Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбийлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3726-сон қарори 2-бандининг «б» кичик бандидаги «жойлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовлари» сўзлари «ўринлар олий таълим муассасаларига ўқишга кириш имтиҳонлари» сўзлари билан алмаштирилсин.

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддатлари

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Мажмуа фаолиятини ташкил этиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани яратиш

1.

Ўзбекистон Республикаси Бадиий академияси ва Маданият вазирлиги билан биргаликда Мажмуа логотипини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Шартнома асосида

2020 йил

30 сентябрь

Мудофаа вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ва бошқа манбалар

Бадиий академия, Маданият вазирлиги, Мудофаа вазирлиги

2.

«Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасини республиканинг туризм йўналишлари рўйхатига киритиш.

Амалий чора-тадбирлар

2020 йил

5 октябрь

-

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

3.

«Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасининг Уставини ҳамда «Шон-шараф» давлат музейининг низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Идоравий

ҳужжат

2020 йил

10 октябрь

-

Мудофаа вазирлиги

4.

Мажмуа ходимларининг махсус кийим-бош намуна-эталонларини тасдиқлаш, шунингдек ходимларни махсус кийим-бош ва пойабзал билан таъминлаш тартиби ва меъёрларини белгиланган тартибда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Идоравий ҳужжат

2020 йил

20 октябрь

Мудофаа вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ва бошқа манбалар

Мудофаа вазирлиги, Маданият вазирлиги

5.

«Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасини ривожлантириш жамғармасини шакл-лантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

2020 йил

15 ноябрь

-

Мудофаа вазирлиги, Маданият вазирлиги

II. «Шон-шараф» давлат музейи фонди ва экспозицияларини бойитиш

6.

«Шон-шараф» давлат музейи фондини бойитиш учун Иккинчи жаҳон уруши даврига оид уруш қатнашчилари ва фронт ортида меҳнат қилган юртдошларимиз қаҳрамонликлари ва уларнинг кўрсатган матонатини очиб беришга қаратилган бадиий ва ҳужжатли фильмларни «Шон-шараф» давлат музейи фондига тақдим этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2020 йил

10 октябрь

-

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, «Ўзархив» агентлиги, Мудофаа вазирлиги

7.

«Шон-шараф» давлат музейида Қорақалпоғистон Республикаси, республика вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг Иккинчи жаҳон урушида ғалабага қўшган ҳиссаларига оид архив ҳужжатлари ва материалларини, ашёвий далилларни ўз ичига олган алоҳида экспонатлар, стенд ва витриналар мажмуасини яратиш ҳамда уруш ва фронт орти қатнашчилари тўғрисидаги маълумотлар базасини такомиллаштириб боришни ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2020 йил

1 ноябрь

ва доимий

Мудофаа вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ва бошқа манбалар

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Маданият вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, «Ўзархив» агентлиги

8.

«Шон-шараф» давлат музейида Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг алоҳида бурчакларини яратиш.

Амалий чора-тадбирлар

2020 йил

10 декабрь

Тегишли вазирликлар ва идораларга ажратилган бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ва бошқа манбалар

Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат божхона қўмитаси, Маданият вазирлиги

9.

Мажмуа фондида сақланаётган экспонатларни хатловдан ўтказиш ва уларнинг электрон базасини яратиш.

Амалий чора-тадбирлар

2020 йил

30 декабрь

-

Мудофаа вазирлиги, Маданият вазирлиги

10.

Ўзбекистон Республикаси Бадиий академияси фондларида сақланаётган Иккинчи жаҳон уруши мавзусига ва ўша даврга тааллуқли ижод намуналарини вақтинчалик равишда «Шон-шараф» давлат музейида намойиш қилиб бориш.

Қўшма қарор

доимо

-

Бадиий академия, Мудофаа вазирлиги

11.

Ўзбекистондан Украина, Шимолий Кавказ, Шимолий Қозоғистон ва бошқа жойларга 30-йилларда сургун қилинган «қулоқ» хўжаликларидаги армия ёшида бўлган ҳарбий мажбуриятни ўташга лойиқ деб топилган ва урушга жўнатилган ўзбек фарзандлари, узоқ муддатга қамоқ жазосига ҳукм этилган юртдошларимиз, уларнинг фронт ортидаги мудофаа иншоотлари, меҳнат лагерларида фидокорона меҳнати ҳақидаги маълумотларни йиғиш.

Чора-тадбирлар режаси

доимо

Тегишли вазирликлар ва идораларга ажратилган бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ва бошқа манбалар

Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Ўзархив» агентлиги

12.

Иккинчи жаҳон уруши даври, уруш қатнашчилари ва фронт ортида меҳнат қилган юртдошларимиз буюмлари, архив ҳужжатлари, ашёвий далиллар тўғрисидаги маълумотлар ва экспонатларни «Шон-шараф» давлат музейи фондига топшириш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш, шу жумладан, ушбу ишга кўнгиллиларни жалб этиш.

Чора-тадбирлар режаси

доимо

Мудофаа вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ва бошқа манбалар

Мудофаа вазирлиги, Маданият вазирлиги, Фанлар академияси, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги, «Ўзархив» агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

13.

1941 — 1945 йилларда мамлакатимиздан сафарбар қилинган «Қуролсиз аскарлар» ва уларнинг қаҳрамонона ва айни пайтда фожиали ҳаёти, ғалабага қўшган ҳиссасини кенг акс эттириш, Урал, Бошқирдистон, Перм, Чкаловск, Орск, Нижний-Тагил, Свердловск, Москвадаги архивлардан тегишли материалларни излаб топиш.

Чора-тадбирлар режаси

доимо

Тегишли вазирликлар
ва идораларга ажратилган бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ва бошқа манбалар

Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Фанлар академияси, «Ўзархив» агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

14.

Иккинчи жаҳон уруши даврига оид архив ҳужжатлари нусхалари ва маълумотларни белгиланган тартибда махфийликдан чиқариб, «Шон-шараф» давлат музейи фондига топшириш.

Чора-тадбирлар режаси

2020-2021 йиллар

-

Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, «Ўзархив» агентлиги

15.

«Шон-шараф» давлат музейида яратилган экспонатлар бўйича музей ишининг халқаро тажрибаларидан келиб чиқиб дизайнерлик ишларини давом эттириш.

Режага мувофиқ шартнома асосида

доимо

Мудофаа вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ва бошқа манбалар

Бадиий академия, Маданият вазирлиги, Мудофаа вазирлиги

III. Илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш

16.

Ўзбекистон Республикасидан Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган аскарларнинг ҳозирги кунгача номаълум бўлган қабрларини ва улар ҳақидаги маълумотларни топиш мақсадида «Бобомни излайман» қидирув лойиҳасини тузиб, идоралараро қидирув гуруҳларини тузиш ва тарихий ҳужжатларда зикр этилмаган ватандошларимизни излаш фаолиятини йўлга қўйиш.

Қўшма қарор

2020 йил

1 октябрь

Тегишли вазирликлар
ва идораларга ажратилган бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ва бошқа манбалар

Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Давлат божхона қўмитаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, «Ўзархив» агентлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги

17.

Иккинчи жаҳон урушида иштирок этиб ҳалок бўлган юртдошларимиз ва аскарларнинг ҳозирги кунгача номаълум бўлган қабрларини ва улар ҳақидаги маълумотларни топиш мақсадида Ўзбекистон «Промитей» ватанпарварлик экспедицияси қидирув фаолиятини такомиллаштириш ва унга соҳа мутахассисларини жалб қилган ҳолда қидирув ишларини ташкил этиш.

Чора-тадбирлар режаси

2020 йил

15 октябрь

Тегишли вазирликлар ва идораларга ажратилган бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ва бошқа манбалар

Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, «Ўзархив» агентлиги, Фанлар академияси, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги

18.

Мажмуанинг 12 та мавзуга доир ҳудудлари ва «Шон-шараф» давлат музейининг 6та бўлими тўғрисида маълумотларни акс эттирувчи 1 — 4, 5 — 8 ва 9 — 11-синфлар ўқувчиларига мўлжалланган йўриқномаларни ишлаб чиқиш.

Йўриқнома

2020 йил

25 октябрь

Тегишли вазирликлар ва идораларга ажратилган бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ва бошқа манбалар

Халқ таълими вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Фанлар академияси

19.

«Шон-шараф» давлат музейи фаолиятини такомиллаштиришда «Халқаро музейлар иттифоқи» (ICOM — International Council of Museums) билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.

Ҳамкорлик режаси

2020 йил

10 декабрь

Мудофаа вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ва бошқа манбалар

Мудофаа вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Маданият вазирлиги

20.

Иккинчи жаҳон урушида мардлик ва жасорат, фронт ортида матонат ҳамда инсонпарварлик намунасини кўрсатган кўпмиллатли Ўзбекистон халқининг фашизм устидан қозонилган буюк Ғалабани таъминлашга қўшган муносиб ҳиссаси бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш.

Чора-тадбирлар режаси

доимо

Мажмуа илмий лойиҳаларига давлат буюртмаси талабларига мувофиқ танловлар асосида ажратилган маблағлар

Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги

21.

Иккинчи жаҳон урушида халқимиз кўрсатган жасорат ва фронт ортидаги матонат ҳақида илмий тадқиқотлар олиб бориш учун илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмасига мувофиқ танловлар асосида илмий лойиҳаларни шакллантириш.

Чора-тадбирлар режаси

доимо

Мажмуа илмий лойиҳаларига давлат буюртмаси талабларига мувофиқ танловлар асосида ажратилган маблағлар

Мудофаа вазирлиги, Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

22.

Иккинчи жаҳон урушига, уруш қатнашчилари ва фронт орти фахрийларининг қаҳрамонлигига оид материалларни ҳамда «Шон-шараф» давлат музейи фондида сақланаётган экспонатлар ва маълумотлар асосида бадиий, илмий-оммабоп китобларни нашр этиш.

Чора-тадбирлар режаси

доимо

Тегишли вазирликлар ва идораларга ажратилган бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ва бошқа манбалар

Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

23.

Мажмуа фаолиятини такомиллаштиришмақсадида ЮНЕСКОнинг илмий ва маданий лойиҳаларида иштирок этиш.

Чора-тадбирлар режаси

доимо

-

Мудофаа вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Маданият вазирлиги

24.

Мажмуа фаолиятини такомиллаштириш бўйича Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ҳамда хорижий ташкилотлар билан маданий-гуманитар соҳада илмий ҳамкорлик ўрнатиш, меморандумлар имзолаш.

Икки томонлама режалар

доимо

-

Мудофаа вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

25.

Республика олий ва олий ҳарбий таълим муассасалари талабалари (курсантлари), магистрантлари ва докторантларининг илмий-тадқиқот ишларини олиб бориши учун «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуаси объектларида алоҳида ўқув хоналари ажратиш ва ҳамкорликда илмий изланишларни ташкил этиш.

Чора-тадбирлар режаси

доимо

-

Мудофаа вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат божхона қўмитаси

26.

Ўзбек халқининг Иккинчи жаҳон урушида ғалабага қўшган ҳиссасини тадқиқ этиш бўйича илмий изланишлар, тадқиқотлар муҳокамасига бағишланган республика ва халқаро даражада илмий-амалий конференциялар, маънавий-маърифий семинарлар ўтказиш.

Ҳамкорлик режаси

доимо

-

Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, «Ўзархив» агентлиги

IV. Маънавий-маърифий, тарбиявий ва мафкуравий ишларни ташкил этиш

27.

Иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари ва фронт ортида фидокорона меҳнат қилган юртдошларимизнинг Ватан равнақи йўлида кўрсатган хизматлари учун муносиб эътибор кўрсатиш мақсадида уларнинг яшаш манзили бўйича умумтаълим муассасаларини бириктириш.

Алоҳида жадвал

2020 йил

30 октябрь

-

Халқ таълими вазирлиги

28.

Республика таълим муассасалари талаба-ўқувчиларини уруш қатнашчиларининг ва фронт орти меҳнаткашларининг фидокорона меҳнатларини мадҳ этиш, уларни урушнинг даҳшатли оқибатларини ҳеч қачон унутмасликка чорлаш, мустақиллик, тинч ва осуда ҳаётнинг қадрига етиш ва Ватан ҳимоясига доимо тайёр туриш руҳида тарбиялашга қаратилган мавзули ташрифларини Мажмуада уюштириш.

Алоҳида жадвал

доимо

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Республика Маънавият ва маърифат маркази

29.

Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумтаълим муассасаларининг ёшларни Ватанпарварлик руҳида тайёрлаш бўйича директор ўринбосари — Ҳарбий чақириққача тайёрлаш раҳбарлари ҳамда Тарих фани ўқитувчиларига Мажмуанинг экспозициялари фонди орқали ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларига замин яратиш ва ўқув жараёни сифатини ошириш мақсадида фойдаланишларини йўлга қўйиш.

Алоҳида жадвал

доимо

Халқ таълими вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги, Мудофаа вазирлиги

30.

Мажмуа ҳудудида умумтаълим муассасаларининг тарих ва чақирувга қадар бошланғич тайёрлаш фанларини ҳамда «Маънавият соат»ларини экскурсия шаклида ташкил этишни йўлга қўйиш.

Ҳамкорлик режаси

доимо

-

Халқ таълими вазирлиги, Мудофаа вазирлиги

31.

Мажмуада олий таълим муассасаларининг тарих факультетлари талабаларининг танишув амалиёти
ва Иккинчи жаҳон уруши билан боғлиқ ўқув машғулотларини ташкил этиш.

Алоҳида жадвал

доимо

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Мудофаа вазирлиги

32.

Мажмуада доимий равишда ёшларни жалб этган ҳолда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, фахрийлар, таниқли олим ва ижодкорлар, ҳарбийлар билан маърифий суҳбатлар ташкил этиш, тарихий кинофильмлар намойиш этиш.

Чора-тадбирлар режаси

доимо

-

Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мудофаа вазирлиги

33.

Иккинчи жаҳон уруши жангларида мардлик ва жасорат, фронт ортида матонат ҳамда инсонпарварлик намунасини кўрсатган кўп миллатли Ўзбекистон халқининг фашизм устидан қозонилган буюк Ғалабани таъминлашга қўшган муносиб ҳиссасини маҳаллаларда кенг миқёсда тарғиб қилиш.

Чора-тадбирлар режаси

доимо

-

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси

34.

Маданият вазирлиги тизимидаги театрлар ва «Турон» ҳарбий давлат театри томонидан Иккинчи жаҳон уруши даврига оид ҳамда фашизмга қарши курашда, фронт ортида фидокорона меҳнат қилган ватандошларимиз кўрсатган матонати, қаҳрамонликлари ҳақида саҳна асарлари яратиш ва мунтазам намойиш этиб бориш.

Чора-тадбирлар режаси

доимо

Тегишли вазирликлар ва идораларга ажратилган бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ва бошқа манбалар

Маданият вазирлиги, Мудофаа вазирлиги

35.

Республика театр жамоалари, Мудофаа вазирлигининг «Турон» ҳарбий давлат театри ҳамда олий таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган «Талабалар театр студиялари» каби бадиий жамоалар дастурлари ва танловларининг «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасидаги амфитеатрда намойишини уюштириб бориш.

Чора-тадбирлар режаси

доимо

-

Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги, Мудофаа вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги

36.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг жасоратлари ҳамда фронт орти фахрийларининг фидойилигини акс эттирувчи видеороликлар, қисқа метражли фильмлар ва кўрсатувлар тайёрлаш ҳамда ОАВда ёритиб бориш.

Чора-тадбирлар режаси

доимо

Тегишли вазирликлар ва идораларга ажратилган бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ва бошқа манбалар

«Ўзбеккино» миллий агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, «Ўзархив» агентлиги, Мудофаа вазирлиги

37.

Ўзбекистон халқининг Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабага қўшган ҳиссасини ҳарбий-ватанпарварлик акциялари, мусиқий фестиваллар, ижодий танловлар ва театрлаштирилган саҳна асарларини намойиш этиш орқали кенг тарғиб этиб бориш.

Чора-тадбирлар режаси

доимо

-

Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги, Маданият вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълим вазирлиги

38.

Ўтказилган тадқиқотлар натижасида аниқланган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳамда фронт орти меҳнаткашлари ҳақидаги маълумотларни уларнинг оила аъзоларига етказиш ва ўзаро маълумот алмашиш тадбирларини амалга ошириш

Амалий чора-тадбирлар

доимо

-

Мудофаа вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги

39.

Иккинчи жаҳон уруши фахрийларига ёшларнинг миннатдорчилик хатларини юборишни ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

доимо

-

Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги, Мудофаа вазирлиги

40.

Мажмуада ёшлар ўртасида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, фронт ортида меҳнат қилган юртдошларимиз хотирасига бағишлаб «Шон-шараф» республика ҳарбий фестивалини ўтказиш.

Чора-тадбирлар режаси

2021 йил

20 апрель

Тегишли вазирликлар ва идораларга ажратилган бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ва бошқа манбалар

Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълим вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси

41.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг жасоратлари ҳамда фронт орти фахрийларининг фидойилигини акс эттирувчи анимацион (мультипликацион) фильмлар тайёрлаш, уларни «Шон-шараф» давлат музейида, шунингдек, мактабгача таълим ва ўрта таълим муассасаларида намойиш қилишни ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

доимо

Тегишли вазирликлар

ва идораларга ажратилган бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ва бошқа манбалар

«Ўзбеккино» миллий агентлиги, «Мультипликацион фильмлар студияси» ДУК, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги

42.

Ёшлар ўртасида ўзбек халқининг Иккинчи жаҳон урушидаги жасорати, сабр-матонати, мардлиги, ватанпарварлигини тараннум этувчи бадиий, публицистик асарлар яратилишини рағбатлантириш мақсадида ижодий ишлар танловларини ўтказиш.

Чора-тадбирлар режаси

2020-2021 йиллар

Тегишли вазирликлар

ва идораларга ажратилган бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ва бошқа манбалар

Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Мудофаа вазирлиги

V. Мажмуанинг молия-хўжалик фаолиятини ташкил этиш

43.

«Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуаси
ва «Шон-шараф» давлат музейига кириш учун аҳолига пуллик хизмат кўрсатишни ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2020 йил

30 сентябрь

-

Мудофаа вазирлиги

44.

Мажмуа ҳудудида аҳолига хизмат кўрсатиш объектлари фаолиятини ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2020 йил

30 сентябрь

-

Мудофаа вазирлиги,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

45.

«Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрувчи аҳоли ва чет эллик турист-ларнинг дам олиши учун қулай шароитлар яратиш мақсадида тез овқатланиш пунктларини («фаст-фуд») ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2020 йил

1 октябрь

-

Мудофаа вазирлиги

46.

Мажмуа объектлари ва экспонатлари ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабага оид ўзбек, рус, инглиз тилларида ва бошқа тилларда тақвимлар, буклетлар, откриткалар, флайерлар, ён дафтарчалар, фотоальбом, китоблар, шунингдек статуэт-калар, эсдалик совғалари ва сувенир маҳсулотлари намуналарини яратиш.

Амалий чора-тадбирларга мувофиқ шартнома асосида

2020 йил

15 октябрь

Мудофаа вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ва бошқа манбалар

Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон ҳунармандлари уюшмаси, Мудофаа вазирлиги

47.

Мажмуа объектлари ва экспонатлари ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабага оид буклетлар, откриткалар, флайерлар, ён дафтарчалар, фотоальбом, китоблар, шунингдек статуэткалар, эсдалик совғалари ва сувенир маҳсулотларини тайёрлаш ва савдо шаҳобчаларида сотувини йўлга қўйиш.

Чора-тадбирлар режаси

2020 йил

1 ноябрь

Мудофаа вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ва бошқа манбалар

Мудофаа вазирлиги

48.

Мажмуа амфитеатри ва «Шон-шараф» давлат музейи мажлислар залида тадбирлар ўтказиш учун уларни пуллик ижарага беришни ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

доимо

-

Мудофаа вазирлиги

VI. Мажмуанинг инфратузилмаси ва моддий-техник базасини такомиллаштириш

49.

Мажмуа маъмуриятини жойлаштириш учун алоҳида бино реконструкциясини тугатиш ва уни замонавий мебеллар, компьютер ва ахборот-коммуникация технологиялари жиҳозлари билан таъминлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2020 йил

30 сентябрь

Тошкент шаҳар ҳокимлиги маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобига

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

50.

Мажмуа ҳудудида мурожаатга асосан белгиланган тартибда Wi-Fi ҳудудларини ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2020 йил

10 октябрь

Тошкент шаҳар ҳокимлиги маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобига

«Ўзбектелеком» АК, Мудофаа вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Қурилиш вазирлиги

51.

«Шон-шараф» давлат музейидаги «book cafe» фаолиятини йўлга қўйиш, уни Иккинчи жаҳон урушига оид ҳамда жаҳон ва миллий адабиёт дурдоналари, илмий-оммабоп китоблар ва нашрлар билан таъминлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2020 йил

15 октябрь

Мудофаа вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ва бошқа манбалар

Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

52.

Мажмуа объектларининг капитал қурилиш бўйича кафолат муддати ўтгандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги хатига асосан бош пудратчи ташкилотга кредитор қарздорлик тўловини амалга ошириш.

Амалий чора-тадбирлар

2021 йил

15 октябрь

Тошкент шаҳар ҳокимлиги маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобига

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Мудофаа вазирлиги

53.

Мажмуанинг расмий веб-сайти ва унинг фаолиятини ёритувчи telegrambot канали, Иккинчи жаҳон уруши қаҳрамонларига («Шон-шараф» ордени тўлиқ кавалерлари) бағишланган интернет сайтини яратиш ҳамда уларни faxriylar. uz сайти билан боғлаш.

Чора-тадбирлар режаси

2020 йил

30 октябрь

Мудофаа вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ва бошқа манбалар

Мудофаа вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги

54.

Мажмуага ташриф буюрувчиларга хизмат қиладиган аудиогид тизимини йўлга қўйиш.

Чора-тадбирлар режаси

2020 йил

10 ноябрь

Мудофаа вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ва бошқа манбалар

Мудофаа вазирлиги, Маданият вазирлиги

55.

Мажмуага 3D «Виртуал саёҳат» дастурини ишлаб чиқиш ва веб-сайтга жойлаштириш.

Дастур

2020 йил

10 ноябрь

Мудофаа вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ва бошқа манбалар

Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги, Мудофаа вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

56.

Иккинчи жаҳон уруши даврига оид, уруш қатнашчилари ва фронт ортида меҳнат қилган юртдошларимиз қаҳрамонликлари, кўрсатган матонатини ҳамда Мажмуа фаолияти билан боғлиқ бўлган ресурсларни веб-сайтга жойлаштириб бориш ҳамда келгусида унинг мунтазам равишда ишлаб туришини таъминлаш.

Амалий чора-тадбирлар

доимо

Мудофаа вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ва бошқа манбалар

Мудофаа вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

57.

Имконияти чекланган шахсларга Мажмуада қулай шарт-шароитлар яратиш учун Мажмуа экспонатлари бўйича махсус китоблар нашр этиш, боғ ҳудудида ҳаракатланиш учун махсус техник воситалар (аравачалар, электромобиллар) билан таъминлаш.

Амалий чора-тадбирлар

доимо

Мудофаа вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ва бошқа манбалар

Мудофаа вазирлиги, Республика ногиронлар жамияти, Маданият вазирлиги

58.

Мажмуага ёндош ҳудудларни тозалаш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш.

Амалий чора-тадбирлар

доимо

Тошкент шаҳар ҳокимлиги маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобига

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

59.

Мажмуага 2 та енгил автотранспорт, 1 та юк транспорти ва 1 та автобус харид қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига 2021 йилда қўшимча бюджет маблағларини ажратиш.

Амалий чора-тадбирлар

2021 йил

1 март

Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ҳисобидан

Молия вазирлиги, Мудофаа вазирлиги

1.

Х. Султонов

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси — Спичрайтери, Ишчи гуруҳ раҳбари

2.

К. Сагдуллаев

Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказ директори в.б. Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

3.

А. Жўрабоев

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари

4.

С. Саидолимов

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими

5.

Х. Каршиев

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг ўринбосари

6.

Ф. Арзиев

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари

7.

С. Турдиев

Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари

8.

Б. Абдуҳалимов

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг вице-президенти

9.

У. Юсупов

«Ўзархив» агентлиги директори

10.

Х. Худайбердиев

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори ўринбосари

11.

С. Саидов

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси

12.

Ф. Махмудов

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари

13.

Келишув асосида

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати вакили

14.

Келишув асосида

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакили

15.

М. Ҳожиматов

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари

16.

Ш. Ризаев

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари

17.

Ж. Исмоилова

Ўзбекистон тарихи давлат музейи директори

18.

З. Эшмирзаева

«Олтин мерос» халқаро хайрия жамоат фонди Тошкент вилояти бошқарув раиси

19.

Б. Ҳасанов

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи директори

20.

О. Абдумўминов

Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказ директори ўринбосари

21.

Ш. Юсупов

Мудофаа вазирлиги Маънавият ва маърифат маркази бошлиғи

22.

Б. Абдулаҳадов

Мудофаа вазирлиги марказий ҳарбий клиник госпитали бошлиғининг илмий ишлар бўйича ўринбосари

23.

У. Тешабаева

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори

24.

Ф. Абиджанова

Ўзбекистон Бадиий академиясининг бош илмий котиби

25.

А. Жумашов

Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг бўлим мудири

26.

М. Раҳимов

Тарих институтининг бўлим мудири

27.

Р. Назаров

Тарих институтининг катта илмий ходими

28.

Р. Шигабдинов

Тарих институтининг катта илмий ходими

29.

Р. Шамсиддинов

Андижон давлат университети профессори

30.

А. Эгамназаров

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими

31.

Х. Бобожонов

Тошкент ахборот технологиялари университетининг катта ўқитувчиси

32.

Б. Кошанов

Қорақалпоғистон давлат университетининг профессори

33.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг тегишли ўринбосарлари


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси