Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
1993 йил 22 январдаги Фуқаролик, оилавий ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам ҳамда ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Конвенция ва 2002 йил 7 октябрдаги Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Конвенция қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида

1-ИЛОВА
Фуқаролик, оилавий ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам ҳамда ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Конвенция (Минск, 1993 йил 22 январь) ва унга доир Баённомага (Москва, 1997 йил 28 март) аъзо давлатларнинг ваколатли органлари билан ҳамкорликни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари РЎЙХАТИ

2-ИЛОВА
Фуқаролик, оилавий ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Конвенцияга (Кишинев, 2002 йил 7 октябрь) аъзо давлатларнинг ваколатли органлари билан ҳамкорликни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари РЎЙХАТИ

1993 йил 22 январда Минск шаҳрида имзоланган Фуқаролик, оилавий ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам ҳамда ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Конвенция (кейинги ўринларда — Минск Конвенцияси) ва 2002 йил 7 октябрда Кишинев шаҳрида имзоланган Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Конвенция (кейинги ўринларда — Кишинев Конвенцияси) қоидаларидан келиб чиқадиган Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқларини амалга ошириш ҳамда мажбуриятларининг самарали бажарилишини таъминлаш мақсадида:
2019 йил 26 августдаги ЎРҚ-554-сон Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг Кишинев Конвенциясига қўшилинганлиги;
2019 йил 13 декабрдаги ЎРҚ-593-сон Қонуни билан Минск Конвенциясига доир Баённоманинг (Москва, 1997 йил 28 март) ратификация қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Фуқаролик, оилавий ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам ҳамда ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Конвенция (Минск, 1993 йил 22 январь) ва унга доир Баённомага (Москва, 1997 йил 28 март) аъзо давлатларнинг ваколатли органлари билан ҳамкорликни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари рўйхати 1-иловага мувофиқ;
Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Конвенцияга (Кишинев, 2002 йил 7 октябрь) аъзо давлатларнинг ваколатли органлари билан ҳамкорликни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Минск Конвенцияси, унга доир Баённома (Москва, 1997 йил 28 март) ва Кишинев Конвенциясига аъзо давлатларнинг ваколатли органлари билан мазкур қарорнинг иловаларида назарда тутилган масалалар бўйича ҳамкорлик бевосита ушбу иловаларда кўрсатилган республика органлари (кейинги ўринларда — ваколатли органлар) ёки уларнинг ҳудудий органлари ёхуд тасарруфидаги ташкилотлар томонидан амалга оширилади;
ваколатли органлар томонидан уларнинг марказий аппаратининг тегишли таркибий бўлинмалари ёки ҳудудий органлари ёхуд тасарруфидаги ташкилотларини (кейинги ўринларда — таркибий бўлинмалар) Минск Конвенцияси ва Кишинев Конвенцияси бўйича бевосита ҳамкорликни амалга оширишга масъул этиб белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинади ҳамда уч кундан кечикмасдан Ташқи ишлар вазирлигига бу ҳақда хабар берилади;
ваколатли органларнинг Минск Конвенцияси ва Кишинев Конвенцияси бўйича ҳамкорликни амалга оширишга масъул этиб белгиланган таркибий бўлинмаларининг ушбу органлар раҳбарияти томонидан жиддий заруратсиз алмаштирилишига йўл қўйилмайди;
вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар Минск Конвенцияси ва Кишинев Конвенцияси доирасида сўровларни кўриб чиқиш (ижро этиш) ва юборишда ваколатли органлар ҳамда уларнинг масъул таркибий бўлинмаларига тегишли маълумотларни тақдим этишда амалий ёрдам кўрсатади;
ваколатли органларнинг раҳбарлари Минск Конвенцияси ва Кишинев Конвенциясидан келиб чиқадиган Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқларини амалга ошириш ҳамда мажбуриятларининг самарали бажарилиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади.

Т/р

Ваколатли органнинг номи

Ҳамкорлик масалалари

1.

Олий суд

Жиноят, фуқаролик ва оилавий ишлар бўйича судда иш юритиш билан боғлиқ масалалар;

суд ҳужжатларини топширишга доир топшириқларни юбориш ва кўриб чиқиш ҳамда уларни топширишни тасдиқлаш;

суд процессуал ҳаракатларини юритиш ва уларни ижро этиш бўйича топшириқларни жўнатиш ва кўриб чиқиш;

фуқаролик ва оилавий ишлар бўйича қарорлар, шунингдек шундай ишлар бўйича суд томонидан тасдиқланган ярашув битимларини тан олиш ва ижро этиш;

суд органлари ваколатига кирувчи бошқа масалалар.

2.

Бош прокуратура

Суднинг қарори ёки прокурорнинг розилиги (санкцияси) талаб қилинадиган процессуал ҳаракатларни амалга ошириш;

ҳукмни тан олиш ва ижро этиш бўйича илтимосномалар;

топшириқни ижро қилиш жараёнида ҳуқуқий ёрдам сўраётган давлатнинг ваколатли вакиллари иштирок этиши ҳақидаги илтимосларни жўнатиш ва кўриб чиқиш;

прокурорнинг фуқаролик процессида иштирок этиши тўғрисидаги сўровларини юбориш ва кўриб чиқиш;

жиноий таъқибни амалга ошириш, шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш ва (ёки) ҳукмни ижро этиш учун ушлаб бериш;

дастлабки терговни амалга ошириш билан боғлиқ топшириқлар;

иш юритувдаги жиноят ишлари билан боғлиқ масалалар;

қамоқда сақланаётган ёки жазони озодликдан маҳрум қилиш тариқасида ўтаётган шахсни вақтинча топшириш, шунингдек уни транзит тарзида ўтказиш;

прокуратура органлари ваколатига кирувчи бошқа масалалар.

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Жиноий йўл билан олинган пул маблағлари ва мол-мулкни, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни қидириш ва хатлаш (тортиб олиш) бўйича илтимосларни жўнатиш ва кўриб чиқиш;

иш юритувдаги жиноят ишлари билан боғлиқ масалалар;

Департаментнинг ваколатига кирувчи бошқа масалалар.

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси

Жиноят, фуқаролик ва оилавий ишлар бўйича мол-мулк даъволари берилган сўралаётган аҳдлашувчи томонлар ҳудудида истиқомат қилувчи шахсларнинг манзиллари, иш жойи ва даромадларини аниқлаш ҳақида ҳуқуқий ёрдам бериш тўғрисидаги сўровларни юбориш ва кўриб чиқиш;

жиноят ишлари бўйича судларнинг ҳукмлари (қарорлари)ни зарарни қоплаш қисми бўйича тан олиш ва ижро этиш бўйича илтимосномаларни жўнатиш ва кўриб чиқиш;

иш юритувдаги ижро ҳужжатлари билан боғлиқ масалалар.

3.

Ички ишлар вазирлиги

Суднинг қарори ёки прокурорнинг розилиги (санкцияси) талаб қилинадиган процессуал ҳаракатларга тааллуқли бўлмаган иш юритувдаги жиноят ишлари билан боғлиқ масалалар;

суднинг қарори ёки прокурорнинг розилиги (санкцияси) талаб қилинмайдиган процессуал ҳаракатлар билан боғлиқ топшириқни (сўровномани) ижро қилиш жараёнида ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни сўраётган давлатнинг ваколатли вакиллари иштирок этиши ҳақидаги илтимосларни жўнатиш ва кўриб чиқиш;

аҳдлашувчи томонлар фуқароларининг ҳуқуқларини амалга ошириш учун, зарур бўлганда, жисмоний шахсларнинг рўйхатга олинган жойлари (манзиллари)ни аниқлаш бўйича сўровларни жўнатиш ва кўриб чиқиш;

шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиш бўйича сўровларни жўнатиш ва кўриб чиқиш;

фуқароликка тегишлиликни аниқлаш бўйича сўровларни жўнатиш ва кўриб чиқиш;

судланганлик ҳақида маълумотларни тақдим қилиш ва айблов ҳукмлари ҳақида хабар бериш;

ички ишлар органлари ваколатига кирувчи бошқа масалалар.

4.

Давлат хавфсизлик хизмати

Суднинг қарори ёки прокурорнинг розилиги (санкцияси) талаб қилинмайдиган процессуал ҳаракатларни амалга ошириш;

дастлабки терговни амалга ошириш билан боғлиқ топшириқлар ва иш юритувдаги жиноий ишлар билан боғлиқ масалалар;

Давлат хавфсизлик хизмати органлари ваколатига кирувчи бошқа масалалар.

5.

Адлия вазирлиги

Нотариал ҳаракатлар билан боғлиқ маълумотларни талаб қилиш бўйича сўровларни жўнатиш ва кўриб чиқиш;

пул мажбуриятларига нисбатан нотариал ҳужжатлар ва нотариусларнинг ижро хатларини тан олиш ва ижро қилиш ҳақидаги илтимосномаларни жўнатиш ва кўриб чиқиш;

адлия органлари соҳасига оид, шунингдек мазкур Рўйхатда кўрсатилмаган бошқа фуқаролик ва оилавий масалалар.

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш ҳақида ҳужжатларни юбориш бўйича сўровларни жўнатиш ва кўриб чиқиш;

юридик шахслар ва бошқа тадбиркорлик субъектларининг рўйхатдан ўтганлиги билан боғлиқ маълумотларни талаб қилиш бўйича сўровларни жўнатиш ва кўриб чиқиш.

6.

Халқ таълими вазирлиги

Васийлик ва ҳомийликни белгилаш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар;

фарзандликка олишни белгилаш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар;

умумий ўрта таълим ҳақидаги маълумотларни талаб қилиш бўйича сўровларни жўнатиш ва кўриб чиқиш.

7.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Олий ва ўрта махсус таълим ҳақидаги маълумотларни талаб қилиш бўйича сўровларни жўнатиш ва кўриб чиқиш.

8.

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотларни талаб қилиш бўйича сўровларни жўнатиш ва кўриб чиқиш.

9.

«Ўзархив» агентлиги

Архив маълумотномалари ва бошқа архив ҳужжатлари ҳақида маълумотларни талабқилиш бўйича сўровларни жўнатиш ва кўриб чиқиш.

10.

Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

Пенсия ва нафақалар бериш билан боғлиқ маълумотларни талабқилиш бўйича сўровларни жўнатиш ва кўриб чиқиш.

Т/р

Ваколатли органнинг номи

Ҳамкорлик масалалари

1.

Олий суд

Жиноят, фуқаролик, оилавий ва иқтисодий суд ишларини юритиш билан боғлиқ масалалар;

суд ҳужжатларини топширишга доир топшириқларни юбориш ва кўриб чиқиш ҳамда уларни топширишни тасдиқлаш;

суд процессуал ҳаракатларини юритиш ва уларни ижро этиш бўйича топшириқларни жўнатиш ва кўриб чиқиш;

фуқаролик, оилавий ва иқтисодий ишлар бўйича қарорлар, шунингдек шундай ишлар бўйича суд томонидан тасдиқланган ярашув битимларини тан олиш ва ижро этиш;

суд органлари ваколатига кирувчи бошқа масалалар.

2.

Бош прокуратура

Суднинг қарори ёки прокурорнинг розилиги (санкцияси) талаб қилинадиган процессуал ҳаракатларни амалга ошириш;

ҳукмни тан олиш ва ижро этиш бўйича илтимосномалар;

топшириқни ижро қилиш жараёнида ҳуқуқий ёрдам сўраётган давлатнинг ваколатли вакиллари иштирок этиши ҳақидаги илтимосларни жўнатиш ва кўриб чиқиш;

прокурорнинг фуқаролик процессида иштирок этиши тўғрисидаги сўровларини юбориш ва кўриб чиқиш;

қўшма тезкор-қидирув гуруҳларини ташкил қилиш бўйича таклифларни жўнатиш ва кўриб чиқиш;

жиноий таъқибни амалга ошириш, шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш ва (ёки) ҳукмни ижро этиш учун ушлаб бериш;

қамоқда сақланаётган ёки жазони озодликдан маҳрум қилиш тариқасида ўтаётган шахсни вақтинча топшириш, шунингдек уни транзит тарзида ўтказиш;

жиноят ишларини бирлаштириш бўйича илтимосномаларни жўнатиш ва кўриб чиқиш;

дастлабки терговни амалга ошириш билан боғлиқ топшириқлар;

иш юритувдаги жиноят ишлари билан боғлиқ масалалар;

прокуратура органлари ваколатига кирувчи бошқа масалалар.

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Жиноий йўл билан олинган пул маблағлари ва мол-мулкни, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни қидириш ва хатлаш (тортиб олиш) бўйича илтимосларни жўнатиш ва кўриб чиқиш;

иш юритувдаги жиноят ишлари билан боғлиқ масалалар;

Департаментнинг ваколатига кирувчи бошқа масалалар.

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси

Фуқаролик, оилавий, иқтисодий ва жиноят ишлари бўйича мол-мулк даъволари берилган сўралаётган аҳдлашувчи томонлар ҳудудида истиқомат қилувчи шахсларнинг манзиллари, иш жойи ва даромадларини аниқлаш ҳақида ҳуқуқий ёрдам бериш тўғрисидаги сўровларни юбориш ва кўриб чиқиш;

жиноят ишлари бўйича судларнинг жиноят ишлари юзасидан ҳукмлари (қарорлари)ни зарарни қоплаш, жаримани ундириш ҳамда ноқонуний йўл билан олинган буюмлар, мулк ва даромадни давлат фойдасига ундириш (конфискация қилиш) қисми бўйича, шунингдек жиноят содир қилиш орқасидан топилган мулкка, шу жумладан банк ҳисоб варақаларидаги пул маблағларига (даъволарни қондириш мақсадида, агар даъволар мулкий ҳуқуқий мақомни ёки мулк ҳуқуқини белгилаш билан боғлиқ бўлса) банд солиш ҳақидаги суд қарорларини тан олиш ва ижро қилиш тўғрисидаги илтимосномаларни кўриб чиқиш ва юбориш;

иш юритувдаги ижро ҳужжатлари билан боғлиқ масалалар.

3.

Ички ишлар вазирлиги

Суднинг қарори ёки прокурорнинг розилиги (санкцияси) талаб қилинадиган процессуал ҳаракатларга тааллуқли бўлмаган иш юритувдаги жиноят ишлари билан боғлиқ масалалар;

суднинг қарори ёки прокурорнинг розилиги (санкцияси) талаб қилинмайдиган процессуал ҳаракатлар билан боғлиқ топшириқни (сўровномаларни) ижро қилиш жараёнида ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни сўраётган давлатнинг ваколатли вакиллари иштирок этиши ҳақидаги илтимосларни жўнатиш ва кўриб чиқиш;

аҳдлашувчи томонлар фуқароларининг ҳуқуқларини амалга ошириш учун, зарур бўлганда, жисмоний шахсларнинг рўйхатга олинган жойлари (манзиллари)ни аниқлаш бўйича сўровларни жўнатиш ва кўриб чиқиш;

шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиш бўйича сўровларни жўнатиш ва кўриб чиқиш;

фуқароликка тегишлиликни аниқлаш бўйича сўровларни жўнатиш ва кўриб чиқиш;

судланганлик ҳақида маълумотларни тақдим қилиш ва айблов ҳукмлари ҳақида хабар бериш;

алимент ундириш ишлари бўйича жавобгарни қидириш;

ички ишлар органлари ваколатига кирувчи бошқа масалалар.

4.

Давлат хавфсизлик хизмати

Суднинг қарори ёки прокурорнинг розилиги (санкцияси) талаб қилинмайдиган процессуал ҳаракатларни амалга ошириш;

дастлабки терговни амалга ошириш билан боғлиқ топшириқлар ва иш юритувдаги жиноий ишлар билан боғлиқ масалалар;

Давлат хавфсизлик хизмати органлари ваколатига кирувчи бошқа масалалар.

5.

Адлия вазирлиги

Нотариал ҳаракатлар билан боғлиқ маълумотларни талаб қилиш бўйича сўровларни жўнатиш ва кўриб чиқиш;

пул мажбуриятларига нисбатан нотариал ҳужжатлар ва нотариусларнинг ижро хатларини тан олиш ва ижро қилиш ҳақидаги илтимосномаларни жўнатиш ва кўриб чиқиш;

мулкни мерос қилиб қолдириш ҳолатлари бўйича эксперт тадқиқотларини ўтказиш;

адлия органлари соҳасига оид, шунингдек мазкур Рўйхатда кўрсатилмаган бошқа фуқаролик ва оилавий масалалар.

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш ҳақида ҳужжатларни юбориш бўйича сўровларни жўнатиш ва кўриб чиқиш;

юридик шахслар ва бошқа тадбиркорлик субъектларининг рўйхатдан ўтганлиги билан боғлиқ маълумотларни талаб қилиш бўйича сўровларни жўнатиш ва кўриб чиқиш.

6.

Халқ таълими вазирлиги

Васийлик ва ҳомийликни белгилаш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар;

фарзандликка олишни белгилаш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар;

умумий ўрта таълим ҳақидаги маълумотларни талаб қилиш бўйича сўровларни жўнатиш ва кўриб чиқиш.

7.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Олий ва ўрта махсус таълим ҳақидаги маълумотларни талаб қилиш бўйича сўровларни жўнатиш ва кўриб чиқиш.

8.

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотларни талаб қилиш бўйича сўровларни жўнатиш ва кўриб чиқиш.

9.

«Ўзархив» агентлиги

Архив маълумотномалари ва бошқа архив ҳужжатлари ҳақида маълумотларни талабқилиш бўйича сўровларни жўнатиш ва кўриб чиқиш.

10.

Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

Пенсия ва нафақалар бериш билан боғлиқ маълумотларни талабқилиш бўйича сўровларни жўнатиш ва кўриб чиқиш.


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси