17.08.2020 йилдаги 8/6-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах вилояти Халқ депутатлари Шароф Рашидов тумани Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шароф Рашидов тумани ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинларидаги мавжуд қонунга зид номларни қайта номлаш, бир-бирини такрорловчи кўча номларини ўзгартириш, мавжуд кўчаларга янги ном бериш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тумандаги бир-бирини такрорловчи кўчалар номини қайта номлаш, жумладан жойларнинг қадимий номларини тиклаш юзасидан тушган таклифлар кўриб чиқилди ва мазкур таклифлар атрофлича муҳокама қилиниб, кўчаларни қайта номлаш ҳамда тумандаги мавжуд кўча номларини тасдиқлаш тўғрисида Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссияси томонидан тақдим этилган хулосалар ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги «Географик объектларнинг номларини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 295-сонли қарори ҳамда туман комиссияси таклифларини инобатга олиб, Халқ депутатлари Шароф Рашидов тумани Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Шароф Рашидов тумани ҳудудидаги бир-бирини такрорловчи кўча номларини ўзгартириш ҳамда мавжуд кўчаларга янги ном бериш бўйича туман ҳокимлиги ҳузуридаги географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) хулосалари маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Комиссиянинг Шароф Рашидов туман ҳудудидаги мавжуд қонунга зид номларни қайта номлаш ҳамда номсиз кўчаларга ном бериш бўйича таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Шароф Рашидов туманида жойлашган маҳалла фуқаролари йиғинларидаги қайта номланган кўчалар рўйхати 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман ҳудудидаги номи ўзгармайдиган кўчалар рўйхати 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман ҳудудидаги номлари ўзгартирилаётган маҳалла фуқаролари йиғинлари рўйхати 3-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман ҳудудидаги номсиз кўчаларга берилган янги номлар рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Туман статистика бўлими (Х. Шокиров), Жиззах вилояти «Ермулккадастр» давлат корхонаси Шароф Рашидов тумани филиали (Н. Имомқулов), туман архитектура ва қурилиш бўлими (Ж. Комилов) ҳамда тегишли мутасадди ва давлат органларига амалдаги тартибда ном берилган ва номлари ўзгартирилган маҳалла фуқаролар йиғини, аҳоли пунктлари ва кўчаларнинг таркибий қисмларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва электрон базасини шакллантириш, иш юритиш ҳужжатларига ўзгартириш киритиш билан боғлиқ барча тадбирларни амалга ошириш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Туман Ички ишлар бўлими (Ў. Асқаров) ном берилган ва номлари ўзгартирилган ҳудудларда аҳолининг фуқаролик паспортларига тегишли ўзгартиришлар киритиш ишларини ташкилий равишда амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш бўйича туман комиссияси (О. Мелибоев, Н. Раҳмонқулов) ном берилган ва номи ўзгартирилган маҳалла фуқаролар йиғини, аҳоли пунктлари ва кўчаларга уларнинг номлари ёзилган металл кўрсаткич ва белгилар, пешлавҳалар босқичма-босқич ўрнатилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Белгилансинки, географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларини молиялаштириш маҳаллий бюджет маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Жиззах овози» газетаси (А. Мустофоқулов) ушбу қарор газета саҳифасида ёритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш халқ депутатлари туман Кенгашининг ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари доимий комиссияси (Г. Мамарахимова)га ва қарор ижросини таъминлаш географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалалари бўйича туман комиссияси (О. Мелибоев) зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман Кенгаши раиси, туман ҳокими М.ХОЛБУТАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шароф Рашидов т.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 17 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8/6-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.08.2020 й., 11/20/8/6/1552-сон)