Ҳужжат рақами
ПФ-6119-сон
Орган
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Имзоланган сана
27.11.2020
Кучга кириш санаси
28.11.2020
Қўшимча ахборот
Улашиш
Ёпиш

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Ижро муддатлари

Масъул ижрочилар

Ҳудудларни шаҳарсозлик жиҳатидан ривожлантириш ҳамда ушбу жараёнда жамоатчиликнинг самарали иштирокини таъминлаш

1.

Республика ҳудудида жойлаштиришнинг бош схемасини ишлаб чиқиш.

1. Жойлаштиришнинг бош схемасини ишлаб чиқиш учун етакчи, шу жумладан хорижий мутахассисларни жалб қилиш.

2021 йил июнь

Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Қудратов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Жойлаштиришнинг бош схемасини ишлаб чиқиш бўйича республика ишчи гуруҳини тузиш.

2021 йил июль

3. Лойиҳани 2022 йилги Инвестиция дастурига киритиш бўйича таклифлар киритиш.

2021 йил сентябрь

4. Жойлаштиришнинг бош схемасини ишлаб чиқишконцепцияси, лойиҳалаштиришга топшириқлар, бошланғич-рухсат бериш ҳужжатларини тайёрлаш, муҳандислик-техник қидирувларни ўтказиш.

2022 йил апрель

5. Жойлаштиришнинг бош схемаси лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2023 йил июнь

6. Жойлаштиришнинг бош схемаси лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш.

2023 йил июль

2.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларини режалаштириш схемаларини ишлаб чиқиш.

1. Ҳудудларни режалаштириш схемаларини ишлаб чиқиш учун етакчи, шу жумладан хорижий мутахассисларни жалб қилиш.

2022 йил декабрь

Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Қудратов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Ҳудудларни режалаштириш схемаларини ишлаб чиқиш бўйича республика ишчи гуруҳини тузиш.

2023 йил январь

3. Лойиҳани 2023 йилги Инвестиция дастурига киритиш бўйича таклифлар киритиш.

2023 йил март

4. Ҳудудларни режалаштириш схемаларини ишлаб чиқишконцепцияси, лойиҳалаштиришга топшириқлар, бошланғич-рухсат бериш ҳужжатларини тайёрлаш, муҳандислик-техник қидирувларни ўтказиш.

2023 йил сентябрь

5. Ҳудудларни режалаштириш схемалари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2025 йил март

6. Ҳудудларни режалаштириш схемалари лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш.

2025 йил апрель

3.

Ҳудудий «Дизайн-код»ни жорий этиш.

1. «Дизайн-код»дан фойдаланиш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш.

2021 йил май

Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров), манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Республика ҳудудлари шаҳарсозлигининг маҳаллий хусусиятларини ўрганиш.

2021 йил ноябрь

3. «Дизайн-код»ни қўллаш бўйича тавсиявий норматив ҳужжатни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.

2022 йил июль

4.

Шаҳар муҳитини математик (3D) моделлаштириш бўйича стандартлар мажмуини жорий этган ҳолда «Ақлли шаҳар» технологиялари элементларидан фойдаланиш.

1. Шаҳар муҳитини математик (3D) моделлаштириш бўйича стандартлар мажмуини ишлаб чиқиш.

2021 йил июнь

Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков), манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Шаҳар муҳитини математик (3D) моделлаштириш бўйича стандартларни қабул қилиш бўйича қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш, келишиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил декабрь

5.

Аҳоли пунктларининг бош режаларига оммавий ҳужжат мақомини бериш.

1. «Шаффоф қурилиш» МАТ доирасида тегишли ахборот порталини яратиш.

2021 йил август

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов)

2. Портални Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш.

2021 йил декабрь

3.Аҳоли пунктларининг бош режалари ахборот порталида жойлаштирилганлиги тўғрисидаги ахборотникенг ёритиш.

2022 йил март

4. Аҳоли пунктларининг бош режаларини жамоатчилик иштирокида тизимли равишда муҳокама қилиш.

Доимий равишда

6.

2025 йилга бориб шаҳарларни бош режалар билан тўлиқ, шаҳар қишлоқларини 25 фоизгача қамраб олиш.

1. Республика шаҳарларининг бош режалари лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича 2018 — 2022 йилларга мўлжалланган дастур доирасида шаҳарлар ва шаҳар қишлоқларининг 18 та бош режаси ишлаб чиқилишини таъминлаш.

2021-2022 йиллар

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров), манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳудудларни ривожлантиришни режалаштириш ва қуришга доир шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича 2023 — 2025 йилларга мўлжалланган дастурни тасдиқлаш тўғрисидаги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш, келишиш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш.

2022 йил август

7.

Шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва қўллашнинг Ягона стандартларини яратиш.

1. Қурилиш ҳамда иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирликлари, лойиҳа ташкилотлари ходимлари орасидан ишчи гуруҳи тузиш.

2021 йил март

Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва қўллашнинг Ягона стандартларини ишлаб чиқиш.

2021 йил декабрь

3. Ягона стандартларни та?диқлаш бўйича қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш, келишиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 йил май

8.

Шаҳарни режалаштириш соҳасидаги илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи шаҳарни режалаштириш соҳасидаги хорижий тажрибаларни ўрганиш бўйича «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш:

ҳудудларнинг бош режаларини ишлаб чиқишга жалб қилинган Қурилиш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, шунингдек, лойиҳа ташкилотлари мутахассисларидан иборат таркибда ишчи гуруҳини ташкил этиш;

хизмат сафарлари жадвалини тузиш орқали чет эл тажрибасини ўрганишни ташкиллаштириш;

мутахассисларнинг малакасини ошириш тадбирларини (маърузалар, семинарлар, тренинглар ва ҳоказо) ўтказиш учун шаҳарларни режалаштириш соҳасидаги етакчи хорижий мутахассисларни жалб қилиш;

ҳар бир хизмат сафари ва (ёки) малака ошириш тадбирларининг якуни бўйича шаҳарни режалаштириш тизимини такомиллаштириш юзасидан таклифларни тайёрлаш ҳамда Қурилиш вазирлиги ҳайъатида кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш учун киритиш;

Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президент Администрациясига таклифларни киритиш.

2021 йил февраль

Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

II. Шаҳарсозлик фаолияти сифати ва хавфсизлигини ошириш

9.

Техник жиҳатдан тартибга солишга доир миллий ҳужжатларни геология, табиий-иқлим, сейсмология ва бошқа хусусиятларни инобатга олган холда хорижий норматив ҳужжатлар билан уйғунлаштириш.

1. Хорижий компанияни жалб қилиш.

2021 йил январь

Шаҳарсозлик фаолияти соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга доир норматив ҳужжатларни ислоҳ қилиш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш (А. Раматов), Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров), манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Техник топшириқларни келишиш, шартномалар тузиш.

2021 йил февраль

3. Жалб қилинган хорижий компания билан биргаликда техник тартибга солиш соҳасидаги миллий ҳужжатларни ўрганиш ва таҳлил қилиш ҳамда халқаро норматив ҳужжатлар билан солиштириш.

2024 йил октябрь (доимий асосда)

4. Халқаро меъёрларни техник жиҳатдан тартибга солишга доир миллий нормативларга имплементация қилиш бўйича таклифларни тайёрлаш.

2024 йил октябрь

5. Техник тартибга солиш соҳасидаги янгиланган миллий ҳужжатларни тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2024 йил декабрь

6. Янгиланган норматив базани яратиш.

2025 йил давомида

10.

Бино ва иншоотларнинг хавфсизлиги ва энергия тежамкорлиги, объектнинг ҳаётий даври мобайнида инновацион технологияларни қўллашга қаратилган техник жиҳатидан тартибга солишга доир миллий норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш

1. Республикамизда ва хорижий мамлакатларда бино ва иншоотларнинг хавфсизлиги ва энергия тежамкорлиги, объектнинг ҳаётий даври мобайнида инновацион технологияларни қўллаш бўйича мавжуд амалиётни таҳлил қилиш;

2021 йил май

Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров) Энергетика вазирлиги (А. Султонов) Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев) Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Б. Гулямов) Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (А. Максудов) «Ўзстандарт» Агентлиги (Д. Саттаров)

2. Бино ва иншоотларнинг, шу жумладан табиий ва техноген характердаги фавқулодда ҳолатлардаги хавфсизлигига (ёнғин, механика, экология ва бошқа) доир талабларни ўз ичига олувчи бино ва иншоотлар хавфсизлиги ва энергия тежамкорлиги бўйича норматив ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиқиш, келишиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил ноябрь

11.

Бино ва иншоотларнинг қурилиш конструкциялари, алоҳида конструктив элементларнинг техник ҳолатини «бузмайдиган» усул билан мониторинг қилиш тизимларини жорий этиш.

1. Бино ва иншоотларнинг қурилиш конструкциялари, алоҳида конструктив элементларнинг техник ҳолатини «бузмайдиган» усул билан мониторинг қилиш тизимларини қўллаш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш.

2021 йил май

Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов)

2. Бино ва иншоотларнинг қурилиш конструкциялари техник ҳолатини мониторинг қилиш тизимларини жорий этиш бўйича техник нормативлар ва стандартларни ишлаб чиқиш.

2022 йил январь

3. Бино ва иншоотларнинг қурилиш конструкциялари техник ҳолатини мониторинг қилиш тизимларидан фойдаланган ҳолда лойиҳа ечимларини қўллаш масалаларини лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш амалиётига жорий этиш.

Доимий равишда

12.

Шаҳарсозлик фаолиятини техник жиҳатдан тартибга солишга доир норматив ҳужжатлар, шу жумладан хорижий норматив ҳужжатлар, илмий-техник кутубхонасини ташкил қилиш.

1. Илмий-техник кутубхонани жойлаштириш масаласини ишлаб чиқиш.

2021 йил июль

Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Шаҳарсозлик фаолиятини техник тартибга солиш соҳасидаги миллий ва хорижий илмий-техник адабиётлар рўйхатини шакллантириш.

2022 йил апрель

3. Илмий-техник адабиётларни сотиб олишни молиялаштириш масаласини ишлаб чиқиш.

2022 йил октябрь

4. Миллий ва хорижий илмий-техник адабиётлар кутубхонаси фондини шакллантириш.

2023-2024 йиллар

13.

Лойиҳа-қидирув ёки қурилиш фаолиятига суғурта қилиш тамойилларини жорий этиш.

1. Лойиҳа-қидирув ва қурилиш фаолиятида суғурта қилишни қўллашнинг энг яхши халқаро тажрибасини ўрганиш.

2021 йил апрель

Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов), Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров)

2. Таҳлилий маълумотнома тайёрлаш ҳамда аниқ таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил май

14.

Давлат хизматларини ҳамда рухсат бериш тартиб-таомиллари, лойиҳа ҳужжатлар экспертизаси, шунингдек, қурилиш соҳасидаги назорат билан шуғулланувчи ваколатли органлар ва ташкилотларнинг ходимларини даврий аттестациядан ўтказиш тизимини жорий этиш.

1. Қурилиш объектларининг хавфлилик тоифаларига қараб аттестациядан ўтказишга нисбатан табақалаштирилган талабларни ишлаб чиқиш.

2021 йил октябрь

Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров), манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Тизимли равишда, икки йилда камида бир марта аттестациядан ўтказишни амалиётга жорий этиш.

2022 йилдан бошлаб

3. Ваколатли органлар ва ташкилотлар ходимларининг ягона реестрини тузиш ва юритиш.

биринчи аттестациядан сўнг, доимий равишда

15.

Етакчи халқаро архитекторлар ва лойиҳачиларни жалб қилган холда тренинглар, семинарлар, маҳорат дарслари, ўқув курсларини ташкиллаштириш учун нодавлат нотижорат ташкилотларни, жумладан Ўзбекистон архитекторлар кенгаши ва Ўзбекистон муҳандис-консультантлар уюшмасининг ролини ошириш.

Тренинглар, семинарлар, маҳорат дарслари, ўқув курсларини ташкил этиш учун етакчи халқаро архитекторлар ва лойиҳачиларни жалб қилиш бўйича 2021 — 2023 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2021 йил май

Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров) Ўзбекистон Архитекторлар уюшмаси (А. Тохтаев), Ўзбекистон Муҳандислар-консультантлар уюшмаси (А. Халматов)

16.

Лойиҳа ва пудрат ишига «устоз — шогирд» тамойилларини татбиқ қилиш.

1. Устозлар томонидан ёш архитекторлар, лойиҳачилар ва қурувчиларнинг ишларига тақриз бериш тартибини жорий этишни назарда тутувчи устозлик тамойилларидан фойдаланиш бўйича услубий тавсияларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2022 йил январь

Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров), Ўзбекистон Архитекторлар уюшмаси (А. Тохтаев), Ўзбекистон Муҳандислар-консультантлар уюшмаси (А. Халматов)

2. Устозликнинг моҳиятини тушунтириш учун лойиҳа ва қурилиш пудрат ташкилотлари иштирокида тематик семинарлар ўтказиш.

2022 йил I ярим йиллик

17.

Маҳаллий дастурчилар томонидан лойиҳалаштириш ва қурилиш ишлаб чиқаришини бошқариш соҳасида рақобатбардош дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқиш бўйича танловлар ўтказиш.

1. Етакчи IT-мутахассислар ва пудрат ташкилотларини жалб қилган ҳолда танловларни ўтказиш бўйича ишчи гуруҳи тузиш.

2021 йил март

Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков), лойиҳа ташкилотлари, дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқувчилари

2. Маҳаллий дастурчилар томонидан дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқиш бўйича танловлар ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2021 йил ноябрь

18.

Халқаро меҳнат ташкилотининг Қурилишда меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси тўғрисидаги 167-сон Конвенциясига Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши.

1. Халқаро меҳнат ташкилотининг Қурилишда меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси тўғрисидаги 167-сон Конвенциясига (Женева, 1988 йил 20 июнь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилишининг мақсадга мувофиқлигини ўрганиш ва унинг натижаларига кўра асосли таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш;

2021 йил июнь

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов), Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов) Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев), Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Б. Гулямов), Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши (К. Рафиков), манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Халқаро меҳнат ташкилотининг Қурилишда меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси тўғрисидаги 167-сон Конвенциясини ратификация қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш, келишиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил октябрь

19.

Халқаро ижтимоий таъминот ассоциациясининг (ISSA) концепциясини жорий этишга асосланган «Қурилиш майдончаларида жароҳатланишга барҳам бериш» дастурини қабул қилиш.

1. «Қурилиш майдончаларида жароҳатланишга барҳам бериш» дастурини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳи тузиш.

2021 йил май

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов), Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров), Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Б. Гулямов), Электр энергетикада назорат инспекцияси (У. Эгамбердиев), Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши (К. Рафиков), Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи «Қурилиш майдончаларида жароҳатланишга барҳам бериш» дастурини қабул қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш:

қурилиш тармоғининг барча ташкилотларида меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш, шу жумладан меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги мутахассис лавозими киритиш;

соҳага малакали кадрлар, муҳандислар ва техник мутахассисларни жалб қилиш, иш жойларида хавфсизлик ва гигиена масалалари бўйича ходимлар, ишлаб чиқариш ходимлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассисларнинг малакасини ошириш ва билимларини текширишни ташкил этиш;

қурилиш майдончаларида потенциал таҳдидларни аниқлаш, касбий хавф-хатарларни баҳолаш, назорат қилиш ва бошқаришни ўз ичига олувчи Меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизимига мувофиқ меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизими, ISO : 45001 халқаро стандарти қурилиш тармоғи объектларида жорий этилишини таъминлаш.

2022 йил март

20.

Иш жойларида меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизликка риоя қилиш масалаларида ходимларнинг иштирок этиши орқали кадрларга инвестиция қилиш, уларни рағбатлантириш тизимини жорий этиш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш:

иш жойларида хавфсизлик ва гигиена талабларига риоя қилиш масалаларида ходимларнинг иштирок этиши орқали мотивация тадбирларини ўтказиш;

Халқаро меҳнатни муҳофаза қилиш куни — 28 апрелда фахрий ёрлиқлар, кўкрак нишонлари, мукофотлар, сувенирлар, санаторийларга имтиёзли йўлланмалар топширган ҳолда «Меҳнат муҳофазасида фаол, илғор ва аъло раҳбар», «Меҳнат муҳофазасида фаол, илғор ва аъло мутахассис» номинациялари бўйича танловлар ўтказишни амалиётга киритиш.

2021 йил август

Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши (К. Рафиков), Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов), Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Б. Гулямов), Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

III. Шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги маъмурий тартиб-таомилларнинг самарадорлиги, рационаллиги ва шаффофлигини таъминлаш, шунингдек, қурилиш тармоғи ташкилотлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш

21.

Тадбиркорлик фаолияти объектларини қуришга ер участкаларини сотиш учун рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш ва ҳужжатларни тайёрлаш муддатларини қисқартириш.

1. Электрон аукционларни ўтказиш учун ҳужжатларни тайёрлаш ва келишиш, шу жумладан ҳужжатларни келишиш муддатларини таҳлил қилиш.

2021 йил март

Кадастр агентлиги (Х. Турахужаев), Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Айрим рухсат бериш тартиб-таомиллари ва ҳужжатларни келишиш муддатларини мақбуллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, Вазирлар Маҳкамасига таҳлилий маълумотнома киритиш.

2021 йил ноябрь

3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2022 йил февраль

22.

«Бизнес юритиш» халқаро индексининг (Doing Business Index) қурилишга рухсатномалар олиш (Dealing with Construction Permits) қисмида Ўзбекистон Республикасининг позициясини яхшилаш.

1. Қурилишга рухсатномалар олиш жараёнини (муддатлар, тартиб-таомиллар сони, қиймат, сифат) такомиллаштириш қисмида халқаро тажрибани ўрганиш.

2021 йил апрель

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов), Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров), Молия вазирлиги (Т. Ишметов) манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Илғор хорижий тажрибани миллий тартиб-таомиллар билан солиштириш.

2021 йил июль

3. Таклифлар ва чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш.

2021 йил октябрь

23.

Лойиҳа ва пудрат ишлари (хизматлари)нинг хариди жараёнларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш.

Қуйидагиларни назарда тутган ҳолда Вазирлар Маҳкамасининг қурилиш соҳасидаги харид тартиб тамойилларини такомиллаштириш бўйича қарори лойиҳасини тасдиқлаш:

электрон тендер платформасини жорий этиш;

харид тартиб-тамойилларига сарфланадиган вақтни икки баравар қисқартириш;

электрон рейтингни жорий этиш ҳисобига танлов (тендер) ҳужжатларининг умумий ва техник қисмларини баҳолаш тартибини бекор қилиш;

намунавий харид қилиш ҳужжатларини тасдиқлаш.

2021 йил январь

Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов), Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов), Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев), Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов), «Ўзстандарт» агентлиги (Д. Саттаров)

24.

Шаҳарсозлик субъектлари фаолиятидаги лицензиялаш ва рухсатнома тартиб-тамойилларини тубдан такомиллаштириш.

1. Хорижга хизмат сафарларини ташкиллаштириш йўли билан лойиҳа ташкилотларни лицензиялаш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш;

2021 йил декабрь

Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолиятини лицензиялаш тартибини такомиллаштириш:

а) хавфлиликнинг I тоифасидаги объектлар учун архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тартибини хабарнома юбориш тартибига ўтказиш;

б) хавфлиликнинг II, III, IV тоифаларидаги объектлар учун архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича фаолиятни, лойиҳалаштириш ва қурилиш соҳасидаги мутахассисларни мажбурий сертификатлашга асосланган ҳолда лицензиялаш тартибини жорий қилиш ва бунда қуйидагиларни назарда тутиш:

билим, тажриба ва иш стажи, лойиҳалаштиришнинг замонавий услублари ва технологияларини қўллаш ва бошқа мезонларни баҳолаш;

лойиҳалаштириш ва қурилиш соҳасидаги мутахассисларни қайта аттестациядан ўтказиш (5 йилда камида бир марта) асосида уларни даврий сертификатлаш;

в) лойиҳалаштириш ва қурилиш соҳасидаги сертификатланган мутахассисларнинг маълумотлар базасини шакллантириш, махсус идентификация карталари ва QR-коддан фойдаланган ҳолда уларнинг касбий фаолиятини кузатиб бориш.

2022 йил май

Қурилиш пудрат ташкилотларини қурилиш йўналишлари ва тоифалари бўйича, шунингдек, қурилиш пудрат ташкилотлари электрон рейтингига боғлаган ҳолда гуруҳлашни ҳисобга олиб, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, соғлиғига, жамоат хавфсизлигига зарар етказиши мумкин бўлган ҳамда фаолиятини лицензиялашдан ташқари усуллар билан тартибга солиш мумкин бўлмаган, қурилиш-монтаж ишларининг алоҳида турлари билан шуғулланувчи қурилиш пудрат ташкилотларини лицензиялаш тартибини такомиллаштириш:

Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров), манфаатдор вазирлик ва идоралар

а) қурилиш пудрат ташкилотларини лицензиялаш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш;

2021 йил январь

б) электрон рейтинг доирасида қурилиш пудрат ташкилотларининг фаолиятини таҳлил қилиш ҳамда қурилиш-монтаж ишларининг турлари ва/ёки қурилиш объектларининг хавфлилик тоифалари кесимида лицензиялашга муайян мезонларни қўллаш бўйича таклифлар тайёрлаш;

2021 йил март

в) қурилиш пудрат ташкилотларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш, келишиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил апрель

25.

Кафолат муддати тугагач кафолат суммасини тўлаш миқдорини қайта кўриб чиқиш.

1. Кафолат муддати тугагач объектларнинг хавфлилик тоифасига қараб кафолат суммасини тўлаш миқдорини аниқлаш бўйича илғор хорижий тажрибани ўрганиш, шунингдек, уни тўлаш муддатларини қайта кўриб чиқиш.

2021 йил сентябрь

Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов), Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров), Марказий банк (М. Нурмуратов)

2. Таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига таҳлилий маълумотнома киритиш.

2021 йил ноябрь

3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2022 йил март

26.

Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишнинг «ҳажм» услубини босқичма-босқич жорий этиш ва унинг асосида шаҳарсозлик фаолияти субъектлари (буюртмачи, лойиҳачи ва пудратчи) томонидан қурилиш-монтаж ишларининг амалга оширилиши.

1. Хорижий мамлакатларнинг энг яхши тажрибасини ўрганиш, зарур бўлганда, қурилишда харид қилиш учун бошланғич қийматни аниқлашни, ўзаро ҳисоб-китобларнинг нарх шаклланишини, ҳисоботларни шакллантириш ва молиялаштиришни таҳлил қилиш учун халқаро консалтинг компаниялари ва экспертларни жалб қилиш.

2021 йил сентябрь

Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Қудратов), Транспорт вазирлиги (И. Махкамов), Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов)

2. Ўрганиш асосида «ресурс» ва «ҳажм» услубларини солиштириш.

2022 йил январь

3. «Ҳажм» услубини жорий қилишни давом эттириш бўйича таклифлар тайёрлаш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил ноябрь

4. Марказлаштирилмаган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳалар доирасида «ҳажм» услубини тажриба-синов тарзида қўллаш бўйича чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш.

2022 йил мобайнида

5. Инвестиция дастурининг камида юзта лойиҳаси бўйича «ҳажм» услубини киритиш.

2023-2024 йиллар

6. Қурилиш объектларининг умумий сонида «ҳажм» услуби улушини 50 фоизгача етказиш.

2025 йил декабрь

27.

«Қурилиш материаллари миллий классификатори» электрон платформасини жорий этиш.

1. Электрон платформани жорий этиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш.

2021 йил февраль

Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков), Транспорт вазирлиги (И. Махкамов), Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов), «Ўзстандарт» агентлиги (Д. Саттаров), «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси (А. Баходиров)

2. Ишчи гуруҳ томонидан Техник топшириқ ҳамда ваколатли органларнинг ўзаро алоқа қилиши механизмини ишлаб чиқиш.

2021 йил июль

3. Қурилиш материалларига мавжуд стандартларни ва статистик ҳисоботлар шаклларини хатловдан ўтказиш, яратилаётган классификаторнинг тузилиши бўйича таклифлар тайёрлаш.

2021 йил декабрь

4. Қурилиш материаллари миллий классификаторини, шу жумладан ҳар бирига индивидуал кодларни берган ҳолда қурилиш материалларининг батафсил техник тавсифларини шакллантириш.

2022 йил июль

5. Шу жумладан ишлаб чиқарувчилар дислокацияси ва логистика ҳақидаги ахборотни ўз ичига олган электрон платформани тажриба-синов тарзида ишга тушириш.

2023 йил февраль

28.

Қурилиш қийматини аниқлашнинг бозор тамойиллари ҳамда буюртмачи, лойиҳачи ва пудратчи ўртасидаги шартномавий муносабатларга асосланган муқобил механизмларини параллель равишда ишлаб чиққан ҳолда лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларининг смета қисмини давлат экспертизасидан ўтказишга доир талабларни бекор қилиш.

1. Бозор тамойиллари ҳамда шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги буюртмачи ва ишлар (хизматлар) ижрочиси ўртасидаги шартномавий муносабатларга асосланган қурилиш қийматини аниқлаш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 йил февраль

Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов)

2. Қурилиш вазирлиги томонидан лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари смета қисмини давлат экспертизасидан ўтказишга доир мажбурий талабларни бекор қилиш тўғрисидаги қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш, келишиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 йил октябрь

29.

Давлат ва унга тенглаштирилган молиялаштириш манбалари ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар бўйича қурилиш соҳасидаги техник буюртмачилар тизимини хусусий тадбиркорлик субъектларини техник буюртмачи функцияларини амалга оширишга жалб қилиш ҳисобига тубдан ислоҳ қилиш.

1. Эксперимент тариқасида Тошкент шаҳрида буюртмачи функцияларини амалга оширувчи хусусий тадбиркорлик субъектлари рўйхатини тасдиқлаш бўйича қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш, келишиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2020 йил декабрь

Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж. Артикходжаев), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Мактабгача таълим вазирлиги(А. Шин), манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Тошкент шаҳрида қурилиш-монтаж ишлари тугаллангунча ва танлаб олинган объектлар фойдаланишга топширилгунча 10 та лойиҳани амалга оширишни бошқариш, шу жумладан «аутсорсинг» асосида инжиниринг хизматларини жалб қилиш (муаллифлик ва техник назорат, лойиҳани бошқариш) бўйича эксперимент ўтказиш.

2022 йил декабрь

30.

Давлат лойиҳа-қидирув ташкилотларини трансформация қилиш

1. Давлат лойиҳа-қидирув ташкилотларини молиявий ва технологик аудитдан ўтказиш учун хорижий экспертларни жалб қилиш.

2021 йил январь

Давлат активларини бошқариш агентлиги (С. Бекенов), Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Қудратов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев)

2. Ҳар бир давлат лойиҳа институти бўйича ривожлантиришнинг тижорат концепцияларини, шу жумладан техник-иқтисодий ва молиявий кўрсаткичларни ишлаб чиқиш.

2021 йил апрель

3. Инвестициялар жалб қилиш ва (ёки) қурилиш ташкилотларининг давлат лойиҳа ташкилотлари билан кооперациясини таъминлаш мақсадида инвесторлар қидириш ҳамда инвесторлар ва муваффақиятли фаолият юритаётган қурилиш компаниялари билан музокаралар ўтказиш.

2022 йил январь

4. Музокаралар якунларидан келиб чиқиб давлат акциялар (улушлар) пакетларини танлов асосида ишончли бошқарувга бериш, акцияларни қўшимча эмиссия қилган ҳолда (устав фондини кўпайтирган ҳолда) инвестицияларни жалб қилиш тўғрисида ёки бошқа келишувларга кўра бўйича битимлар тузиш.

Доимий равишда, битимлар тузиш якунларига кўра

5. Қуйидагилар орқали лойиҳа-қидирув ташкилотлари фаолиятида давлат иштироки улушини қисқартириш:

лойиҳа-қидирув ташкилотлари устав капиталидаги давлат акциялар пакетини сотиш;

хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва лойиҳа-қидирув ташкилотлари акцияларини (устав фондини оширган ҳолда) қўшимча эмиссия қилиш.

2021-2022 йиллар

31.

Кўчмас мулк объекти давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг ипотека объектини расмийлаштириш шарти билан тижорат банклари томонидан қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш даврида бериладиган, қурилишнинг улушли иштирокчилари ипотека кредити маблағлари ҳисобига қурилиш пудрат ташкилотларини молиялаштиришни тезлаштириш имкониятини таъминлаш.

1. Тижорат банклари томонидан улушли иштирок этиш асосида кўп квартирали уйларнинг қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш даврида ипотека кредитлари босқичма-босқич берилишини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш.

2021 йил февраль

Марказий банк (М. Нурмуратов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров)

2. Ипотека кредити ва ҳужжатларни расмийлаштириш тартибини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш, келишиш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш.

2021 йил август

32.

Қурилиш кластерларини жорий этиш.

1. Халқаро тажрибани ўрганиш, Испания, Финляндия ва бошқа мамлакатларнинг қурилиш кластерларини бориб кўриш.

2021 йил август

Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Қудратов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов), «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси (А. Баходиров), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Мувофиқлаштирувчи органни белгилаш.

2021 йил октябрь

3. Хорижий тажрибани ўрганиш асосида республика ҳудудларининг эҳтиёжига қараб кластер ҳамкорлиги (ишлаб чиқариш-қурилиш, инвестиция-қурилиш ва лойиҳа-қурилиш кластерлари) услубиятини ишлаб чиқиш.

2022 йил февраль

4. Кластер усулида тажриба алмашиш ҳамда қурилиш-монтаж жараёнларининг алоҳида йўналишлари бўйича усталар ва тор ихтисослик мутахассисларини ўқитиш тизимини киритиш.

2022 йил август

5. Иккинчи босқичда кластер ҳамкорликни қурилиш, лойиҳалаштириш ва биргаликда инвестициялаш йўналишлари бўйича кенгайтириш.

2023 йилдан бошлаб, доимий равишда

33.

Муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфраструктурасининг етарли қуввати билан таъминланган кўп квартирали уйларни қуриш учун ер участкаларини аукционга қўйиш.

1. Халқаро консалтинг компанияларини жалб қилиб, қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда республика шаҳарларидаги селитеб ҳудудларни ривожлантиришнинг тижорат концепцияларини ишлаб чиқиш:

истиқболда урбанизациялашув жараёнлари;

истиқболда аҳоли томонидан уй-жой мулкининг сотиб олинишига прогноз эҳтиёжни ўрганиш ва таҳлил қилиш;

етарли қувватга эга бўлган муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфраструктурасининг мавжудлиги.

2021 йил ноябрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров), Кадастр агентлиги (Х. Турахужаев)

2. Республика шаҳарларидаги селитеб ҳудудларни ривожлантириш концепцияларининг қоидалари ва тақдимотларини маҳаллий ва халқаро оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.

2022 йил мобайнида

3. Инвесторларни танлашнинг аниқ мезонларини («замонавий менежмент» тизимининг жорий этилганлик даражаси, уларнинг фаолиятини бошқариш тизими, режалаштириш самарадорлигини баҳолаш), тегишли инвестиция шартларини бажаришга доир талабларни белгилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

2023 йил декабрь

4. Кўп квартирали уйларни қуриш учун ер участкаларини аукционга қўйиш режа-жадвалини ишлаб чиқиш ва сотиш.

2024-2025 йиллар

34.

Қурилишда анъанавий лой ғишт ўрнини босувчи энергия тежамкор қурилиш материалларининг янги турларини қўллаш имкониятларини ўрганиш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи 2022-2023 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:

маҳаллий хом ашё асосида анъанавий лой ғишт ўрнини босувчи қурилиш материалларининг янги турларини жорий этиш масаласини ишлаб чиқиш;

ишлаб чиқариш жараёнида маҳаллий техноген чиқиндиларнинг қайта ишланмалари ва ресурс тежамкор технологиялар, табиий газ ўрнини босувчи ёнилғи-энергетика ресурсларининг қайта тикланадиган ва муқобил турларини қўллаш имкониятини ўрганиш.

2022 йил январь

Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов), «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси (А. Баходиров), Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (А. Максудов), Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров), Энергетика вазирлиги (А. Султанов)

35.

Табиий декоратив ва пардозлаш тошлари захираларининг янги конларини ўзлаштириш бўйича геология-қидирув ишларини тезлаштириш.

1. Минерал хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта ишлаб чиқариш давлат дастури доирасида табиий декоратив ва пардозлаш тошлари (гранит, мармар, травертин, габбро ва бошқалар) захираларининг янги конларини ўзлаштириш бўйича геология-қидирув ишларини олиб бориш.

2021 — 2023 йиллар

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (Б. Исламов), Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров)

2. Ҳар бир объект бўйича қуйидагиларга оид аниқ муддатлар ва чора-тадбирларни белгилашни назарда тутувчи «тармоқ жадваллари»ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:

геология-қидирув ишларини олиб боришга геологик топшириқлар ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

прогноз ресурслар ва фойдали қазилмалар захиралари ўсишини ҳисоблаган ҳолда геология-қидирув ишларини олиб бориш;

геология-қидирув ишларининг натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси мажлисларида кўриб чиқиш учун тақдим этиш.

2021 йил февраль

36.

Қурилишда энергия жиҳатидан самарадор ва энергия тежамкор материалларни қўллаш амалиётини кенгайтириш.

Қурилишда энергия жиҳатидан самарадор ва энергия тежамкор материалларни (газобетон, пенобетон, полистиролбетон, базальт асосида иссиқлик сақловчи материаллар, полистирол билан тўлдирилган сэндвич панеллар ва бошқалар) қўллашни кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2021 йил февраль

«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси (А. Баходиров), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов), Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров), манфаатдор вазирлик ва идоралар

37.

Бино ва иншоотларнинг энергетика аудити тизимини кенг жорий этиш.

1. Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини тасдиқлаш.

2020 йил декабрь

Энергетика вазирлиги (А. Султанов), Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров)

2. Бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлик синфлари бўйича таҳлилий маълумотлар базасини шакллантириш.

Доимий равишда

38.

Комплекс қурилиш синов лабораториясини ташкил қилиш.

1. Комплекс қурилиш синов лабораторияси биносини қуриш ва асбоб-ускуна, машина ва механизмлар билан жиҳозлаш.

2021 йил август

Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров), Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

2. Қурилиш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш объектларининг конструкциялари, қурилиш материаллари ва буюмларини синовдан ўтказиш ишларини бошлаш.

2021 йил сентябрь

IV. Шаҳарсозлик фаолиятини рақамлаштириш, тармоққа замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш

39.

Жорий этилган электрон платформалар ишлашини «Шаффоф қурилиш» МАТ билан қамраб олиш.

1. Электрон платформаларни Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида жорий этиш режа-жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳамда Қурилиш вазирлиги тизимига кирувчи таркибий ва ҳудудий бўлинмалар мутахассисларини улардан фойдаланиш бўйича ўқитиш.

2020 йил декабрь

Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков), манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ ўқитишни амалга ошириш ва электрон платформалардан синов тарзида фойдаланиш.

2021 йил февраль

40.

«Шаффоф қурилиш» МАТнинг электрон платформалари ва геопортални идоралараро ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари билан интеграция қилиш.

1. «Шаффоф қурилиш» МАТ ва геопортални бошқа ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари билан интеграция қилиш бўйича технологик йўриқнома ишлаб чиқиш.

2021 йил январь

Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. «Шаффоф қурилиш» МАТнинг қуйидагилар билан интеграция қилинишини таъминлаш:

электрон ҳукумат тизимлари;

юридик шахсларнинг маълумотлар базалари;

Ягона интерактив давлат хизматлари портали;

Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат статистика қўмитасининг ахборот тизимлари.

2021 йил март

3. Геопорталнинг «Ягона давлат кадастри тизими» билан интеграция қилинишини таъминлаш.

2021 йил март

41.

Геопортал маълумотлар базаларига ишлаб чиқилган ва тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатларининг тўлиқ киритилишини таъминлаш.

1. Маълумотлар базаларига ишлаб чиқилган ва тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатларини жойлаштириш режа-жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2021 йил февраль

Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров), манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Маълумотлар базаларига ишлаб чиқилган ва тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатларини жойлаштириш.

Режа-жадвалга кўра

42.

Илмий-техник кутубхона негизида «Қурилиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар» маълумотлар базасини яратиш.

1. Техник топшириқни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2021 йил август

Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков)

2. «Қурилиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар» электрон маълумотлар базасини ишлаб чиқиш.

2022 йил декабрь

3. Маълумотлар базасини қурилиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар билан тўлдириш.

2023 йилдан бошлаб доимий равишда

43.

Фуқароларга қурилаётган объектлар тўғрисида мустақил равишда ахборот олиш, ноқонуний қурилишларни аниқлаш, қурилиш объектларида аниқланган қоидабузарликларни қайд этиш (фото ва видеоматериаллар кўринишида) ва уларни қурилиш соҳасидаги назорат бўйича ваколатли органларга юбориш имконини берувчи «Огоҳ фуқаро» тизимини яратиш.

1. Техник топшириқни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2021 йил апрель

Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков)

2. «Огоҳ фуқаро» ахборот тизимини ишлаб чиқиш.

2021 йил сентябрь

3. «Огоҳ фуқаро» ахборот тизимини синов тарзида ишга тушириш.

2021йил ноябрь

4. «Огоҳ фуқаро» ахборот тизимидан синов тарзида фойдаланиш бошланганлиги тўғрисида оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.

2022 йил январь

44.

Қурилиш вазирлиги тизимига кирувчи таркибий ва ҳудудий бўлинмаларни сервер ва компьютер асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш.

1. Хатловдан ўтказиш ҳамда зарур сервер ва компьютер асбоб-ускуналари рўйхатини аниқлаш.

2021 йил март

Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров), Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

2. Сервер ва компьютер асбоб-ускуналарини сотиб олиш бўйича дастлабки ҳисоб-китоб ва буюртманомани тайёрлаш ҳамда Молия вазирлигига тақдим этиш.

2021 йил апрель

3. Сервер ва компьютер асбоб-ускуналарини сотиб олишга пул маблағларини ажратиш.

2021 йил июнь

4. Қурилиш вазирлиги тизимига кирувчи таркибий ва ҳудудий бўлинмаларни сервер ва компьютер асбоб-ускуналари билан таъминлаш.

2021 йил декабрь

45.

Қурилиш вазирлиги тизимига кирувчи таркибий ва ҳудудий бўлинмаларнинг интернет ресурсларига кенг полосали кириш имконияти билан қамраб олиш.

1. Хатловдан ўтказиш ва интернет ресурсларига кенг полосали кириш даражасини аниқлаш.

2021 йил март

Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков)

2. Қурилиш вазирлиги тизимига кирувчи таркибий ва ҳудудий бўлинмаларнинг интернет ресурсларига кенг полосали киришини таъминлаш учун рўйхатни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига тақдим этиш.

2021 йил апрель

3. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан интернет-ресурсларга кенг полосали киришни таъминлаш.

2022 йил июнь

46.

Шаҳарсозлик фаолияти субъектлари ва аҳолини «Шаффоф қурилиш» МАТ электрон платформалари ва геопорталдан фойдаланишга ўқитиш.

1. Шаҳарсозлик фаолияти субъектлари ва аҳолини «Шаффоф қурилиш» МАТ электрон платформалари ва геопорталдан фойдаланишга ўқитиш режа-жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2020 йил декабрь

Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров), манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ, шу жумладан видеоконференцалоқадан фойдаланган ҳолда ўқитишни амалга ошириш.

2021 йил март

47.

«Шаффоф қурилиш» МАТ электрон платформалари ва геопортал функционалининг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминлаш.

1. Пресс-релиз ва тақдимот материалини ишлаб чиқиш.

2021 йил февраль

Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров), Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А. Ходжаев)

2. «Шаффоф қурилиш» МАТ электрон платформалари ва геопортал функционалини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.

Доимий равишда

48.

Қурилиши тугалланган объектларнинг ижро тасвирларини геофонд маълумотлар базасига киритиш.

Қурилиши тугалланган объектларнинг ижро тасвирлари бўлиши мажбурийлигига доир талабни назарда тутувчи қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш, келишиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил июль

Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров), манфаатдор вазирлик ва идоралар

49.

Ер участкалари, истиқболда, шунингдек, бино ва иншоотлар тўғрисида ахборот олиш функционалини яратиш.

1. Геопортални қурилиш олиб бориш таклиф қилинаётган ер участкалари тўғрисидаги ахборотни тақдим этиш қисмида Кадастр агентлигининг ахборот тизими билан интеграция қилиш.

2021 йил июнь

Кадастр агентлиги (Х. Турахужаев), Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров)

2. Геопортални кўчмас мулкнинг манзилли реестри билан интеграция қилиш.

2021 йил август

50.

Қурилиш соҳасидаги органлар томонидан тақдим этилаётган, қурилиш соҳасида кўрсатилаётган давлат хизматларини такомиллаштириш.

1. Қурилиш соҳасида кўрсатилаётган давлат хизматларини хатловдан ўтказиш.

2021 йил апрель

Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров), Адлия вазирлиги(Р. Давлетов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков)

2. Қурилиш соҳасидаги давлат хизматларини «Шаффоф қурилиш» МАТ билан интеграция қилиш.

2021-2022 йиллар

51.

Жорий этилаётган ахборот тизимлари ва электрон маълумотлар базаларининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш.

1. Ахборот хавфсизлиги таъминотини аудитдан ўтказиш.

2021 йил сентябрь

Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров), «Киберхавфсизлик маркази» ДУК (Д. Чиченков), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков)

2. Ахборот хавфсизлиги сиёсатини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

2022 йил октябрь

3. Жорий этилаётган ахборот тизимлари ва электрон маълумотлар базаларининг ахборот хавфсизлиги таъминотини мониторинг қилиш.

Доимий равишда

V. Шаҳарсозлик фаолияти соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, илмий салоҳиятни ривожлантириш

52.

Архитектура-қурилиш йўналишидаги касб-ҳунар таълими муассасаларини «Электрон таълим» миллий тармоғига улаш.

1. «Электрон таълим» миллий тармоғига уланадиган архитектура-қурилиш йўналишидаги касб-ҳунар таълими муассасалари рўйхатини шакллантириш.

2023 йил июнь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков)

2. Архитектура-қурилиш йўналишидаги касб-ҳунар таълими муассасаларини сервер ва компьютер асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш.

2023 йил декабрь

3. Архитектура-қурилиш йўналишидаги касб-ҳунар таълими муассасаларини «Электрон таълим» миллий тармоғига улаш бўйича ижрочиларнинг қўшма қарорини қабул қилиш.

2024 йил январь

53.

Архитектура ва қурилиш соҳасида олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш.

1. Етакчи хорижий, хусусан Япония, Туркия, ХХР олий таълим муассасалари билан музокаралар ўтказиш.

2021-2022 йиллар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов), Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Қудратов), Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов)

2. Қуйидагилар бўйича келишувлар тузиш:

Ўзбекистон Республикасида архитектура ва қурилиш соҳасидаги хорижий олий таълим муассасаларининг филиалларини очиш;

хорижий архитекторлар ва муҳандисларни ўқитишга жалб қилиш;

талаб энг юқори бўлган йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича битирувчиларга икки томонлама диплом берган ҳолда қўшма таълим дастурларини очиш.

Музокаралар якунларига кўра

3. Тошкент архитектура-қурилиш институтини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш бўйича ижрочиларнинг қуйидагиларни назарда тутувчи қўшма қарорини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш:

миллий рейтингдаги позицияларини оширишни таъминлаш;

унинг халқаро тан олинган ташкилотлар рейтингларидаги энг яхши олий таълим муассасалари рўйхатига (ТОП-1000) кириши.

2021 йил август

54.

Архитектура-қурилиш йўналишидаги касб-ҳунар таълими муассасалари негизида ўқитишнинг замонавий ва инновацион услубларини қўллаш.

1. Касб-ҳунар таълими муассасаларини замонавий педагогик ва ахборот технологиялари билан қамраб олишни кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2021 йил февраль

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов), Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров)

2. Ўқитувчиларни ўқитиш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича туркум дастурлар ишлаб чиқиш.

2021 йил май

3. Ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш кўникмаларига эга бўлган энг тажрибали ходимлар орасидан ўқитувчилар танлаб олинишини таъминлаш.

Доимий равишда

4. Қурилиш соҳасидаги рив?жланиш тенденциялари ва амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳисобга олган ҳолда янги авлод тармоқ дарсликлари ва ўқув қўлланмалари туркумини тайёрлаш.

2022 йил сентябрь

5. Архитектура ва қурилиш соҳасидаги хорижий адабиётлардан фойдаланган ҳолда ўқитишнинг инновацион услубларини қўллаш.

2023 йилдан бошлаб

55.

Республиканинг архитектура-қурилиш коллежларида коучинглар ўтказишни жорий қилиш.

1. Профессионал юқори малакали коучларни таклиф қилган ҳолда тренинг ва семинарлар ўтказиш орқали ўқитувчиларни коучинг тамойиллари ва кўникмаларига ўқитиш.

2021 йил мобайнида

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов), Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров)

2. Коллежларни ривожлантириш стратегиясини (коуч услубидаги педагогик кенгаш) ишлаб чиқиш.

2022 йил май

3. Ўқитишдаги инновацион ёндашувни апробациядан ўтказиш бўйича педагогларнинг тажриба алмашишини ҳисобга олган ҳолда машғулотларга коучинг ёндашувини жорий этиш.

2022 йил охиригача

4. Имтиҳонларга тайёрланишда, ўз мақсадларини белгилашда ва касбга йўналтиришда психологик-педагогик кузатув остида таълим олаётганлар учун коучинг-сессиялар ўтказиш.

2023 йилдан бошлаб, доимий равишда

5. Педагогик кенгаш, ижодий гуруҳлар йиғилишлари, лабораториялар ишини олиб боришда коуч услубидан фойдаланиш.

2023 йилдан бошлаб доимий равишда

56.

Қисқа муддатли курслар доирасида қурилиш соҳасидаги тор ихтисослик мутахассисларини ўқитиш.

1. Ишлаб чиқариш таълимининг малакали усталари ва муҳандис-техник ходимларни ўқитиш учун жалб қилиш.

2020-2021 йиллар

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов), Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов)

2. Қисқа муддатли курсларни жорий этиш ва қурилиш соҳасидаги тор ихтисослик мутахассисларини ўқитиш.

2021 йил январь

3. Таълим олувчиларнинг танланган касбга мувофиқ мутахассислигини идентификация қилувчи махсус касбга мувофиқлик сертификатларини бериш.

Курслар тугагандан сўнг

4. Сертификатларнинг QR-коди ва маълумотлар базасини интеграция қилиш йўли билан мутахассисларни аниқлаб олиш тизимини яратиш.

2021 йил декабрь

57.

Мослаштириш марказларини ҳамда технологиялар ва инновацияларни трансфер қилишни ривожлантириш.

Қуйидагиларни назарда тутган ҳолда 2021 — 2023 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:

илм-фан ва реал секторнинг самарали ўзаро алоқаси механизмларини шакллантириш;

қурилиш тармоғи иштирокчиларининг билим, кўникма ва технологик ечимларга бўлган эҳтиёжларини мунтазам равишда мониторинг қилиш;

архитектура ва қурилиш соҳасида олиб борилаётган фундаментал, қидирув ва амалий илмий тадқиқотлар ва ишланмалар самарадорлигини ошириш.

2021 йил март

Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов), Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров)

58.

Истеъдодли ёшларни архитектура ва қурилиш фанлари соҳасидаги илмий ва ижодий фаолиятга жалб этишни рағбатлантириш тизимини яратиш.

1. Ёш олимлар учун касбий танловлар тизимини жорий этиш.

2021 йил март

Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов), Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов)

2. Суҳбат ўтказиш ҳамда истеъдодли мутахассисларни лойиҳа ва қурилиш пудрат ташкилотларига ишга жойлаштириш чораларини кўриш.

Доимий равишда

59.

Архитектура ва қурилиш соҳасидаги илмий салоҳият натижадорлигини ошириш.

1. Ўзаро манфаатли халқаро илмий ва илмий-техник ҳамкорликни ривожлантириш, маҳаллий олимлар ва ташкилотларнинг халқаро илмий уюшмалар ва бошқа профессионал бирлашмаларда иштирок этишини таъминлаш тизимини яратиш.

2022 йил май

Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов), Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов)

2. Архитектура ва қурилиш соҳасидаги журналлар рейтингини ошириш чораларини кўриш.

Доимий равишда

60.

Кадрларни бошқариш тизимини ривожлантириш ҳамда қурилиш органлари ва муассасалари тизимига малакали ходимларни жалб қилиш.

1. Бошқариш, малака талаблари асосида кадрларни танлаб олишнинг замонавий услубларини жорий этиш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш.

2021 йил июнь

Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров)

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи идоравий ҳужжатни ишлаб чиқиш:

НR-менежмент тизимини жорий қилиш, шу асосда Қурилиш вазирлигининг ижобий имижини, кадрларни қўллаб-қувватлаш, бошқариш ва назорат қилишнинг самарали тизимини яратиш;

кадрларга оид маркетинг тизимини фаоллаштириш, малакали кадрларни жалб қилишга қаратилган рекрутментнинг янги услубларини (онлайн-рекрутмент, фаол хедхантинг) жорий этиш;

кадрларга оид контроллинг тизимини (ўзини ўзи назорат қилиш тизимини) ривожлантириш;

Қурилиш вазирлигининг коррупцияга қарши курашиш сиёсатини амалга ошириш ва мувофиқлаштириш учун коррупцияга қарши курашиш комплаенс тизимини жорий этиш.

2021 йил август

3. Қуйидагилар бўйича ташкилий-техник чора-тадбирларни амалга ошириш:

қурилиш органлари ва муассасалари ходимлари учун халқаро экспертлар иштирокида хорижий амалиёт, семинарлар, маҳорат дарслари ва ўқув курсларини ташкил этиш;

қонун ҳужжатларидаги янгиликлар ва долзарб муаммоларни ҳисобга олган ҳолда Қурилиш вазирлиги тизими ходимлари учун ўқув дастурларини яратиш ва янгилаш;

меҳнат жамоасини профессионализм, ходимларнинг янгиликларга (стресс-менежмент, тайм-менежмент, тимбилдинг ва бошқалар) интилувчанлиги ва мослашувчанлигига эришиш мақсадида ижтимоий жиҳатдан ривожлантириш.

2021 — 2023 йиллар

61.

Ходимларни баҳолаш тизимини такомиллаштириш.

Қуйидагиларни ўз ичига олувчи KPI тизимини жорий қилиш:

ходимларга сифат ва сон жиҳатидан талаблар ва кўрсаткичлар қўйиш, уларнинг манфаатлари ва эҳтиёжларини аниқлаш;

илғор ахборот технологияларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш орқали ижро интизомини баҳолаш;

кадрлар малакасини ошириш тизимидаги ўзгаришларни кузатиб бориш;

иш ҳақи тўлашнинг янги услубларини жорий қилиш (ходимлар фаолияти самарадорлигининг рейтинг тизими мезонларини, идоравий рағбатлантириш дастурларини янгилаш).

2021 йил август

Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров)

62.

Ахборот-таҳлилий марказ тузиш орқали таҳлил ва статистик ҳисобот тизимини ислоҳ қилиш.

1. Давлат-хусусий шериклик механизмларини жалб қилган ҳолда ахборот-таҳлилий марказини тузиш масаласини ишлаб чиқиш.

2021 йил июнь

Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов)

2. Молиялаштириш ва ўзаро алоқа қилиш схемасини аниқлаш.

2021 йил сентябрь

3. Марказнинг асосий вазифалари этиб шаҳарсозлик фаолияти статистикасини тўплаш (асосан автоматик режимда) ва уни таҳлил қилиш, предиктив моделларни қуриш имконини берувчи таклифларни ишлаб чиқишни белг??аган ҳолда марказни тузиш тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиқиш, келишиш ва қабул қилиш.

2022 йил октябрь

Т/р

Кўрсаткич номи

Жорий ҳолат

Мақсад:

2021 йил

2023 йил

2025 йил

1.

«Бизнес юритиш» халқаро индексида (Doing Business Index) «Қурилишга рухсатномалар олиш» (Dealing with Construction Permits) йўналиши бўйича Ўзбекистон Республикасининг позициясини яхшилаш.

61,7

64,7

71,7

78,2

2.

2025 йилга бориб миллий шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини халқаро норматив ва стандартлар билан уйғунлаштиришга эришиш.

-

10%

30%

50%

3.

2025 йилга бориб «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими доирасида қўшимча тўртта электрон платформа яратилишини таъминлаш.

-

1

2

4

4.

2025 йилга бориб лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишнинг «ҳажм» услубини жорий этиш улушини республикадаги қурилиш объектларининг умумий сонига нисбатан 50 фоизгача етказиш.

-

-

25%

50%

5.

2025 йилга бориб архитектура ва қурилиш соҳасидаги олий таълим муассасаларидан бирининг халқаро тан олинган ташкилотлар рейтингларидаги Осиё мамлакатларининг энг яхши олий таълим муассасалари рўйхатига (ТОП-1000) кириши.

-

-

-

1

6.

2025 йилга бориб шаҳарларнинг барчасини бош режалар билан қамраб олишга эришиш.

95%

96%

98%

100%

7.

2025 йилга бориб шаҳар посёлкаларининг 25 фоизини бош режалар билан қамраб олишга эришиш.

14%

18%

22%

25%

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 майдаги «Капитал қурилишда лойиҳа ва қурилиш ишларини амалга ошириш тартибини оптималлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5445-сон Фармони 1-бандининг иккинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикасининг давлат ривожланиш дастурларига киритилган» сўзлари «бюджет тизими бюджетларидан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафиллиги остидаги қарзлар ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларни истисно этган ҳолда» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) 1-банднинг учинчи хатбошисидаги «Қурилиш вазирлиги» сўзлари чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
бешинчи-олтинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи-бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
олтинчи — тўққизинчи хатбошилар тегишлича бешинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
бешинчи хатбоши тегишлича тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
2-банднинг «а» кичик банди бешинчи хатбошисидан «, архитектура-режалаштириш топшириғи ишлаб чиқилади. Бунда архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш харажатлари ер участкасини электрон онлайн-аукцион орқали сотишдан тушадиган маблағлар ҳисобидан қопланади» сўзлари чиқариб ташлансин;
2-банди қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
учинчи — бешинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи — олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.