1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.01.00.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Норасмий таржима
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларини қуриш, қайта қуриш ва таъмирлаш учун моддий хомашё билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 6 мартдаги ПҚ-2313-сонли «2015 — 2019 йилларда муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизация қилиш дастури тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, шунингдек, умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларини ўз вақтида ва сифатли қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашни таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2017 йилда умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича ишларни амалга ошириш доирасида, нефт маҳсулотларини ички бозорда ишлаб чиқаришнинг кутилаётган ҳажмларини ҳисобга олинган ҳолда, 110,0 минг тонна миқдорида қўшимча йўл битумига эҳтиёж мавжудлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Кучлик нефт базаси» УКга («Ўзнефтмаҳсулот» АК), истисно тариқасида, LUKOYL (Россия) ОАЖнинг шуъба корхоналари — «LITASKO S.A.» (Швейцария) ва/ёки «LITASKO Марказий Осиё» МЧЎ билан тўғридан тўғри музокаралар олиб бориш ва уларнинг натижалари бўйича 110,0 минг тонна ҳажмда йўл битумини импорт қилиш бўйича тендер савдоларисиз шартномалар тузишга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Кучлик нефт базаси» УКга бир ҳафта ичида қуйидагича битум етказиб бериш шартномасини тузиш топширилсин: 40,0 минг тонна — 2017 йил 1 мартгача ва 70,0 минг тонна — 2017 йил 1 ноябргача.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги «LITASKO S.A.» (Швейцария) ва/ёки «LITASKO Марказий Осиё» МЧЎ билан ўтказилган музокаралар якунларига кўра импорт шартномаларининг экспертизасини белгиланган тартибда таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Кучлик нефт базаси» УК томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 6 мартдаги ПҚ-2313-сонли қарори доирасида умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 2017 йилда олиб кириладиган 110,0 минг тонна ҳажмдаги битум божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва «Кучлик нефт базаси» УКга, истисно тариқасида, битумни божхона расмийлаштируви давомида божхона омборларига жойлаштирмасдан, пудратчи ташкилотларнинг мавжуд омборларига тушириш ва сақлашга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси мазкур қарор асосида олиб кирилган йўл битумидан мақсадли фойдаланилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Кучлик нефт базаси» УК томонидан етказиб бериладиган битум учун тўлов Республика йўл фонди белгилаган пудратчи ташкилотлар билан тузиладиган комиссия шартномалари асосида ҳар бир партияга 100 фоизлик олдиндан тўлов шарти билан миллий валютада амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
битум учун тушган маблағлар «Кучлик нефт базаси» УКнинг махсус ҳисобварақларида жамланади ва импорт битуми ҳажми учун ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун конвертация қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл битуми учун қўшимча мақсадли авансни тўлаш учун маблағлар тузилган пудрат шартномаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси томонидан пудрат ташкилотларига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ва «Ўзавтойўл» ДАК қуйидагиларни таъминласин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
импорт бўйича сотиб олинадиган йўл битумини пудратчи ташкилотлар бўйича тақсимлаш ва зарур даражада ҳисобга олиш, унинг фақат умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашга мақсадли йўналтирилишини назарда тутиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, жалб этилган лойиҳаловчи ва пудратчи ташкилотлар билан биргаликда белгиланган тартибда лойиҳа-смета ҳужжатларига ва тузилган шартномаларга ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, олиб кирилаётган йўл битуми нархларининг амалда шаклланаётган даражасини ҳисобга олган ҳолда давлат экспертизасини ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасининг сотувга қўйилган ўз валюта маблағларини ҳисобга олган ҳолда тақдим этиладиган буюртманомаларга мувофиқ импорт бўйича йўл битуми учун ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун углеводород хомашёси импорти учун ажратилган маблағлардан ташқари «Ўзнефтмаҳсулот» АК «Кучлик нефт базаси» УКнинг миллий валютадаги маблағлари ўз вақтида конвертация қилинишини таъминлаш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ битумни ўз вақтида ташиш ва етказиб бериш, бўш цистерналарни қайтариш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 21 декабрдаги «2011 — 2015 йилларда инфратузилмани, транспорт ва коммуникация қурилишини ривожлантиришни жадаллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-1446-сонли қарорига мувофиқ «Кучлик нефт базаси» УК томонидан 2012 — 2014 йилларда умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 236,2 минг тонна ҳажмда битум импорт қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. «Кучлик нефт базаси» УК томонидан 2012 — 2014 йилларда олиб келинган 236,2 минг тонна битум, истисно тариқасида, иловага мувофиқ божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқарув раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Г.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 23 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-2696-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 декабрдаги ПҚ-2696-сонли қарорига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 — 2014 йилларда «Кучлик нефт базаси» УК («Ўзнефтмаҳсулот» АЖ) томонидан умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун олиб келинган, божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимидан ташқари) озод этиладиган йўл битуми
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳажмлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р
Импорт қилинган давр
Ҳажми
(минг тонна)
ТИФ ТН коди
Импорт қилиш учун асос
1.
2012 йил
46,1
2715 00000 0
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 июндаги «2012 йилда Ўзбекистон миллий автомагистрали таркибига кирувчи автомобил йўллари участкаларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 174-сон қарори
2.
2013 йил
112,0
2715 00000 0
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 апрелдаги «2013 йилда умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашни моддий-техник жиҳатдан таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 112-сонли қарори
3.
2014 йил
78,1
2715 00000 0
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 апрелдаги «Умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашни моддий хомашё билан таъминлаш чоралари тўғрисида» 98-сонли қарори