Ҳужжат кучини йўқотган 08.09.2005 27.03.1997 йилдаги 163-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 08.09.2005
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭКСПОРТ ИМКОНИЯТЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИНИ ТУЗИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Иқтисодий ислоҳот, тадбиркорлик ва хорижий инвестициялар бўйича идоралараро Кенгаш қарорини ва Вазирлар Маҳкамасининг экспорт имкониятларини ривожлантириш давлат дастурини ишлаб чиқиш тўғрисида 1997 йил 28 февралдаги 116-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Экспорт имкониятларини ривожлантиришни рағбатлантириш республика кенгаши 1-иловага* мувофиқ тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспорт имкониятларини ривожлантиришни рағбатлантириш республика кенгашига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқ хўжалиги айрим тармоқларини ривожлантириш ва уларнинг тузилмасини ўзгартиришнинг комплекс дастурлари асосида Экспорт имкониятларини ривожлантириш давлат дастурини тайёрлаш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика минтақаларида экспорт имкониятларини кўпайтириш ва импортнинг ўрнини босувчи ишлаб чиқаришларни ривожлантириш бўйича аниқ мақсадга қаратилган вазифаларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори самарали, тез қопланадиган инновация лойиҳалари бўйича таклифлар тайёрлаш ва уларни амалга ошириш юзасидан аниқ чора-тадбирлар кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулот экспорт қилувчиларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш юзасидан таклифлар киритиш учун жавобгарлик юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Экспорт имкониятларини ривожлантиришни рағбатлантириш республика кенгаши тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика кенгаши бир ҳафта муддатда 1997 йилги иш режасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Экспорт имкониятларини ривожлантириш давлат дастури бўлимларини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳлар таркиби 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 3-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси ишчи гуруҳлар раҳбарлари билан биргаликда вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг таклифларини пухта ишлаб чиқсин ҳамда 1997 йил 1 майгача Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистоннинг Экспорт имкониятларини ривожлантириш давлат дастури лойиҳасини тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилаб қўйилсинки, Республика кенгашининг қарорлари барча вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамасининг бож пошлиналари ставкаларини кўриб чиқиш бўйича идоралараро комиссия таркибини тасдиқлаш тўғрисида 1995 йил 25 июлдаги 287-сон қарори 5-бандининг 13-хат боши ва ушбу қарорга 14-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин, бу комиссиянинг функциялари Экспорт имкониятларини ривожлантиришни рағбатлантириш республика кенгашига берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т.Султонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1997 йил 27 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
163-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1997 йил 27 мартдаги 163-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспорт имкониятларини ривожлантиришни рағбатлантириш республика кенгаши тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.1. Экспорт имкониятларини ривожлантиришни рағбатлантириш республика кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 28 февралдаги 116-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.2. Кенгашнинг фаолияти экспорт имкониятларини ривожлантириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлилигини ошириш ёки ишлаб чиқаришларни халқаро стандартларга мос юқори сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қайта ихтисослаштириш, экспорт ҳажмларини кенгайтиришдан мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналарнинг иқтисодий манфаатдорлигини ошириш бўйича республикада олиб борилаётган ишларнинг самарадорлигини оширишга қаратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.3. Кенгаш ўз фаолиятида Ўзбекиcтон Республикасининг қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан тузган битимларига амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.4. Кенгаш ўз фаолиятини Кенгаш раиси томонидан тасдиқланадиган иш дастурига мувофиқ мунтазам ўтказиладиган мажлислар ва маслаҳат учрашувлари шаклида амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кенгашнинг асосий вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар Кенгашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1. Узоқ муддатли ташқи иқтисодий стратегияни - республиканинг Экспорт имкониятларини ривожлантириш давлат дастурини ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.2. Республика минтақаларида экспорт имкониятларини кўпайтириш ва импортнинг ўрнини босувчи ишлаб чиқаришларни ривожлантириш бўйича аниқ мақсадга қаратилган вазифаларни ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.3. Амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг қисқа муддатли ва узоқ муддатли мақсадлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига кириши муносабати билан унинг халқаро мажбуриятлари асосида экспорт сиёсатини ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.4. Экспортни ривожлантириш мақсадли жамғармасини ташкил этиш йўли билан молиявий қўллаб-қувватлашнинг давлат тизимини ташкил этиш бўйича таклифлар киритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.5. Экспорт имкониятларини ва импортнинг ўрнини босувчи ишлаб чиқаришларни ривожлантивишнинг устувор йўналишларини белгилаш бўйича таклифлар киритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.6. Экспортга маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотиш билан боғлиқ масалалар комплексини оператив ҳал этиш (хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотлар нархларини, транспорт ва бож тарифларини бошқариш ва бошқалар).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.7. Молия ва моддий-техника ресурсларини, шу жумладан, инвестицияларни юқори самарали, тез қопланадиган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга, шунингдек хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотларни юқори даражада ишлаш ва дастлабки ишлаш йўли билан маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан боғлиқ тармоқларга жалб этишга оид таклифлар киритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.8. Туризм, алоқа, транспортда ташиш, қурилиш-пудрат ишлари, фан, таълим ва информатика соҳасида товарлар, ишлар ва хизматлар экспортини ривожлантиришни иқтисодий рағбатлантириш сиёсатини ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.9. Давлат бошқаруви органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, Ҳукуматнинг экспортни кенгайтириш ва импортнинг ўрнини босиш лойиҳаларни, шу жумладан, хорижий сармояни жалб қилган ҳолда, амалга ошириш бўйича қарорлари вазирликлар, идоралар томонидан бажарилишини назорат қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.10. Экспорт, маҳсулот экспорт қилувчиларни зарур ҳуқуқий ва йўриқнома ҳужжатлар билан таъминлашнинг ягона ахборот тизимини, экспортга маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарга амалий ёрдам кўрсатиш учун консалтинг, инжиниринг, ҳуқуқий ва бошқа хизматларни ташкил этиш масалаларини тартибга солувчи қонунлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштиришга доир ишларни ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Кенгашнинг функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1. Ишлаб чиқилган принциплар ва иқтисодиётни ислоҳ қилиш устуворликлари асосида экспорт имкониятларини ва импортнинг ўрнини босувчи ишлаб чиқаришларни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади ҳамда уларни амалга оширишнинг энг самарали йўлларини таклиф этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.2. Республиканинг экспорт дастурини, иқтисодиёт устувор тармоқларининг экспортни кенгайтириш ва импортнинг ўрнини босиш мақсадли дастурларини амалга оширишнинг самарали механизмларини ишлаб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.3. Маҳсулот ишлаб чиқарувчиларнинг турли гуруҳларининг, энг аввало кооперация алоқаларини ривожлантиришни талаб этувчи техник жиҳатдан мураккаб маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи гуруҳларнинг иқтисодий манфаатлари келишилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.4. Экспорт сиёсати таркибий, тармоқ ва минтақавий сиёсат, инновация фаолияти билан боғланишини таъминлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.5. Кичик бизнеснинг экспорт фаоллигини рағбатлантириш масалаларини кўриб чиқади.
(3.5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 январдаги28-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 31-модда; )
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.6. Бож пошлиналари ставкаларини кўриб чиқишга доир таклифлар тайёрлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.7. Экспорт имкониятларини ривожлантиришни таъминловчи инновация ҳамкорлиги соҳасида халқаро молиявий ва иқтисодий ташкилотлар билан ҳамкорликнинг устувор йўналишларини танлашга доир таклифлар тайёрлайди ҳамда эришилган ечимларни амалга оширишни назорат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.8. Вазирликлар, идоралар, корпорациялар, уюшмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг, жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг уларнинг экспорт имкониятларини ривожлантириш концепциялари ва дастурларини ишлаб чиқиш, экспортни кенгайтириш ва импортнинг ўрнини босиш бўйича инвестиция таклифлари ва лойиҳаларини кўриб чиқиш ва амалга ошириш масалаларидаги фаолиятини мувофиқлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.9. Хўжалик юритувчи субъектларнинг экспорт фаолияти давлат мониторинги тизими доирасида уларнинг ва давлат бошқаруви тегишли органларининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республиканинг минерал-хом ашё имкониятлари мавжудлигига асосланган анъанавий экспорт ҳажмини кўпайтириш имкониятларидан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стратегик муҳим материаллар ва хом ашё базасида қайта ишловчи ва қазиб олувчи тармоқларни ривожлантириш тадбирларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшилган қиймат даражаси юқори бўлган экспортга йўналтирилган илм-фанни кўплаб талаб қиладиган ва машина-техника маҳсулотларни йиғма ишлаб чиқаришни ташкил этишга доир ишлаб чиқилган таклифларни бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспортга йўналтирилган инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида кўриб чиқилиши ва экспертизадан ўтказилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспортга йўналтирилган ва импортнинг ўрнини босувчи инвестиция лойиҳалари рўйхатини тузиш ва уни эҳтимол тутилган инвесторлар орасида тарқатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ маҳсулот экспорт қилувчи корхоналарга берилган солиқ ва бож устунликлари ва бошқа имтиёзларни рўёбга чиқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш ваколатига кирувчи бошқа масалалар бўйича ҳисоботларни эшитади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.10. Маҳсулот экспорт қилувчиларни зарур қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар, йўриқномалар ва ахборот-маълумотнома материаллари (жаҳон бозори конъюнктураси, эҳтимол тутилган ҳамкорлар тўғрисидаги ва бошқалар) билан таъминлаш мақсадида уларни ахборот билан таъминлашнинг ягона тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этишга кўмаклашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.11. Экспорт фаолиятини рағбатлантиришнинг халқаро амалиёти тажрибасини ўрганиш ва республиканинг амалдаги қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш асосида Вазирлар Маҳкамасига экспорт имкониятларини ривожлантириш соҳасида қонун ҳужжатлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни янада такомиллаштириш тўғрисида таклифлар киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.12. Хўжалик юритувчи субъектларнинг экспорт фаолияти натижалари асосида ҳар йили йилнинг энг яхши экспорт қилувчиларини аниқлайди ва «Экспортни ривожлантиришда энг салмоқли натижаларга эришганлик учун ҳар йиллик миллий мукофотларни бериш тартиби»га мувофиқ уларни мукофотлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Кенгаш ишини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.1. Кенгаш таркибига: Кенгаш раиси, Кенгаш аъзолари, ишчи гуруҳлар раҳбарлари киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.2. Кенгаш таркибига кенгашнинг раиси, у бўлмаган вақтда унинг ўринбосари бошчилик қилади. Кенгаш раиси умумий раҳбарликни амалга оширади, унинг фаолиятининг бош йўналишини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раис ўринбосарлари Республика Кенгаши иш режаси ва унинг қарорлари бажарилишини назорат қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.3. Кенгашга лавозимига кўра Ўзбекистон Республикаси Бош вазири бошчилик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.4. Кенгаш таркиби Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланади. Кенгаш таркибидаги кадрлашни алмаштириб туриш Кенгаш раиси томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.5. Ишчи гуруҳлар Кенгашнинг котибиятлари ҳисобланади, улар унинг мажлисларини тайёрлайди, унинг қарорларини барча манфаатдор вазирликлар ва идоралар, корхоналар ва ташкилотларга етказади, қабул қилинган қарорларнинг амалга оширилишини назорат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.6. Ишчи гуруҳлар раҳбарлари ва аъзоларига иш режасига мувофиқ белгиланган аниқ иш бириктириб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.7. Кенгашнинг иши унинг календарь йилга тузилган режасига мувофиқ ташкил этилади. Кенгаш мажлислари ҳар чоракда ўтказилади. Мажлис кун тартиби мажлис бошланишидан 15 кун олдин белгиланади ва унинг аъзоларига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.8. Кенгаш қарорлари, унинг ваколатлари доирасида, барча вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар, корхоналар, ташкилотлар, жойлардаги давлат ҳокимияти маҳаллий органлари томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади. Кенгаш қарорлари баённомалар шаклида қабул қилинади.