Жиззах вилояти Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашининг
Қарори
Тумандаги айрим номсиз объект ҳамда кўчаларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами,2011 й., 41-сон 448-модда) ва Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида»ги 295-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами,2012й., 41-42-сон, 483-модда)ижросини таъминлаш, шунингдек географик объектларни номлаш ва қайта номлаш соҳасидаги давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ҳамда самарали амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Тумандаги айрим номсиз кўчаларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш бўйича «Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш бўйича туман комиссияси» киритган таклифлари маъқуллансин.
3. Туман статистика бўлими (Ё. Шарофбоев), Туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими (А. Эргашев), Туман қурилиш бўлими (Ж. Махаматов), ҳамда тегишли мутасадди давлат органлари амалдаги тартибда ном берилган хиёбон ва кўчалар ҳамда номлари ўзгартирилган кўчаларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва электрон базасини шакллантириш, иш юритиш ҳужжатларига ўзгартириш киритиш билан боғлиқ барча тадбирларни амалга оширсин.
4. Туман ички ишлар бўлими (Р. Умматқулов) ном берилган ва номлари ўзгартирилган жойларда аҳолининг фуқаролик паспортларига тегишли ўзгартиришлар киритиш ишларининг ташкилий равишда амалга оширилиши юзасидан зарур чора-тадбирларни белгиласин.
5. Шаҳарча, маҳалла ва қишлоқ фуқаролари йиғини раисларига Йўл қурилиш бўлими ва Ободонлаштириш бошқармаси билан ҳамкорликда ҳудудларидаги ном берилган ва номлари ўзгартирилган кўчаларга уларнинг номлари қайд этилган металл кўрсатгичлар ўрнатиш вазифаси топширилсин.
6. Белгилансинки, географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни молиялаштириш маҳаллий бюджет маблағлари ва қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошка манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
7. Мазкур қарор «Янгиобод овози» туман газетасида эълон килинсин ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
8. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари доимий комиссияси (Г. Райимова)га, шунингдек қарор ижросини таъминлаш Географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалалари бўйича туман комиссияси зиммасига юклатилсин.
9. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Туман Кенгаши раиси, туман ҳокими И. МАТИЕВ
Янгиобод т.,
2020 йил 29 август,
56/10-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.08.2020 й., 11/20/56/10/1555-сон)