21.12.2017 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Венгрия Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

Таълим, фан ва маданият соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Венгрия Ҳукумати, (кейинги ўринларда «Томонлар» деб аталувчилар),
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки мамлакат ўртасидаги мавжуд дўстлик ришталарини мустаҳкамлаш, уларнинг фуқаролари ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш, таълим, фан ва маданият соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш истагида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки мамлакат ўртасида таълим, фан ва маданият соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш Томонлар давлатларининг иқтисодий ва ижтимоий тараққиётига муносиб ҳисса қўшишига ишонч билдирган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар тенглик ва ўзаро манфаатдорлик тамойиллари асосида таълим, фан ва маданият соҳаларида ҳамкорликни қўллаб- қувватлайдилар ва қуйидагилар орқали ҳамкорлик учун қулай шароитларни яратишга интиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий, маданий ва илмий-тадқиқот муассасалари ўртасида бевосита илмий ва маданий алоқаларни қўллаб-қувватлаш, мавжуд ресурс ва имкониятлар доирасида ўқитувчи ва олимлар алмашинуви;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ўртасида илмий, техникавий ва бошқарув соҳаларида тажриба ва билимлар алмашинуви;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз мамлакатларида мавжуд дастурлар ва давлат стипендиялари доирасида талабалар алмашинуви;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки мамлакат олий таълим муассасалари ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим тизимлари бўйича ахборот алмашинуви;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижро санъати (мусиқа, театр, рақс), адабиёт, амалий ва тасвирий санъат, фотография, архитектура, жамоат мажмуалари (музейлар, кутубхоналар, архивлар) ва бошқа турдаги санъат соҳаларида, шунингдек, ижодий гуруҳлар ўртасида алоқалар ва алмашинувни рағбатлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кутубхоналар ва архивлар ўртасида бевосита ҳамкорликни рағбатлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг таълим ва маданий муассасаларида таълим, илмий ва маданий тадбирларни, шу жумладан, семинарлар, маърузалар, китоб кўргазмалари ва ярмаркалари ҳамда иккала мамлакатда эришилган ютуқларни намойиш қилиш учун мавжуд бошқа шаклдаги тадбирлар ўтказишни рағбатлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўртасида дипломатик каналлар орқали келишилган таълим, фан ва маданият соҳасидаги ҳамкорликнинг бошқа ҳар қандай шаклларини қўллаб-қувватлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар турли маданий ва бадиий тадбирларни қўллаб- қувватлаш ва рағбатлантиришга, хусусан, ўз имкониятлари доирасида уларни амалга оширишга қуйидагилар орқали ҳисса қўшишга келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳамкорликни амалга ошириш, амалиёт ўтказиш ва тажриба алмашиш мақсадларида турли маданий соҳа вакилларининг ўзаро ташрифларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рассомлар ва бадиий гуруҳлар сафарларини, концертлар, томошалар, кўргазмалар ва бошқа маданий тадбирларни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлардан бири ўтказаётган фестиваллар ва шу каби халқаро тадбирларга иштирокчиларни таклиф қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўз мамлакатларидаги таълим, илмий тадқиқот ва маданий фаолият билан боғлиқ бўлган китоблар, брошюралар, даврий нашрлар, ҳужжатлар, фильмлар ҳамда бошқа материаллар ва манбалар алмашинувини рағбатлантирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар маҳаллий ва халқаро конференциялар, семинарлар, симпозиумлар, илмий ва маданий анжуманларда иштирок этишни рағбатлантирадилар ҳамда бундай тадбирлар тўғрисида бир- бирларини олдиндан хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўз давлатлари миллий қонунчилиги доирасида Венгрия томонининг ваколатли вазири иштирокида қўлёзмалар, архив ва тарихий ҳужжатларни ўрганиш ва улардан фойдаланишга кўмаклашадилар, уларнинг тегишли давлатларида археология ва маданий мерос соҳасида ҳамкорлик қиладилар ҳамда бу соҳада экспертлар билан алмашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар бошқа Томоннинг машҳур адабий асарларини таржима қилиш ва нашр этишни рағбатлантирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар Ўзбекистон Республикасида венгер тилини ва Венгрияда ўзбек тилини ўрганиш бўйича зарур бўлган услубий ва педагогик дастурларни амалга оширишни, шунингдек, тегишли ўқув ва услубий адабиётларни таржима қилиш ва нашр этишни рағбатлантирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар икки мамлакатнинг таълим, илмий ва маданий муассасалари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида алоҳида битимлар тузишни рағбатлантирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим Венгриянинг Европа Иттифоқига аъзолигидан келиб чиқадиган мажбуриятларига дахл қилмайди. Мазкур Битим қоидалари Венгриянинг Европа Иттифоқи асосини ташкил қилувчи шартномалардан келиб чиқадиган мажбуриятларини, шу жумладан, Европа Иттифоқининг бирламчи ва иккиламчи қонунчилигидан келиб чиқадиган бошқа мажбуриятларни бекор қиладиган, ўзгартирадиган ёки уларга ўзгача дахл қиладиган тарзда талқин қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар, зарурат туғилганда, мазкур Битимни амалга ошириш мақсадида аниқ чора-тадбирлар ва лойиҳаларни назарда тутадиган ижроия дастурларини имзолаш ҳамда мазкур Битим ва ижроия дастурларида кўзда тутилган тадбирларни амалга ошириш учун молиявий ва бошқа ташкилий шартларни аниқлаш мақсадида Томонларнинг ваколатли вакиллари ўртасида маслаҳатлашувлар ўтказишга келишиб олдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимни амалга ошириш мақсадида Томонлар қўшма ишчи гуруҳ тузадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўшма ишчи гуруҳ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг вакили томонидан, зарурат бўлганда, бошқа муассасалар вакилларининг ёрдамида бошқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўшма ишчи гуруҳ Венгрия Ҳукумати номидан Венгрия Инсон ресурслари вазирлигининг вакили томонидан, зарурат бўлганда, бошқа муассасалар вакилларининг ёрдамида бошқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим доирасида тузилган қўшма ишчи гуруҳ навбати билан Ўзбекистон ва Венгрияда йиғилишлар ўтказади. Зарурат бўлганда, йиғилишлар ўрнига дипломатик каналлар орқали маслаҳатлашувлар ўтказилиши мумкин. Томонлар қўшма ишчи гуруҳ тузиш ва унинг фаолиятига оид тафсилотларни дипломатик каналлар орқали муҳокама қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимни талқин қилиш ёки қўллашдан келиб чиқадиган низолар дипломатик каналлар орқали музокаралар ва маслаҳатлашувлар йўли билан ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимга Томонларнинг ўзаро келишувига кўра унинг ажралмас қисми ҳисобланадиган ва Битимнинг 14-моддаси қоидаларига мувофиқ кучга кирадиган алоҳида баённомалар орқали ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим унинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички ҳуқуқий процедураларининг бажарилганлиги тўғрисида Томонларнинг сўнги ёзма хабарномаси дипломатик каналлар орқали олинган санадан бошлаб ўттиз (30) кундан сўнг кучга киради ҳамда беш йил давомида амал қилади. Мазкур Битимнинг амал қилиш муддати тугагач, агар Томонлардан бири бошқа Томонни навбатдаги амал қилиш муддати тугашидан камида олти ой олдин Битимни бекор қилиш нияти тўғрисида хабардор қилмаса, у кейинги беш йиллик муддатларга ўз-ўзидан узаяверади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу муддат давомида Томонлардан бири мазкур Битимни ёзма равишда дипломатик каналлар орқали тугатиши мумкин. Бундай ҳолда, мазкур Битим уни тугатиш тўғрисидаги хабарнома олинган санадан бошлаб олти ой ўтгач тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида 2017 йил 21 декабрда икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек, венгер ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча матнлар тенг аутентикдир. Талқин қилишда ихтилоф юзага келган тақдирда, инглиз тилидаги матн устувор ҳисобланади.

(имзолар)