Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Мутахассислик

Таълим муддати

Таълим йўналиши

I. Бакалавриат

Ҳарбий врач

1 йил

Ҳарбий тиббиёт иши

(даволаш иши)

Гигиена-эпидемиология ҳарбий врачи

1 йил

Ҳарбий тиббиёт иши

(тиббий профилактика иши)

II. Ҳарбий интернатура

1. Юқумли касалликлар (йўналишлар бўйича)

2. Ички касалликлар (йўналишлар бўйича)

3. Жарроҳлик касалликлари (йўналишлар бўйича)

1 йил

Даволаш иши

1.Ҳарбий эпидемиолог

2.Ҳарбий гигиенист

1 йил

Тиббий профилактика иши

III. Клиник ординатура

1.Ички касалликлар (терапия)

2.Умумий хирургия

3.Юқумли касалликлар

2 йил

3 йил

2 йил

Даволаш иши

1. Эпидемиология

2. Коммунал гигиена

3. Меҳнат гигиенаси

2 йил

Тиббий профилактика иши

IV. Магистратура

Гигиена (йўналишлар бўйича)

2 йил

Тиббий профилактика иши

Ҳарбий соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва менежменти

2 йил

Ҳарбий тиббиёт иши

(даволаш иши)

Даволаш иши

Ташхиснинг инструментал ва функционал усуллари (йўналишлар бўйича)

Терапия (йўналишлар бўйича)

3 йил

Ҳарбий тиббиёт иши

(даволаш иши)

Даволаш иши

Хирургия (йўналишлар бўйича)

Юқумли касалликлар (йўналишлар бўйича)

V. Докторантура

«Ҳарбий тиббиёт»

3 йил

Тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)

Тиббиёт фанлари
доктори (DSc)

Т/р

Тадбирларнинг номи

Амалга ошириш механизми

Молиялаштириш манбалари

Бажариш муддати

Масъул

ижрочилар

I. Норматив-ҳуқуқий базани яратиш

1.

Илғор халқаро тажрибани, тиббиётнинг ривожланиш тенденцияларини ҳамда миллий тиббий таълим хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қуйидагиларни:

1) Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академияси тўғрисидаги низом;

2) Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академиясига кредит-модуль (Moodle) ўқитиш тизимини татбиқ этиш ҳақидаги низом;

3) Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академияси курсантларининг бакалавриат, ҳарбий интернатура, магистратура ва клиник ординатура (резидентура) дастурлари асосидаги амалиёт ўташ тартиби тўғрисидаги низом;

4) Бирлаштирилган клиник ва клиниколди имтиҳонларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом;

5) Давлат аттестация комиссиясига ташкилотлар — буюртмачилар сафидан мутахассисларни жалб қилган ҳолда бирламчи сертификатлаштириш билан бакалавриат, ҳарбий интернатура, клиник ординатура ва магистратура битирувчиларининг давлат имтиҳонларини ўтказишнинг янгиланган тартибини тасдиқлаш.

Ички идоравий ҳужжат

-

2021 йил

1 июлгача

Мудофаа вазирлиги

(Б. Курбанов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Олий ва ўрта махсус

таълим вазирлиги

(И. Маджидов)

2.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академиясига ўқишга номзодларни саралаш ва танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

-

2021 йил

1 июлгача

Мудофаа вазирлиги

(Б. Курбанов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов)

3.

Қуйидагиларни:

битирувчиларга қўйиладиган малакавий талаблар, ўқув режалари ва ўқув дастурлари;

ҳарбий-тиббий таълимнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув вақти меъёрларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Ички идоравий ҳужжат

-

2021 йил

1 июлгача

Мудофаа вазирлиги

(Б. Курбанов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Олий ва ўрта махсус

таълим вазирлиги

(И. Маджидов)

4.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академиясининг инфратузилмаси ҳамда ўқув-моддий базасини шакллантириш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

-

2021 йил

апрель

Мудофаа вазирлиги

(Б. Курбанов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Садиков)

II. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академияси инфратузилмасини, ўқув ва моддий-техника базасини шакллантириш

5.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академияси инфратузилмаси объектларини барпо этиш.

Алоҳида режага асосан

Марказлаштирилган капитал қўйилмалар

2021 йил

1 майгача

Мудофаа вазирлиги

(Б. Курбанов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Садиков)

6.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академиясини замонавий ўқув воситалари ва жиҳозлари ҳамда лаборатория асбоб-ускуналари ва тренажёр комплекслари билан жиҳозлаш.

Тадбирларни амалга ошириш

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари

2021 йил

20 августгача

Мудофаа вазирлиги

(Б. Курбанов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Инновацион ривожланиш вазирлиги

(И. Абдурахманов),

Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Садиков)

7.

Ҳарбий тиббиёт илмий-тадқиқот институти ҳамда Тиббий ўқув-машқ симуляция марказининг тўлақонли фаолият юритиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш.

Чора-тадбирлар дастурига асосан

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари

2021 йил

1 августгача

Мудофаа вазирлиги

(Б. Курбанов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Садиков)

8.

Илмий-тадқиқот ва виварийли экспериментал лабораториялар фаолиятини ташкил этиш.

Чора-тадбирлар дастурига асосан

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари

2021 йил

1 августгача

Мудофаа вазирлиги

(Б. Курбанов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Садиков)

9.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академияси учун замонавий ўқув, ўқув-методик ва илмий адабиётлар, шунингдек, белгиланган тартибда замонавий хорижий адабиётларни таржима қилиш ҳамда сотиб олиш.

Қўшма қарор

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари

2021 йил

1 августгача

Мудофаа вазирлиги

(Б. Курбанов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Олий ва ўрта махсус

таълим вазирлиги

(И. Маджидов)

III. Ҳарбий-тиббий таълимни такомиллаштириш

10.

2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академияси ўқув жараёнини босқичма-босқич кредит-модуль (Мооdle) стандартларига асосан ташкил этиш.

Қўшма қарор

-

2021 йил сентябрдан доимий

Мудофаа вазирлиги

(Б. Курбанов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Олий ва ўрта махсус

таълим вазирлиги

(И. Маджидов)

11.

Тиббиёт ва таълим соҳаларида миллий ва хорижий мутахассислар билан ҳамкорликни амалга ошириш. Бунда:

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академияси ўқитувчи, илмий ва тиббиёт ходимларини етакчи хорижий таълим ва тиббиёт муассасаларида малакасини ошириш;

етакчи миллий ва хорижий олимлар, ўқитувчилар ва мутахассисларни жалб этган ҳолда маҳорат дарслари, маҳорат ва тажриба алмашинув ҳамда ўзаро илмий изланишларни амалга ошириш тизимини ташкил этиш;

ҳарбий-тиббий кадрлар учун халқаро стандартлар даражасида семинар, вебинар, маҳорат дарслари ва симуляцион тренинглар ташкил этиш;

етакчи хорижий ўқув муассасалари билан ҳамкорликда халқаро курсларни йўлга қўйиш.

Ҳамкорлик режалари

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар, «Эл юрт умиди» жамғармаси

Доимий

Мудофаа вазирлиги

(Б. Курбанов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Олий ва ўрта махсус

таълим вазирлиги

(И. Маджидов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(А. Камилов),

«Эл-юрт умиди» жамғармаси

(А. Бекмуродов)

12.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академиясининг таълим ва илмий тадқиқот соҳаларида хизмат кўрсатишнинг Бутунжаҳон Халқаро бозоридагирақобатбардошлик мавқеини ошириш дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Ички идоравий ҳужжат

-

2020 йил

30 декабргача

Мудофаа вазирлиги

(Б. Курбанов)

13.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академияси профессор-ўқитувчилари, илмий ва тиббиёт ходимларини «Эл-юрт умиди» жамғармаси таълим дастурлари бўйича очиқ стипендия танловларида иштирок этишини таъминлаш ҳамда ғолибларнинг хорижда таълим олиши ва стажировкадан ўтишини ташкил этиш.

Алоҳида режага асосан

-

Доимий

Мудофаа вазирлиги

(Б. Курбанов),

«Эл-юрт умиди» жамғармаси

(А. Бекмуродов)

IV. Ҳарбий-тиббий илмни ривожлантириш

14.

Мудофаа вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигирасмий веб-сайтларида ҳарбий тиббий таълим ва илмий ютуқларга бағишланган бўлимни яратиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

-

2020 йил

30 декабргача

Мудофаа вазирлиги

(Б. Курбанов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Садиков)

15.

Ҳарбий тиббиёт академиясининг курсант ва ўқитувчиларига жаҳон илмий-техник маълумотларидан иборат хорижий электрон ахборот ресурсларидан фойдаланишга шароит яратиб бериш.

Ташкилий тадбирлар мажмуи

Бюджет маблағлари

16.

Илмий-амалий таълимга йўналтирилган «Ўзбекистон ҳарбий тиббиёт журнали»ни (шу жумладан, электрон кўринишда) ташкил этиш.

Ташкилий-амалий тадбирлар

Бюджет маблағлари

Ҳар чоракда

Мудофаа вазирлиги

(Б. Курбанов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Садиков),

Инновацион ривожланиш вазирлиги

(И. Абдурахманов)

17.

Бажарилаётган илмий изланишлар сифатини яхшилашни қуйидагилар орқали амалга ошириш:

Scopus, Web of Science, Thomson Reuters ва бошқа тизимларга кирувчи илмий журналларда халқаро стандартлар талабларидан келиб чиққан ҳолда илмий изланишлар натижаларини нашр этиш ва маълумотлар базасида жойлаштирилишини ташкил этиш;

Scopus, Web of Science, Thomson Reuters ва бошқа нашрлар маълумотлар базасига тиббиёт ва фармацевтика соҳасига тегишли бўлган миллий илмий журналлар материалларининг кириши учун шароитлар яратиш.

Ташкилий тадбирлар мажмуи

Бюджет маблағлари

Доимий

Мудофаа вазирлиги

(Б. Курбанов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов)

Т/р

Лавозимларнинг номи

Ҳарбий унвон

Тариф разряди

1.

Академия бошлиғи

генерал-майор

21

2.

Академия бошлиғининг ўқув ишлари бўйича биринчи ўринбосари

полковник

20,3

3.

Академия бошлиғининг инновация ва илмий ишлар бўйича ўринбосари

полковник

20,3

4.

Ўқув-методик бўлим бошлиғи

полковник

20,1

5.

Марказ бошлиғи

полковник

18,1

6.

Институт бошлиғи

полковник

20,2

7.

Илмий-тадқиқот лабораторияси бошлиғи

полковник

18,3

8.

Илмий-тадқиқот лабораторияси катта илмий ходими

подполковник

16,3

9.

Факультет бошлиғи

полковник

20,1

10.

Кафедра бошлиғи

полковник

20,1

11.

Кафедра бошлиғи ўринбосари

полковник

19,3

12.

Катта ўқитувчи

полковник

18,3

13.

Ўқитувчи

подполковник

17,4

14.

Курс бошлиғи

полковник

18,1

15.

Инновация ва илмий бўлим бошлиғи

полковник

18,3

16.

Олий таълимдан кейинги таълим бўлими бошлиғи

полковник

20,1

17.

Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи

полковник

18,1

18.

Тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўлими бошлиғи

подполковник

18,1

19.

Молия, юридик, кадрлар ва саф бўлими бошлиғи

подполковник

17,1


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси