30.11.2020 йилдаги ЎРҚ-651-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишга қаратилган қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 23 мартда қабул қилинган
Сенат томонидан 2020 йил 24 мартда маъқулланган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 11, 23-моддалар, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 418-модда; 2006 йил, № 6, 261-модда; 2007 йил, № 4, 166-модда, № 6, 248, 249-моддалар, № 9, 422-модда, № 12, 594, 595, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 177, 187-моддалар, № 9, 482, 484, 487-моддалар, № 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 136-модда, № 9, 335-модда, № 12, 469, 470-моддалар; 2010 йил, № 6, 231-модда, № 9, 334, 336, 337, 342-моддалар, № 12, 477-модда; 2011 йил, № 4, 103, 104-моддалар, № 9, 252-модда, № 12/2, 363-модда; 2012 йил, № 1, 3-модда, № 9/2, 244-модда, № 12, 336-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 385-модда; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 6, 300-модда, № 9, 506, 510-моддалар, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 5-моддалар, № 4, 218, 224-моддалар, № 7, 430, 431-моддалар, № 10, 679-модда; 2019 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161-модда, № 5, 259, 267-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469-модда, № 9, 589, 592-моддалар, № 10, 671-модда, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 881, 891-моддалар) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) 18-модданинг бешинчи қисмидаги «телефонлар ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиб борилаётган сўзлашувларни эшитиб бориш» деган сўзлар «телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) 87-модданинг биринчи қисмидаги «телефонлар ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиб борилган сўзлашувларни эшитиш» деган сўзлар «телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) 21-боб қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«21-боб. Телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
169-модда. Телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш учун асослар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар иш бўйича тўпланган далиллар иш учун аҳамиятга молик маълумотлар олиниши мумкинлигига етарли даражада асос бўла олса, суриштирувчи, терговчи телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
170-модда. Телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг телефонлари ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларини эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш суриштирувчининг, терговчининг прокурор томонидан санкция берилган қарорига ёхуд суднинг ажримига биноан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жабрланувчига, гувоҳга, худди шунингдек уларнинг қариндошлари ва яқинларига нисбатан куч ишлатиш, товламачилик ёки бошқа қонунга хилоф ҳаракатлар содир этиш хавфи мавжуд бўлган тақдирда, ушбу шахсларнинг аризалари бўйича ёхуд уларнинг ёзма розилиги ҳамда прокурорнинг санкцияси билан ёки суднинг ажримига кўра уларнинг телефонлари ёхуд бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда суриштирувчи, терговчи прокурорни кейинчалик дарҳол ёзма равишда хабардор қилган ҳолда, унинг санкциясисиз телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш тўғрисидаги қарорни махсус ваколатли давлат органига юборишга ҳақли. Телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш ҳақидаги прокурор томонидан санкция берилмаган қарор бир сутка давомида қонуний кучга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш тўғрисидаги қарори ёки ажрими унда эшитиб туриладиган ахборотнинг хусусияти ҳамда ҳажми, шунингдек сўзлашувларни эшитиб туриш, маълумотлар узатилишини олиб боришни ва натижаларини қайд этиш шакли белгиланиб, ушбу қарор ёки ажрим махсус ваколатли давлат органига ижро этиш учун юборилади. Телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш олти ойдан ортиқ давом этиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш чоғида олинган ахборот қайд этилиши (ёзилиши) керак. Қайд этилган ахборот (ёки ёзув) тергов ҳаракати баённомасига қўшиб қўйилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
171-модда. Телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш баённомаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олишни ҳамда қайд қилишни амалга оширган шахс ишга алоқадор ахборотнинг мазмунини баён этган ҳолда баённома тузади. Сўзлашувлар, хабарлар ва маълумотлар ёзуви муҳрланади ҳамда баённомага қўшиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш баённомасида абонентнинг рақами, эшитиб туриш ва қайд қилиш вақти ҳамда жойи, фойдаланилган техник воситаларнинг тури ва модели, бу ишларни амалга оширган шахслар тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек иш учун аҳамиятга эга бўлиши мумкин бўлган бошқа маълумотлар ҳам акс эттирилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) 382-модда учинчи қисмининг ўн иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«тинтув ўтказишга, телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туришга ҳамда улар орқали узатиладиган ахборотни олишга, уй-жой дахлсизлиги, ёзишмалар, телефон орқали сўзлашувлар ҳамда бошқа сўзлашувлар, алоқа тармоқлари орқали узатиладиган почта, курьерлик жўнатмалари ва телеграф хабарлари сир сақланиши ҳуқуқларини чекловчи ҳамда абонентлар ёки абонент қурилмалари ўртасидаги боғланишлар ҳақида ахборот олишга қаратилган тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишга, шунингдек қонунда назарда тутилган ҳолларда, терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган мансабдор шахсининг, суриштирувчининг ҳамда терговчининг бошқа ҳаракатларига рухсат беради».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрда қабул қилинган «Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида»ги 721-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 1, 12-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 12, 641-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда) 6-моддасининг учинчи қисмидаги «унинг телефон ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларини эшитиб туриш» деган сўзлар «унинг телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларини эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 25 декабрда қабул қилинган «Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»ги ЎРҚ-344-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, № 12, 335-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда; 2017 йил, № 9, 506-модда, № 10, 605-модда; 2019 йил, № 1, 5-модда, № 2, 47-модда, № 9, 589-модда, № 12, 891-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўнинчи — ўн учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«турар жойларни ва бошқа жойларни, биноларни, иншоотларни, жойнинг участкаларини, техник ва транспорт воситаларини текшириш — тезкор-қидирув фаолиятининг вазифаларини ҳал этиш учун аҳамиятга эга бўлган шахслар, фактлар ҳамда ҳолатларни аниқлаш мақсадида турар жойларни ва бошқа жойларни, биноларни, иншоотларни, жойнинг участкаларини, компьютерларни, алоқа қурилмаларини ва транспорт воситаларини бевосита ёки билвосита (техник воситалардан фойдаланган ҳолда) кўздан кечириш ҳамда ўрганишдан иборат бўлган тадбир;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
почта, курьерлик жўнатмалари ва телеграф хабарларини назорат қилиш — тезкор-қидирув фаолиятининг вазифаларини ҳал этиш учун аҳамиятга эга бўлган ахборотни олиш мақсадида почта, курьерлик жўнатмалари ҳамда телеграф хат-хабарларини ноошкора танлаб олиш ва ўрганишдан иборат бўлган тадбир;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш — махсус техник воситалардан фойдаланган ҳолда олиб бориладиган сўзлашувларни, шу жумладан, узатиладиган матнли, график ва мультимедиа ахборотини ноошкора эшитиб туриш, тутиб қолиш ва қайд этишдан иборат бўлган тадбир;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
абонентлар ёки абонент қурилмалари ўртасидаги боғланишлар тўғрисида ахборот олиш — абонентлар ёки абонент қурилмалари (фойдаланиладиган асбоб-ускуна) ўртасидаги боғланишлар санаси, вақти, давомийлиги тўғрисида ахборот ва бошқа маълумотларни ноошкора олишдан иборат бўлган тадбир»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ушбу модда биринчи қисмининг ўн биринчи, ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошиларида назарда тутилган тезкор-қидирув тадбирлари махсус ваколатли давлат органининг кучлари ҳамда воситалари билан ўтказилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Турар жой дахлсизлиги, ёзишмалар, телефон орқали сўзлашувлар ва бошқа сўзлашувлар, алоқа тармоқлари орқали узатиладиган почта, курьерлик жўнатмалари ва телеграф хабарлари сир сақланиши ҳуқуқларини чекловчи, шунингдек, абонентлар ёки абонент қурилмалари ўртасидаги боғланишлар тўғрисида ахборот олишга қаратилган тезкор-қидирув тадбирларининг ўтказилишига прокурор санкцияси асосида йўл қўйилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи қисмидаги «орган раҳбарининг асослантирилган қарори» деган сўзлар «орган раҳбари томонидан тасдиқланган асослантирилган қарор» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи қисмидаги «Фуқароларнинг ҳаётига, соғлиғига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига таҳдид юзага келган тақдирда, уларнинг телефонлари ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитишга мазкур шахсларнинг аризасига ёки ёзма розилигига кўра» деган сўзлар «Фуқароларнинг ҳаётига, соғлиғига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига, худди шунингдек уларнинг қариндошлари ва яқинларига нисбатан таҳдид юзага келган тақдирда, уларнинг телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларини эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олишга мазкур шахсларнинг аризасига ёки ёзма розилигига кўра» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
еттинчи қисмидаги «Турар жойларни ва бошқа жойларни, бинолар, иншоотларни, жойнинг участкаларини, транспорт воситаларини текшириш, тезкор кузатув, алоқанинг техник каналларидан ахборот олиш, ахборот олишнинг бошқа техник воситаларини қўллаш ҳамда почта курьерлик жўнатмаларини, телеграф хабарларини ва бошқа хабарларни назорат қилиш, телефонлар ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиш» деган сўзлар «Турар жойларни ва бошқа жойларни, биноларни, иншоотларни, жойнинг участкаларини, техник ва транспорт воситаларини текшириш, тезкор кузатув, почта, курьерлик жўнатмалари ва телеграф хабарларини назорат қилиш, телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) 18-модданинг учинчи қисмидаги «қонун ҳужжатларида белгиланади» деган сўзлар «тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар ҳужжатларида белгиланади» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи қисмидаги «орган раҳбарининг қарори» деган сўзлар «орган раҳбари томонидан тасдиқланган қарор» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи қисмидаги «ўтказилган тақдирда, ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган маълумотлар қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда, фақат мазкур органлар раҳбарларининг қарори асосида» деган сўзлар «шунингдек махсус ваколатли давлат органининг куч ва воситалари билан ўтказилган тақдирда, ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган маълумотлар қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда, фақат мазкур органлар раҳбарларининг тасдиқлаган қарори асосида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи қисмидаги «Ёзишмалар, телефон орқали сўзлашувлар ва бошқа сўзлашувлар, почта, курьерлик жўнатмалари, телеграф хабарлари ҳамда алоқа каналлари орқали узатиладиган бошқа хабарлар сир сақланишига доир ҳуқуқларни, шунингдек, уй-жой дахлсизлиги ҳуқуқини чекловчи» деган сўзлар «Турар жой дахлсизлиги, ёзишмалар, телефон орқали сўзлашувлар ва бошқа сўзлашувлар, алоқа тармоқлари орқали узатиладиган почта, курьерлик жўнатмалари ва телеграф хабарлари сир сақланиши ҳуқуқларини чекловчи, шунингдек, абонентлар ёки абонент қурилмалари ўртасидаги боғланишлар тўғрисида ахборот олишга қаратилган» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи қисмининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи орган раҳбари томонидан тасдиқланган қарор ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш зарурлиги асослантирилган ҳолда прокурорга тақдим этилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) қуйидаги мазмундаги 281-модда билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«281-модда. Тезкор-қидирув фаолияти соҳасида халқаро ҳамкорлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тезкор-қидирув фаолияти соҳасида, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг, шунингдек, чет давлатларнинг ваколатли органлари ва турдош халқаро ташкилотлар ходимларининг жиноятчиликка қарши курашиш бўйича ҳамкорликдаги тадбирларда иштирок этиши масалалари юзасидан халқаро ҳамкорлик Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномаларига мувофиқ амалга оширилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 30 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎРҚ-651-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 03/20/651/1577-сон)