Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Вазирлар Маҳкамасининг «Коронавирус пандемияси даврида дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар муомаласини тартибга солишга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 22 июлдаги 449-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилишини ҳамда уларни дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 24 сентябрь,
582-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 сентябрдаги 582-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Коронавирус пандемияси даврида дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар муомаласини тартибга солишга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 22 июлдаги 449-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 1-бандда:
биринчи хатбошидаги «2020 йил 1 октябрга қадар» сўзлари «2021 йил 1 мартга қадар» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «дори воситалари» сўзларидан кейин «ҳамда уларни ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган дори моддалари (субстанциялар)» сўзлари қўшилсин.
2. 2-бандда:
қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
«мазкур қарорга 2-иловага мувофиқ рўйхатдаги дори воситаларини ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган дори моддалари (субстанциялар)ни импорт қилганда 2021 йил 1 мартга қадар қўшилган қиймат солиғи тўлашдан озод этилади;»;
иккинчи-учинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи-тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. 1-иловада:
а) илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказмасдан ҳамда сертификатлаштирмасдан импорт қилинадиган ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган, COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган тиббий буюмлар ва тиббий техникалар рўйхати*»;
б) қуйидаги мазмундаги 90-банд қўшилсин:
|
« |
90. |
COVID-19 га антитана ва антигенга экспресс тестлар |
дона |
». |
4. 2-иловада:
а) илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказмасдан, мажбурий сертификатлаш шарти билан импорт қилинадиган ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган, COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган дори воситалари ва биологик фаол моддалар рўйхати»;
б) қуйидаги мазмундаги 74 — 80-бандлар қўшилсин:
|
« |
74. |
Грипп вакцинаси (ЎРВИ) |
Эритма сақлаган бир марталик шприц, флакон |
|
|
75. |
Коронавирус вакцинаси (COVID-19) |
Эритма сақлаган бир марталик шприц, флакон |
||
|
76. |
Пневмококк вакцинаси |
Эритма сақлаган бир марталик шприц, флакон |
||
|
77. |
Бария сульфат (Barii sulfas) |
Суспензия тайёрлаш учун кукун |
||
|
78. |
Панкурония бромид / Пипекурония бромид / Атракурия бесилат |
Кукун, эритма |
||
|
79. |
Цефепим + тазобактам |
Кукун |
||
|
80. |
Нитроглицерин |
Эритма |
». |
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.09.2020 й., 09/20/582/1319-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2021 й., 09/21/532/0810-сон)