Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҚЎНҒИРОТ СОДА ЗАВОДИ ҚУРИЛИШИ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 14 майдаги 158-сонли «Қўнғирот сода заводи қурилишини тугаллаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Республика халқ хўжалигининг кальцийланган содага бўлган эҳтиёжини қондириш, уни ишлаб чиқарувчи корхонани Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида жадал қуриш ва ишга тушириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 27 майдаги 269-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
2. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 27 майдаги 269-сонли қарори билан чиқариб ташланган)
«Ўзқурилишматериаллари» давлат концерни тузган шартномага мувофиқ Харьков асосий кимё илмий-тадқиқот ва лойиҳа институти сода заводининг саноат объектлари комплекси қурилиши бўйича, «Ўзшаҳарқурилишлойиҳа» илмий-тадқиқот институти эса — турар жой шаҳарчаси қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича бош лойиҳаловчи ташкилотлар этиб белгилансин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 27 майдаги 269-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
4. Объектларни лойиҳалаш ва қуришни амалда бажарилган ишлар ҳажмлари бўйича маблағ билан таъминлашга рухсат этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5—9-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 27 майдаги 269-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
10. Қўнғирот сода заводи қурилиши ва ундан фойдаланиш ишларида бевосита банд бўлган барча тоифадаги ходимлар иш ҳақига сувсизлик ва чўл шароити учун 1,7 коэффициент белгилансин.
12. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 1995 йилдан бошлаб Қўнғирот сода заводида ишлаш учун талаб қилинадиган мутахассисларни «Ўзқурилишматериаллари» давлат концернининг буюртманомаси бўйича шартнома асосида тайёрласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 27 майдаги 269-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 2 март,
79-сон