10.08.2020 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Халқаро миграция ташкилоти ўртасида ҳамкорлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битими

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати (кейинги ўринларда «Ҳукумат» деб юритилади) бир томондан, ҳамда Халқаро миграция ташкилоти (кейинги ўринларда «Ташкилот» деб юритилади) иккинчи томондан (кейинги ўринларда биргаликда «Томонлар» деб юритилади),
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Ташкилотга аъзо давлат эканлигини эътироф этган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукумат ва Ташкилот ўртасида дўстона муносабатларни ҳамда ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантиришни истаган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 26 ноябрда Ташкилот Кенгаши «Ташкилот фаолият олиб борадиган аъзо, кузатувчи ва бошқа мақомдаги барча давлатларни Ихтисослаштирилган муассасалар имтиёзлари ва иммунитетлари тўғрисидаги Конвенцияга (1947 йил) мувофиқ равишда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ихтисослаштирилган муассасалари фойдаланадиган имтиёзлар ва иммунитетларни Ташкилотга тақдим этишга чақирувчи» 1266-сонли (СIII) Резолюцияни қабул қилганлигини эътироф этган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташкилот Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тизимига кирувчи муассаса эканлигини эътироф этган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташкилотнинг мақсад ва вазифалари ҳамда Ташкилот томонидан олиб борилаётган фаолиятдан келиб чиқиб Ихтисослаштирилган муассасалар имтиёзлари ва иммунитетлари тўғрисида 1947 йил 21 ноябрда қабул қилинган Конвенцияга (кейинги ўринларда «Конвенция» деб юритилади) мувофиқ Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ихтисослаштирилган муассасаларига бериладиган имтиёзлар ва иммунитетларни Ҳукумат томонидан Ташкилотга берилиши кафолатланишини инобатга олган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келивушга эришдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташкилот ўзининг бошқарувчи органларининг тегишли карорлари ва Ҳукуматнинг рухсати ҳамда мавжуд молиявий имкониятлардан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикасида салоҳиятни ошириш, миграция масалалари буйича маслаҳат хизмати ва техник ҳамкорлик, миграция ва соғлиқни сақлаш, халқаро миграция ҳуқуқи, миграция ва атроф-муҳит, миграция ахбороти, одам савдосига қарши кураш, маҳаллий ва хорижий фуқаролар миграцияси, кўчирилган ва бошқа ёрдамга муҳтож шахсларга ёрдам кўрсатиш, малакали инсон ресурсларини қайтариш ва қайтариш билан боғлик бўлган дастурларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукумат Ташкилотга Ўзбекистон Республикасида ваколатхона очишга рухсат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур бўлган тақдирда Ташкилот ўз фаолиятини амалга ошириш мақсадида Ҳукумат билан маслаҳатлашувлардан сўнг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бошқа ваколатхоналар очиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур ҳолларда амалга оширилиши режалаштирилаётган ва келажакда амалга ошириладиган лойиҳа ва дастурларни амалга тадбиқ этиш юзасидан Томонлар ўртасидаги ҳамкорлик тафсилотлари Томонлар ўртасида алоҳида келишувлар расмийлаштириш орқали келишилади. Ушбу келишувлар, агар шундай белгиланган бўлса, мазкур Битимнинг таркибий қисми ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистонда Ваколатхонани очиш ва сақлаб туриш билан боғлиқ харажатлар тўлиқ Ташкилот маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конвенциянинг 3- дан 30-бандигача ва ушбу Конвенциянинг I иловаси 2- ва 3-бандларига мувофик, Ҳукумат Ташкилотга Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ихтисослаштирилган муассасаларига бериладиган имтиёзлар ва иммунитетларни такдим этади. Конвенцияда кўлланилган таърифлар тегишли ўзгартиришлар билан ушбу Битимга кўлланилади. Юқорида келтириб ўтилган Конвенция бандлари ва унинг I иловасидаги қоидалар Халқаро миграция ташкилотининг ўзига хос жиҳатларини инобатга олиш мақсадида тегишли ўзгартиришлар билан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимнинг қоидаларини талқин қилиш ёки қўллашда юзага келадиган ҳар қандай низолар Томонлар ўртасида музокаралар ва маслаҳатлашувлар орқали тинч йўл билан ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимга Томонларнинг ўзаро розилиги билан ушбу Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланадиган ва алоҳида баённомалар расмийлаштириш орқали Битимнинг 6-моддасида кўрсатиб ўтилган тартибда кучга кирадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим оҳирги Томон имзолаган санадан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим номуайян муддатга тузилади ва бир Томон бошқа Томоннинг ушбу Битимни тугатиш нияти тўғрисидаги ёзма хабарномасини олганидан сўнг 6 ой ўтгунга қадар амалда бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Куйида, мазкур Битимни тегишли тартибда имзолаш ваколати берилган вакиллар томонидан имзоланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида 2020 йил 10 августда ва Женева шаҳрида 2020 йил 5 ноябрда икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек ва инглиз тилларида тузилди, бунда иккала матн бир хил юридик кучга эга. Матнлар ўртасида тафовут юзага келган тақдирда, инглиз тилидаги матн устувор ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)