Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг
Қарори
Ионлаштирувчи нурланиш манбаларини инвентаризациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 1-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 2 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2690-2]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи ваколатли органларнинг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида давлат назорати ва текширувини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2020 йил 10 июндаги 368-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2015 йил 10 июндаги 59-сон буйруғи (рўйхат рақами 2690, 2015 йил 26 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 25-сон, 336-модда) билан тасдиқланган Ионлаштирувчи нурланиш манбаларини инвентаризациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 1-бандидаги «радиоактив моддалар — таркибида белгиланган радиациявий хавфсизлик нормалари ва қоидаларининг энг кам қийматидан ортиқ активликдаги радионуклидлар бўлган ҳар қандай агрегат ҳолатидаги ядровий материалларга тегишли бўлмаган моддалар;» деган сўзлар «радиоактив моддалар — ионлаштирувчи нурланишни тарқатадиган, ядровий материаллар жумласига кирмайдиган моддалар;» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг раиси Б.В. Гулямов
Тошкент ш.,
2020 йил 28 сентябрь,
03/ЮБ-62-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.11.2020 й., 10/20/2690-2/1456-сон)