Ҳужжат кучини йўқотган 09.10.2021 07.12.2020 йилдаги 771-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 09.10.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Ўсимликлар карантини илмий-тадқиқот маркази ва унинг минтақавий филиаллари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 октябрдаги 628-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги тизимидаги айрим ташкилотлар тузилмаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 13 октябрдаги ПҚ-4861-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 13 октябрдаги ПҚ-4861-сон қарорига мувофиқ қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси (кейинги ўринларда — Инспекция) тизимидаги Ўсимликлар карантини илмий маркази негизида Ўсимликлар карантини илмий-тадқиқот маркази (кейинги ўринларда — Марказ) ҳамда Тошкент давлат аграр университетининг Термиз, Нукус, Самарқанд филиалларида ҳамда Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида Марказнинг минтақавий филиаллари ташкил этилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказни «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ ҳузуридаги «Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти» МЧЖга қарашли Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Бобур кўчаси, 4-уй манзилида (кейинги ўринларда — Объект) жойлаштириш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси тизимидаги Ўсимликлар карантини илмий-тадқиқот марказининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси тизимидаги Ўсимликлар карантини илмий-тадқиқот маркази минтақавий филиалларининг намунавий тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси тизимидаги Ўсимликлар карантини илмий-тадқиқот марказининг устави 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Марказ ва унинг минтақавий филиалларида тўлов шартномалари асосида Инспекция ходимларига, тадбиркорлик субъектларининг масъул ходимларини ўқитиш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув курслари ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Объект:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзагрокимёҳимоя» АЖнинг «Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти» МЧЖ устав капиталидаги улушини Объектнинг баланс қийматига камайтириш ва «Тошкентагрокимёҳимоя» АЖ устав капиталидаги улушини Объектнинг баҳоланган қийматига ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тошкентагрокимёҳимоя» АЖнинг Давлат бюджети олдидаги қарздорлиги ҳисобига баҳоланган қийматда давлат мулки сифатида оператив бошқарув ҳуқуқи асосида Марказга берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Марказ биноси ва унинг минтақавий филиалларига ажратилган хоналарни зарур ташқи муҳандислик коммуникациялари ҳамда инфратузилмасига улаш, реконструкция қилиш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш билан боғлиқ ишлар Ўсимликлар карантини тизимини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Андижон, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари Марказ ва унинг минтақавий филиалларининг мурожаатларига мувофиқ ташқи муҳандислик коммуникациялари ҳамда инфратузилмасига белгиланган тартибда улаш, электр энергияси, табиий газ, сув, Интернет жаҳон ахборот тармоғи ва бошқа турдаги коммунал хизматлар билан узлуксиз таъминлаш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси бошлиғи И.К Эргашев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 7 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
771-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 декабрдаги 771-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси тизимидаги Ўсимликлар карантини илмий-тадқиқот марказининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ

Илмий кенгаш

Директор

Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчи

Илмий котиб

1

Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари

Маъмурий ва хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари

Докторантура бўйича бош мутахассис

1

Карантин зараркунандаларини ўрганиш ҳамда уларга қарши биологик усуллар ишлаб чиқиш лабораторияси

3

Инновацион ривожланиш ва халқаро алоқалар бўлими

2

Бош юрисконсульт

1

Озиқ-овқат хавфсизлиги ва агротоксикология лабораторияси

3

Фитосанитар хавфни таҳлил қилиш, баҳолаш ва тадқиқотлар бўлими

3

Кадрлар бўйича бош мутахассис

1

Ўсимликларнинг карантин касалликларини ўрганиш лабораторияси

3

Фумигация ва феромонларни қўллаш лабораторияси

3

Бухгалтерия ҳисоби бўлими

3

Ахборот-коммуникация

технологиялари бўлими

2

Карантин бегона ўтларни ўрганиш лабораторияси

3

Дала назорат тажрибаси таҳлили ва прогнозлаштириш лабораторияси

3

Мурожаатлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис

1

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш бўлими*

2

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ходимларининг чекланган умумий сони (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар бундан мустасно) — 39 нафар, шундан бошқарув ходимлари 20 нафар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Марказнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар қонун ҳужжатлари билан белгиланган нормативлар асосида белгиланади.

Илмий-техник лойиҳаларни бажариш учун шартнома асосида илмий ва техник ходимлар жалб қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 декабрдаги 771-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси тизимидаги Ўсимликлар карантини илмий-тадқиқот маркази минтақавий филиалларининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Директор

Директор ўринбосари

Энтомология ва гербология лабораторияси

2

Фитопатология ва токсикология лабораторияси

2

Карантиндаги зарарли организмлар ва дала таҳлиллари лабораторияси

2

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ходимларининг умумий сони (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар бундан мустасно) — 8 нафар, шундан бошқарув ходимлари 2 нафар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар қонун ҳужжатлари билан белгиланган нормативлар асосида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий-техник лойиҳаларни бажариш учун шартнома асосида илмий ва техник ходимлар жалб қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 декабрдаги 771-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси тизимидаги Ўсимликлар карантини илмий-тадқиқот марказининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
УСТАВИ

1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу устав Ўсимликлар карантини илмий-тадқиқот марказининг (кейинги ўринларда — Марказ) мақоми, асосий вазифалари, функцияларини, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг (кейинги ўринларда — Инспекция) буйруқлари, топшириқлари ва амалдаги норматив ҳужжатлар ва бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек, мазкур уставга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Марказ ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва агросаноат мажмуаси тизимидаги илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, хорижий ва халқаро ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Марказ илмий-тадқиқот ишларининг режаларини, иш дастурлари ва бажариш усулларини, илмий изланувчилар ва докторантларнинг илмий тадқиқот ишлари натижалари ҳамда илмий ҳисоботларни муҳокама қилиш мақсадида илмий кенгаш ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Марказ давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ғазначилик ҳисобварақаларига, банк ҳисобварақаларига, шу жумладан хорижий валютадаги банк ҳисобварақаларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, бланкаларга ҳамда штампга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Марказнинг расмий номи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) давлат тилида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси тизимидаги Ўсимликлар карантини илмий-тадқиқот маркази, қисқартирилган номи — Ўсимликлар карантини илмий-тадқиқот маркази;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) инглиз тилида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлиқ номи — Research-scientific Center for Quarantine Plants in the system of State Plant Quarantine Inspections under the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan, қисқартирилган номи — Research-scientific Center for Quarantine Plants;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) рус тилида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлиқ номи — Научно-исследовательский центр карантина растений в системе Государственной инспекции по карантину растений при Кабинете Министров Республики Узбекистан, қисқартирилган номи — Научно-исследовательский центр карантина растений.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Марказ Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Бобур кўчаси, 4-уй манзилида (почта манзили) жойлашган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Марказнинг асосий вазифалари ва функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ҳудудида катта иқтисодий зарар келтириши мумкин бўлган зарарли организмларнинг фитосанитар хавфи таҳлилини ўтказиш ва улар кириб келишининг олдини олишга қаратилган илмий асосланган фитосанитар чоралар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
карантиндаги ва бошқа хавфли зарарли организмлар ўчоқларини йўқ қилиш ва улардан холи бўлган ҳудудларни белгилаш, уларнинг тарқалишининг олдини олиш ҳамда уларга қарши курашиш дастурларини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
карантин объектлари ва ўсимликларнинг бошқа хавфли зарарли организмларини аниқлаш ва уларнинг диагностикасининг экспресс-усулларини ҳамда уларга қарши курашишнинг услубларини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарарли организмларнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига таъсирини илмий жиҳатдан ўрганиш, уларни зарарсизлантиришнинг инновацион усулларини ишлаб чиқиш ва янги турдаги энтомофагларни иқлимлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инспекция ходимларига, тадбиркорлик субъектларининг агроном ҳамда энтомологларига билим бериш, уларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Марказ ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) республика ҳудудида катта иқтисодий зарар келтириши мумкин бўлган зарарли организмларнинг фитосанитар хавфи таҳлилини ўтказиш ва улар кириб келишининг олдини олишга қаратилган илмий асосланган фитосанитар чоралар ишлаб чиқиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
карантин аҳамиятига эга бўлган хавфли ўсимлик касалликлари, зараркунандалари ва бегона ўтларнинг фитосанитар хавфлилигининг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тизимини ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
карантин аҳамиятига эга бўлган ва бошқариладиган карантинда бўлмаган хавфли ўсимлик касалликлари, зарарли организмлар рўйхатини шакллантириш бўйича таклифлар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикада мавжуд бўлмаган ёки маълум бир ҳудудларда тарқалган ички карантиндаги ва асосий зарарли организмларнинг қишлоқ хўжалиги экинларига хавфлилик даражасининг илмий асосланган фитосанитар хавф таҳлилини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бажарилган илмий изланишлар натижаларини ва янги инновацион технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ қилиш юзасидан таклифлар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зараркунандалар мавжудлиги, уларнинг хавфлилик даражаси ва уларга қарши ўтказиладиган курашиш тадбирлари бўйича тезкор тавсиялар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ва ташқи ўсимликлар карантини аҳамиятига эга бўлган хавфли ўсимлик касалликлари, зараркунандалари ва бегона ўтларнинг фитосанитар хавфлилик даражасини бошқаришнинг мукаммал тизимини ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) карантиндаги ва бошқа хавфли зарарли организмлар ўчоқларини йўқ қилиш ва улардан ҳоли бўлган ҳудудларни белгилаш, уларнинг тарқалишининг олдини олиш ҳамда уларга қарши курашиш дастурларини ишлаб чиқиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мева-сабзавот, полиз экинлари экилган ерларда, боғ ва токзорларда карантиндаги ва бошқа хавфли зарарли организмлар ўчоқларини ва улардан холи бўлган ҳудудларни аниқлайди, хариталарда белгилайди, улардан холи бўлган ҳудудларга тарқалишининг олдини олиш бўйича илмий асосланган ички карантин чора-тадбирлари дастурларини ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мева-сабзавот, полиз экинлари экилган ерларга, боғ ва токзорларга зарар етказувчи карантиндаги ва асосий зараркунандалар пайдо бўлишини аниқлайди, уларнинг ривожланиш фенологияси феромониторингини амалга оширади, мониторинг асосида зараркунандаларнинг узоқ ва қисқа муддатли ривожланиши, тарқалиши бўйича прогнозлар ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
узоқ муддатли прогнозлар асосида келгуси йил учун ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича дастур ишлаб чиқади, бунда ҳимоя учун керакли бўлган сарф-харажатларни ҳисоблаб, биологик ва кимёвий ҳимоя қилиш воситалари захирасини яратиш бўйича тавсиялар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иссиқхоналарда ривожланадиган карантин ва бошқа хавфли зараркунанда ва касалликларнинг очиқ майдонларга тарқалишининг олдини олиш бўйича илмий асосланган дастурлар ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги экинларининг карантиндаги ва бошқа хавфли зарарли организмларига қарши курашиш бўйича илмий асосланган услублар, тавсияномалар ва услубий қўлланмалар ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги экинларини карантиндаги ва экспортга салбий таъсир этадиган хавфли зарарли организмлардан муҳофаза қилиш бўйича илмий-тадқиқотлар олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) карантин объектлари ва ўсимликларнинг бошқа хавфли зарарли организмларини аниқлаш ва уларнинг диагностикасининг экспресс-усулларини ҳамда уларга қарши курашишнинг услубларини ишлаб чиқиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотларида карантин ва экспортга салбий таъсир этадиган бошқа асосий зарарли организмлар мавжудлигини далаларда маршрутли дала назоратлари, кузатувлар, феромониторинглар, ўсимлик, тупроқ ва маҳсулотлардан олинган намуналарнинг таҳлиллари асосида аниқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус мобил транспортларга ўрнатилган лабораторияларда жойлардан олинган ўсимлик ва маҳсулотлардан олинган намуналар таҳлил қилиниб, экпресс-усулда қишлоқ хўжалик экинларининг касалликларига ташхис қўяди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) зарарли организмларнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига таъсирини илмий жиҳатдан ўрганиш, уларни зарарсизлантиришнинг инновацион усулларини ишлаб чиқиш ва янги турдаги энтомофагларни иқлимлаштириш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига таъсир этадиган хавфли зараркунандалар эпизоотиясини ўрганади, зараркунандаларда эпизоотия чақирган патоген микроорганизмларни ажратиб олади ва улар асосида фақат шу турдаги зараркунандага қарши курашда самарали бўлган биологик препаратларни ишлаб чиқаради, шунингдек, ўсимликлар касалликларини қўзғатувчи микроорганизмларга қарши курашиш учун анитогонист микроорганизмлар асосида касалликларга қарши биологик кураш воситаларини излаб топади ва ишлаб чиқаришга жорий этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ҳудудида тарқалган ички карантиндаги зараркунандаларнинг энтомофагларини (асосий паразитлари ва йиртқичларини) табиатдан ажратиб олади, уларнинг биологик ва экологик хусусиятларини ўрганади, лаборатория шароитида сунъий кўпайтириш, далага тарқатиш ва самарадорлигини аниқлаш ҳамда ишлаб чиқаришга жорий қилиш билан шуғулланади, чет элларга самарадор бўлган энтомофагларни республикамизга олиб келиш (интродукция) ва лабораторияга кўпайтириш ҳамда ишлаб чиқаришга татбиқ қилиш бўйича изланишлар олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) Инспекция ходимларига, тадбиркорлик субъектларининг агроном ҳамда энтомологларига билим бериш, уларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инспекция ходимлари, тадбиркорлик субъектларининг агроном ва масъул мутахассисларини «даладан экспортгача» бўлган тизим ҳамда дала назорати ва мониторинги асосларининг моҳияти ва амалга ошириш тартиби, қишлоқ хўжалиги ва бошқа турдаги экинларнинг карантиндаги зарарли организмларга қарши курашиш ва тегишли фитосанитар чораларининг мазмун моҳияти бўйича касбий билим, кўникма, малакаларини оширади ва қайта тайёрлайди, ижодий-инновацион фаоллик даражасини оширади, соҳадаги инновацион технологияларни амалиётда қўллайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори малакали илмий ходимлар, шу жумладан фалсафа (PhD) ва фан докторларини (DSc) тайёрлаш, ўсимликлар карантини соҳасида мутахассисларни ўқитиш, уларнинг малакасини ошириш йўналишида олий ўқув юртлари, хорижий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари, соҳага ихтисослашган хорижий ташкилотлар ҳамда ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пестицидларнинг зараркунанда, касаллик ва бегона ўтларга қарши курашда токсикологик даражаларинг, уларни илмий асосланган қўллаш регламентларини ишлаб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Марказнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Марказ ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлардан Марказ ваколатига тааллуқли масалалар бўйича маълумотларни олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни Марказ томонидан ўтказиладиган тадбирларни ташкил этишга йўналтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
докторант ва тадқиқотчиларнинг илмий-тадқиқот ишланмаларини муҳокама қилиш ва илмий даража бериш бўйича Марказ томонидан ишлаб чиқилган ва Инспекция билан келишилган низом асосида фаолият олиб борадиган илмий кенгаш тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инспекция бошлиғи томонидан тасдиқланадиган минтақавий филиаллар уставини келишиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахслар билан барча соҳада ўз муносабатларини шартномалар асосида тартибга солиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз вазифаларини бажаришда шартнома асосида юридик ва жисмоний шахсларни жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инспекция билан келишилган ҳолда, Марказ ва унинг минтақавий филиаллари харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инспекция билан келишилган ҳолда, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида пулли хизмат кўрсатиш нархларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимларга имтиёзлар, моддий рағбатлантиришлар, мукофотлаш, белгиланган тартибда ижтимоий ривожлантиришга йўналтириладиган харажатларни белгилаш, меҳнат шароитларини яхшилаш, меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий ёрдам ва устамалар белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий илмий-тадқиқот марказлари, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва агросаноат мажмуаси тизимидаги илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда халқаро ташкилотлар билан алоқалар ўрнатиш ва илмий ҳамкорликни йўлга қўйиш, семинар-тренинглар ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ Қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Марказ қуйидагиларга мажбур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва ушбу устав асосида фаолият юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига асосан шартномавий муносабатлар, кредит муносабатлари, ҳисоб ва ҳисобот, молиявий хўжалик фаолияти бўйича жавобгарлик мажбуриятига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ ходимлари учун хавфсиз меҳнат шароитини яратиш, меҳнат қобилиятини ва соғлиғини йўқотганлиги учун ходимларга белгиланган тартибда зарарни қоплаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Марказга қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Марказ фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Марказнинг умумий фаолиятига Марказ бош директори раҳбарлик қилади. Марказ бош директори Инспекция бошлиғи томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Марказ бош директори Марказ фаолиятини мувофиқлаштиради, унга юкланган вазифаларни амалга оширади ҳамда фаолиятининг асосий йўналишларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ бош директори Марказ ва унинг минтақавий филиалларининг штатлар жадвалини Инспекция билан келишилган ҳолда тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ бош директори Марказ номидан унга берилган ҳуқуқлар асосида фаолиятни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Марказ бош директорининг илмий ишлар бўйича ва умумий ишлар бўйича икки нафар ўринбосарлари бўлади. Марказ бош директори бўлмаган тақдирда, унинг функциясини директор ўринбосаридан бири бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Марказ бош директори ўз ваколатлари доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ номидан шартномалар ва битимлар тузади, ушбу вазифаларни бажариш учун ишончномалар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказга юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши, тақдим этиладиган таҳлилий материаллар ҳамда ҳужжатларнинг тўлиқлиги учун шахсан жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
минтақавий филиаллар, таркибий бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштиради, ходимлар ўртасида функционал вазифаларни тақсимлайди ва юкланган топшириқлар бажарилиши учун ҳар бир ходимнинг жавобгарлик даражасини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ номидан ишончномасиз иш юритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда Марказ ходимлари билан меҳнат шартномаларини тузади ва бекор қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ ходимларининг лавозим маошларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда устамалар белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ фаолиятига тааллуқли масалалар юзасидан буйруқ, йўриқнома ва бошқа ҳужжатларни тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимларнинг лавозим мажбуриятлари ва ички тартиб-қоидаларини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимлар меҳнатига қўшимча ҳақ тўлаш миқдорини белгилайди, ходимларни рағбатлантиради ҳамда интизомий жазолар тайинлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ номидан судга даъволар киритиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Мулкий ва молиявий муносабатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Марказ мулки давлат мулки ҳисобланади ва унинг балансида акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Марказ ўзига бириктирилган мулкдан Инспекция талаблари ва ўз мақсадларини амалга оширишда амалдаги қонун ҳужжатлари асосида фойдаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Марказ ўзининг кўчмас ва кўчар мулкига, пул маблағларига, шу жумладан чет эл валютасидаги пул маблағлари, қимматли қоғозлари ҳамда бошқа мол-мулкига эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Қонун ҳужжатлари билан муомала қилиниши тақиқланмаган ҳар қандай мулклар Марказ томонидан эгалик қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Марказни молиялаштириш ва ходимларни моддий рағбатлантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўсимликлар карантини тизимини ривожлантириш жамғармасидан (кейинги ўринларда — Жамғарма) ажратилган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий фаолиятга оид дастурларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўсимликлар карантини соҳасида раҳбарлар ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини оширишни ташкил этишдан тушган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспортбоп мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш ва тайёрлаш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари, кластерларнинг мутахассисларига халқаро стандартлар ва импорт қилувчи давлатларнинг фитосанитар талаблари ҳақида билимларини ошириб бориш бўйича мунтазам равишда махсус ўқув курслари ташкил этишдан тушган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий ташкилотларнинг грантлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика илмий-тадқиқот лойиҳалари грантлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик фаолиятидан ҳамда шартнома асосида тадқиқотлар ўтказишдан тушган тушумлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Марказнинг хўжалик ҳисобидан олган даромадлари моддий-техник базани мустаҳкамлаш, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, илмий ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, ходимларни моддий рағбатлантиришга ҳамда ойлик иш ҳақини оширишга йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Ҳисоб ва ҳисобот
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Марказ молиявий-хўжалик фаолияти натижалари бўйича молиявий ҳисоботлар, статистик, бухгалтерия ҳисоботларини ўз вақтида ва белгиланган тартибда тайёрлайди, шунингдек, Инспекцияга ҳамда қонун ҳужжатларига асосан бошқа органларга ҳисобот бериб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Марказ масъул ходимлари ўзига бириктирилган моддий бойликларни сақлаш юзасидан қонун ҳужжатларига асосан жавобгарликка жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Марказ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2020 й., 09/20/771/1604-сон)