25.03.2019 йилдаги -сон
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумати ўртасида Битим
Кучга кириш санаси
14.10.2020
 LexUZ шарҳи
h) «Гиёҳвандлик воситаси»: 1961 йилдаги Гиёҳвандлик воситалари тўғрисидаги ягона конвенциянинг I ва II рўйхатларига (тегишли тузатишлари билан) киритилган ҳар қандай табиий ёки синтетик модда;
i) «Психотроп модда»: 1971 йилдаги БМТнинг Психотроп моддалар тўғрисидаги конвенциянинг I, II, III ва IV рўйхатларига киритилган ҳар қандай табиий ёки синтетик модда;
2. Мазкур модданинг 1-бандида кўрсатилган сўровлар қуйидагиларни ўзида акс эттириши лозим:
4. Агар сўров мазкур модданинг 2 ва 3-бандлари талабларига жавоб бермаса, унга тузатиш киритиш талаб қилиниши мумкин.
4. Сўраётган Томоннинг мансабдор шахслари мазкур модданинг 3-бандига мувофиқ Сўралаётган Томон давлати ҳудудида ҳозир бўлганда фақат маслаҳат бериш тарзида иш тутиши мумкин, бироқ хеч бир ҳолатда суриштирувда фаол иштирок этмайди, сўроқ қилинаётган шахс билан учрашмайди ёки бошқа ҳар қандай суриштирув фаолиятида иштирок этмайди.
1. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг ноқонуний муомаласига оид маълумотлар ва ҳужжатлар мазкур Битимнинг 15-моддаси қоидаларига мувофиқ Аҳдлашувчи Томон давлатининг гиёҳвандлик воситаларини суистеъмол қилиш, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг ноқонуний айланиши устидан назорат қилишга масъул бўлган бошқа давлат органлари ва тартибга солувчи идораларга ҳам топширилиши мумкин.
13-модданинг 2-банди қоидаларини ҳисобга олган ҳолда, мазкур Битим доирасида қабул қилинган ҳар қандай маълумот ёки ахборот махфий деб ҳисобланади ҳамда уларни қабул қилган Аҳдлашувчи Томон давлатининг миллий қонунчилигида айнан шу турдаги маълумот ёки ахборот учун назарда тутилганидан кам бўлмаган ҳимоя ва махфийлик билан таъминланади.
2. Сўраётган Томон ўз давлати ҳудудида мазкур модданинг 1-бандига мувофиқ мансабдор шахсларнинг бўлиб туришлари мобайнида уларнинг шахсий хавфсизлиги учун зарур бўлган барча чораларни кўришга мажбур. Бундай мансабдор шахсларнинг транспорт ва кундалик харажатлари Сўраётган Томон тарафидан қопланади.