22.07.2020 йилдаги 449-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 1 ноябрга қадар бўлган муддатда COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган, мазкур қарорга иловага мувофиқ рўйхатдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар импорт қилинганда, уларни давлат рўйхатидан ўтказмасдан, 5 кун муддатда сертификатлаштириш (фақат айрим кимёвий таҳлилларни ўтказган ҳолда) асосида божхона расмийлаштирувини амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 августдаги 532-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2021 й., 09/21/532/0810-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Белгилансинки, ушбу қарорнинг 1-бандида назарда тутилган тартиб асосида дори воситалари ва тиббий буюмлар импорти билан шуғулланувчи ташкилотлар дори воситаларини айрим кимёвий таҳлилларни ўтказган ҳолда сертификатлаштириш учун дори воситасининг қадоғида ёки қўллаш бўйича йўриқномаларида халқаро патентланмаган номи ўзбек ёки рус ёхуд инглиз тилида кўрсатилишини таъминлаган ҳолда, ишлаб чиқарувчи ташкилотнинг синов баённомасини ва синов усуллари кўрсатилган ҳужжатни тақдим этишлари шарт;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 августдаги 532-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2021 й., 09/21/532/0810-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 августдаги 474-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.08.2020 й., 09/20/474/1158-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Дори воситаларининг халқаро патентланмаган номи ва тиббий буюмлар номи

Шакли

1.

Гидроксихлорохин, хлорхин

Таблетка

2.

Парацетамол, ацетаминофен

Таблетка

3.

Строфантин К

Ампула

4.

Эпинефрин

Ампула

5.

Эноксапарин

Шприц, эритма, лиофилизат

6.

Меропенем

Флакон

7.

Апиксабан

Таблетка, капсула

8.

Допамин

Ампула

9.

Желатин (модификацияланган)

Флакон

10.

Имипинем/Циластатин

Флакон

11.

Колхицин

Таблетка, капсула

12.

Норэпинефрин

Флакон, ампула

13.

Метилпреднизолон

Таблетка, флакон

14.

Пипекурония бромид

Таблетка, ампула, флакон

15.

Тоцилизумаб, Левилимаб, Сарилумаб,

Флакон, ампула, шприц,

Канакинумаб

шприц-ручка

16.

Цефепим/сульбактам

флакон

17.

Грипп вакцинаси (ЎРВИ)

Эритма сақлаган бир марталик шприц, флакон

18.

Коронавирус вакцинаси (COVID-19)

Эритма сақлаган бир марталик шприц, флакон, ампула

19.

Пневмококк вакцинаси

Эритма сақлаган бир марталик шприц, флакон

20.

Панкурония бромид / Пипекурония бромид / Атракурия бесилат

Кукун, эритма

21.

Цефепим + тазобактам

Кукун

22.

Липосомал амфотерицин-В

Лиофилизат

23.

Casirivimab / Imdevimab

Флакон

24.

Осельтамивир

Капсула

25.

COVID-19 га антитана ва антигенга экспресс тестлар

Дона

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 августдаги 532-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2021 й., 09/21/532/0810-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 августдаги 532-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2021 й., 09/21/532/0810-сон)