Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
буйруғи
Нотариал тасдиқланган ҳужжатларга тенглаштириладиган васиятномалар, ишончномалар ва аризаларни тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 29 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2231-2]
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2011 йил 25 майдаги 111-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2231, 2011 йил 25 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 20-21-сон, 218-модда) билан тасдиқланган Нотариал тасдиқланган ҳужжатларга тенглаштириладиган васиятномалар, ишончномалар ва аризаларни тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
3. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.
Адлия вазири Р. ДАВЛЕТОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 28 октябрь,
242-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 28 октябрдаги 242-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
Нотариал тасдиқланган ҳужжатларга тенглаштириладиган васиятномалар, ишончномалар ва аризаларни тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар
1. 2-банднинг тўққизинчи хатбошисидаги «давлат нотариал идораларига» деган сўзлар «нотариал идораларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 7-банднинг еттинчи хатбошисидаги «руҳий касаллиги» деган сўзлар «руҳий ҳолатининг бузилганлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 15-банднинг «в» кичик бандидаги ҳамда 22-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «давлат нотариал идорасига» деган сўзлар «нотариал идорага» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 1-иловадаги жадвалнинг еттинчи устунидаги «давлат нотариал идорасига» деган сўзлар «нотариал идорага» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 2 ва 3-иловаларнинг матнидаги «давлат нотариал идорасининг» ва «давлат нотариал идорасига» деган сўзлар тегишли равишда «нотариал идоранинг» ва «нотариал идорага» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. 9-илова матнидаги «давлат нотариал идорасининг» деган сўзлар «нотариал идоранинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.10.2020 й., 10/20/2231-2/1430-сон)