Ҳужжат кучини йўқотган 05.10.2024 07.11.1996 йилдаги 382-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 05.10.2024
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАРКОТИК МОДДАЛАРНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ МИЛЛИЙ АХБОРОТ-ТАҲЛИЛ МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ҲАМДА НАРКОТИК МОДДАЛАРНИНГ НОҚОНУНИЙ ИШЛАТИЛИШИГА ҚАРШИ КУРАШУВЧИ ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ОРГАНЛАРИ БЎЛИНМАЛАРИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 631-сонли «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар устидан назорат қилиш бўйича давлат комиссияси ҳамда унинг худудий комиссиялари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наркотик моддаларнинг ноқонуний ишлатилишига қарши курашишни кучайтириш, Ўзбекистон Республикасининг ушбу соҳадаги халқаро мажбуриятларини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Наркотик моддаларни назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссияси котибияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил марказига айлантирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази юридик шахс ҳисобланади, банк муассасаларида ҳисоб-китоб ва валюта счётларига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот таҳлил маркази тўғрисида Низом ва унинг тузилмаси 1, 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Наркотик моддаларни назорат қилиш ахборот-таҳлил маркази ходимларининг сони, шу жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
унга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Coғлиқни caқлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Ўзистиқболстат» давлат қўмитасининг умумий штатларидаги ходимларидан бир нафардан масъул ходимни иш ҳақи фонди, шу жумладан ходимни таъминлаш харажатлари билан бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наркотик моддаларни назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссияси котибияти ихтиёрига илгари юборилганларни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Давлат солиқ қўмитаси Бош божхона бошқармасидан унинг ихтиёрига белгиланган тартибда юборилган икки нафардан масъул ходим ҳисобига 11 нафар (хизмат кўрсатувчи ва ёрдамчи ходимлардан ташқари) этиб белгилансин.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатиб ўтилган вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил марказига штатдаги тегишли ходимларни берсинлар ҳамда масъул ходимларни унинг ихтиёрига юборсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Наркотик моддаларни назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссияси котибиятига белгиланган мақсадда фойдаланиш учун илгари ажратилган электрон-ҳисоблаш ва бошқа техникани, молиявий ресурсларни Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази балансига берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат солиқ қўмитаси Бош божхона бошқармасининг наркотик моддаларнинг ноқонуний ишлатилишига қарши бевосита курашувчи бўлинмаларининг моддий-техника базаси мустаҳкамлансин ҳамда уларга қўшимча ходимлар штати ажратилсин (3, 4-илoвaлap*).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3 ва 4-иловалар берилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 22 январдаги 28-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотди)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Президенти аппарати Ишлар Бошқармаси белгиланган меъёрларга мувофиқ Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази учун зарур хоналар ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу қарорни бажариш учун зарур маблағлар ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 14 июлдаги 268-ф-сон фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссиясини ташкил этиш тўғрисида» 1994 йил 30 апрелдаги 229-сон қарори билан тасдиқланган «Наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссияси тўғрисида Низом»нинг 11-бандидаги «унинг котибияти томонидан» сўзлари «Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази томонидан» сўзлари билан алмаштирилсин; 12-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1996 йил 7 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
382-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил
7 ноябрдаги 382-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази* Наркотик моддаларни назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссиясининг доимий ишловчи аппарати ҳисобланади. Қуйидагилар Миллий ахборот-таҳлил марказининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Кейинги ўринларда матнда — Миллий ахборот-таҳлил маркази деб аталади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг наркотик моддаларни назорат қилиш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш стратегияси ва асосий йўналишларини ишлаб чиқишни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гиёҳвандликнинг аҳволи, ҳам миллий, ҳам халқаро даражаларда наркотик моддалар, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг ноқонуний ишлатилишига қарши курашишни такомиллаштириш масалалари бўйича Ҳукуматга, Наркотик моддаларни назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссиясига тегишли таҳлилий материаллар ва таклифларни тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маълумотлар банкини йиғиш ва уларни шакллантириш, умумлаштириш ва ҳар томонлама таҳлил қилиш, шунингдек гиёҳвандликнинг олдини олиш ҳамда республикада ва унинг ташқарисида наркотик моддаларни назорат қилиш масалалари бўйича манфаатдор вазирликлар, идоралар, ташкилотларга, шу жумладан халқаро ташкилотларга тегишли ахборотни белгиланган тартибда бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий ахборот-таҳлил маркази ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Наркотик моддаларни назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссиясининг қарорларига, мазкур Низомга, халқаро шартномалар ва битимларга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат солиқ қўмитасининг Бош божхона бошқармаси зобитлари ва бошлиқлари таркибидаги шахслар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан ушбу тоифадаги шахслар учун белгиланган тартибда ва шартларда Миллий ахборот-таҳлил марказида доимий ишлаш учун юбориладилар.
(1-бўлимнинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий ахборот-таҳлил маркази Наркотик моддаларни назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссияси раисига бевосита ҳисобот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий ахборот-таҳлил маркази бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан наркотик моддаларни назорат қилишга доир муносабатларда ўз ваколати доирасида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссияси номидан вакиллик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. МИЛЛИЙ АХБОРОТ-ТАҲЛИЛ МАРКАЗИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий ахборот-таҳлил маркази:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
наркотик моддаларни назорат қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларини ва ҳуқуқий негизини шакллантириш юзасидан таклифлар тайёрлашни ташкил этади ва уларни белгиланган тартибда киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
наркотик моддаларни назорат қилиш масалалари бўйича ҳамкорлик қилиш тўғрисида давлат дастури ва давлатлараро ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа мамлакатларнинг наркотик моддаларни назорат қилиш бўйича марказий органлари, тегишли хизматлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликни ўз ваколати доирасида ўрнатади ва амалга оширади, ахборот айирбошлашни белгиланган тартибда ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
наркотик моддаларни назорат қилиш бўйича халқаро фаолиятни тартибга солувчи конвенциялар қоидаларининг Ўзбекистон Республикаси томонидан бажарилиши юзасидан БМТга йиллик маърузалар тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гиёҳвандликнинг олдини олиш ва наркотик моддаларнинг ноқонуний ишлатилишига қарши курашиш бўйича халқаро ва республика тажрибасини ўрганади, умумлаштиради ва тарқатади, миллий ва халқаро семинарлар, конференциялар ва симпозиумларни тайёрлаш ва ўтказишда республика давлат бошқарув органларига ўз ваколати доирасида ёрдам кўрсатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ҳудудида гиёҳвандликка ва наркотик моддаларнинг ноқонуний ишлатилишига қарши курашишнинг аҳволини пухта баҳолаш бўйича, шунингдек наркотик моддаларни назорат қилиш бўйича давлат дастурлари ва халқаро дастурлар амалга оширилиши юзасидан давлат бошқаруви органларининг фаолияти, Наркотик моддаларни назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссияси қарорларининг бажарилиши тўғрисида зарур материалларни тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига гиёҳвандлик ёйилишининг oлдини олиш ва наркотик моддаларнинг ноқонуний ишлатилишига қарши курашиш билан бевосита шуғулланувчи уларга қарашли бўлинмалар фаолиятини ташкил этишда ўз ваколати доирасида тегишли услубий ва амалий ёрдам кўрсатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наркотик моддаларни назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссиясига бюджетдан ажратиладиган, шунингдек корхоналар, муассасалар, хусусий шахслар, халқаро фондлар ва ташкилотлардан келиб тушадиган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида гиёҳвандликни бартараф этиш ҳамда наркотик моддаларнинг ноқонуний ишлатилишига қарши курашишга йўналтирилган молиявий маблағлардан фойдаланиш бўйича таклифлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гиёҳвандликнинг аҳволи, наркотик моддалар, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг республика ва халқаро даражада қонуний ва ноқонуний ишлатилишига дахлдор бўлган маълумотлар банкини йиғиш ва тўплаш, ахборотларни ишлаб чиқиш, умумлаштириш ҳамда таҳлил этишни белгиланган тартибда ташкил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли ахборотларни вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа, шу жумладан халқаро манфаатдор ташкилотларга белгиланган тартибда беришни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наркотик моддаларни назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссиясининг топшириғига биноан, унинг Наркотик моддаларни назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссияси тўғрисида Низомда кўзда тутилган айрим функцияларини бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий ахборот-таҳлил маркази қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралардан, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг наркотик моддаларни назорат қилиш бўйича минтақавий комиссияларидан, бошқа ташкилот ва муассасалардан гиёҳвандликнинг аҳволи, наркотик моддалар, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг қонуний ва ноқонуний ишлатилишига тегишли ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли материалларни тайёрлаш ва Миллий ахборот-таҳлил маркази ваколатига кирадиган тадбирларни ўтказиш учун зарур ҳолларда вазирликлар, идоралар, муассасалар ва ташкилотларнинг мутахассисларини жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
наркотик моддаларни назорат қилиш масалалари бўйича республикада ва хорижда ўтказиладиган халқаро ташкилотлар, эксперт комиссиялари ишида, йиғилишларда, семинарларда иштирок этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. МИЛЛИЙ АХБОРОТ-ТАҲЛИЛ МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий ахборот-таҳлил марказини директор бошқаради, у Наркотик моддаларни назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссияси раисининг тавсиясига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
(3-бўлимининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 июндаги 108-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 183-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий ахборот-таҳлил маркази директори лавозимига кўра Наркотик моддаларни назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссияси раисининг ўринбосари ҳисобланади ҳамда мақомига кўра тиббий хизмат кўрсатиш шарт-шароитларидан ташқари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари котибияти мудирига, бўлинмалар раҳбарлари ва масъул ходимлари тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари котибиятининг бош ва етакчи мутахассисларига тенглаштирилади.
(3-бўлимнинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 январдаги 36-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.01.2020 й., 09/20/36/0076-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий ахборот-таҳлил маркази директори:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий ахборот-таҳлил марказига ва унинг бўлинмаларига умумий раҳбарликни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимларнинг умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди, унинг таркибий тузилмалари тўғрисидаги низомлар доирасида Миллий ахборот-таҳлил маркази ходимлари рўйхатини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кадрларни танлаш ва жойлаштиришни амалга оширади, бўлинмалар раҳбарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди ҳамда уларнинг ижросини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ташкилотлар, муассасалар, корхоналар, жамоат бирлашмалари, меҳнат жамоалари, аҳоли билан ўзаро муносабатларда, шунингдек халқаро ташкилотларда Миллий ахборот-таҳлил маркази номидан вакиллик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколати доирасида ички буйруқлар, йўриқномалар чиқаради ҳамда уларнинг ижросини текширишни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий ахборот-таҳлил марказига юклатилган вазифаларнинг бажарилиши ва унинг ўз функцияларини амалга ошириши учун шахсан жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий ахборот-таҳлил маркази кредитлари ва маблағларини тасарруф этувчи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий ахборот-таҳлил маркази юридик шахс ҳисобланади, банк муассасаларида ҳисоб-китоб, валюта счётларига ва Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган ҳамда ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил
7 ноябрдаги 382-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш