04.11.2020 йилдаги 687-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 31 августдаги 683-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомототранспорт воситаларига рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини беришда қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 31 августдаги 683-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов ва Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 4 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
687-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 ноябрдаги 687-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 31 августдаги 683-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 3-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«автотранспорт воситалари учун харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкалари бўйича бериш тартиби Жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкаси бўйича беришда «Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси» АЖ ахборот тизимида аукцион ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-иловаси 1 — 3-тоифаларида кўрсатилган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларига нисбатан қўлланилмайди».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қарорга 1-илова 4-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«4. ДЙҲХХ органларида двигатели 50 ва ундан ортиқ куб.см иш ҳажмига эга бўлган ёки конструкциявий тезлиги соатига 50 ва ундан ортиқ километр бўлган автомототранспорт воситалари, электродвигателининг қуввати 4 кВт ва ундан ортиқ ёки соатига 40 ва ундан юқори тезликка эга бўлган электромобиллар (электромотоцикллар, электроскутерлар ва бошқалар), шунингдек, тиркама ва ярим тиркамалар давлат рўйхатидан ўтказилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қарорга 2-иловада:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қуйидаги мазмундаги 31-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«31. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига асосан оширилган тўлов ставкалари бўйича бериладиган I, IA, III, IIIA типидаги автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг рўйхатида кўрсатилган 1 — 3-тоифадаги рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари исталган ҳарф комбинациялари билан аукционга қўйилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, ушбу тоифадаги рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг аукционга қўйиладиган бошланғич нархлари мазкур Низомнинг 2а-иловасига мувофиқ белгиланади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қуйидаги мазмундаги 181-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«181. Автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари аукционга қўйилган кундан бошлаб олти ой мобайнида сотилмаган (харидорлар мавжуд бўлмаган) тақдирда ваколатли орган томонидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 ва 2-тоифадаги рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг бошланғич нархлари бир поғонага автоматик равишда туширилиб (ҳарфлари бир хил комбинацияда бўлган рўйхатдан ўтказиш давлат рақамлари бундан мустасно), мос равишда 2 ва 3-тоифаларга доир бошланғич нархларда аукционга қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4 — 6-тоифадаги рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари аукциондан олиниб, аукционга қўйилган бошланғич нархда кунлик шакллантириладиган ошкора рўйхат асосида умумий тартибда реализация қилинади. Реализациядан келиб тушган маблағлар рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини аукцион ўтказиш йўли билан оширилган тўлов ставкалари бўйича бериш тартибида тақсимланади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Низом қуйидаги мазмундаги 2а-илова билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкаси бўйича беришда «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ ахборот тизимида аукцион ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
2а-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний ва юридик шахсларнинг талабларига асосан харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган 1 — 3-тоифадаги автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг аукционга қўйиладиган бошланғич
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАРХЛАРИ

Т/р

РЎДРБ* рақам комбинациялари

Исталган ҳарф комбинациялари учун тўлов ставкалари (БҲМда**)

Тошкент шаҳрида

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда

1.

001, 007, 100, 111, 222, 555, 700, 777, 888.

900

500

2.

002, 005, 010, 020, 050, 070, 077, 080.

101, 200, 202, 300, 333, 444, 500, 505, 666, 707, 800, 808, 999.

600

300

3.

003, 004, 006, 008, 009, 011, 022, 030, 040, 055, 088, 090.

110, 303, 400, 404, 550, 600, 701, 717, 757, 770, 900, 909.

300

200

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* РЎДРБ — рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** БҲМ — базавий ҳисоблаш миқдори».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.11.2020 й., 09/20/687/1469-сон)