Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҚЎНҒИРОТ СОДА ЗАВОДИ ҚУРИЛИШИ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 14 майдаги 158-сонли «Қўнғирот сода заводи қурилишини тугаллаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Республика халқ хўжалигининг кальцийланган содага бўлган эҳтиёжини қондириш, уни ишлаб чиқарувчи корхонани Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида жадал қуриш ва ишга тушириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади
1. «Ўзқурилишматериаллари» давлат концернининг Қўнғирот туманида биринчи навбатининг қуввати йилига 190 минг тонна кальцийланган сода ишлаб чиқарувчи завод қуриш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Қуйидагилар:
«Ўзқурилишматериаллари» давлат концерни сода заводи объектлари комплекси қурилишининг бош буюртмачиси этиб белгилансин (ушбу вазифалар қурилаётган корхона дирекцияси ташкил этилгандан сўнг унга берилган ҳолда);
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Ўзқурилишматериаллари» давлат концерни тузган шартномага мувофиқ Харьков асосий кимё илмий-тадқиқот ва лойиҳа институти сода заводининг саноат объектлари комплекси қурилиши бўйича, «Ўзшаҳарқурилишлойиҳа» илмий-тадқиқот институти эса — турар жой шаҳарчаси қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича бош лойиҳаловчи ташкилотлар этиб белгилансин;
3. Қўнғирот сода заводи объектларини лойиҳалаш ва қуриш ишларини бажариш (бош буюртмачи маблағлари ҳисобига) 1-иловага* мувофиқ пудратчи ташкилотларга топширилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
* 1-илова берилмайди.
4. Объектларни лойиҳалаш ва қуришни амалда бажарилган ишлар ҳажмлари бўйича маблағ билан таъминлашга рухсат этилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, «Ўзқурилишматериаллари» давлат концерни техник иқтисодий асослашлар ва Қўнғирот сода заводи қурилишини ташкил этиш лойиҳаси олингандан кейин мустақил экспертларни жалб қилан ҳолда уларни экспертизадан ўтказсин.
6. Бош пудратчилар — «Ўзсувқурилиш» давлат концерни «Ўздеҳқончиликқурилиш» бирлашмаси ҳамда бошқа ташкилотлар «Ўзқурилишматериаллари» давлат концерни, шунингдек, субпудратчи ташкилотлар билан биргаликда Қўнғирот сода заводи биринчи навбатининг қувватлари 1998 йилда ишга туширилишини таъминласин.
«Ўзулгуржибиржасавдо» уюшмаси кўрсатиб ўтилган ташкилотларга шартнома асосида зарур моддий-техника ресурслари, асбоб-ускуналар ва махсус материаллар етказиб берилишида ёрдам берсин.
7. «Ўзқурилишматериаллари» давлат концерни бир ой муддатда Нукус шаҳрида Қўнғирот сода заводи қурилиш дирекциясини белгиланган тартибда тузсин.
8. 1995 йилда Қўнғирот сода заводи объектлари бўйича лойиҳалаш ва тайёргарлик ишларини бажариш учун давлат бюджетидан 40 млн сўм ажратилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, «Ўзқурилишматериаллари» давлат концерни Қўнғирот сода заводи қурилишига хорижий инвесторларни жалб этиш ишларини давом эттирсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Қўнғирот сода заводи қурилиши ва ундан фойдаланиш ишларида бевосита банд бўлган барча тоифадаги ходимлар иш ҳақига сувсизлик ва чўл шароити учун 1,7 коэффициент белгилансин.
12. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 1995 йилдан бошлаб Қўнғирот сода заводида ишлаш учун талаб қилинадиган мутахассисларни «Ўзқурилишматериаллари» давлат концернининг буюртманомаси бўйича шартнома асосида тайёрласин.
13. Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида завод қурилиши билан боғлиқ масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш учун Бош вазирнинг ўринбосари Р.Р. Юнусов бошчилигида 2-иловага* мувофиқ таркибда республика штаби тузилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
* 2-илова берилмайди.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 2 март,
79-сон