28.11.1998 йилдаги 498-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 — 2001 йилларда Ўзбекистонда «Кейс» компанияси пахта териш машиналарининг бутловчи буюмларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш дастури тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Кейс» компанияси пахта териш машиналарини бутловчи буюмлар билан биргаликда ишлаб чиқаришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» холдинг компанияси томонидан ишлаб чиқилган, «Кейс» компанияси билан келишилган ва «Тошқишлоқхўжаликмаш» акциядорлик жамиятида ва республиканинг бошқа корхоналарида 1998 — 2001 йиллар даврида биргаликдаги ҳаракатлар дастури сифатида қабул қилинган пахта териш машиналари учун бутловчи буюмларни мамлакатимизда ишлаб чиқаришни ташкил этиш дастури* маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Дастур рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мамлакатимизда ишлаб чиқариш дастурига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Кейс-2022» ўзи юрар горизонтал-шпинделли пахта териш машиналарининг узелларини йиғиш, бўяш ва синаш ишлари ишлаб турган «ЎзКейсмаш» қўшма корхонасида ташкил этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Кейс» фирмаси пахта териш машиналарининг бутловчи буюмлари ва деталларини мамлакатимизда ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун техника билан қайта жиҳозлаш ва қувватларни ташкил этиш «Тошқишлоқхўжаликмаш» акциядорлик жамияти, «Технолог» акциядорлик жамияти, «ЎзКамминзМотор» қўшма корхонаси, «Нормал» масъулияти чекланган жамият, «Тошкент трактор заводи» давлат-акциядорлик жамиятида ва «Ўзэлтехсаноат», «Ўзкимёсаноат» уюшмалари, «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компанияси корхоналарида, «Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси» давлат-акциядорлик жамиятида босқичма-босқич амалга оширилиши, уларни мамлакатимизда ишлаб чиқариш 2001 йилда 53 фоизгача етказилиши, маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» холдинг компанияси, пахта териш машиналари бутловчи буюмларини мамлакатимизда ишлаб чиқаришда қатнашувчи бирлашмалар, «Кейс» компаниясининг техника билан қайта жиҳозлаш ишларини босқичма-босқич амалга ошириш тўғрисидаги қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 йилда — замонавий тайёрлаш-пресслаш асбоб-ускуналарини фойдаланишга топшириш ва унинг негизида зичловчи буюмлар ишлаб чиқарилишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1999 йилда — зичловчи буюмлари бўлган бункер, рама, кўприк ва бункер кўтаргичи ишлаб чиқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2000 йилда — кабина, платформа ҳамда пахта териш машинаси шассисининг бошқа бутловчи деталлари ва узелларини мамлакатимизда ишлаб чиқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2001 йилда — «Тошқишлоқхўжаликмаш» акциядорлик жамиятида горизонтал-шпинделли аппаратларнинг бутловчи деталлари ва узеллари мамлакатимизда ишлаб чиқарилишини тугаллаш. Бунда терим аппаратларини йиғиш, бўяш, обкатка қилиш «ЎзКейсмаш» қўшма корхонасида, пахта териш машинасининг трансмиссиясини ишлаб чиқариш — «Тошкент трактор заводи» давлат-акциядорлик жамиятида, «Кейс-2155» аппаратларига пластмасса деталлар ишлаб чиқариш — «Технолог» акциядорлик жамиятида ва двигателлар ишлаб чиқариш — «ЎзКамминзМотор» қўшма корхонасида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» холдинг компанияси «Ўзэлтехсаноат», «Ўзкимёсаноат» уюшмалари, «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компанияси, «Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси» давлат-акциядорлик жамияти билан биргаликда «ЎзКейсмаш» қўшма корхонаси билан келишилган миқдор, сифат ва қиймат кўрсаткичларига мувофиқ «Кейс» фирмаси пахта териш машиналарига бутловчи буюмлар ишлаб чиқариш ва етказиб беришни ташкил этиш маҳаллий дастурларини ишлаб чиқсин ҳамда бутловчи буюмларни етказиб берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» холдинг компанияси «ЎзКейсмаш» қўшма корхонаси, «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси, «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компанияси, «Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси» давлат-акциядорлик жамияти, «Тошқишлоқхўжаликмаш» акциядорлик жамияти, «Технолог» акциядорлик жамияти, «Тошкент трактор заводи» давлат-акциядорлик жамияти, «Мотор заводи» акциядорлик жамияти ва «Нормал» масъулияти чекланган жамият билан биргаликда 1998 йил декабрь ойида мазкур лойиҳада қатнашувчи корхоналарни техника билан қайта жиҳозлашнинг техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги техник-иқтисодий асослашлар тасдиқлангандан кейин «Кейс» фирмаси пахта териш машиналари учун бутловчи буюмларни мамлакатимизда ишлаб чиқариш дастури бўйича ишлаб чиқилган лойиҳаларни маблағ билан таъминлаш манбаларини ҳар йили аниқлаган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг 1999 йилги ва кейинги йиллардаги Инвестиция дастурига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 йил 28 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
498-сон