02.12.2020 йилдаги 764-сон
«Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2020 йил 13 августдаги ЎРҚ-632-сон Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 15 сентябрдаги ПҚ-4829-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
1-банднинг бешинчи хатбошидаги «меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг касбий малакасини тасдиқлаш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларни аккредитациядан ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ишчи органи вазифаларини бажариш» сўзлари чиқариб ташлансин;
номидаги «шахслар» сўзи «шахсларни» сўзи билан алмаштирилсин;
2-банднинг олтинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги марказий аппаратининг таркибий бўлинмаси (бўлинмалари)» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
7-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
15-банднинг учинчи хатбошидаги «эллик минг АҚШ доллари» сўзлари «базавий ҳисоблаш миқдорининг саккиз минг беш юз баравари» сўзлари билан алмаштирилсин;
26-бандга қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:
тўртинчи-бешинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи-олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
36-банддаги «ишчи» сўзи «лицензияловчи» сўзи билан алмаштирилсин;
40 ва 41-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
42-банд чиқариб ташлансин;
43 ва 44-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
54-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Низомга 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Ижро муддатлари


1-босқич

Лицензияга талабгор

Зарур ҳужжатлар билан бирга ишчи органга ариза беради.

Лицензия талабгорининг хоҳишига кўра


2-босқич

Ишчи орган

1. Лицензияни бериш ёки қайта расмийлаштириш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш.

2. Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш жараёнида аризачининг белгиланган талабларга мувофиқлигини жойига чиқиб ўрганади.

3. Кўриб чиқиш якунлари бўйича хулоса тайёрлайди, у лицензияловчи органга берилади.

Ариза келиб тушган кундан бошлаб ўн иш куни давомида


3-босқич

Лицензияловчи орган

Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Хулоса олинган кундан бошлаб беш иш куни давомида


4-босқич

Лицензияловчи орган

Ёзма шаклда лицензия битими лойиҳасини илова қилиб, лицензия бериш учун йиғим киритиладиган банк ҳисоб рақами реквизитларини кўрсатиб, лицензия берилиши тўғрисида талабгорни хабардор қилади.

Тегишли қарор қабул қилинган кундан кейин уч кун ичида


5-босқич

Лицензияловчи орган

Лицензиатлар жойлашган жой бўйича лицензияни бериш, бекор қилиш ёки тугатиш тўғрисидаги ахборотни давлат солиқ хизмати органларига хабар қилади.

Тегишли қарор қабул қилинган кундан кейин уч кун ичида


6-босқич

Талабгор

Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳимоя қилиш жамғармасининг депозит ҳисобида базавий ҳисоблаш миқдорининг 8500 баравари миқдорида захиралайди.

Қабул қилинган қарор тўғрисида хабар олинган кундан бошлаб уч кундан ошмай


7-босқич

Талабгор

1. Ўзбекистон Республикасида тўлов куни белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида йиғим тўлаш.

2. Йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни ва ўз томонидан имзоланган лицензия битимини ишчи органга тақдим этади.

Қабул қилинган қарор тўғрисида хабар олинган кундан бошлаб уч кундан ошмай


8-босқич

Лицензияловчи орган

Талабгорга лицензия берилади.

Йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни ва ўз томонидан имзоланган лицензия битимини ишчи органга тақдим этилгандан кейин


9-босқич

Лицензиат

Лицензия талабига мувофиқ фаолият олиб боради

Доимий асосда


»;

2-банднинг ўн биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги марказий аппаратининг таркибий бўлинмаси (бўлинмалари)» сўзлари билан алмаштирилсин;
46-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
54-банддаги «ишчи» сўзи «ваколатли» сўзи билан алмаштирилсин;
4-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи — тўртинчи хатбошилар қўшилсин:
иккинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
15-банднинг учинчи хатбошидаги «1» рақами «2» рақами билан алмаштирилсин;
24-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар қўшилсин:
25-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин*:
биринчи хатбошидаги «2» рақами «4» рақами билан алмаштирилсин;
30-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
37-банднинг биринчи хатбошидаги «3» рақами «5» рақами билан алмаштирилсин;
Низомга қуйидаги мазмундаги 1-илова қўшилсин:

Уюшган ҳолда танлаш тартибида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини тегишли лицензия асосида хорижий давлатга ишга юбориш фаолиятини олиб борувчи юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича чет эллик иш берувчи ва (ёки) чет эллик шерик билан ҳамкорлиги тўғрисида
НАМУНАВИЙ ШАРТНОМА

Ушбу шартнома Устав ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан берилган 20___ йил «____» _____ даги ______-сон лицензия асосида фаолият юритувчи _______________________
______________________________________________________________________________________________

(юридик шахс номи)

номидан унинг раҳбари ___________________________________________________________________

(Ф.И.О.)

(кейинги ўринларда Юборувчи ташкилот деб аталади) ва « _______________________________________________
____________________________________________________________________________________________ »

(юридик шахс номи)

номидан унинг раҳбари __________________________________________________________________________,

(Ф.И.О.)

(кейинги ўринларда Қабул қилувчи ташкилот деб аталади), бундан буён Томонлар, қонунийлик тамойилларига асосланган холда Қабул қилувчи ташкилот ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ижтимоий, иқтисодий ва бошқа ҳуқуқларини кафолатлашга интилиб, уларни вақтинча меҳнат фаолиятига жалб қилиш ва уюшган ҳолда келган меҳнат мигрантларининг бандлигини таъминлаш устуворлигини тан олган ҳолда қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
1. Ушбу Шартнома уюшган ҳолда танлаш тартибида Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича ҳамкорлик қилиш тартиби ва шартларини белгилайди.
2. Ушбу Шартномада қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
танлаш ва жалб қилиш — вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини танлаш орқали жалб қилиш бўйича чора-тадбирлар мажмуи;
вақтинчалик меҳнат фаолияти — меҳнат мигрантларининг меҳнат шартномаси асосида Қабул қилувчи ташкилот жойлашган давлат ҳудудида ушбу давлат қонун ҳужжатларида, шунингдек, мазкур Шартномада белгиланган тартиб ва шартларда ишлаши;
ишга қабул қилиш учун номзод — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи, 18 ёшга тўлган ва Қабул қилувчи ташкилот ҳудудига ишга жойлашиш учун Юборувчи ташкилотга мурожаат қилган шахс;
меҳнат мигранти — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи, 18 ёшга тўлган, танловдан ўтган ва Қабул қилувчи ташкилот жойлашган давлат ҳудудида қонуний равишда бўлиб турган ва шу ҳудудда вақтинчалик меҳнат фаолиятини тегишли рухсатнома асосида амалга оширувчи шахс;
меҳнат фаолиятини амалга ошириш рухсатномаси — Қабул қилувчи ташкилот давлати қонунчилиги ва ушбу Шартноманинг қоидалари асосида тегишли ҳудуднинг ваколатли органи томонидан берилган, меҳнат мигрантларининг ушбу ҳудудда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат;
чет эллик иш берувчи — Қабул қилувчи ташкилот қонунчилигига мувофиқ рўйхатдан ўтган ҳамда Юборувчи ташкилот билан ҳамкорлик шартномасини тузган хорижий давлатнинг юридик ва жисмоний шахси, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркор;
чет эллик шерик — Қабул қилувчи ташкилот қонунчилигига мувофиқ иш билан таъминлаш хизматларини кўрсатиш ваколатига эга бўлган, Юборувчи ташкилот билан ҳамкорлик шартномасини тузган хорижий давлатнинг жисмоний ёки юридик шахси, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркор;
меҳнат шартномаси — Қабул қилувчи ташкилот қонунчилигида белгиланган тартибда иш берувчи ва меҳнат мигранти ўртасида тузилган битим.
3. Қабул қилувчи ташкилот:
ишга қабул қилиш учун номзодларни _______________________________________________________ (касб ёки мутахассислик тури) бўйича __________ та бўш иш ўринларига танлаш ва жалб қилишни амалга оширади;
меҳнат мигрантларининг меҳнатига касб ёки мутахассислик турига қараб _____________________________ миқдорида ҳақ тўлайди;
ишга қабул қилиш учун номзод танишиб чиқиши учун меҳнат шартномасининг лойиҳасини тақдим этади;
Юборувчи ташкилотга ишга қабул қилиш учун номзодларнинг соғлиғига бўлган талаблар тўғрисида маълумот тақдим этади;
меҳнат мигрантларининг соғлиғини муҳофаза қилишга доир ҳуқуқлари кафолатланишини таъминлайди;
меҳнат мигрантларига ўзи жойлашган давлат ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш рухсатномасини расмийлаштиришда ва беришда ёрдам кўрсатади;
иш жойигача ва иш жойидан ташиш транспорт харажатларини тўлашни, шунингдек, турар жой, овқатланиш ва Ўзбекистон фуқароларини иш билан таъминлаш учун бошқа харажатларни қоплашни таъминлайди;
ўзи жойлашган давлат қонунчилигига мувофиқ меҳнат мигрантларининг меҳнат хавфсизлиги кафолатлари, шахсий ҳуқуқ ва эркинликларни ҳимоя қилиш, шунингдек, мол-мулки дахлсизлигини таъминлаш бўйича чоралар кўради;
ходимга иш ҳақи, мукофотлар ва бошқа тўловларни ўз вақтида тўлашни таъминлайди;
меҳнат мигрантлари, шу жумладан уларнинг иш ва яшаш жойлари тўғрисидаги маълумотларни ҳар ойда Юборувчи ташкилот томонидан яратилган электрон маълумотлар базасига киритади;
меҳнат мигрантлари билан меҳнат шартномаси тузилган кундан бошлаб беш кун ичида унинг нусхасини Юборувчи ташкилотга тақдим этади;
меҳнат мигрантларининг меҳнат шартномаси муддати тугагандан сўнг уларни Ўзбекистон Республикасига қайтишига ёрдам беради;
ишга қабул қилиш учун номзодларга меҳнат фаолиятини амалга ошириш рухсатномаси берилмаган тақдирда, уларнинг Ўзбекистон Республикасига қайтишини таъминлайди;
меҳнат мигрантларининг иш ва яшаш жойларини талаб қилинадиган стандартларга ва санитария-гигиена нормаларига, хавфсиз меҳнат шароитларига ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига мувофиқ бўлишини таъминлай?и.
4. Юборувчи ташкилот:
ишга қабул қилиш учун номзодларга танлаш ва жалб қилиш тартибида Қабул қилувчи ташкилот жойлашган давлат ҳудудида ишлаш имконияти тўғрисида маълумот беради;
ишга қабул қилиш учун номзодлар орасидан талаб қилинадиган малакага ва иш стажига эга бўлганларини танлаб олади;
ишга қабул қилиш учун номзодларни Ўзбекистон Республикасининг тиббиёт муассасаларида дастлабки тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этади;
ишга қабул қилиш учун номзодларни давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида касб-ҳунарга ўқитилишини таъминлайди, уларни кетишдан олдин мослаштириш тадбирларидан ўтказади;
ишга қабул қилиш учун номзодларга Қабул қилувчи ташкилот берган меҳнат шартномаларининг лойиҳаларини кўриб чиқиш учун тақдим этади;
танлаш ва жалб қилиш тартибида ишга қабул қилиш учун номзодларнинг иш жойига етиб боришини ташкил этади;
меҳнат мигрантларининг яшаш ва иш шароитларини йилига камида бир маротаба ўрганиб боради.
5. Танлаш тартибида меҳнат мигрантларини вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун жалб қилиш Қабул қилувчи ташкилот жойлашган давлат қонун ҳужжатларига мувофиқ хорижий иш берувчи билан тузилган меҳнат шартномаси асосида амалга оширилади.
6. Ишга қабул қилиш учун номзод Қабул қилувчи ташкилот жойлашган давлатига борганда, Қабул қилувчи ташкилотнинг айби билан бошқаларга хавф туғдирадиган юқумли касалликларга чалинган холларда Қабул қилувчи ташкилот унинг даволанишини таъминлайди.
7. Меҳнат мигрантлари Қабул қилувчи ташкилот жойлашган давлат қонунларига риоя қилишлари шарт.
8. Меҳнат фаолияти даврида, иш ҳақи ва бошқа тўловлар меҳнат шартномаси асосида меҳнат мигранти ва хорижий иш берувчи ўртасида аниқ белгиланади. Меҳнат мигрантининг иш ҳақи суммаси ходимларнинг тегишли тоифаси учун ишга жойлаштириладиган давлат фуқаролари учун қонун ҳужжатларида белгиланган иш ҳақидан кам бўлмаслиги лозим.
9. Ходимни иш вақтидан кейин ишга жалб қилишга йўл қўйилмайди. Ходим ва иш берувчи ўртасида ходимнинг розилиги билан ўзаро битим тузилган ҳолат бундан мустасно.
10. Меҳнат мигрантининг иш вақти давомийлиги Қабул қилувчи ташкилот жойлашган давлат қонун ҳужжатларига мувофиқ «_____» соатни ташкил этади.
11. Меҳнат мигрантлари Қабул қилувчи ташкилот жойлашган давлат қонун ҳужжатлари ва меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ дам олиш ҳуқуқига эга.
12. Меҳнат мигрантлари хорижий иш берувчининг розилиги билан Ўзбекистон Республикасининг расмий таътил кунларида меҳнат фаолиятидан озод қилиниши мумкин.
13. Қабул қилувчи ташкилот жойлашган давлат ҳудудида меҳнат мигрантларини тиббий таъминлаш ушбу давлат қонун ҳужжатлари ва Томонларнинг давлатлари иштирок этган халқаро шартномаларда белгиланган тартибда амалга оширилади.
14. Қабул қилувчи ташкилот жойлашган давлат ҳудудида амал қилувчи суғурта ташкилоти билан меҳнат мигранти ўртасида тузилган ихтиёрий тиббий суғурта шартномаси (полиси) мавжуд бўлиши меҳнат мигрантлари томонидан ташкилий асосда қабул қилиш ва жалб этиш тартибида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишнинг асосий шарти ҳисобланади ҳамда меҳнат мигрантига зарур барча тиббий хизматлар ҳақи ихтиёрий тиббий суғурта шартномаси (полиси) асосида қопланади.
15. Меҳнат мигрантларининг даромадларига солиқ солиш Қабул қилувчи ташкилот жойлашган давлат қонун ҳужжатларига ва Томонлар давлатлари иштирок этган солиқ солиш соҳасидаги халқаро шартномаларга мувофиқ амалга оширилади.
16. Меҳнат мигрантининг меҳнат фаолиятини амалга ошириш рухсатномасининг амал қилиш муддати тугаган ёки бекор қилинган тақдирда, Қабул қилувчи ташкилот жойлашган давлат ҳудудидан чиқиб кетиши шарт, Қабул қилувчи ташкилот жойлашган давлат қонунларида бошқача қоида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
17. Меҳнат мигрантлари Қабул қилувчи ташкилот жойлашган давлат қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятларга ҳам эга.
18. Меҳнат мигрантларининг Қабул қилувчи ташкилот жойлашган давлат қонун ҳужжатларига ва Томонлар давлатлари иштирок этган халқаро шартномаларга мувофиқ ижтимоий суғурта, мажбурий тиббий суғурта ва пенсия олиш ҳуқуқи кафолатланади.
19. Ишга қабул қилиш учун номзодни иш берувчи ишга қабул қилишни асоссиз рад этганида ва иш билан таъминланмаган тақдирида (уларга ишдан бўшатиш, меҳнат мажбуриятларини бажармаганлик, хорижий давлат ҳудудида бўлиш режимини бузиш ҳоллари бундан мустасно) меҳнат мигрантларини Ўзбекистон Республикасига қайтариш хорижий иш берувчининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
20. Меҳнат мигранти ишидан маҳрум бўлган (ёки ишдан бўшатилган) тақдирда, ижтимоий ҳимоя қилиш (компенсация ва бошқа тўловлар) Қабул қилувчи ташкилот қонунчилигига мувофиқ хорижий иш берувчининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
21. Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ёки касб касаллигига чалиниш оқибатида меҳнат мигранти вафот этган ёки соғлиғига шикаст етган тақдирда тегишли кафолатлар ва товон пуллари Қабул қилувчи ташкилот жойлашган давлат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақдим этилади.
22. Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ёки иш берувчининг айби билан касб касаллигига чалиниш оқибатида меҳнат мигранти вафот этган ёки соғлиғига шикаст етган тақдирда, иш берувчи меҳнат мигрантини Ўзбекистон Республикасига қайтариш ёки жасадни ташиш билан боғлиқ харажатларни қоплайди.
23. Меҳнат мигранти вафот этган тақдирда, иш берувчи ўлим ҳолати бўйича материалларни тақдим этган ҳолда, бу ҳақда Юборувчи ташкилотни дарҳол хабардор қилади.
24. Ушбу Шартноманинг мақсадлари учун Томонлар Қабул қилувчи ташкилот жойлашган давлат ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ёки амалга оширишни режалаштирган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун танлаш ва жалб қилиш тартибида қонун ҳужжатларида тақиқланмаган тарзда, улар тўғрисида зарур бўлган маълумотларни жойлаштириш учун мавжуд бўлган ахборот ресурсларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
25. Қабул қилувчи ташкилот қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ишга қабул қилиш учун номзодларга қўйиладиган талабларни белгилаш;
ишга қабул қилиш учун номзодларнинг уларга қўйилган талабларга мослигини текшириш, шу жумладан улардан имтиҳонлар олиш;
мазкур шартнома Юборувчи ташкилот айби билан бекор қилиниши натижасида етказилган зарарнинг ўрни қопланишини ва маънавий зиён компенсация қилинишини талаб қилиш;
ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган тақдирда, тегишли тартибда Юборувчи ташкилот давлат органларига ёки халқаро ташкилотларга мурожаат қилиш.
26. Қабул қилувчи ташкилот қуйидаги мажбуриятларга эга:
мазкур шартнома шартларига риоя этилишини таъминлаш;
ўзаро келишув шартларига мувофиқ кўрсатилган хизматлар ҳақини Юборувчи ташкилотга ўз вақтида тўлаш;
Юборувчи ташкилотга ўз фаолиятини амалга ошириши учун зарур бўлган ишончли ва тўлиқ маълумотларни тақдим этиш.
27. Юборувчи ташкилот қуйидаги ҳуқуқларга эга:
мазкур шартномага мувофиқ кўрсатилган хизматлар учун Қабул қилувчи ташкилотдан ҳақ олиш;
ишга қабул қилиш учун номзодлардан, шунингдек, иш берувчилардан ишга жойлаштириш учун зарур бўладиган ҳужжатлар ва ахборотни сўраб олиш;
ишга қабул қилиш учун номзодлар ва хорижий иш берувчилар ишга жойлаштириш масалаларига доир ҳужжатларни ҳамда ахборотни тақдим этишдан бош тортган тақдирда, хизматлар кўрсатишни рад этиш.
28. Юборувчи ташкилот қуйидаги мажбуриятларга эга:
хизматлар кўрсатиш чоғида ишга қабул қилиш учун номзодлардан олинган ахборотнинг махфийлигини ва ҳужжатларнинг бут сақланишини таъминлаш;
ишга қабул қилиш учун номзодларнинг Қабул қилувчи ташкилот томонидан қўйилган талабларга мослигини текшириш.
29. Ушбу Шартнома бўйича Томонлар мажбуриятларни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун Томонлар давлатларининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ жавобгар бўладилар.
30. Ушбу Шартномадан келиб чиқадиган барча тортишувлар ва келишмовчиликлар имкон қадар Томонлар ўртасидаги музокаралар йўли билан ҳал этилади.
Музокаралар давомида ҳал қилинмаган масалаларни Томонлар белгилаб, ёзма равишда юборадилар. Даъвони олган Томон даъво келиб тушган кундан бошлаб ўн иш куни ичида даъво юборган Томонга ёзма жавоб юборади.
Агар Томонлар бир қарорга келмаса, ушбу Шартнома билан боғлиқ барча низолар судда кўриб чиқилади.
31. Томонларнинг ўзаро келишуви билан ушбу Шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин. Бунда улар алоҳида шартномалар билан расмийлаштирилади ва Томонлар бошқа муддат белгиланмаган бўлса, Томонлар имзоланганидан кейин кучга киради. Қўшимча Шартномалар ушбу Шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланади.
32. Ушбу Шартнома имзоланган кундан бошлаб кучга киради.
33. Ушбу Шартнома бир йил муддатга тузилади. Томонларнинг ҳар бири бошқа Томонни ёзма равишда хабардор қилиш орқали ушбу Шартномани бекор қилиши мумкин. Бундай ҳолатда, ушбу Шартнома бундай хабарнома олинган кундан бошлаб камида бир ой ўтгач бекор қилинади.
Ушбу Шартнома 2020 йил «___» ____________да __________ шаҳрида, ҳар бири ўзбек/______ тилида икки асл нусхада тузилди.

«_________________________»

«_________________________»
(__________________________),(__________________________),
Манзил: ____________________Манзил: ____________________
Тел.:_______________________Тел.:_______________________
ИИН: _______________________ИИН: _______________________
Факс: ______________________Факс: ______________________
Банк: _______________________Банк: _______________________
Эл.почта: ___________________Эл.почта: ___________________

Раҳбар: _____________________

Раҳбар: _____________________

»;

Низомга 1-илованинг илова белгисидаги «1» рақами «2» рақами билан алмаштирилсин;

Уюшган ҳолда танлаш тартибида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини тегишли лицензия асосида хорижий давлатга ишга юбориш фаолиятини олиб борувчи юридик шахслар томонидан ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатиш тўғрисида
НАМУНАВИЙ ШАРТНОМА

20 ____й. «____» _____________

_____-сон

______________ шаҳри (тумани)

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан берилган 20___ йил «____» ________даги ______-сон лицензия ва Устав асосида фаолият юритувчи ___________________________________,

(юридик шахс номи)

номидан унинг раҳбари___________________________________________________________________________

(Ф.И.О.)

(кейинги ўринларда Ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатувчи ташкилот деб аталади), ва Ўзбекистон Республикаси фуқароси ______________________________________________________________

(Ф.И.О.)

(кейинги ўринларда Иш изловчи шахс деб аталади), (кейинги ўринларда Томонлар деб аталади) ушбу шартномани қуйидагича туздилар:

I. Шартнома предмети

1.1. Ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатувчи ташкилот Иш изловчи шахсга мазкур Шартноманинг 1.2-бандида кўрсатиб ўтилган хизматларни кўрсатиш, Иш изловчи шахс эса ушбу хизматлар учун пул тўлаш мажбуриятини олади.
1.2. Ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатувчи ташкилот мазкур Шартноманинг 1.3-бандида кўрсатилган муддатдан бошлаб у тугагунига қадар Иш изловчи шахсга қонун ҳужжатларига мувофиқ ахборот ва маслаҳат хизматларини тақдим этиш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
1.3. Хизмат кўрсатиш муддати:
20__ йил «____» ____________дан 20__ йил «____» ____________гача.
Хизмат кўрсатиш жараёнида Томонлар яна бошқа муддатларни ҳам белгилашлари мумкин. Бунда ушбу муддат қўшимча ёзма келишувда келтирилган ва асосий шартномага илова қилинган бўлиши лозим.

II. Томонларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

2.1. Ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатувчи ташкилот қуйидагиларга мажбур:
2.1.1. Иш изловчи шахсни ишлаш учун бормоқчи бўлган давлатдаги меҳнат муносабатлари ва хорижий фуқаролар мақомига оид қонунчилик, амалдаги божхона ва валюта тизимини тартибга солувчи қоидалар билан таништириш;
2.1.2. Иш изловчи шахс тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилмаслик ва улардан ғаразли мақсадларда фойдаланмаслик;
2.1.3. Иш изловчи шахсни иш берувчи томонидан таклиф қилинаётган бўш иш ўринлари ва улардаги меҳнат шароитлари, меҳнат шартномаси, шу жумладан уюшган ҳолда танлаш тартибида Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича чет эллик иш берувчи ва (ёки) чет эллик шерик билан ҳамкорлиги тўғрисидаги шартнома билан таништириш;
2.1.4. Иш изловчи шахс томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида унинг таржимаи ҳолини тузиш;
2.1.5. Иш изловчи шахс томонидан ушбу шартнома имзоланган кундан бошлаб шартномада кўрсатилган мажбуриятларни бажаришга киришиш.
2.2. Ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатувчи ташкилот қуйидаги ҳуқуқларга эга:
2.2.1. «Тижорат сири тўғрисида»ги Қонунга асосан Иш изловчи шахс кўрсатилган хизматлар учун тўловни амалга оширмагунча иш берувчи ҳақидаги маълумотни тақдим этмаслик;
2.2.2. Мазкур шартномага мувофиқ ишга жойлаштириш соҳасида тақдим этадиган ахборот ва маслаҳат хизматлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида ҳақ олиш.
2.3. Иш изловчи шахс қуйидагиларга мажбур:
2.3.1. Ушбу шартнома шартларини бажарилишига тўлиқ амал қилиш;
2.3.2. Мазкур Шартнома асосида кўрсатилган ахборот ва маслаҳат хизмати учун базавий ҳисоблаш миқдорини�г бир баравари миқдоридаги тўловни амалга ошириш;
2.3.3. Ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатувчи ташкилотга ишончли ва тўлиқ ҳужжатларни тақдим қилиш.
2.4. Иш изловчи шахснинг ҳуқуқлари:
2.4.1. Шартномада назарда тутилган хизматлар кўрсатилиши жараёни ҳақида маълумот олиш;
2.4.2. Ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатувчи ташкилот ўз мажбуриятларини бажармаган ёки қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолатларда шартномани бекор қилишни талаб қилиш;
2.4.3. Ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатувчи ташкилот айби билан шартнома бузилган тақдирда етказилган моддий ва маънавий зарарни қоплаш учун компенсация талаб қилиш;
2.4.4. Қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари бузилган тақдирда, давлат органлари, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари ва судга мурожаат қилиш.

III. Ҳисоб-китоблар миқдори ва тартиби

3.1. Ушбу шартномага мувофиқ ишга жойлаштириш соҳасида тақдим этиладиган ахборот ва маслаҳат хизматларининг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида бўлиб, ___________________________________

(сумма сон ва сўз билан)

сўмни ташкил этади.
3.2. Иш изловчи шахс Ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатувчи ташкилот томонидан тақдим этилган ахборот ва маслаҳат хизматлари учун тўловни мазкур шартнома тузилиши билан амалга оширади.

IV. Низоларни ҳал этиш тартиби

4.1. Ушбу Шартномада назарда тутилган мажбуриятларни бажариш муносабати билан юзага келадиган ёки мазкур мажбуриятларни бажариш чоғида юзага келадиган барча низолар Томонлар ўртасида музокаралар ўтказиш йўли билан ҳал этилади.
4.2. Томонлар ўртасида музокаралар ўтказиш йўли билан низолар ҳал этилмаса, низолар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ судда ҳал этилади.

V. Форс-мажор ҳолатлар

5.1. Томонлар мажбуриятларнинг қисман ёки тўлиқ бажарилмаганлиги учун, агар бундай ҳолат енгиб бўлмас куч, яъни табиий офатлар, табиий ва техноген тусдаги фавқулодда ҳолатлар оқибати ҳисобланса, жавобгарликдан озод қилинади.

Бунда мазкур Шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш муддати мутаносиб равишда ушбу ҳодисалар рўй берган муддатга орқага сурилади.

VI. Якунловчи қоидалар

6.1. Ушбу шартнома бир хил юридик кучга эга бўлган иккита нусхада тузилган. Иккала нусха айнан бир хил бўлиб, бир хил юридик кучга эга.
Томонларнинг ҳар бирида мазкур Шартноманинг бир нусхаси бўлади.
6.2. Томонлар розилиги билан шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
6.3. Шартномага киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ёзма шаклда расмийлаштирилади ва шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланади.

VII. Томонларнинг манзили ва банк реквизитлари

«Ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатувчи ташкилот»

«Иш изловчи шахс»

__________________________________
__________________________________
__________________________________
__________________________________

___________________________________
___________________________________
___________________________________
___________________________________ »;
Низомга 3-илованинг илова белгисидаги «3» рақами «5» рақами билан алмаштирилсин;
10-банднинг бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
ўн биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;
ўн иккинчи — ўн саккизинчи хатбошилар тегишли равишда ўн биринчи — ўн еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
4-банднинг учинчи хатбошидаги «эллик минг АҚШ доллари» сўзлари «базавий ҳисоблаш миқдорининг саккиз минг беш юз баравари» сўзлари билан алмаштирилсин;

«

Т/р

Жамғарма маблағларидан фойдаланиш йўналишлари

Харажатларни тўлаш учун талаб этиладиган ҳужжатлар

Назарда тутиладиган чоралар

Молиялаштириш лимити**

























».

1.

Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида зўравонликка, мажбурий меҳнатга дучор бўлган ва камситилган, меҳнат ва бошқа ҳуқуқлари бузилган, мураккаб молиявий аҳволда қолган
ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз, яшаш
учун маблағсиз қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя
қилиш, уларга моддий ёрдам бериш

1. Ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя, моддий ёрдам сўраб Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг
(Агентлик) ваколатхонасига ариза.

2. Ариза берувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар (ҳужжатлар йўқолган ҳоллар бундан мустасно).

3. Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш тўғрисидаги тасдиқловчи ҳужжатлар (меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома, хорижий давлатга иш фаолиятини амалга ошириш учун кириб келганлигини тасдиқловчи ҳужжат,

меҳнат шартномаси ёки меҳнат соҳасидаги назорат бўйича ваколатли орган маълумотномаси).

4. Мурожаат қилган шахс хорижда меҳнат
фаолиятини амалга ошириш даврида зўравонликка, мажбурий меҳнатга дучор бўлгани ва камситилгани, меҳнат ва бошқа ҳуқуқлари бузилгани, мураккаб молиявий аҳволда қолгани ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз, яшаш учун маблағсиз қолгани тўғрисида ишга жойлаштирилган мамлакат суди
ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, ваколатли халқаро ташкилотлар тасдиқномаси (агар мавжуд бўлса).

1. Мурожаат қилганларни ҳимоя қилиш мақсадида адвокатнинг, юридик хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотларининг хизматларига ҳақ тўлаш;

3 минг АҚШ долларигача

2. Хостеллар ва суткалик меҳмонхоналар томонидан кўрсатилган хизматларга ҳақ тўлаш (маблағсиз ва яшаш жойисиз қолган фуқаролар учун);

0,3 минг АҚШ долларигача

3. Мурожаат қилган фуқароларни ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари бўйича ишга жойлаштириладиган мамлакатнинг ваколатли органларига мурожаатлар юбориш;

4. Ўзбекистон Республикасига қайтиш учун авиа (экономкласс) ва темир йўл (плацкарт вагонлар) чипталари ҳақини тўлаш;

Транспорт компаниялари нархларига мувофиқ

5. Хорижий иш берувчиларда мавжуд бўлган бўш иш ўринларини таклиф қилиш.

6. Бир марталик моддий ёрдам тўлаш.

Базавий ҳисоблаш миқдоринингикки баравари миқдорида

олтинчи хатбошидаги «1 ва» сўзлари чиқариб ташлансин;