Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув муаммолари илмий-тадқиқот маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув муаммолари илмий-тадқиқот марказининг ТУЗИЛМАСИ

2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув муаммолари илмий-тадқиқот марказининг УСТАВИ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Марказнинг асосий вазифалари ва функциялари

3-боб. Марказнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

4-боб. Марказ фаолиятини ташкил қилиш

5-боб. Марказ раҳбарларининг асосий функционал мажбуриятлари

6-боб. Марказ раҳбарларининг жавобгарлиги

7-боб. Марказ ва унинг ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторлари

8-боб. Марказ фаолиятини молиялаштириш

9-боб. Якунловчи қоидалар

3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув муаммолари илмий-тадқиқот маркази фаолиятини ташкил қилиш бўйича ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

3. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Уставга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш;
«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Марказ тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг расмий ҳужжат ва топшириқлари бажарилишини ташкил қилиш ва мониторингини олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражадаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарори, Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарори ва бошқа қонун ҳужжатларига асосан Марказ фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш учун комплекс амалий чораларни амалга ошириш бўйича чоралар кўриш.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиш ҳамда Марказ таркибий бўлинмалари ходимлари томонидан риоя этилишини таъминлаш;
«Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга таркибий бўлинмалар ходимлари томонидан риоя этилишини таъминлаш;
«Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишларни ташкил этиш;
ушбу Уставнинг 17-бандида кўрсатилган ўз функционал мажбуриятларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
ушбу Низомнинг 18 ва 19-бандларида кўрсатилган ўз функционал мажбуриятларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.

Т/р

Устувор вазифалар, амалга ошириладиган тадбирлар

Ижро муддати

Молиялаштириш

манбаи

Масъуллар

I. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув муаммолари илмий-тадқиқот маркази моддий-техник базасини мустаҳкамлаш

1.

Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтининг Хоразм вилояти Хонқа туманидаги «Навоий» ҚФЙ ҳудудида жойлашган синов-тажриба бўлимининг бино ва иншоотлари, ҳудуди ва моддий-техника базасини тўлиқ хатловдан ўтказиш ҳамда тегишли экин-тажриба майдонлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув муаммолари илмий-тадқиқот марказига (кейинги ўринларда — Марказ) оператив бошқарув ҳуқуқи билан белгиланган тартибда ўтказиш.

2020 йил

15 декабргача

Хоразм вилояти хокимлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги,

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги,

Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти

2.

Марказнинг бино ва иншоотларини реконструкция қилиш ва қуриш, илмий-тадқиқот лабораторияларини ташкил этиш ҳамда мебель ва бошқа жиҳозалар билан бутлаш бўйича ҳисоб-китобларни Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги тақдим қилиш.

2020 йил

20 декабргача

Ўзбекистон Республикаси
Давлат бюджети

Хоразм вилояти ҳокимлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги,

Марказ

Марказнинг бино ва иншоотларини реконструкция қилиш ва қуриш, илмий-тадқиқот лабораторияларини ташкил этиш ҳамда мебель ва бошқа жиҳозалар билан бутлаш лойиҳасини 2021 йил манзилли дастурига киритиш.

2020 йил

30 декабргача

Иқтисодий тараққиёт
ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Хоразм вилояти ҳокимлиги,

Марказ

3.

Марказнинг бино ва иншоотларини реконструкция қилиш ва қуриш, илмий-тадқиқот лабораторияларини ташкил этиш, замонавий асбоб-ускуналар ва жиҳозлар ҳамда мебель ва ташкилий техника билан бутлаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда экспертизадан ўтказиш.

2021 йил

1 мартгача

Ўзбекистон Республикаси
Давлат бюджети,

Марказ,

Иқтисодий тараққиёт
ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Хоразм вилояти ҳокимлиги

4.

Марказнинг бино ва иншоотларини реконструкция қилиш ва қуриш, илмий-тадқиқот лабораторияларини ташкил этиш ҳамда мебель ва бошқа жиҳозалар билан бутлаш бўйича лойиҳани белгиланган тартибда молиялаштириш.

2021 йил

Ўзбекистон Республикаси
Давлат бюджети, Хоразм вилояти маҳаллий бюджети

Иқтисодий тараққиёт
ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Хоразм вилояти ҳокимлиги, Марказ

5.

Марказ фаолияти учун талаб этиладиган автотранспорт воситалари ва бошқа техника бўйича асосланган ҳисоб-китобларни Молия вазирлигига тақдим қилиш.

2020 йил

20 декабргача

Ўзбекистон Республикаси
Давлат бюджети

Хоразм вилояти ҳокимлиги,

Марказ

Автотранспорт воситаси ва бошқа техникани харид қилишни белгиланган тартибда молиялаштириш.

2021 йил

1 апрелгача

Молия вазирлиги

6.

Марказ илмий-тадқиқот лабораториялари учун талаб этиладиган замонавий асбоб-ускуналар ва жиҳозларнинг рўйхатларини ишлаб чиқиш ва молиялаштириш учун Молия вазирлигига, Инновацион ривожланиш вазирлигига ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига белгиланган тартибда тақдим қилиш.

2020 йил
25 декабргача

Ўзбекистон Республикаси
Давлат бюджети,

халқаро молия институтларининг грант маблағлари

Хоразм вилояти ҳокимлиги,

Марказ

Марказ илмий-тадқиқот лабораториялари учун талаб этиладиган замонавий асбоб-ускуналар ва жиҳозларни харид қилишни белгиланган тартибда молиялаштириш.

2021-2022 йиллар

Молия вазирлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

7.

Таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда Хоразм вилоятидаги олим ва мутахассисларни ўрганиш, улар билан суҳбатлар ўтказиш ҳамда Марказни белгиланган тартибда малакали раҳбар ва мутахассислар билан бутлаш.

2020 йил

25 декабргача

Хоразм вилояти ҳокимлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги,

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти

8.

Хоразм вилояти бўйича олдинги йилларда амалга оширилган соҳадаги илмий-тадқиқот ишлари бўйича илмий ҳисоботлар Марказга ўтказиб берилишини таъминлаш.

2020 йил
10 декабргача

Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти

II. Марказнинг илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил қилиш

9.

Хоразм вилояти тупроқ-иқлим шароитида:

қишлоқ хўжалиги экинларининг сув истеъмолини мақбуллаштириш ва суғориш техника ҳамда технологияларини такомиллаштириш;

шўрланган ерлар иккиламчи шўрланишининг олдини олиш ва уларни тиклаш, сувни тежайдиган суғориш технологияларини илмий асосланган ҳолда танлаш бўйича комплекс мелиоратив чора-тадбирларни ишлаб чиқиш юзасидан илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини амалга ошириш учун тажриба-экспериментал участкасини ташкил этиш.

2020-2021
йиллар

Танлов натижаларига кўра илмий лойиҳаларга ажратилган маблағлар

Марказ,

Инновацион
ривожланиш вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги,

Хоразм вилояти ҳокимлиги

10.

Хоразм вилоятининг турли мелиоратив шароитларида томчилатиб суғориш тизимлари учун суғоришни автоматик бошқариш модулини яратиш ва амалиётга жорий этиш.

2020 — 2022
йиллар

Танлов натижаларига кўра илмий лойиҳаларга ажратилган
маблағлар

Марказ,

Инновацион
ривожланиш вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги,

Хоразм вилояти ҳокимлиги

11.

Суғоришнинг турли гидрогеологик шароитларда ўзгаришининг компьютер моделини тузиш орқали мониторинг тизимини ишлаб чиқиш.

2020 — 2022
йиллар

Танлов натижаларига кўра илмий лойиҳаларга ажратилган
маблағлар

Марказ,

Инновацион
ривожланиш вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги,

Хоразм вилояти ҳокимлиги

12.

Сув танқислиги шароитида суғориладиган ерларнинг сув-туз баланслари ва сув-туз режимларини прогнозлаштиришнинг инновацион технологияларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.

2020 — 2022 йиллар

Танлов натижаларига кўра илмий лойиҳаларга ажратилган
маблағлар

Марказ,

Инновацион
ривожланиш вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги,

Хоразм вилояти ҳокимлиги

13.

Сувни тежайдиган суғориш технологияларини Хоразм вилояти шароитида лойиҳалаш ва қуриш бўйича «стартап» лойиҳаларга таклифлар тайёрлаш.

2021-2022
йиллар

Танлов натижаларига кўра илмий лойиҳаларга ажратилган маблағлар

Марказ,

Хоразм вилояти ҳокимлиги

«Стартап» лойиҳаларни танлов натижаларига мувофиқ белгиланган тартибда молиялаштириш.

2021-2022
йиллар

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Марказ

III. Рақамлаштириш ва инновацион технологияларни жорий этиш

14.

Рақамли ва инновацион технологиялар усулларини қўллаб ирригация тизими каналлари ва насос станцияларининг ишончли ҳамда хавфсиз ишлашининг модели ва алгоритмини яратиш.

2021 — 2023
йиллар

Танлов натижаларига кўра илмий лойиҳаларга ажратилган
маблағлар

Марказ,

Инновацион
ривожланиш вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги,

Хоразм вилояти ҳокимлиги

15.

Геоахборот технологиялари, маълумотлар базаси ва йўлдош ҳамда дрон ёрдамида суғориладиган ерларнинг шўрланишини аниқлаш ҳамда уларнинг самарадорлигини баҳолаш бўйича мониторинг тизимини яратиш.

2021 — 2023
йиллар

Танлов натижаларига кўра илмий лойиҳаларга ажратилган
маблағлар

Марказ,

Инновацион
ривожланиш вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги,

Хоразм вилояти ҳокимлиги

16.

Марказнинг Хонқа туманидаги полигонида рақамли ва инновацион технологияларга асосланган «Дала-суғориш технологияси-суғориш тизими» Smart технологиясини жорий этиш.

2021 — 2023
йиллар

Танлов натижаларига кўра илмий лойиҳаларга ажратилган
маблағлар

Марказ,

Инновацион
ривожланиш вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги,

Хоразм вилояти ҳокимлиги

17.

Вилоят сув хўжалиги тизимида рақамли ва инновацион технологияларни жорий қилиш бўйича маълумотлар базасини яратиш.

2021 — 2023
йиллар

Танлов натижаларига кўра илмий лойиҳаларга ажратилган
маблағлар

Марказ,

Инновацион
ривожланиш вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги,

Хоразм вилояти ҳокимлиги

IV. Халқаро ҳамкорликни ривожлантириш

18.

Марказ илмий-тадқиқот лабораторияларини замонавий инновацион илмий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш бўйича чет эл грант лойиҳаларини жалб этиш.

2021 — 2025
йиллар

Халқаро молия институтларининг грантлари

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги,

Марказ

19.

Марказ ходимларининг чет элдаги нуфузли олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида малакасини ошириш.

2021 — 2025
йиллар

Халқаро молия институтларининг грантлари

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,

Инновацион
ривожланиш вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги,

Марказ

20.

Сув хўжалигининг замонавий илмий-техник муаммолари мавзусида халқаро илмий-амалий анжуманларни ташкил қилиш.

2021 йил ноябрь,

2022 — 2025
йиллар

жадвал бўйича

Халқаро молия институтларининг грантлари

Сув хўжалиги вазирлиги,

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти,

Марказ


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси