31.10.1996 йилдаги ПФ-1611-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ МАРКАЗИНИ ТУЗИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини муҳофаза қилишнинг таъсирли воситасини барпо этиш, халқаро ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотлари билан ҳамкорликни кенгайтириш, давлат муассасалари ходимлари ва барча аҳолининг инсон ҳуқуқлари бўйича маданиятини ошириш мақсадида, БМТнинг инсон ҳуқуқлари ва бошқарув тизимини демократиялашни қўллаб-қувватлаш дастурига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки, инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази давлатга қарашли, таҳлил, маслаҳат, идоралараро ва мувофиқлаштириш органи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг асосий вазифалари деб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— миллий ҳаракат режасини, шунингдек, Конституция, қонунлар ва инсон ҳуқуқлари соҳасидаги умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ меъёрлари қоидаларини амалга ошириш стратегиясини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро ва миллий ташкилотлар билан ҳамкорлигини ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқларига риоя этилиши ва бу ҳуқуқларнинг муҳофаза қилиниши юзасидан миллий маърузалар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига, шунингдек, инсон ҳуқуқлари бўйича жамоат бирлашмаларига маслаҳатлар бериб туриш фаолиятини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— давлат органларининг инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш ва муҳофаза қилиш соҳасида таҳсил бериш, тарғибот, ўқув-услубий адабиётларни нашр этиш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқларини амалга ошириш ва ривожлантириш бўйича маълумотларнинг ахборот базасини барпо этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— давлат органларининг инсон ҳуқуқларига риоя этиш ва бу ҳуқуқларни муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятини такомиллаштириш юзасидан уларга тавсиялар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш ва муҳофаза қилишнинг турли жиҳатлари юзасидан тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳуқуқий шахс бўлиб, унга Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан тайинланадиган директор бошчилик қилади. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директорининг ўринбосари бу лавозимга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг фаолияти молиявий жиҳатдан республика бюджетидан давлат ҳокимияти ва бошқарув органларини сақлаб туриш учун харажатлар моддаси бўйича ажратиладиган маблағдан, шунингдек, турли хайрия бадаллари ҳисобидан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази бўшаб қолган маблағни марказнинг моддий-техника базасини ривожлантиришга ва ходимлар меҳнатини рағбатлантиришга сарфлаш шарти билан беш йилгача солиқлар, божхона тўловлари ва йиғимларини тўлашдан озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сессиясининг материаллари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари, вазирликлар ва идораларнинг меъёрий ҳужжатлари ва йўриқномалари юборилиши шарт бўлган ташкилотлар рўйхатига киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказига ўзбек, рус ва инглиз тилларида «Ўзбекистонда демократиялаш ва инсон ҳуқуқлари» махсус журналини нашр этишга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг сўровига мувофиқ, республикада инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш, амалга ошириш ва муҳофаза қилиш масалалари бўйича зарур ахборотни тақдим этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, Матбуот давлат қўмитаси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Давлат телерадиокомпанияси Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказига халқаро алоқаларни амалга оширишда, хориждаги турдош ташкилотлар билан алоқа ўрнатишда, халқаро ташкилотлар билан инсон ҳуқуқлари соҳасида битимлар тузишда ёрдам кўрсатсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафталик муддатда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг фаолиятини ташкил этиш бўйича қарор қабул қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1996 йил 31 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-1611-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 10-сон, 201-модда)