Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

1-ИЛОВА
2020 — 2025 йилларда аҳолида соғлом овқатланиш одатини шакллантириш бўйича чора-тадбирлар дастури

2-ИЛОВА
2020 — 2025 йилларда аҳолида соғлом овқатланиш одатини шакллантириш бўйича чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш самарадорлигини аниқлаш индикаторлари

3-ИЛОВА
2021 — 2023 йилларда қабул қилинадиган озиқ-овқат саноати соҳасидаги халқаро стандартлар рўйхати

4-ИЛОВА
2021 — 2023 йилларда қайта кўриб чиқиладиган озиқ-овқат хавфсизлигига оид cанитария қоидалари ва меъёрлари рўйхати

5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 ноябрдаги «Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4887-сон қарорининг алоҳида бандлари ижросини самарали ташкил этиш юзасидан ҳаракатлар режаси

Т/р

Тадбирлар номи

Ижро муддати

Маблағ миқдори

Молиялаштириш манбаи

Ижро учун масъуллар

Ижро механизми

I. Норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш ҳамда халқаро меъёрлар ва стандартларни имплементация қилиш

1.

Тайёр ва ярим тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари рецептурасини ўзгартириш, шунингдек даволаш ва таълим муассасаларида, иш жойларида натрийни паст миқдорда тақдим этиш орқали аҳоли томонидан туз истеъмолини камайтириш.

2021 — 2025 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев),
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев),
«Ўзстандарт» агентлиги (Д. Саттаров),
ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси
(келишув асосида)

Чора-тадбирлар дастури

2.

Озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлиги бўйича амалдаги cанитария қоидалари ва меъёрларини ҳамда давлат стандартларини ва техник регламентларни БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (кейинги ўринларда — ЖССТ)нинг тавсиялари ва Алиментариус Кодекси нормаларига мувофиқлаштириш.

2021 — 2023 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев),
«Ўзстандарт» агентлиги (Д. Саттаров),
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев),
Иқтисодий тараққиёт
ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А. Ортиқов),
ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси
(келишув асосида)

Давлат стандартлари, техник регламентлар, cанитария қоидалари
ва меъёрлари

3.

Чакана савдо шохобчаларида халқ истеъмоли товарлари назорат харидини амалга ошириш ва товар (иш, хизмат)ларни экспертизадан (лаборатория синовларидан) ўтказиш тартибларини ишлаб чиқиш.

2020 йил ноябрь

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов),
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Д. Касимов)

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

4.

«Реклама тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳририни Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш.

2020 йил

декабрь

Вазирлар Маҳкамаси,
Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов)

Қонун лойиҳаси

5.

Олий нав буғдой унини витамин ва микронутриентлар билан бойитиш бўйича давлат стандарти ва техник регламентни тасдиқлаш ҳамда унни бойитиш давлат дастурига ўзгартириш киритиш.

Шунингдек,ун микронутриентлар билан бойитилган тақдирда импорт қилишга рухсат бериш тартибини ўрнатиш.

2021 йил

январь

«Ўзстандарт» агентлиги (Д. Саттаров),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев),
«Ўздонмаҳсулот» АК (Ф. Пулатов),
ЖССТ ва ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари
(келишув асосида)

Давлат стандарти
ва техник регламент

6.

Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти фаолиятини такомиллаштириш, жумладан унга юқори малакали ва илмий салоҳиятли кадрларни жалб этиш, илмий-тадқиқот лабораториялар, виварий ва соғлом овқатланиш бўйича янги клиника ташкил этиш.

2021 йил

январь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев),
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати (Б. Юсупалиев)

Ижрочилар қарорлари,
зарур ҳолларда,
норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

7.

Юқумли бўлмаган касалликлар индикаторларини ва репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болалар овқатланишидаги муаммоларни кузатиш имкониятини берувчи статистик ҳисоботларнинг давлат ва идоравий шаклларини қайта кўриб чиқиш.

2021 йил

I чорак

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев),
Иқтисодий тараққиёт
ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А. Ортиқов)

Статистик ҳисоботлар

8.

ЖССТнинг тавсиялари асосида озиқ-овқат маҳсулотлари таркибида туз, қанд ва ёғ миқдори инсон соғлиғи учун хавфсиз ёки зарарли эканлигини белгиловчи меъёрларни ишлаб чиқиш.

2021 йил

1 март

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев),
«Ўзстандарт» агентлиги (Д. Саттаров),
ЖССТ ва ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари
(келишув асосида)

Техник регламент,
cанитария қоидалари
ва меъёрлари

9.

Республика ҳудудида реализация қилиш учун олиб кириладиган ва маҳаллий ишлаб чиқариладиган озиқ-овқат маҳсулотларини таркибида туз, қанд ва ёғ миқдори инсон соғлиғи учун фойда ёки зарарли эканлигини ҳисобга олган ҳолда тамғалаш бўйича «Озиқ-овқат маҳсулотини тамғалаш юзасидан унинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент»га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

2021 йил

1 март

«Ўзстандарт» агентлиги (Д. Саттаров),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев),
Иқтисодий тараққиёт
ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А. Ортиқов),
ЖССТ ва ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари
(келишув асосида)

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

10.

Аҳоли орасида йод танқислигининг оммавий профилактикасини амалга ошириш мақсадида озиқ-овқат маҳсулотларини йод билан бойитиш бўйича жорий этилган давлат стандартлари ва техник регламентларни такомиллаштириш.

2021 йил

II чорак

«Ўзстандарт» агентлиги (Д. Саттаров),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев),
ЖССТ ва ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари
(келишув асосида)

Давлат стандартлари
ва техник регламентлар

11.

ЖССТнинг тавсияларига асосан болаларга қаратилган озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликлар маркетингини тартибга солиш.

2021 йил

III чорак

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев),
Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов),
ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси
(келишув асосида)

Ижрочилар қарори

12.

Биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқариш ва уларни рўйхатдан ўтказиш тизимини такомиллаштириш.

2022 йил

I чорак

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев),
«Ўзстандарт» агентлиги (Д. Саттаров)

Ижрочилар қарори

13.

Рақамли ва чакана савдо муҳитида болалар ва ўсмирлар учун туз, қанд ва ёғ миқдори белгиланган меъёрлардан юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари ва кучли газланган, рангли, ширин ҳамда энергетик ичимликларнинг маркетингини тартибга солиш.

2022 йил

II чорак

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев),
Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов),
Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов),
ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси
(келишув асосида)

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

14.

Соғлом, таркибида туз, қанд ва ёғ миқдори инсон соғлиғи учун хавфсиз меъёр доирасидаги маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича дастур ишлаб чиқиш.

2022 йил

III чорак

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ижрочилар қарори,
зарур ҳолларда, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

II. Нотўғри овқатланиш билан боғлиқ касалликларни келтириб чиқарувчи омилларни камайтириш бўйича профилактик тадбирлар самарадорлигини ошириш

15.

ЖССТнинг хавфсиз овқатланишни таъминлаш бўйича «беш калит дастури»ни тарғиб қилиш.

2020 — 2025 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев),
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Р. Маматов),
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),
Ёшлар ишлари агентлиги (А. Сагдуллаев),
ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси
(келишув асосида)

Амалий
чора-тадбирлар

16.

Ота-оналар ва болалар учун интерфаол усулда соғлом турмуш тарзини шакллантиришбўйича «Соғлом овқатланайлик» туркум кўрсатувларини тайёрлаш ва тизимли равишда эфирга узатиш.

2021 йил январдан бошлаб доимий

МТРК (А. Хаджаев),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев),
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),
нодавлат телекомпаниялар
(келишув асосида)

Телекўрсатув

17.

Аҳолининг ёш, жинс, физиологик ҳолат ва касб бўйича турли гуруҳлари учун овқатланишнинг мақбул меъёрларини ишлаб чиқиш.

2021 йил
1 март

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев),
ЖССТ ва ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари
(келишув асосида)

Ижрочилар қарорлари

18.

Аҳолини қарорнинг 1-бандида назарда тутилган витамин ва минераллар билан бепул таъминлаш бўйича давлат дастурини қабул қилиш.

2021 йил
15 февраль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев),
Молия вазирлиги (Т. Ишметов),
ЖССТ ва ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари
(келишув асосида)

Ҳукумат қарори

19.

Қуйидагиларни амалга ошириш:

6 — 23 ойлик болалар учун уй шароитида тайёрланган овқатларни бойитиш мақсадида микронутриент кукуни билан;

6 ойликдан 5 ёшгача бўлган болаларни «A» витамини билан;

2 — 10 ёшли болаларни гельминтоз профилактикаси бўйича махсус препаратлар билан;

ҳомиладор ва бола эмизувчи аёллар ҳамда 3 — 15 ёшдаги болаларни йод препарати билан;

35 ёшгача туғиш ёшидаги аёлларни темир ва фолий кислотаси препарати билан бепултаъминлаш. Бунда, 35 ёшгача бўлган ҳомиладор ва бола эмизувчи аёлларни алоҳида меъёр асосида таъминлаш.

2021 йил
1 июндан бошлаб
доимий




2022 йил
1 июлдан бошлаб доимий

Ҳисоб-китоблар асосида

Бюджет маблағлари,
грантлар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев),
Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин),
Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов),
Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Қорақалпоғистон Республикаси
Вазирлар Кенгаши,
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,
ЖССТ ва ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколаnхоналари
(келишув асосида)

Амалий
чора-тадбирлар

20.

Ноқулай меҳнат шароити ишларида банд бўлган ишчилар учун профилактик овқатлантириш нормаларини ишлаб чиқиш.

2021 йил
II чорак

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев),
Меҳнат ва бандлик муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов)

Ижрочилар қарорлари

21.

Тиббиёт муассасаларида беморлар учун мўлжалланган овқатланиш меъёр ва таомномаларини, жумладан парҳез таомларини қайта кўриб чиқиш.

2021 йил
II чорак

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев),
Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

Ижрочилар қарорлари

22.

Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг соғлом ва хавфсиз овқатланиш тизимини такомиллаштириш.

Хусусан, мактаб ошхоналарини санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиена нормативлари талабларига мос ҳолатга келтириш, таомлар сифати ва хавфсизлигини назорат қилишни йўлга қўйиш.

2021 йил

II чорак

Халқ таълими вазирлиги(Ш. Шерматов),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев)

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

23.

Умумий овқатланиш, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш соҳасида банд бўлган мутахассислар учун соғлом овқатланишни ташкил этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.

2021 йил
III чорак

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев),
Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов),
ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси
(келишув асосида)

Тарғибот материаллари

24.

Нотўғри овқатланиш билан боғлиқ касалликларни эрта аниқлаш бўйича лаборатория тест синовлари стандартларини қайта кўриб чиқиш.

Лаборатория тест синовлари стандартлари асосида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалари лабораторияларини зарур ускуна, сарф материаллари ва реактивлар билан таъминлаш.

2021 йил
III чорак



2021-2022 йиллар

Ҳисоб-китоблар асосида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги учун ажратилган бюджет маблағлари,
маҳаллий бюджет маблағлари,
грантлар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев),

Қорақалпоғистон Республикаси
Вазирлар Кенгаши,
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Амалий
чора-тадбирлар

25.

Юқумли бўлмаган касалликларга оид диагностика ва даволаш стандартлари ҳамда клиник қўлланма ва протоколларни тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзини юритиш бўйича ЖССТнинг тавсиялари асосида қайта тасдиқлаш.

2021 йил
III чорак

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев),
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),
ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси
(келишув асосида)

Даволаш
ва диагностика стандартлари ҳамда клиник протоколлар

26.

Республика бўйича патронажнинг универсал прогрессив моделини ишлаб чиқиш йўли билан ҳомиладор аёллар ва 5 ёшгача бўлган болаларнинг ота-оналарига овқатланиш масалалари бўйича маслаҳат бериб бориш тизимини яратиш.

2021 йил
январь —декабрь

1 млн. АҚШ долл.

ЮНИСЕФ маблағлари
(келишув асосида)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев),
ЮНИСЕФнинг
Ўзбекистондаги ваколатхонаси
(келишув асосида)

Универсал прогрессив моделни амалиётга
жорий этиш

27.

Аҳоли, хусусан болалар учун маҳаллий мева, сабзавот ва бошқа хомашёлар асосида илмий асосланган озиқ-овқат ва ичимликлар рецептураларини ишлаб чиқиш.

2022 йил
II чорак

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев),
Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов),
«Ўзстандарт» агентлиги (Д. Саттаров)

Рецептуралар ишлаб чиқиш

III. Овқатланиш гигиенаси ва унинг нутрициология, диетология каби йўналишларида кадрларни тайёрлаш, малакасини ошириш ҳамда соғлом овқатланишни шакллантириш соҳасида илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш

28.

Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларининг тиббий ходимларини ЖССТнинг тавсияларига кўра юқумли бўлмаган касалликларга чалинган беморларни ўзларини парваришлаш ва ўз саломатлигини назорат қилишга ўргатиш бўйича ўқитиш.

2021 — 2025 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев),
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),
ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси
(келишув асосида)

Амалий
чора-тадбирлар

29.

Ҳомиладор, эмизикли оналар ва 2 ёшгача болаларнинг соғлом овқатланишига оид ЖССТнинг «Биринчи 1000 кунлик» дастури асосида шифокор ва ҳамширалар малакасини ошириш.

2021 — 2025 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев),

ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси
(келишув асосида)

Амалий
чора-тадбирлар

30.

Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида ЖССТнинг тавсияларига кўра 40 ва ундан катта ёшдаги фуқароларда юқумли бўлмаган касалликларнинг хавф омилларини аниқлаш.

2021 — 2025 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев),
ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси
(келишув асосида)

Амалий
чора-тадбирлар

31.

Кенг турдаги маълумотларни таҳлил қилиш орқали республика аҳолисининг турмуш тарзи, овқатланиши ва ёндош касалликларига боғлиқ ҳолатда уларнинг метаболомикасини ўрганиш.

2021-2022 йиллар

Ҳисоб-китоблар асосида

Танлов натижаларига
кўра ажратиладиган маблағлар

Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев),
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),
илмий-тадқиқот институтлари

Илмий-тадқиқот ишлари

32.

Тиббиёт таълими тизимида аёл ва болаларнинг овқатланиши бўйича ўқув дастурларини қайта кўриб чиқиш.

Умумий амалиёт шифокори, педиатр, болалар тор мутахассислари, акушер-гинеколог, диетолог ва нутрициологлар тайёрлаш дастурларига репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар, болалар ва ўсмирларнинг тўғри овқатланиши мавзусини киритиш.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб

50 минг АҚШ долл.

ЮНИСЕФ маблағлари
(келишув асосида)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов),
ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси
(келишув асосида)

Ўқув дастурлари

33.

Давлат муассаса ва ташкилотларида диетология мутахассисини жалб қилган ҳолда тизимли равишда тўғри овқатланиш бўйича семинар-машғулотлар ўтказиб бориш.

2021 йилдан бошлаб доимий

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев),
давлат муассаса
ва ташкилотлари

Семинар машғулотлари

34.

Декретив контингент вакиллари учун соғлом турмуш тарзи, санитария-гигиена кўникмаларини ҳосил қилиш бўйича махсус курсларни ташкиллаштириш ва тизимли равишда амалга ошириш.

2021 йилдан бошлаб доимий

Ижрочиларнинг маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев),
муассаса ва ташкилотлар

Семинар машғулотлари

35.

Нутрициология ва диетология мутахассисларини тайёрлашда дипломгача, дипломдан кейинги ва малака ошириш дастурларини қайта кўриб чиқиш.

2021 йил
I чорак

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов),
ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси
(келишув асосида)

Ўқув дастурлари

36.

Олий таълим муассасаларида «Озиқ-овқат технологияси», «Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш технологияси», «Озиқ-овқат хавфсизлиги», «Агробиотехнология», «Мева-сабзовотчиликда биотехнология», «Қишлоқ хўжалигида экологик хавфсизлик», «Чорвачилик маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ва қайта ишлашнинг анъанавий ҳамда инновацион технологияси ва сертификацияси», «Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва дастлабки ишлаш технологияси» йўналишлари бўйича ўқув дастурларини сифат ва стандарт нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқиш.

2021 йил
II чорак

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов),
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев),
Ветеринария
ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси (Б. Норқобилов),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев),
тегишли вазирлик
ва идоралар

Ўқув дастурлари

37.

Ёшлар орасида тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш бўйича глобал текширув (GYTS) тадқиқот дастурини амалга ошириш.

2021 йил апрель

10 минг АҚШ долл.

ЖССТ маблағлари (келишув асосида)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев),
Халқ таълими вазирлиги(Ш. Шерматов),
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),
ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси
(келишув асосида)

Амалий
чора-тадбирлар

38.

Болалар ва аёллар ҳолатини баҳолаш бўйича ЮНИСЕФнинг мультииндикаторли «MICS» тадқиқот дастурини амалга ошириш.

2021 йил

сентябрь

295,0 минг АҚШ долл.

700,0минг АҚШ долл.

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлар

ЮНИСЕФ маблағлари
(келишув асосида)

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев),
ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси
(келишув асосида)

Амалий
чора-тадбирлар

39.

Болаларда семизликни эпидемиологик назорат қилиш бўйича Европа ташаббуси (COSI) дастурини 5 йилда бир марта амалга ошириш.

Дастлаб 2020/2021 ўқув йилида

20 минг АҚШ долл.

ЖССТ маблағлари (келишув асосида)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев),
Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов),
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),
ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси
(келишув асосида)

Амалий
чора-тадбирлар

40.

Ўзбекистон аҳолиси орасида ЖССТ ва ЮНИСЕФнинг тавсия ва методикалари асосида ҳар 5 йилда қуйидагиларни назарда тутувчи тадқиқотлар ўтказиш:

анемия касаллиги, йод, фолий кислотаси ва «А» витамини етишмаслигини ўрганиш;

ҳомиладор ва 5 ёшгача бўлган болалар орасида тўғри ва соғлом овқатланишдаражасини ўрганиш;

аҳоли томонидан туз истеъмол қилиш даражасини ўрганиш;

юқумли бўлмаган касалликлар хавф омилларининг тарқалганлик даражаси ва сабабларини ўрганиш.

2022 йилдан бошлаб

Ҳисоб-китоблар асосида

Грантлар,
Давлат бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев),
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),
Молия вазирлиги (Т. Ишметов),
Иқтисодий тараққиёт
ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А. Ортиқов),
ЖССТ ва ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари
(келишув асосида)

Амалий
чора-тадбирлар

IV. Республика ҳудудида сотиш мақсадида тайёрланадиган ва олиб кириладиган озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлигини таъминлаш йўналишида

41.

Озиқ-овқат маҳсулотлари таркибидаги тўйинган ёғ кислоталари миқдорини камайтириш ва уларни тўйинмаган ёғ кислоталари, трансёғларни тўйинмаган ёғлар билан алмаштириш, шунингдек озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликларда эркин қанд миқдорини камайтириш чораларини кўриш.

2021 — 2025 йиллар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев),
Иқтисодий тараққиёт
ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А. Ортиқов),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев),
«Ўзстандарт» агентлиги (Д. Саттаров)

Давлат стандартлари ва техник регламентлар

42.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича биотехнологик жараёнларни такомиллаштириш, шу жумладан фермент препаратлари ва биологик фаол моддалар ёрдамида янги турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш.

2021 — 2025 йиллар

Ҳисоб-китоблар асосида

Грантлар, ижрочилар маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев),
Фанлар академияси (Б. Юлдашев),
«Ўзстандарт» агентлиги (Д. Саттаров),
Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов)

Илмий тадқиқотлар

43.

Корхоналарда маҳсулотларнинг хавфсизлик кўрсаткичларини белгиловчи янги қабул қилинаётган давлат стандартлари ва техник регламентлари асосида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш.

2021 — 2025 йиллар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев),
«Ўзстандарт» агентлиги (Д. Саттаров),
Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов)

Амалий
чора-тадбирлар

44.

Озиқ-овқат саноатида ишлаб чиқариш ҳамда ишлаб чиқариш занжирида иштирок этувчи корхоналарда хавф-хатарлар таҳлили ва критик назорат нуқталари (HACCP) тамойиллари асосида халқаро стандартларни босқичма-босқич жорий этиш.

2021 — 2025 йиллар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А . Хаджибаев),
«Ўзстандарт» агентлиги (Д. Саттаров),
Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов)

Чора-тадбирлар дастури

45.

Импорт ва маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотлари таркибида саноат трансёғлари, жумладан техник пальма ёғи бўлмаслиги устидан назорат ўрнатиш.

2021 — 2025 йиллар

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати (Б. Юсупалиев),
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги (Э. Хайитметов),
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев),
«Ўзстандарт» агентлиги (Д. Саттаров)

Амалий
чора-тадбирлар

46.

Мактаб ўқувчиларининг ақлий ривожланишини ўрганиб бориш мақсадида улар орасида ҳар йили IQ-тестларини ўтказиб бориш ҳамда тест натижаларини республика миқёсида умумлаштириш.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов),
Президент, ижод
ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги (Х. Умарова)

Амалий
чора-тадбирлар

47.

Озиқ-овқат маҳсулотлари қадоқларида кўрсатиладиган маълумотларни халқаро стандартлар ва Алиментариус Кодекси умумий тамойилларига мувофиқлаштириш.

2021 йил
II чорак

«Ўзстандарт» агентлиги (Д. Саттаров),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев),
ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси
(келишув асосида)

Техник регламентлар

48.

Озиқ-овқат маҳсулотларига умумий хавфсизлик талабларини белгиловчи «Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент»ни ишлаб чиқиш.

2021 йил

II чорак

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев),
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев),
Ветеринария
ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси (Б. Норқобилов),
Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси
(И. Эргашев),
«Ўзстандарт» агентлиги (Д. Саттаров)

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

49.

ЖССТнинг тавсияларига мувофиқ озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда трансёғлардан, жумладан пальма ва кокос ёғларидан фойдаланишни чеклаш.

2021 йил
II чорак

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев),
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев),
«Ўзстандарт» агентлиги (Д. Саттаров),
ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси
(келишув асосида)

Техник регламент,
cанитария қоидалари ва меъёрлари

50.

Илғор хорижий тажриба асосида озиқ-овқат маҳсулотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини жорий этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2021 йил

III чорак

«Ўзстандарт» агентлиги (Д. Саттаров),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев),
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев),
Ветеринария
ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси (Б. Норқобилов),
Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси (И. Эргашев)

Таҳлилий маълумот, зарур ҳолларда, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

51.

Таълим муассасаларида фаолият юритаётган ошхоналардаги ошпаз ва ошпаз ёрдамчилари учун соғлом овқатланиш мавзулари бўйича махсус малака ошириш курсларини ташкил этиш.

2021 йил
III чорак

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев),
Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин),
Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов),
Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси

Ўқув курслар

V. Соғлом овқатланишни ташкил этиш соҳасига ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш

52.

Ўзбекистон Республикасининг «Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ она сути билан озиқлантиришнинг афзалликлари тўғрисида тарғибот ишларини кучайтириш.

2020 — 2025 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев),
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Р. Маматов),
«ЎзА» агентлиги (А. Кўчимов),
МТРК (А. Хаджаев),
нодавлат телекомпаниялар
(келишув асосида)

Амалий
чора-тадбирлар

53.

Касалликлар профилактикаси, жумладан соғлом овқатланиш, жисмоний фаоллик, тамаки ва алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилишдан воз кечиш бўйича қисқа маслаҳатлар бериб бориш бўйича ижтимоий тармоқларда махсус каналлар очиш.

2020 йил
IV чорак

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев),
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А. Ходжаев)

Ижтимоий тармоқларда махсус каналлар

54.

«Соғлом ҳаёт» платформасида инсоннинг тана вазни индексини ҳисоблаш, унинг ҳаёт тарзини ҳисобга олган ҳолда кунлик овқатланиш меъёрини тавсия этиш ҳамда истеъмол қилинаётган таом, озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликларнинг калориясини ҳисоблаш имконини берувчи тўғри овқатланиш бўлимини яратиш.

2021 йил
I чорак

Ҳисоб-китоблар асосида

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари,
грантлар

Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев),
Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов),
ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси
(келишув асосида)

Мобил илова

55.

Хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари ва уларни ишлаб чиқарувчиларнинг очиқ электрон маълумотлар базасини шакллантириш.

2021 йил
III чорак

Ҳисоб-китоблар асосида

Ижрочилар маблағлари,
грантлар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев),
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев),
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги (Э. Хайитметов),
«Ўзстандарт» агентлиги (Д. Саттаров)

Электрон маълумотлар базаси

56.

Маҳаллалар кесимида юқумли бўлмаган касалликлар бўйича «аҳолининг саломатлик профили»ни яратиш.

«Аҳолининг саломатлик профили» асосида юқумли бўлмаган касалликлар бўйича хавф гуруҳига кирувчи аҳоли билан манзилли профилактик тадбирларни амалга ошириш.

2022 йил
1 январь

Ҳисоб-китоблар асосида

Соғлиқни сақлаш вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари,
грантлар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев),
Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов),
Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков),
ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси
(келишув асосида)

Аҳолининг саломатлик профили

Т/р

Кўрсаткичлар

Маълумотлар манбаи

2019 йил

2025 йил

Кутилаётган умр кўриш давомийлигини ошириш

1.

Туғилишдан кутилаётган умр кўриш давомийлиги (иккала жинсда) (йилларда)

Статистика кўрсаткичи

75,1

76,4

2.

Эркакларнинг умр кўриш давомийлиги (йилларда)

Статистика кўрсаткичи

72,8

74,1

3.

Аёлларнинг умр кўриш давомийлиги (йилларда)

Статистика кўрсаткичи

77,4

78,7

Соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш, жумладан тўғри овқатланиш тамойилларига риоя қилиш ва касалликлар профилактикаси

4.

Анемия билан касалланиш (100 минг аҳолига)

Идоравий статистика ҳисоботи

5 278,8

4 587,8

5.

Йод етишмаслиги билан боғлиқ касалланиш (100 минг аҳолига)

Идоравий статистика ҳисоботи

902,2

760,5

6.

Ичак инфекциялари билан касалланиш (100 минг аҳолига)

Идоравий статистика ҳисоботи

140,8

80,0

7.

Аҳоли томонидан истеъмол қилинаётган кунлик туз миқдори (гр.)

ЮНИСЕФ тадқиқотлари

15,1
(2017 й.)

10,5

8.

Бўй ўсиши кечикиши мавжуд бўлган 5 ёшгача болалар улуши (фоиз)

ЮНИСЕФ тадқиқотлари

8,7

(2017 й.)

6,1

9.

Вазн оғирлиги етишмаслиги мавжуд 5 ёшгача бўлган болалар улуши (фоиз)

ЮНИСЕФ тадқиқотлари

2,6

(2017 й.)

1,5

10.

Ортиқча вазни мавжуд 5 ёшгача бўлган болалар улуши (фоиз)

ЮНИСЕФ тадқиқотлари

4,6

(2017 й.)

4,0

11.

Ортиқча вазнга эга (БВИ≥25 кг/м²) катта ёшдаги аҳоли улуши (фоиз)

STEPS тадқиқотлари

56,4

56,4 (ўсишини тўхтатиш)

12.

Семизлиги (БВИ≥30 кг/м²) мавжуд аҳоли улуши (фоиз)

STEPS тадқиқотлари

23,5

23,5 (ўсишини тўхтатиш)

13.

Юрак қон-томир касалликларининг хавф омиллари юқори бўлган 40 ва ундан катта ёшдаги аҳолининг улуши (фоиз)

STEPS тадқиқотлари

20,2

20,2 (сақлаб қолиш)

14.

30 — 69 ёшдаги аҳолининг ўлим сабабларида юрак қон-томир касалликларининг улуши (фоиз)

Давлат статистика ҳисоботи

52,8

43,0

15.

30 — 69 ёшдаги аҳолининг ўлим сабабларида саратон касалликларининг улуши (фоиз)

Давлат статистика ҳисоботи

15,1

14,0

16.

30 — 69 ёшдаги аҳолининг ўлим сабабларида қандли диабет касаллигининг улуши (фоиз)

Давлат статистика ҳисоботи

5,7

5,0

17.

30 — 69 ёшдаги аҳолининг ўлим сабабларида нафас аъзолари сурункали касаллигининг улуши (фоиз)

Давлат статистика ҳисоботи

1,1

0,9

Т/р

Маҳсулот тури

Стандарт сони

Стандарт индекси

2021 йилда — 39 та стандарт

1.

Қайта ишланган мева ва сабзавотлар (маргимуш таркибини аниқлаш, патулин таркибини аниқлаш, танин таркибини аниқлаш усули)

20

ISO 17239, ISO 8128-2, ISO 21803, ISO 3959, ISO 5500, ISO 6557-1, ISO 6557-2, ISO 6560, ISO 6636-2, ISO 6636-3, ISO 6637, ISO 7952, ISO 6661, ISO 6638-1, ISO 6638-2, ISO 5377, ISO 6664, ISO 6665, ISO 939, ISO 6477

2.

Ёғ-мой маҳсулотлари (линолен кислотанинг мураккаб ва метил эфирлари, ёғ кислоталарининг метил эфирларида эркин ва умумий глицерин ва моно, ди-триглицеридларни аниқлаш)

6

EN 14105, EN 14106, EN 14107, EN 14108, EN 14109, EN 14538

3.

Болалар учун сутли аралашмалар («Е» ва «А» витаминларини аниқлаш, «Б (12)» витаминини аниқлаш, мио-инозитни аниқлаш, умумий ёд миқдорини аниқлаш)

5

ISO 20633, ISO 20635, ISO 20636, ISO 21446, ISO 23293

4.

Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигининг мажбурий дастурлари (озиқ-овқат хавфсизлиги учун зарурий дастурлар, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш ва ташиш учун техник шартлар)

5

ISO/TS 22002-1, ISO/TS 22002-2, ISO/TS 22002-3, ISO/TS 22002-4, ISO/TS 22002-5

5.

Ёғсиз маҳсулотлар (дитиокарбамат ва тиурам дисулфид қолдиқларини аниқлаш)

2

EN 12396-1, EN 12396-2

6.

Истеъмол учун арзон озиқ-овқатлар (парҳезбоп озиқ-овқат маҳсулотлари)

1

EN 16814

2022 йилда — 51 та стандарт

7.

Қўшимчалар таркибини аниқлаш (сулфит, «А» витамин таркибини, нитрат, охратоксин «А», токсин Т-2ни аниқлаш)

39

EN 1785, EN 1786, EN 1988-1, EN 1988-2, EN 12823-2, EN 15829, EN 15890, EN 12014-7, CWA 16255, CEN/TS 15634-5, EN 14177, EN 16857, EN 1377, EN 1378, EN 1379, EN 15911, EN 1376, CEN/TS 15634-3, CEN/TS 15634-4, EN 15634-2, EN 17251, EN 1164, CEN/TS 16233-1, CEN/TS 16233-2, CEN/TS 17303, CWA 16960, EN 16924, EN 16995, EN 14332, EN 16801, EN 16802, EN 17266, CEN/TS 17083, EN 16620, EN 17250, EN 16852, EN 15890, EN 16187, EN 16923

8.

Сирка (2H-NMR, C-IRMS сирка кислоталарининг таҳлили)

5

EN 13188, EN 13189, EN 16466-1, EN 16466-2, EN 16466-3

9.

Дон ва дон маҳсулотлари (охратоксин А миқдорини, хом клейковина таркибини, яширин ҳашаротлар зарарланишини аниқлаш)

4

ISO 16624, ISO 5530-3, ISO 7971-1, ISO 7305

10.

Гўшт ва гўшт маҳсулотлари (умумий фосфор миқдорини аниқлаш, нитритни аниқлаш усули, L-(+) -глутамин кислота миқдорини аниқлаш)

2

ISO 4134, ISO 1442

11.

Озиқ-овқат таркибий қисмларини аниқлаш ва техник мезонлари (озиқ-овқат моддалари учун техник мезонлар)

1

ISO/TS 19657

2023 йилда — 68 та стандарт

12.

Мева ва сабзавот шарбатлари (pHни аниқлаш, натрий, калий, кальций
ва магнийни аниқлаш, кулнинг умумий ишқорийлигини аниқлаш)

30

EN 1131, EN 1133, EN 1134, EN 1135, EN 1136, EN 1138, EN 1139, EN 1140, EN 1141, EN 1142, EN 12133, EN 12134, EN 12135, EN 12136, EN 12137, EN 12138, EN 12143, EN 12144, EN 12145, EN 12146, EN 12147, EN 12148, EN 12630, EN 12631, EN 12632, EN 12742, ENV 12140, ENV 12141, ENV 12142, ENV 13070

13.

Қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотлари (сироп кўринишидаги глюкоза,
қуруқ моддани аниқлаш, азот миқдорини Кжелдаҳл усули билан аниқлаш,
бензой ва сорбин кислоталарининг концентрацияларини аниқлаш)

15

ISO 1741, ISO 1742, ISO 1838, ISO 1871, ISO 18787, ISO 13495, ISO 21983, ISO 22855, ISO 2295, ISO 24276, ISO 26642, ISO 6541, ISO 7304-2, ISO 6540, ISO 7002

14.

Сут ва сут маҳсулотлари (атом эмиссияси спектрометрияси усули, сут ёғининг титрланган кислоталилигини аниқлаш)

8

ISO 15151, ISO 21422, ISO 21424, ISO 23291, ISO 8086, ISO 9874, ISO 5764, ISO 488

15.

Молекуляр биомаркер таҳлил (SSR кунгабоқар таҳлили, SSR маркер ёрдамида маккажўхори таҳлили)

6

ISO/TR 17622, ISO 16577, ISO 16578, ISO 20813, ISO/TR 17623, ISO/TS 16393

16.

Горизонтал молекуляр биомаркерларни таҳлил қилиш усуллари (генетик ўзгартирилган организмларни аниқлаш учун таҳлил усуллари, PCRга асосланган реал вақтдаги скрининг усул)

5

ISO/TS 21569-2, ISO/TS 21569-3, ISO/TS 21569-4, ISO/TS 21569-5, ISO/TS 21569-6

17.

Ҳайвонлар ва ўсимликларнинг ёғ мойлари (стерол ва станол таркибини аниқлаш, оксидланишга чидамлиликни аниқлаш)

3

ISO 23349, ISO 6463, ISO 18363-2

18.

Крахмал (олтингугурт диоксиди таркибини аниқлаш)

1

EN 1185

Т/р

Чора-тадбир номи

Амалга ошириш механизми

Республика даражасида

Вилоят даражасида

Туман (шаҳар) даражасида

1.

Аҳолини қарорнинг 1-бандида назарда тутилган витамин, минерал ва дори воситалари билан таъминлаш.

1. Аҳолини витамин, минерал ва дори воситалари билан таъминлаш бўйича давлат дастурини ишлаб чиқиш.

масъуллар:Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев), Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

муддат: 3 ой

2. Кейинги йил учун давлат дастурини молиялаштириш мақсадида республика бюджетининг харажатлар сметасида зарур маблағларни назарда тутиш.

масъуллар: Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Ш. Шорахмедов), Молия вазирлиги (Ж. Абруев)

муддат: ҳар йили 1 апрелга қадар

1. Давлат дастури билан қамраб олинадиган аҳоли сонининг прогноз кўрсаткичини таҳлил қилиш ва умумлаштириш.

масъуллар:вилоят тиббиёт бошқармалари, вилоят статистика бошқармалари

муддат: ҳар йили 1 февралга қадар

1. Давлат дастури билан қамраб олинадиган аҳоли сонининг кейинги йил учун прогноз кўрсаткичини аниқлаш.

масъуллар:туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари, туман (шаҳар) статистика бўлимлари

муддат: ҳар йили 1 январга қадар

3. Давлат дастури билан қамраб олинган аҳолининг электрон реестрини шакллантириш.

масъуллар: Соғлиқни сақлаш вазирлиги (электрон реестрни ишлаб чиқиш А. Азизов, унга контингентни киритиб бориш А. Иноятов)

муддат: 2021 йил 1 май

2. Электрон реестрга киритилган аҳолини таҳлил қилиш ва улар соғлиғини мониторинг қилиб бориш.

масъуллар:вилоят тиббиёт бошқармалари

муддат: таҳлил қилиш — ҳар йили 15 апрелга қадар, мониторинг қилиш — доимий

2. Электрон реестрга давлат дастури билан қамраб олинадиган аҳоли контингентини киритиш.

масъуллар:туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари

муддат: дастлаб — 2021 йил 15 март, кейинчалик — контингент аҳоли аниқланган кун давомида

4. Давлат дастури бўйича зарур витамин, минерал ва дори воситаларини марказлашган тартибда харид қилиш ва ҳудудларга етказиш.

масъуллар: Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Ш. Шорахмедов)

муддат: ҳар йили 1 июнга қадар

3. Давлат дастури бўйича харид қилинган витамин, минерал ва дори воситаларини бирламчи тиббий-санитария муассасаларига етказиш ҳамда препаратларнинг аҳолига манзилли етказилиши устидан назорат олиб бориш.

масъуллар:вилоят тиббиёт бошқармалари, вилоят ҳокимликлари, вилоят прокуратуралари

муддат: етказиш — туман (шаҳар) тиббиёт бўлимидан талаб тушгач 3 кун ичида, назорат — доимий

3. Давлат дастури бўйича ҳудудларга етказилган витамин, минерал ва дори воситаларини аҳолига бевосита етказиш.

масъуллар:туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари

муддат: контингент аҳоли аниқланган кунда

2.

«Соғлом турмуш тарзи» платформасида тўғри овқатланиш бўлимини яратиш.

1. Платформанинг тўғри овқатланиш бўлимида фойдаланувчини унинг ёши, бўйи, вазни ва ҳаёт тарзини киритиш орқали рўйхатдан ўтказишни назарда тутиш.

масъуллар: Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Юсупалиев)

муддат: 2021 йил 1 март

2. Платформанинг тўғри овқатланиш бўлимини камида 1 минг турдаги асосий таомлар, озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликларнинг калорияси тўғрисидаги маълумотлар билан тўлдириш.

масъуллар: Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Юсупалиев), Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти (Ў. Адилов)

муддат: 2021 йил 1 март — 300 та, 2021 йил 1 июль — 700 та

3.

Болаларнинг 5 ёшгача бўлган даврда оптимал ривожланиши ва ўсишини таъминлаш мақсадида патронажнинг универсал-прогрессив моделини 2022 йил 1 январга қадар тўлиқ жорий этиш.

1. ЮНИСЕФнинг тавсиялари асосида патронаж ҳамшираларини универсал-прогрессив модель бўйича махсус тайёргарликдан ўтказиш дастурини ишлаб чиқиш.

масъуллар: Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Иноятов)

муддат: 1 ой

1. Мазкур модель бўйича ишлайдиган патронаж ҳамшираларини саралаб олиш.

масъуллар:вилоят тиббиёт бошқармалари

муддат: 2021 йил давомида

1. Мазкур модель бўйича ишлайдиган патронаж ҳамшираларининг номзодлари бўйича таклифлар киритиш.

масъуллар: туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари

муддат: ҳар чорак якунида

2. Ҳамшираларни ўқитиш тармоқ режасини тузиш ва унга асосан ўқитиш ишларини амалга ошириш ҳамда патронаж ҳамширасининг юкламасини қайта кўриб чиқиш.

масъуллар: Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Иноятов)

муддат: 2021 йил давомида

2. Мазкур модель бўйича патронаж ҳамшираларини дастур бўйичамахсус тайёргарликдан ўтказиш.

масъуллар:вилоят тиббиёт бошқармалари, ўрта тиббиёт ходимлари малакасини ошириш марказлари

муддат: 2021 йил давомида

2. Мазкур модель бўйича ишлайдиган патронаж ҳамширалари учун зарур шароитлар яратиш.

Ҳудудлар кесимида ҳомиладор ва туғруқдан кейинги даврдаги аёллар ҳамда 5 ёшгача болалари мавжуд оилалар реестрини шакллантириш ва уларни белгиланган меъёрлар асосида кузатиб бориш

масъуллар:туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари

муддат: тармоқ режасига мувофиқ

4.

Аҳолига тўғри овқатланиш, соғлом турмуш тарзи ва жисмоний фаоллик масалаларида якка тартибда профилактик тадбирларни олиб бориш бўйича «Сирдарё эксперименти»ни ўтказиш.

1. «Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи» хоналарини ташкил этиш учун тизимнинг амалдаги штат меъёрларини қайта кўриб чиқиш ҳамда тегишли йўналишлар бўйича қайта тайёрлаш дастурларини ишлаб чиқиш.

масъуллар: Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Иноятов)

муддат: 2021 йил 1 январь

1. «Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи» хоналарида фаолият юритадиган шифокор ва ўрта тиббиёт ходимларини махсусдастур бўйича қайта тайёрлаш.

масъуллар:Сирдарёвилояти тиббиёт бошқармаси (Р. Юлдашев), Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш марказининг Гулистон филиали (М. Қаршибоева)

муддат: 2021 йил 1 май

1. Сирдарё вилоятининг туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларида «Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи» хоналарини ташкил этиш ва жиҳозлаш.

масъуллар: Сирдарёвилояти туман (шаҳар) ҳокимликлари ва тиббиёт бирлашмалари

муддат: 2021 йил 1 январь

2. «Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи» хоналари фаолият юритадиган шифокор ва ўрта тиббиёт ходимларининг функционал вазифалари, тиббий-санитария ёрдам ҳажми ва улар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш.

масъуллар: Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Иноятов)

муддат: 2021 йил 1 январь

2. «Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи» хоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, тиббиёт ходимлари фаолиятини баҳолаш натижаларини таҳлил қилиш.

масъуллар: Сирдарёвилояти тиббиёт бошқармаси (Р. Юлдашев)

муддат: ҳар ойда, 2022 йил 1 июлга қадар

2. «Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи» хоналари тиббиёт ходимлари фаолияти самарадорлигини баҳолаб бориш.

масъуллар:Сирдарёвилояти туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари

муддат: ҳар ойда, 2022 йил 1 июлга қадар

3. Эксперимент натижасини атрофлича таҳлил қилиб, уни такомиллаштириш ва республиканинг бошқа ҳудудларига босқичма-босқич жорий этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

масъуллар: Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Иноятов)

муддат: 2022 йил 1 июль

3. Эксперимент натижасини умумлаштириб бориш, уни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш.

масъуллар: Сирдарёвилояти тиббиёт бошқармаси (Р. Юлдашев)

муддат: ҳар чоракда, 2022 йил 1 июлга қадар

3. «Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи» хоналарида профилактик тадбирлардан ўтган аҳолининг таклифларини умумлаштириш.

масъуллар: Сирдарё вилоятининг туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари

муддат: доимий, 2022 йил 1 июлга қадар

5.

Озиқ-овқат маҳсулотларининг инсон соғлиғи учун фойда ёки зарарли эканлигини ҳисобга олган ҳолда уларни тамғалаш тизимини жорий этиш.

1. Озиқ-овқат маҳсулотларининг инсон соғлиғи учун фойда ёки зарарли эканлигини ҳисобга олган ҳолда уларни тамғалаш белгиларини ишлаб чиқиш.

масъуллар: Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Юсупалиев), «Ўзстандарт» агентлиги (Д. Саттаров), ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси (келишув асосида)

муддат: 2021 йил 1 февраль

2. Тамғалаш белгиларини ҳисобга олган ҳолда ЖССТнинг тавсиялари асосида озиқ-овқат маҳсулотлари таркибида туз, қанд ва ёғ миқдори инсон соғлиғи учун хавфсиз ёки зарарли эканлигини белгиловчи меъёрларни ишлаб чиқиш.

масъуллар: Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Юсупалиев), ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси (келишув асосида)

муддат: 2021 йил 1 март

1. «Назорат хариди» орқали аниқланган озиқ-овқат маҳсулотларини тамғалаш қоидаларига риоя этмайдиган ишлаб чиқарувчилар тўғрисида кенг жамоатчилик эътиборига етказиш.

масъуллар: санитария-эпидемиология хизматининг ҳудудий бошқармалари

муддат: доимий равишда

1. Озиқ-овқат маҳсулотларини тамғалаш қоидаларига риоя этилишини «назорат хариди» орқали ўрганиб бориш.

масъуллар: санитария-эпидемиология хизматининг туман (шаҳар) бўлимлари, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги (Э. Хайитметов)

муддат: доимий равишда


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси