Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 апрелдаги 313-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2018 йил 10 декабрдаги ПҚ-4056-сон қарори)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 31 октябрдаги «Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказини тузиш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ:
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази тузилмаси 2-иловага мувофиқ ва унинг ходимлари сони 28 нафар этиб (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, ижтимоий-маиший, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартлари борасида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Ўзбекистон Республикаси вазирига, директор ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси вазирининг биринчи ўринбосарига тенглаштирилсин.
Миллий марказ ходимларига ягона тариф сеткаси ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича давлат ҳокимияти ва бошқарувининг раҳбар ходимлари, мутахассислари ва хизматчилари учун белгиланган разрядлар жорий этилсин.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги 1997 йил 1 январгача Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий кенгаши билан келишган ҳолда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказини Мустақиллик майдони, 5-уй, 3-корпусга жойлаштириш масаласини ҳал қилсин, бино ва унга туташ ҳудудни реконструкция қилиш ва тузатишни амалга оширсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказини жойлаштириш, тузатиш ишларини амалга ошириш, Миллий марказни офис мебели, компьютер техникаси, кичик босмахона билан таъминлаш, ўзбек, инглиз ва рус тилларида «Ўзбекистонда демократиялаш ва инсон ҳуқуқлари» журналини ва бошқа босма маҳсулотларни нашр этиш, қоғоз сотиб олиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун маблағ ажратсин;
хорижий экспертларни контракт бўйича ишга таклиф этиш, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ мутахассисларининг чет элларда тажриба орттириши, малака ошириши, уларнинг халқаро анжуманларда иштирок этиши, шунингдек даврий нашрларга обуна бўлиш, компьютер дастурлари, хорижий мамлакатларда нашр этиладиган адабиётларни сотиб олиш, «Интернет» халқаро тармоғи ҳамда бошқа ахборот-компьютер тармоқлари хизматидан фойдаланиш учун ҳар йили миллий ва хорижий валютада зарур маблағлар ажратсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказини телефон ва телефакс, шу жумладан ҳукумат АТС алоқаси билан таъминласин.
6. Молия вазирлиги, «Тошшаҳарйўловчитранс» уюшмаси Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказига хизмат кўрсатиш учун иккита енгил автомобиль харажатларига зарур лимитлар ва битта микроавтобус харид қилишга маблағ ажратсинлар.
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси:
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказини республикада инсон ҳуқуқлари бўйича нашр этиладиган босма асарлар ва китоб маҳсулотларининг назорат нусхаларини (1 нусха) бепул оладиган ташкилотлар рўйхатига киритсин;
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказига «Ўзбекистонда демократиялаш ва инсон ҳуқуқлари» журналини ва инсон ҳуқуқлари соҳасида бошқа босма маҳсулотларни нашр этишда кўмаклашсин.
8. Ташқи ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлиги Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказига инсон ҳуқуқлари соҳасидаги хорижий ва халқаро ташкилотлар билан алоқа ўрнатишда ёрдам кўрсатсинлар.
9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Прокуратураси ва Олий Суди, Миллий ахборот агентлиги, «Ўзтелерадио» компанияси Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказига инсон ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш масалаларига оид маълумотлар, таклифлар, хулосалар ва бошқа зарур материалларни тақдим этсинлар.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Б.Ҳ. Ғуломов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 13 ноябрь,
399-сон
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази тўғрисида
НИЗОМ
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) халқаро ҳуқуқнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасида умумэътироф этилган принциплари ва меъёрларини, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қоидаларини ва қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларини, давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича давлатга қарашли таҳлил, маслаҳат, идоралараро мувофиқлаштириш органи ҳисобланади.
2. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига, шунингдек халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва меъёрларига амал қилади, ўз фаолиятини мазкур Низом билан белгиланган вазифалар ва функциялардан келиб чиққан ҳолда амалга оширади.
II. МАРКАЗНИНГ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ
3. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ва функциялари ҳисобланади:
фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари соҳасида миллий ҳаракат режасини ишлаб чиқиш;
инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро ва миллий ташкилотлар билан ҳамкорлигини ривожлантириш;
Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқларига риоя этилиши ва бу ҳуқуқларнинг муҳофаза қилиниши юзасидан миллий маърузалар тайёрлаш;
инсон ҳуқуқларини муҳофаза қилиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари бўйича халқаро ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
инсон ҳуқуқлари соҳасида давлатлараро икки томонлама ва кўп томонлама битимларни ишлаб чиқиш ва эксперт баҳолаш ҳамда уларни келишишда қатнашиш;
давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига, шунингдек инсон ҳуқуқлари бўйича жамоат бирлашмаларига маслаҳатлар бериб туриш фаолиятини амалга ошириш;
давлат органларининг инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш ва муҳофаза қилиш соҳасида таълим бериш, тарғибот, ўқув-услубий адабиётларни нашр этиш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини амалга ошириш ва ривожлантириш бўйича маълумотларнинг ахборот базасини барпо этиш;
фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ривожлантириш юзасидан социологик тадқиқотлар ўтказиш ва уларда қатнашиш;
давлат органларининг инсон ҳуқуқларига риоя этиш ва бу ҳуқуқларни муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятини такомиллаштириш юзасидан уларга тавсиялар тайёрлаш;
инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини муҳофаза қилиш бўйича миллий дастурларни ишлаб чиқиш;
аҳолининг ҳуқуқий маданиятини шакллантириш стратегиясини ишлаб чиқиш;
инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш ва муҳофаза қилиш соҳасида жамоатчилик ташаббусларини рағбатлантириш ва мувофиқлаштириш;
инсон ҳуқуқлари бўйича адабиётлар, телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар, шунингдек «Ўзбекистонда демократиялаш ва инсон ҳуқуқлари» даврий нашрини тайёрлаш ва чиқариш;
миллий, минтақавий ва халқаро даражаларда инсон ҳуқуқларига риоя этиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасида илмий тадқиқотлар ташкил этиш;
инсон ҳуқуқлари бўйича ўқитиш, дастурлар тайёрлаш, конференциялар, семинарлар ва ўқув курсларини биргаликда ташкил этиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш;
инсон ҳуқуқлари соҳасида ҳукуматга қарашли бўлмаган жамоат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотлари ва сиёсий партиялар билан ҳамкорлик қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг инсоннинг ҳуқуқлари ва асосий эркинликларига риоя қилиш, муҳофаза қилиш ва рағбатлантириш бўйича фаолияти тўғрисида аҳолини, шунингдек халқаро жамоатчиликни оммавий ахборот воситалари орқали хабардор қилиш.
III. МАРКАЗНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ
4. Марказ қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ва хорижий миллий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш;
инсон ҳуқуқлари тўғрисида ахборот тайёрлаш ва тарқатиш масалалари бўйича хорижий давлатларнинг ваколатхоналари, халқаро ташкилотлар билан, Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган ва шу ердаги миссиялар билан бевосита ўзаро ҳамкорлик қилиш;
давлат ва жамоат бирлашмаларига, Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги ваколатхоналарига сўровлар юбориш ҳамда инсон ҳуқуқлари шароитларини рағбатлантириш ва муҳофаза қилиш бўйича ахборот, таклиф, хулоса ва бошқа зарур материалларни мажбурий тартибда олиш;
инсон ҳуқуқларини муҳофаза қилишнинг аҳволини тадқиқ этиш бўйича мувофиқлаштириш кенгаши ва бошқа кенгашлар, эксперт комиссиялари ташкил этиш;
инсон ҳуқуқлари соҳасида ахборот-таҳлил материаллари тайёрлаш бўйича олимлар, мутахассислардан вақтинчалик ишчи гуруҳлар ташкил этиш;
инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таклифларни маслаҳатлашиш, ўрганиш ва тайёрлаш учун ҳам Ватанимиз, ҳам чет эл олимлари, мутахассислари ва экспертларини жалб этиш;
инсон ҳуқуқлари шароитларини рағбатлантириш ва муҳофаза қилиш масалалари бўйича дастурлар ишлаб чиқишга кўмаклашиш;
жаҳон ҳамжамиятида Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги ахборотни нашр этиш ва тарқатиш;
Ўзбекистон Республикасининг БМТдаги ваколатхонасидан ва бошқа халқаро ташкилотлардан инсон ҳуқуқлари бўйича масалаларнинг кўриб чиқилиши ва қабул қилинган қарорлар тўғрисидаги ахборотларни мажбурий тартибда олиш;
халқаро ва миллий ҳуқуқий муҳофаза қилиш ташкилотлари билан зарур ахборотларни айирбошлаш;
инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро анжуманларда қатнашиш, Марказ мутахассисларини чет элга хизмат сафарига ва ўқишга юбориш;
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва норматив ҳужжатларини, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, вазирликлар, давлат қўмиталаридан зарур йўриқнома, ҳисобот, ахборот ва таҳлилий материалларни мажбурий тартибда текин олиш.
IV. МАРКАЗНИНГ ТУЗИЛМАСИ ВА УНИ БОШҚАРИШ
5. Марказ юридик шахс ҳисобланади, ўз номи ёзилган муҳрга, штампларига, бланкларга ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган бошқа реквизитларига эга бўлади.
Марказ ўз фаолиятини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикасининг банкларида ва чет элда миллий ва хорижий валютада счётлар очиши мумкин.
6. Марказ республика бюджетидан ажратиладиган маблағлардан, шунингдек турли ихтиёрий бадаллардан таъминланадиган давлат нотижорат муассасаси ҳисобланади,
7. Аниқ муаммоларни ҳал этиш учун ташкил этиладиган бўлимлар ва котибият Марказнинг асосий таркибий бўлинмалари ҳисобланади.
Марказ тузилмасида кутубхона, илмий-ахборот фонди, таҳририят нашриёт бўлими фаолият кўрсатади.
Марказ фаолияти доирасида Марказ томонидан таъсис этиладиган таҳрир ҳайъати ва даврий нашрлар таҳририяти тузилади.
8. Марказга Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан тайинланадиган ва озод этиладиган директор ва унинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган ва озод этиладиган ўринбосари бошчилик қилади.
Марказ директори мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, ижтимоий-маиший таъминот, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитлари бўйича Ўзбекистон Республикаси вазирига, директор ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси вазирининг биринчи ўринбосарига тенглаштирилади.
9. Марказ директори:
Марказ фаолиятига раҳбарлик қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олий Мажлис палаталари қўмиталари ва комиссиялари, Вазирлар Маҳкамаси бўлимлари, вазирликлар ва идоралар билан ўзаро ҳамкорлик қилади ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқарувининг барча республика ва маҳаллий органларида, хорижий мамлакатларнинг инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича халқаро ва миллий ташкилотларида Марказ номидан вакиллик қилади;
Олий Мажлис палаталари мажлисларида, палаталар қўмиталари ва комиссияларининг, Вазирлар Маҳкамасининг, вазирликлар ва идоралар ҳайъатларининг, Фанлар академияси Президиумининг, илмий ва ўқув юртлари илмий кенгашларининг инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича мажлисларида қатнашади;
(9-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 26 майдаги 135-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 21-сон, 154-модда)
Марказ ваколатига тааллуқли масалалар бўйича қарорлар қабул қилади;
Марказ бўлинмалари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар ва фармойишлар чиқаради, кўрсатмалар беради;
хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар вакиллари билан музокаралар олиб боради;
Марказ зиммасига юкланган вазифаларнинг бажарилиши ва унинг ўз функцияларини амалга ошириши учун шахсан жавоб беради, хизматлар раҳбарларининг жавобгарлиги даражасини белгилайди;
Марказ харажатлари сметасини тасдиқлайди;
белгиланган ходимлар сони ва иш ҳақи фонди доирасида Марказнинг штатлар жадвалини тасдиқлайди;
Марказ мутахассисларини хорижий мамлакатларга хизмат сафарларига юбориш тўғрисида қарор қабул қилади;
Марказнинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомни тасдиқлайди;
Марказ ходимлари ўртасида лавозим вазифаларини тақсимлайди;
Марказ номидан шартномалар, битимлар, шу жумладан меҳнат бўйича ҳам, тузади;
меҳнат қонунчилиги нормаларига биноан Марказ ходимларини ишга қабул қилади ва ишдан бўшатади;
Марказ ходимларини моддий рағбатлантириш ва тақдирлаш шаклини аниқлайди, Марказнинг юқори малакали мутахассисларига ва маъмурий ходимларига моддий рағбатлантириш махсус фонди ҳисобидан тариф ставкасининг 100 фоизигача миқдорда ҳар йиллик устама белгилайди;
инсон ҳуқуқлари соҳасида тадқиқотларни ташкил этиш учун консультантлар, экспертлар ва мутахассисларни, шу жумладан хорижий мамлакатлардан, жалб этишнинг турли иқтисодий шаклларидан, чунончи, хорижий мутахассислар учун контрактлар бўйича эркин муомаладаги валютада ҳақ тўлаш шаклидан фойдаланади;
Марказ маблағларини тасарруф этади, мол-мулкни бошқариш бўйича қарорлар қабул қилади, молия, тўлов-ҳисоб-китоб ҳужжатларини ва бошқа ҳужжатларни имзолайди, ишончномалар беради;
Марказ фаолиятининг бошқа масалаларини кўриб чиқади ва ҳал қилади.
10. Директор ўринбосари Марказ фаолиятининг энг муҳим йўналишларига ташкилий ва услубий раҳбарликни амалга оширади, ўзига бириктирилган таркибий бўлинмалар ишига раҳбарлик қилади.
V. МАРКАЗНИНГ МОЛ-МУЛКИ, ЎЗ МУЛКИ ВА МОЛИЯВИЙ МАБЛАҒЛАРИ
11. Марказнинг мол-мулки асосий фондлар (бинолар, иншоотлар, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари ва шу кабилар)дан, айланма маблағлардан, шунингдек маблағ билан таъминлашнинг барча манбалари ҳисобига сотиб олинган молиявий ресурслар ва бошқа моддий бойликлардан иборат бўлади.
Марказ мол-мулкининг қиймати унинг мустақил балансида акс эттирилади.
12. Марказ маблағлари:
Марказнинг уставдаги фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган бюджет ажратмалари;
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига шаклланади.
13 Марказ фаолиятидан олинган даромадларга, шунингдек хайрия, ҳомийлик ва холисона тушумлар ҳисобига сотиб олинган мол-мулклар Марказнинг ўз мулки ҳисобланади.
14. Марказ хорижий мамлакатларга жўнаб кетаётган ўз ходимларига хизмат сафари ва бошқа харажатларни хорижий валютада тўлаш ҳуқуқига эга.
15. Марказ асосий фондларни ва айланма маблағларни, бошқа моддий бойликларни юридик шахсларга ижарага бериш ва сотиш, шунингдек уларни қонунда белгиланган тартибда балансдан чиқариш ҳуқуқига эга.
16. Марказ ўз мажбуриятлари бўйича ўзига бириктирилган, амалдаги қонунчиликка мувофиқ тўлов ундириб олиниши мумкин бўлган мол-мулк билан жавоб беради.
17. Мажбурий тўловлар тўлангандан кейин Марказ ихтиёрида қоладиган маблағлар Марказнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга йўналтирилади.
VI ҲИСОБГА ОЛИШ, ҲИСОБОТ ВА НАЗОРАТ
18. Марказ ўз фаолияти натижаларининг оператив ва бухгалтерия ҳисобини амалга оширади, статистик ҳисоботни юритади, ҳисобот маълумотларининг ва баланс ҳисоб-китобларининг тўғрилигини таъминлайди.
VII ФАОЛИЯТНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ТЎХТАТИШ
19. Марказни тугатиш ёки қайта ташкил қилиш (қўшиш, бирлаштириш, бўлиш, ажратиш, қайта барпо этиш) Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорига биноан амалга оширилади.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази
ТУЗИЛМАСИ
Марказ раҳбарияти
Директор
Директор ўринбосари
Ахборот-ҳуқуқ бўлими
Бўлим мудири
Ахборот тузувчи — бош консультант
Бош мутахассис
Кутубхона мудири
Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таҳлил ва тадқиқотлар бўлими
Бўлим мудири
Бош илмий ходим — бош консультант
Катта илмий ходим — етакчи консультант
Катта мутахассис
Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳамкорлик бўлими
Бўлим мудири
Бош мутахассис
Катта мутахассис
Инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича таълим бўлими
Бўлим мудири
Бош мутахассис — бош услубчи
Катта мутахассис
Таҳририят нашриёт бўлими
Бўлим мудири
Катта муҳаррир
Муассиҳ
Катта мутахассис
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Бўлим мудири
Бош мутахассис
Бош консультант
Катта мутахассис
Котибият
Котибият бошлиғи
Кадрлар бўйича катта инспектор
Катта инспектор — иш юритувчи
Бухгалтер
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 11-сон, 32-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 21-сон, 154-модда; 2013 й., 50-сон, 653-модда)