10.09.2015 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Польша Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дипломатик паспорт эгаларининг ўзаро визасиз сафарлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Польша Республикаси Ҳукумати, бундан кейинги ўринларда «Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки давлат ўртасидаги мавжуд дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш истагида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки давлатнинг амалдаги дипломатик паспортига эга фуқароларининг кириш ва чиқиш, шунингдек саёҳат қилишлари учун қулай шароит яратишга интилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар давлатларидан бирининг фуқаролари — амалдаги дипломатик паспорт эгалари бошқа Томон давлати ҳудудига виза расмийлаштирмасдан 180 (бир юз саксон) кун мобайнида 90 (тўқсон) кундан ошмаган муддатда мазкур Битимнинг 2-моддасини инобатга олиб, кириш, ундан чиқиш, транзит ўтиб кетиш ва у ерда бўлиш ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонлар давлатларидан бирининг фуқаролари — амалдаги дипломатик паспорт эгалари бошқа Томон давлати ҳудудида бўлишлари давомида мазкур Томон давлати қонунчилигига, жумладан, хорижий фуқаролар учун ўрнатилган рўйхатдан ўтиш, бўлиб туриш ва ҳаракатланиш қоидаларига амал қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бошқа Томон давлати ҳудудида жойлашган дипломатик ваколатхона, консуллик муассасаси ёки халқаро ташкилотга ишга юборилган Томонлар давлатларидан бирининг фуқаролари — амалдаги дипломатик паспорт эгалари виза расмийлаштирмаган ҳолда уларнинг расмий мақомларини тасдиқловчи ҳужжат асосида аккредитация муддати давомида мазкур Томон давлати ҳудудига кириш, чиқиш ва у ерда бўлиб туриш ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур модданинг 1-бандида кўрсатиб ўтилган ҳуқуқлар хизмат сафарига юборилган фуқароларнинг турмуш ўртоқлари ва вояга етмаган фарзандларига ҳам тегишлидир, башарти ушбу шахслар хизмат сафарига юборилган фуқаролар билан умумий рўзғор асосида яшасалар ва амалдаги дипломатик паспортга эга бўлсалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Томонларнинг Ташқи ишлар вазирликлари бир-бирини мазкур модданинг 1- ва 2-бандларида кўрсатиб ўтилган шахслар ҳақида олдиндан хабардор этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар мазкур Битимнинг амал қилишини миллий хавфсизлик, жамоат тартибини ёки соғлиғини сақлаш заруриятидан келиб чиқиб, бутунлай ёки қисман тўхтатиб қўйиш ҳуқуқини сақлаб қоладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонлар Битимни тўхтатиш ёки тўхтатишни бекор қилиш тўғрисидаги қарори ҳақида дипломатик каналлар орқали бундай қарор унинг кучга киришидан 7 (етти) кундан кеч бўлмаган муддатда ўзаро бир-бирларини хабардор этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳар бир Томон ўз давлати ҳудудида бўлиши номақбул деб топилган бошқа Томон давлатининг амалдаги дипломатик паспорти эгасига ўз қарорини асосламаган ҳолда ўз давлати ҳудудига киришини рад этиш ва у ерда бўлиб туриш муддатини қисқартириш ҳуқуқини сақлаб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Томонлар 72 (етмиш икки) соатдан кеч бўлмаган муддатда мазкур модданинг 3-бандида кўрсатиб ўтилган чораларнинг қабул қилинганлиги ҳақида ўзаро бир-бирларини хабардор этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар дипломатик каналлар орқали мазкур Битим кучга киргунга қадар камида 30 (ўттиз) кун олдин амалдаги дипломатик паспортлари намуналари билан алмашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонлар амалиётга татбиқ этилаётган янги нусхадаги ва алмаштирилган дипломатик паспортлари намуналарини дипломатик каналлар орқали уларнинг жорий қилинишидан 30 (ўттиз) кундан кам бўлмаган муддатда алмашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар давлатидан бирининг фуқароси — дипломатик паспорт эгаси, агарда айтиб ўтилган ҳужжатни бошқа Томон давлати ҳудудида йўқотса ёки фойдаланиш учун яроқсиз ҳолатга келтирса, тегишли чоралар кўриш учун қабул қилувчи давлат Ташқи ишлар вазирлигини хабардор этиш мақсадида бу ҳақда зудлик билан ўз давлати дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасига маълумот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Йўқотилган ёки фойдаланишга яроқсиз ҳолга келтирилган дипломатик паспорт ўрнига унинг эгаси фуқароси бўлган давлат дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси янги паспорт ёки унинг ўрнини вақтинча босувчи йўл ҳужжатини расмийлаштириб беради. Қабул қилувчи давлат ҳудудидан чиқиб кетиш мазкур Битим қоидалари ва ушбу давлат қонунчилиги асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим қоидаларини қўллаш ва талқин қилишда юзага келадиган баҳс ва мунозаралар дипломатик каналлар орқали музокара ва маслаҳатлашувлар йўли билан ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимга Томонларнинг ўзаро ёзма келишувига асосан унинг ажралмас қисми ҳисобланувчи ва мазкур Битимда назарда тутилган тартибда кучга кирувчи баённомалар билан расмийлаштириладиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Битим номуайян муддатга тузилди ҳамда унинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедураларининг якунланганлиги тўғрисида дипломатик каналлар орқали Томонларнинг охирги ёзма хабарномаси олинган кундан бошлаб 90 (тўқсон) кун ўтгандан сўнг кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Томон мазкур Битимнинг амал қилишини бошқа Томонни ёзма равишда дипломатик каналлар орқали хабардор қилган ҳолда бекор қилиши мумкин. Бундай ҳолатда Битимнинг амал қилиши ушбу хабарнома олинган санадан бошлаб тўқсон (90) кун ўтгандан кейин ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тегишли тартибда ўз Ҳукуматлари томонидан ваколат берилган қуйида имзоловчилар шунга гувоҳлик бериб, мазкур Битимни туздилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 10 сентябрь куни Варшава шаҳрида икки нусхада, ҳар бири ўзбек, польяк ва рус тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга. Битим қоидаларини талқин қилишда ихтилоф юзага келган ҳолда рус тилидаги матн ҳал қилувчи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)