Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга
ошириш шакли

Ижро муддатлари

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Институт фаолиятини самарали ташкил этиш

1.

Институт уставини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Устав лойиҳаси

икки ой муддатда

-

Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов)

2.

Институт Васийлик кенгаши таркиби, низоми ва иш режасини тасдиқлаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

икки ой муддатда

-

Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев)

3.

Институтни малакали кадрлар, шу жумладан ўқув, илмий-методик ишларни ташкил этиш мақсадида бошқа таълим, тадқиқот муассасаларининг мутахассислари билан тўлдириш.

Комплекс ташкилий
чора-тадбирлар

икки ой муддатда

-

Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов)

4.

Қуйидагиларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:

Институтнинг тегишли таълим дастурларини якунлаган шахсларга қўйиладиган малака талаблари;

Институтнинг замонавий талаблар ва стандартларга жавоб берадиган, шунингдек, таълим жараёнини солиқ органлари фаолиятининг асосий вазифа ҳамда йўналишлари билан боғлиқлигини таъминлайдиган ўқув режалари ва дастурлари.

Комплекс ташкилий
чора-тадбирлар

2021 йил
1 апрелга қадар

-

Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов),
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

5.

Институтнинг Ахборот-ресурс маркази фондини замонавий ўқув, илмий ва бошқа адабиётлар билан тўлдириш, шу жумладан, маҳаллий ва хорижий ҳуқуқий ҳамда ахборот-таҳлилий нашрларга мунтазам обунасини таъминлаш.

Амалий
чора-тадбирлар

2021 йил 1 июнга қадар

Институт маблағлари

Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев),
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Д. Саиджанов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов)

6.

Институтни «Электрон таълим» миллий тармоғига, А.Навоий номидаги Миллий кутубхонанинг электрон ахборот-кутубхона фондига ва етакчи хорижий ахборот-кутубхона ресурслари фондларига улаш.

Комплекс ташкилий
чора-тадбирлар

2021 йил 1 февралга қадар

Институт маблағлари

Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев),
Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов)

7.

Институтнинг ўқув дастурларига (режаларига) киритилган фанлар бўйича ўқув қўлланмалар ва ўқув-услубий материалларни тайёрлаш ва нашр этиш дастурини тасдиқлаш.

Дастур лойиҳаси

2021 йил
1 майга қадар

Институт маблағлари

Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов)

8.

Институтнинг «Солиқ ва ҳаёт» илмий-амалий ҳуқуқий журналини ташкил этиш, рўйхатдан ўтказиш ҳамда уни Олий аттестация комиссияси томонидан иқтисод ва юриспруденция соҳасида асосий илмий-амалий натижаларни нашр қилиш учун тавсия қилинадиган илмий нашрлар рўйхатига киритиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

уч ой муддатда

Институт маблағлари

Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев),

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
(Д. Саиджонов),
Олий аттестация комиссияси
(А. Юсупов)

9.

Институтнинг халқаро ҳамкорлигиниривожлантириш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш:

етакчи илмий-тадқиқот ва бошқа муассасалар билан меморандумлар ва ўзаро ҳамкорлик келишувларини тузиш, қўшма дастурларни амалга ошириш;

Институт профессор-ўқитувчилар таркибининг малакасини ошириш ва талабаларни ўқитиш жараёнига хорижий мутахассисларни жалб қилиш амалиётини жорий этиш;

Институт ўқитувчилари ва ходимларини хорижий мамлакатлар таълим муассасаларида стажировка ўташи, шунингдек, доимий равишда солиқ маъмуриятчилигининг долзарб масалалари бўйича халқаро илмий-амалий форумларда иштирок этишини ташкил этиш.

Комплекс ташкилий
чора-тадбирлар

2021 йил 1 июнга қадар

-

Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев),
«Эл-юрт умиди» жамғармаси (А. Бекмуродов),
Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов)

10.

Институт ўқитувчиларининг Россия Федерацияси Ҳукумати ҳузуридаги Молия университетида малака ошириш ва касбий қайта тайёрлаш дастурларига жалб қилиш.

Институт талабалари ва абитуриентларини 2021/2022 ўқув йилида Россия Федерацияси Ҳукумати ҳузуридаги Молия университетининг бакалавриати ва магистратурасига қабулини ташкиллаштириш.

Россия Федерацияси Ҳукумати ҳузуридаги Молия университети билан биргаликда ишлаб чиқиладиган «Йўл харитаси»

2021 йил 1 мартга қадар

Институт маблағлари

Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев)

11.

Институтнинг расмий интернет веб-сайти ва саҳифасини яратиш.

Комплекс ташкилий
чора-тадбирлар

2021 йил 1 апрелга қадар

Институт маблағлари, бошқа манбалар

Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев)

12.

Бухоро, Фарғона ва Тошкент солиқ техникумлари фаолиятини самарали ташкил қилиш бўйича Комплекс дастурни ишлаб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2021 йил 1 апрелга қадар

-

Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов)

II. Институтнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш

13.

Масофавий (электрон) таълимни ташкил этиш ва видеоконференциялар ўтказиш учун ускуналарни харид қилиш ва ўрнатиш, шунингдек, масофавий таълим тизимини видеоконференцалоқа, онлайн тестлар ва сўровларни ўтказиш орқали тегишли дастурий маҳсулотлардан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

Комплекс ташкилий
чора-тадбирлар

2021 йил 1 июнга қадар

Институт маблағлари

Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев),
Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков)

14.

Институтнинг Ахборот-ресурс марказини замонавий техника, зарур жиҳозлар ва қўшимча воситалар билан жиҳозлаш.

Комплекс ташкилий
чора-тадбирлар

2021 йил 1 июнга қадар

Институт маблағлари

Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев),
Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков)

15.

Институтни юқори тезликдаги Интернет тармоғига уланишини таъминлаш.

Комплекс ташкилий
чора-тадбирлар

2021 йил 1 январга қадар

Институт маблағлари

Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков),
Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев),


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси