Ҳужжат кучини йўқотган 13.03.2000 20.10.1992 йилдаги 483-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 20.10.1992 йилдаги 483-сон
Кучга кириш санаси
20.10.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 13.03.2000
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ОРГАНЛАРИНИ ЯНАДА МУСТАҲКАМЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 13 мартдаги 87-сонли «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ идораларини ташкилий жиҳатдан ва кадрлар билан мустаҳкамлаш, давлат солиқ сиёсатини ҳаётга татбиқ этишда улар фаолиятининг самарадорлигини ошириш, бозор муносабатлари шаклланиши шароитида давлат бюджетига тушумларнинг барқарор ва тўлиқ тушишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Республика давлат солиқ органлари тизимида ишлайдиган ходимларнинг чекланган сони 8000 мутахассис, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ бош бошқармаси аппарати ходимларининг сони 200 киши этиб белгилансин (хизмат кўрсатувчи ва ёрдамчи ходимлардан ташқари).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ бош бошқармаси марказий аппарати таркибида Махсус назорат бошқармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бош бошқармаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари таркибида тегишли бошқармалар тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг солиққа оид қонунчилиги бузилишининг олдини олиш, уларни аниқлаш ва йўлини тўсиш, шунингдек, солиқ хизматлари фаолиятининг хавфсизлигини таъминлаш ушбу бўлинмаларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат солиқ бош бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда 10 кун муддат ичида Вазирлар Маҳкамасига Махсус назорат бошқармаси тўғрисидаги низомни тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси солиқ органларида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимларнинг махсус унвонлари жорий этилади. Ўзбекистон Республикаси солиқ органлари ходимларининг махсус унвонлари тўғрисидаги илова қилинаётган низом ва 1-иловага мувофиқ давлат солиқ органлари ходимларига шахсий унвонлари учун лавозим маошига қўшимча ҳақ тўлаш миқдорлари тасдиқлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўп йиллик хизмати учун ходимларнинг маошига ойлик қўшимча пул 2-иловага мувофиқ тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ бош бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда солиқ органлари учун ўқув жараёнини солиқ органларида тажриба ўташ билан бирга қўшиб олиб борган ҳолда ходимларни мақсадли тайёрлашнинг тизимини ва шартларини ишлаб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ва Алоқа вазирлиги Махсус назорат бошқармасининг бўлинмаларини техник жиҳатдан жиҳозлашга ёрдам берсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат қурилиш ишлари қўмитаси қайта ташкил этилаётган Давлат солиқ бош бошқармасининг Махсус назорат бошқармаси учун Ўзбекистон Республикаси Бинокорлик материаллари саноати вазирлиги «Аленит» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасининг бўшаб қолган бинолари ҳисобидан хизмат хоналари ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари жорий меъёрлардан келиб чиққан ҳолда 1992 йил 1 ноябргача давлат солиқ бошқармаларига ва инспекцияларига қўшимча хизмат жойлари ажратсинлар, уларга хизмат телефонлари ўрнатишда, транспорт, мебель, жиҳозлар ва ускуналар олишда ёрдам берсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 12 августдаги 217-сон қарорининг 3-банди учинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари ўртоқ Б.С. Ҳамидов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 20 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
483-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 20 октябрдаги 483-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ органлари ходимларининг махсус шахсий унвонлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом давлат солиқ органлари ходимларига махсус шахсий унвонлар бериш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Давлат солиқ бош бошқармаси ходимлари учун қуйидаги махсус унвонлар жорий этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ хизматининг бош давлат маслаҳатчиси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ хизматининг I даражали давлат маслаҳатчиси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ хизматининг II даражали давлат маслаҳатчиси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ хизматининг III даражали давлат маслаҳатчиси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ хизматининг I даражали инспектори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ хизматининг II даражали инспектори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ хизматининг III даражали инспектори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Солиққа оид қонунчиликка риоя қилинишини, ҳисобга тўлов ўтказишларнинг тўғри амалга оширилишини, бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ўз вақтида тўланиши ва уларнинг тўлиқ бўлишини, солиқ тўловчиларни рўйхатга олишни ва солиқларнинг бухгалтерияда тезкорлик билан қайд этиб борилишини, солиқ идоралари фаолиятининг ҳуқуқий жиҳатдан таъминланишини назорат қилишни амалга оширувчи ҳамда ўзлари эгаллаб турган лавозимларга малака жиҳатдан жавоб бера оладиган солиқ идоралари ходимларига қуйидаги тегишли махсус шахсий унвонлар берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Махсус шахсий унвонлар

Лавозими


‎I. Давлат солиқ бош бошқармасининг марказий аппарати‎‎

Солиқ хизматининг бош давлат маслаҳатчиси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ бош бошқармасининг бошлиғи
Солиқ хизматининг I даражали давлат маслаҳатчиси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, ўринбосарлари‎
Солиқ хизматининг II даражали давлат маслаҳатчиси Давлат солиқ бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосарлари, Бош бошқарма етакчи бошқармаларининг бошлиқлари
Солиқ хизматининг III даражали давлат маслаҳатчиси Бошқарма бошлиқлари, етакчи бошқармалар бошлиқларининг ўринбосарлари, мустақил бўлимларнинг бошлиқлари
Солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси Бошқармалардаги бўлимларнинг бошлиқлари, мустақил бўлимлар бошлиқларининг ўринбосарлари
Солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси Бўлим бошлиқларининг ўринбосарлари, давлат солиқ бош инспекторлари, бош суриштирувчи ҳуқуқшунослар, бош юрисконсультлар
Солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси Бош мутахассислар, етакчи ва катта давлат солиқ инспекторлари, катта суриштирувчи ҳуқуқшунослар, катта юрисконсультлар
Солиқ хизматининг I даражали инспектори Давлат солиқ инспекторлари, мутахассислар, суриштирувчи ҳуқуқшунослар, 2 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган юрисконсультлар
Солиқ хизматининг II даражали инспектори II тоифали мутахассислар, 2 йилгача иш стажига эга бўлган давлат солиқ инспекторлари


‎‎II. Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бош бошқармаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари, туманлар, шаҳарлар ҳамда шаҳарлардаги туманлар давлат солиқ инспекцияларининг аппарати

Солиқ хизматининг II даражали давлат маслаҳатчиси Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бош бошқармаси бошлиғи, меҳнатга ҳақ тўлаш гуруҳидан ташқари ва унинг I гуруҳига кирадиган вилоятлар давлат солиқ бошқармаларининг бошлиқлари
Солиқ хизматининг III даражали давлат маслаҳатчиси II ва III гуруҳга кирувчи вилоятлар давлат солиқ бошқармаларининг бошлиқлари, гуруҳдан ташқари ва I гуруҳга кирувчи вилоят бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарлари
Солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси Шаҳарлар, вилоятлар марказлари, 200 минг кишидан зиёд аҳолиси бўлган шаҳарлар давлат солиқ инспекциялари бошлиқларининг ўринбосарлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бўлим бошлиқларининг ўринбосарлари, Тошкент шаҳридаги туманлар инспекциялари бошлиқларининг ўринбосарлари, туманлар, шаҳарлар ва шаҳар туманларидаги давлат солиқ инспекцияларининг бошлиқлари
Солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси Туманлар, шаҳарлар ва шаҳар туманларидаги давлат солиқ инспекциялари бошлиқларининг ўринбосарлари, туманлар, шаҳарлардаги давлат солиқ инспекциялари бўлимларининг бошлиқлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларининг катта солиқ инспекторлари, катта-суриштирувчи ҳуқуқшунослари
Солиқ хизматининг I даражали инспектори Вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари давлат солиқ инспекторлари, суриштирувчи ҳуқуқшунослари, етакчи мутахассислари, туманлар, шаҳарлар ва шаҳарлардаги туманлар давлат солиқ инспекцияларининг давлат катта солиқ инспекторлари, катта суриштирувчи ҳуқуқшунослари
Солиқ хизматининг II даражали инспектори Туманлар, шаҳарлар ва шаҳарлардаги туманлар давлат солиқ инспекциялари давлат солиқ инспекторлари, суриштирувчи ҳуқуқшунослари, етакчи мутахассислари
Солиқ хизматининг III даражали инспектори Вилоятлар, Тошкент шаҳар барча давлат солиқ бошқармаларининг, давлат солиқ инспекцияларининг 2 йилгача иш стажига эга бўлган давлат солиқ инспекторлари, II тоифали мутахассислари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Солиқ хизматининг бош давлат маслаҳатчиси унвони Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан, солиқ хизматининг I даражали давлат маслаҳатчиси унвони Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан, солиқ хизматининг II ва III даражали давлат маслаҳатчиси, солиқ хизматининг I, II ва III даражали маслаҳатчиси, солиқ хизматининг I даражали инспекторлари унвонлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ бош бошқармаси бошлиғи томонидан, солиқ хизматининг II ва III даражали инспекторлари унвонлари Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бош бошқармаси бошлиғи, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқлари томонидан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус шахсий унвонлар давлат солиқ бошқармалари ва инспекцияларининг бўйсунишига қараб қилган тавсияларига асосан берилади. Бунда ходимнинг маълум лавозимга тайинланиши тегишли шахсий унвоннинг ўз-ўзидан берилишини тақозо этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Солиқ органлари ходимларига шахсий унвонлар берилиши мезонлари (Президентнинг ёки Ҳукуматнинг қарорига кўра тайинланадиганлардан ташқари) тегишли малака (иш стажига эга бўлиш) билан бир қаторда солиқ сиёсати масалаларида билимдонлик, солиқни ҳисоблаш ва тўлаш ҳамда солиқ ходимлари ҳуқуқ ва бурчлари моҳиятини билиш, солиқ органлари фаолиятини тарғиб қилишдаги фаоллик ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Шахсий унвонларни эгаллаб туришнинг қуйидаги муддатлари белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси — 4 йил
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси — 4 йил
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси — 3 йил
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ хизматининг I даражали инспектори — 3 йил
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ хизматининг II даражали инспектори — 2 йил
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ хизматининг III даражали инспектори — 2 йил
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ хизматининг бош давлат маслаҳатчиси, солиқ хизматининг I, II ва III даражали давлат маслаҳатчиларининг махсус шахсий унвонни эгаллаб туриш муддатлари белгилаб қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Навбатдаги шахсий унвонни бериш, одатда, ходим янги лавозимга кўтарилганда ёки унинг унвонни эгаллаб туриш муддати тугаганда аттестация комиссиясининг қарорига биноан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишга янги қабул қилинган ходимларнинг номзоди зарур маълумоти бўлган ва солиқ муассасаларида камина бир йиллик иш стажига эга бўлган тақдирда солиқ хизматининг III даражали инспектори шахсий унвонига тавсия этилади, Мазкур талабларга жавоб бермаган ҳолда хизматчилар штатлар жадвалига мувофиқ унвон берилмасдан лавозимга тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Катта меҳнат стажи ва зарур маълумотга эга бўлган мутахассисларга, бошқа органлардан солиқ органларига ишга қабул қилинган тақдирда, эгаллаб турган лавозимларга мос унвон ўша ерда камида бир йил хизмат қилганларидан сўнг берилиши мумкин. Улар штатлар жадвалига мувофиқ маоши сақлаб қолинган ҳолда бир йилгача вазифани бажарувчи этиб тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ бош бошқармаси бошлиғига айрим ҳолларда қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат вазифаларини намунали бажаргани учун муддатидан олдин навбатдаги махсус шахсий унвонларни бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори лавозимларга кўтарилганда навбатга риоя қилмай туриб ҳам махсус шахсий унвон бериш, бу унвон ходим олдин эгаллаб турган унвондан фақат икки даражагача юқори бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Давлат солиқ органларининг хизматчиларига махсус шахсий унвон умрбод берилади. Ходимлар давлат солиқ органларидан номуносиб ишлари туфайли бўшатилган тақдирдагина махсус шахсий унвондан маҳрум этилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизмат вазифаларини қўпол равишда бузган ходимнинг махсус унвони пасайтирилиши мумкин, лекин бир поғонадан паст пасайтирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 20 октябрдаги 483-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ органлари ходимларининг лавозим маошларига шахсий унвонлар учун бериладиган қўшимча тўлов
МИҚДОРЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Шахсий унвоннинг номи‎

Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик маошга нисбатан қўшимча тўлов миқдори (коэффициент)‎
Солиқ хизматининг бош давлат маслаҳатчиси‎ 0,65‎
Солиқ хизматининг I даражали давлат маслаҳатчиси‎ 0,6‎
Солиқ хизматининг II даражали давлат маслаҳатчиси‎ 0,55‎
Солиқ хизматининг III даражали давлат маслаҳатчиси‎ 0,5‎
Солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси‎ 0,45 ‎
Солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси‎ 0,4‎
Солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси‎ 0,35‎
Солиқ хизматининг I даражали инспектори‎ 0,3‎
Солиқ хизматининг II даражали инспектори‎ 0,25‎
Солиқ хизматининг III даражали инспектори

0,2‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 20 октябрдаги 483-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ органлари ходимларининг лавозим ойлик маошига кўп йил ишлаганлик учун қўшимча пул тўлаш
МИҚДОРЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Давлат солиқ органларидаги иш стажи

Қўшимча пул миқдори (ойлик маошга нисбатан фоиз ҳисобида)
5 йилдан 7 йилгача 15
7 йилдан 10 йилгача 20
10 йилдан 12 йилгача 25
12 йилдан 15 йилгача 30
15 йилдан 20 йилгача 35
20 йилдан ортиқ 40
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу жадвалга биноан давлат солиқ органлари ходимларига кўп йил ишлаганлик учун қўшимча ойлик пул тўлаш тартиби Давлат солиқ бош бошқармаси томонидан ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари ходимлари касаба уюшмаси Марказий қўмитаси билан келишилган кўп йил ишлаганлик учун қўшимча пул тўлаш ҳақидаги низомга мувофиқ Давлат солиқ бош бошқармаси бошлиғининг буйруғи билан белгиланади.