тугатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш шуъбаси негизида матбуот хизмати ва биринчи бўлим, шунингдек ижро аппарати негизида ахборот-таҳлил, мурожаатлар билан ишлаш, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш тузилмалари ҳамда архив ва девонхона ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгашга келиб тушаётган шикоятларни умумлашма таҳлил қилиш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш борасида судьялар малака ҳайъатлари билан биргаликда аниқ чоралар белгилаш вазифасини юклаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьяларнинг одил судловни амалга оширишдаги фаолиятини рағбатлантиришни йўлга қўйиш, «Ибратли судья» мукофотини, одил судловни амалга оширишда узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб пенсияга чиққан судьялар учун «Суд фахрийси» кўкрак нишонини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш ҳузурида амалдаги моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаш бўйича тавсиявий характерга эга бўлган маслаҳатлар ҳамда судьяларнинг одоб-ахлоқ қоидаларини муайян вазиятларда қўлланилиши юзасидан сўровларига тушунтиришлар бериш ваколатига эга бўлган жамоатчилик асосида фаолият юритувчи Судьялар клубини (кейинги ўринларда — Клуб) ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, Клуб ўз фаолиятини Кенгаш томонидан тасдиқланадиган Низом асосида амалга оширади ва унинг доимий масъул аъзолари таркиби кўп йиллик иш тажрибасига, чуқур билим ва юксак обрў-эътиборга эга бўлган амалдаги ва фахрий судьялар орасидан шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Кенгаш (Х.Б. Ёдгоров) бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судьялар ассоциацияси (У.Қ. Мингбоев) ва Олий суд (К.Ф. Камилов) билан биргаликда Клуб ташкил этилиши ва фаолиятини бошлаши бўйича чоралар кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ибратли судья» мукофоти ҳамда «Суд фахрийси» кўкрак нишони билан тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Кенгаш раисининг доимий асосда фаолият юритувчи ўринбосари лавозими жорий этилиши муносабати билан Судьялар олий мактабининг Илмий ва ахборот-таҳлилий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозими тугатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Кенгаш ҳузурида судьялар ҳамжамияти органи бўлган ва ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширадиган судьяликка номзодларнинг Судьялар олий мактабига кириш ва якунлаш имтиҳонлари натижаларидан норози бўлиб берган мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича имтиҳон комиссияси тузилсин ҳамда унинг қарорлари устидан Кенгашга шикоят қилиш тартиби белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд ҳокимияти мустақиллигини янада кучайтириш, судьялар дахлсизлигини таъминлаш ҳамда тизимда коррупциянинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар режаси 1-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 ноябрдаги ПФ-227-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.11.2025 й., 06/25/227/1064-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 ноябрдаги ПФ-227-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.11.2025 й., 06/25/227/1064-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Кенгаш (Х.Б. Ёдгоров) Олий суд (К.Ф. Камилов) ва Судьялар ассоциацияси (У.Қ. Мингбоев) билан биргаликда бир ой муддатда мазкур Фармоннинг мазмун-моҳиятини тушунтириш ҳамда суд органлари тизимида коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш масалаларида ҳамкорликни йўлга қўйиш, шунингдек, судьялар ва суд аппарати ходимларида коррупцияга нисбатан муросасизлик иммунитетини шакллантириш борасида комплекс чора-тадбирлар дастурини тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Кенгаш манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Р.Р. Иноятов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 7 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-6127-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 декабрдаги ПФ-6127-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд ҳокимияти мустақиллигини янада кучайтириш, судьялар дахлсизлигини таъминлаш ҳамда тизимда коррупциянинг олдини олиш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Ижро механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Судьяларнинг дахлсизлигини таъминлаш ва тизимда коррупциянинг олдини олиш

1.

Суд тизимида судьялар дахлсизлигини таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини ошириш.

1. Судьяларнинг дахлсизлигини таъминлаш, одил судлов фаолиятига ҳар қандай аралашувнинг олдини олиш юзасидан қатъий чора-тадбирлар белгилаш.

2. Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг тизимли сабаб ва шароитларини бартараф этиш ҳамда 2021 йилда суд органлари тизимида коррупцияга қарши курашиш чораларининг самарадорлигини оширишга қаратилган дастурни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

3. Судьялар ва суд ходимларининг касбий малакаси, маънавияти ва масъулиятини ошириш, шунингдек, тизимда коррупциянинг барча кўринишларига муросасиз муносабатни шакллантириш юзасидан онлайн ўқув ташкил этиш.

4. Тизимда коррупцияга йўл қўйилишига омил бўлувчи ҳар қандай ҳолатларни таҳлилий ўрганиб, бартараф этиш чораларини кўриш.

5. Коррупциявий омилларни аниқлаш ва бартараф этишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.

6. Соҳада коррупциявий ҳолатларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида ОАВ орқали кенг жамоатчиликни хабардор қилиб бориш.

7. «Судьянинг маънавияти, одоби ва масъулияти» номли китобни тайёрлаш ва чоп этиш.

2021 йил январь -


2021 йил февраль



2021 йил давомида алоҳида режа асосида



Доимий




Доимий


2021 йил давомида алоҳида режа асосида


2021 йил март

Судьялар олий кенгаши,

Олий суд


Судьялар олий кенгаши


Судьялар олий кенгаши


Олий малака ҳайъати, Судьялар олий кенгаши


Судьялар малака ҳайъатлари, Судьялар олий кенгаши



Олий малака ҳайъати, Судьялар олий кенгаши

Судьялар олий кенгаши

II. Малака ҳайъатларини қайтадан шакллантириш

2.

Судьяларнинг малака ҳайъатлари таркибини қайтадан шакллантириш.

1. «Судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисида»ги Низомни тасдиқлаш ҳақидаги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчаларни киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига тақдим қилиш.

2. «Судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисида»ги Низомни тасдиқлаш ҳақидаги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига белгиланган тартибда киритиш.

3. Тегишли судлар судьяларининг конференцияларида малака ҳайъати аъзоларини сайлаш.

4. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларида янги таркибдаги малака ҳайъатлари фаолиятини бошлаш.

2020 йил 20 декабрга қадар


2020 йил 25 декабрга қадар


2021 йил 10 январга қадар

2021 йил 15 январь

Судьялар олий кенгаши



Судьялар олий кенгаши


Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар умумюрисдикция судлари, Судьялар олий кенгаши

Вилоятлар ва унга тенглаштирилган судлар малака ҳайъатлари

III. Судьялик лавозимларига танловнинг ошкоралиги ва очиқлигини таъминлаш

3.

Илк бор судьялик лавозимларига номзодларни танлаш ва тайинлаш жараёнларининг ошкоралиги ва очиқлигини таъминлаш.

1. Кенгаш фаолиятига замонавий ахборот-технологияларни кенг жорий қилиш.

2. Илк бор, янги ваколат муддатига ёки бошқа судьялик лавозимига тайинлаш бўйича суҳбатда бериладиган саволларни автоматлаштирилган тизим ёрдамида танлашни, шунингдек суҳбат жараёнини бошқа номзодлар мониторинг орқали кузатиб туриш имкониятини йўлга қўйиш.

3. Илк бор судьялик лавозимларига номзодларни танлаш ва тайинлаш жараёнларини Кенгаш веб-сайти орқали онлайн ёритиб бориш.

2021 йил давомида



2021 йил

январь




2021 йил январь

Судьялар олий кенгаши


Судьялар олий кенгаши



Судьялар олий кенгаши

4.

Кенгаш ҳузурида ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширадиган судьяликка номзодларнинг Судьялар олий мактабига кириш ва якунлаш имтиҳонлари натижаларидан норози бўлиб берган мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича имтиҳон комиссияси тузиш.

Имтиҳон комиссияси фаолиятини тартибга солиш бўйича низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2021 йил март

Судьялар олий кенгаши

IV. Судьялар фаолиятини баҳолаш мезонларини такомиллаштириш

5.

Судьялик лавозимларига номзодлар ва судьяларнинг касбга муносиблигини баҳолашга кўмаклашувчи психологик тест тизимини жорий этиш.

1. Судьялик лавозимларига номзодлар ва судьяларнинг касбга муносиблигини баҳолашга кўмаклашувчи психологик тест тизимини жорий этишга доир низомни тайёрлаш ва қабул қилиш.

2. «Психологик тест» электрон дастурини яратиш.

3. Электрон дастурни йўлга қўйиш.

2021 йил январь-февраль

2021 йил март

2021 йил март-апрель

Судьялар олий кенгаши, Ўзбекистон Республикаси психологлар уюшмаси


Судьялар олий кенгаши, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

6.

Судьялар фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг электрон тартибини жорий этиш.

1. Судьялар фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш мезонлари тўғрисида низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Судьялар фаолияти самарадорлигини баҳолаш бўйича электрон рейтинг дастурини ишлаб чиқиш.

3. Судьялар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари билан судьяларни таништириш, рейтингда ижобий натижаларга эришиш учун бажарилиши лозим бўлган чора-тадбирлар бўйича судьялар орасида семинар машғулотларини ўтказиш.

4. Судьяларнинг иш фаолиятини электрон дастур орқали баҳоланишини таъминловчи рейтинг тизимини синов тариқасида ишга тушириш ва мазкур маълумотлардан судьялар ҳамжамиятининг барча аъзолари эркин танишиш имкониятини яратиш.

5. Судьялар иш фаолияти электрон дастурини йўлга қўйиш.

2021 йил февраль


2021 йил февраль-март


2021 йил

апрель



2021 йил апрель-май




2021 йил 1 июлдан

Судьялар олий кенгаши, Олий малака ҳайъати

Судьялар олий кенгаши, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Судьялар малака ҳайъатлари

Судьялар олий кенгаши, Олий суд, Судьялар малака ҳайъатлари

Судьялар олий кенгаши, Олий суд, Судьялар малака ҳайъатлари

Судьялар олий кенгаши

V. Судьялар ва суд фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш

7.

Судьялар олий кенгаши ҳузурида жамоатчилик асосида фаолият юритувчи Судьялар клубини ташкил қилиш.

1. Судьялар клубининг низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Судьялар клубининг масъул аъзолари таркибини шакллантириш.

3. Судьялар клуби фаолиятини йўлга қўйиш учун электрон платформаларни ташкил қилиш.

4. Суд амалиётидаги моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаш бўйича тавсиявий характерга эга бўлган маслаҳатлар ҳамда судьяларнинг одоб-ахлоқ қоидаларини муайян вазиятларда қўлланилиши юзасидан сўровларига тушунтиришлар бериб боришни йўлга қўйиш.

2021 йил

январь


2020 йил февраль


Доимий


Доимий

Судьялар олий кенгаши, Судьялар ассоциацияси

Судьялар олий кенгаши, Олий суд, Судьялар ассоциацияси


Судьялар клуби


Судьялар клуби

8.

Судья ва фахрий судьяларни рағбатлантиришни йўлга қўйиш.

1. Одил судловни амалга оширишда самарали фаолият юритиб, нафақага чиққан ҳамда нафақага чиқиб фаолиятини давом эттираётган судьяларни «Суд фахрийси» кўкрак нишони билан;

одил судловни амалга оширишда самарали фаолият юритган судьяларни йил якуни бўйича «Ибратли судья» мукофоти билан тақдирлаш бўйича низомларни тайёрлаш ва тасдиқлаш.

2. «Суд фахрийси» ва «Ибратли судья» мукофотини тайёрлаш.

3. Фахрий ва ибратли судьяларнинг ҳаёти ва иш фаолиятини ОАВ ва телевидение орқали мунтазам ёритиб борилишини йўлга қўйиш.

2020 йил декабрь



2021 йил январь-февраль


Доимий



Доимий

Судьялар олий кенгаши, Олий малака ҳайъати, Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти

Судьялар олий кенгаши, Олий малака ҳайъати, Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти

Судьялар олий кенгаши, Олий малака ҳайъати, Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти

Судьялар олий кенгаши, Олий малака ҳайъати

VI. Судьялик лавозимига тайинлашга оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириш

9.

Қонун ҳужжатларига Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчаларни киритиш.

Қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида лойиҳа тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш.

2021 йил 15 январга қадар

Судьялар олий кенгаши, Олий суд

Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 ноябрдаги ПФ-227-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.11.2025 й., 06/25/227/1064-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2020 й., 06/20/6127/1609-сон; 08.11.2023 й., 06/23/188/0835-сон; 23.08.2025 й., 06/25/141/0772-сон; 25.11.2025 й., 06/25/227/1064-сон)