26.11.2020 йилдаги ПҚ-4902-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилояти Хонобод шаҳрида «Life Khonobod» инвестиция ва туристик лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида замонавий технология асосида маъданли ичимлик суви ишлаб чиқариш, экспорт географиясини кенгайтириш ва тармоққа инвестицияларни кенг жалб этиш ҳамда замонавий дам олиш мажмуасини ташкил этиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Андижон вилояти ҳокимлигининг «Water life mineral» масъулияти чекланган жамиятига (кейинги ўринларда — инвестор) қуйидагиларни назарда тутувчи лойиҳани (кейинги ўринларда — лойиҳа) амалга ошириш учун Андижон вилояти, Хонобод шаҳри, «Янги ҳаёт» маҳалла фуқаролар йиғини, «Хонобод» даҳаси ҳудудидаги захирадаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ҳисобидан инвесторнинг асосланган талабига мувофиқ босқичма-босқич 10 гектаргача бўлган ер участкасини доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I босқичда — «Life Khonobod» бренди остида маъданли сув ишлаб чиқариш, аҳоли ва туристлар учун ичимликлар галереяси (бювет), эсдалик буюмлари (сувенир) дўкони ва ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотлар намойиш этиладиган шоурумларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II босқичда — замонавий дам олиш маскани (меҳмонхона мажмуаси) ташкил этишни.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, лойиҳани амалга ошириш доирасида инвестор қуйидаги мажбуриятларни бажаришни ўз зиммасига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I босқичда (2020-2021 йиллар) — ўз маблағлари ва хорижий кредитларни жалб қилиш ҳисобига 14,3 млн евро миқдорида инвестиция киритиш ва камида 200 та янги иш ўрнини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II босқичда (2022-2023 йиллар) — ўз маблағлари ва банк кредитини жалб қилиш орқали 20,0 млрд сўм инвестиция киритиш ҳисобига замонавий 150 ўринли дам олиш маскани (меҳмонхона мажмуаси)ни қуриш ва камида 30 та янги иш ўрнини яратиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Андижон вилоят ҳокимлиги (Ш.К. Абдурахманов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги (Х.С. Турахужаев) билан биргаликда лойиҳани амалга ошириш учун зарур ер участкаси қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини лойиҳани ишга тушириш муддатига қадар қоплаш шарти билан инвесторга ажратиб берилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л.Ш. Қудратов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А.Ў. Аккулов) билан биргаликда бир ой муддатда мазкур қарорнинг 2-бандида белгиланган шартлар асосида инвестор билан тўрт томонлама инвестиция шартномаси тузилишини ҳамда инвестор томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилиши юзасидан мониторинг юритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, инвестор томонидан инвестиция лойиҳалари, шунингдек, белгиланган ижтимоий мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаган тақдирда, ер участкасига бўлган ҳуқуқни бекор қилиб, ушбу ер майдонида аввал белгиланган инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар параметрларидан кам бўлмаган янги инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун ажратиб берилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қурилиш вазирлиги (Б.И. Закиров):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилояти ҳокимлиги (Ш.К. Абдурахманов) билан биргаликда лойиҳа амалга оширилиши муносабати билан Хонобод шаҳри бош режасига тегишли ўзгартириш киритилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга ошириш доирасида бажариладиган қурилиш-монтаж ишлари шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилган ҳолда амалга оширилиши юзасидан назорат ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг туризм ва спорт масалалари бўйича ўринбосари — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.А. Абдуҳакимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 26 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-4902-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.11.2020 й., 07/20/4902/1564-сон)