Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

5. Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий-ишлаб чиқариш марказига 1-иловага мувофиқ рўйхатдаги муассасалар услубий ва амалий ёрдам бериш учун бириктирилсин.

т/р

Муассаса номи

Амалга ошириладиган вазифалар

1.

Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти

Маҳаллий ва хориждан келтирилган доривор дарахт ва бута ўсимликларини республиканинг турли вилоятларида иқлимлаштиришда, ўсиши ва ривожланишида ҳамда кўпайтириш, уларни ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитида агротехникасини ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришга жорий этишда услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш.

2.

Фанлар академияси ҳузуридаги ботаника институти

Республиканинг ҳудудларида табиий ҳолда ўсувчи доривор ва озиқ-овқатбоп, техник ўсимликларнинг захираларидан оқилона фойдаланишда, уларнинг ареалларини ва табиий захираларини ўрганишда, ўсимлик дунёси объектлари биологияси ва анатомиясини ўрганишда, ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ўсимликлар нав-намуналарини йиғиш ва улардан доривор моддалари энг кўп тўпланадиган навларини кўпайтириш, ишлаб чиқаришга жорий этишда услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш.

3.

Фанлар Академияси ҳузуридаги Ўсимлик моддалари кимёси институти

Етиштирилаётган доривор ўсимликларнинг сифат кўрсаткичлари ва биологик фаол моддалари миқдорлари бўйича амалдаги меъёрий техник ҳужжатлар (фармакопея мақола) талабларига мос келишини текширишда, ёввойи ҳолда йиғиштирилган доривор ўсимликлар чинлигини фармолого-анатомик тадқиқотлар асосида аниқлашда, доривор ўсимликлар таркибини ўрганишда, алколоид, гликозид, кварцетин, витамин, антиоксидант ва бошқа моддалар кўп йиғиладиган навларни ажратишда, нав ва намуналарни дориворлик моддалари бўйича баҳолашда ёрдам бериш.

Бир турдаги доривор ўсимликларнинг турли тупроқ-иқлим шароитида етиштирилган ўсимлик хом ашёларини товаршунослик таҳлил қилишда ва фитокимёвий таққослашда ҳамда уларнинг сифатига баҳо беришда, Ўзбекистон шароитида интродукция қилинган доривор ўсимликлар хом ашёсининг халқаро стандартлар талабига мос келишини ўрганишда, уларга амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқлаштирилган ҳолда миллий стандартларни жорий этишда кўмак бериш.

Етиштирилаётган доривор ўсимликларнинг селекцион навларини биологик фаол моддаларининг сифат ва миқдор кўрсаткичлари бўйича қиёсий таққослашда ва истиқболли навларини саралашда ёрдам кўрсатиш.

4.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий тадқиқот институти

Тайёрланган доривор ўсимликлар хом ашёсининг турлари бўйича алоҳида таҳлил ўтказиб, аналитик паспортлар тақдим этиш ҳамда амалий ёрдам кўрсатиш.

5.

Тошкент давлат аграр университети

Доривор ўсимликлар соҳасида бакалаврлар, магистрлар, илмий ходимлар тайёрлаш, илмий тадқиқотлар олиб бориш бўйича мутахассисларни Марказга бириктириш.


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси